"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Талант Александеров: Тасвирланган эди унда кенгликдаги тулпорлар…

Ватандан хабарлар, Муносабат, Муҳаррир танлови | 09/01/2020 16:48-     10656 марта ўқилди

БЕДОВ УЮР…

(Яқиндагина 50 ёшни қаршиларканман, бир хамкасб отахон менга муаллифи ўзи бўлган фотосурат совға қилди, унда Нуротанинг кенгликларида бир уюр отларнинг эркинликда чопаётгани тасвирланган эди, ундан илҳомланиб ушбу шеърни битдим ва Абдуғани Жумага бағишладим).

Совға қилди отахон менга сурат — “Бедов уюр”,

Маъноси кенг, гўё “озодликни севгин” – деюр.

Тасвирланган эди унда кенгликдаги тулпорлар,

Дардманд бўлсангда қалбим, бир фикр томон юр:

Хокиму-амалдорлар халқни хўрлаб, гаштин сурур,

Бунга қарши ватанпарварлар қўрқмай тикка турур.

Натижада хақ учун айтганларнинг жойи турма,

Эй қозилар, эндиликда қолмадими сизда ғурур?!

Гарчи Шох сўзларидан аҳоли-ю тадбиркорни суюр,

Мулозимлар эса улар бошига маломатлар қуюр.

Ёзғирашдан ўзгаси келмас қўлимдан, адо бўлдим,

Ўзга не қилайин, олдингга борайми, Тангрим буюр.

Не гапирай, бўлаётганларни қабул қилмас шуур,

Халқ мехнату-машаққатда, хоким эса санар купюр.

Худойим бор, ҳамма ўтар, бу кунлар ҳам охир ўтар,

Азиз халқим адолат-у, озодликни албат бир кун туюр.

© Талант Александеров

2020-01-09, 16:08 РМ, Тошкент, Офис.

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳалима Худойбердиеванинг турмуш ўртоғи, Мавлон Бобожонович Умрзоқовга
  2. Исмат Хушев асарларини укиб…
  3. Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Консули Дурбек Амановнинг “Ватандош” газетасига берган интервьюси
  4. Исмат Хушев: Ёзувчи Ғаффор Хотамовнинг ўғли Улуғбек Хотамов ҳибсга олинган
  5. Миллий .uz доменидаги сайтларнинг 80 фоизи рус тилида эканлиги маълум бўлди
  6. Нусрат Раҳмат: Меҳрибон қизим!
  7. Таниқли журналист Дадахон Ёқубов (Дада Зафар) дан «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга…
  8. Зять миллиардера Алишера Усманова устроил пьяный дебош в больнице в центре Ташкента
  9. Исмат Хушев — Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) да тўққиз баллик зилзила!
  10. Мақсуд Бекжоннинг “Туркийзабонлар ким?» мақоласини ўқиб
  11. «Журфак»нинг собиқ декани, устоз Анвар Шомақсудов 90-баҳорни қарши олмоқдалар!
  12. Муҳаммаджон Обидов: Фарғоналик журналистлар Хитойда
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.