"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Андижон судьяси блогер Отабек Нуритдинов бўйича «шефи» қарорини ўзгартирмади

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Инсон ва қонун | 04/01/2020 15:27-     12004 марта ўқилди

Ўзбекистон, Андижон судьяси блогер Отабек Нуритдинов бўйича раҳбари чиқарган қарорни ўзгартирмади

  • 7 соатлар аввал
ОтабекФото муаллифлик ҳуқуқиFACEBOOK/ OTABEK NURITDINOV

Андижон вилоят маъмурий судининг раиси Отабек Мирзамаҳмудов томонидан блогер Отабек (асл исми Абдуфатто) Нуритдиновга 30 декабрда чиқарган қарорни унинг қўл остида ишловчи судя Дилнир Халилов ўзгартиришсиз қолдирди. Судя далилларни солиштириш учун маслаҳатхонага ҳам чиқмасдан қарорни ўша вақтнинг ўзида ўқиб берди.

Асакадаги бюджет чиқимларини суриштираётган вақтида қўлга олиниб 15 суткага қамалган блогер Отабек Нуритдиновнинг шикояти 4 январ куни Андижон вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Би-би-си мухбири Аваз Тоҳировнинг айтишича, суд мажлиси очиқ бўлган бўлса-да унда тасвирга олишга изн берилмаган.

  • Асакадаги бюджет чиқимларини тергов қилаётган блогер қамалди — Ўзбекистон, Андижон
  • Блогер Андижон мансабдорлари томонидан тил бириктирилиб жазоландими?

Суд мажлисига камера билан кирмоқчи бўлган журналист ва блогерларга судядан рухсат олиш кераклиги ва кутиб туриш лозимлиги тушунтирилган.

Судга қизиқувчилар кўп бўлган
Image captionСудга қизиқувчилар кўп бўлган

«Биз ташқарида кутиб турган вақтимиз, суд жараёни бошланиб кетди. Аммо бизга бу ҳақда хабар беришмади. Камерасиз киришга ҳаракат қилганимизда эса, ўзини судьянинг ёрдамчиси деб таништирган масъул ички тартиб қоидага кўра жараён бошланганидан сўнг ичкарига ҳеч ким киритилмаслигини айтиб тўсқинлик қилди. Аммо суд бошланганидан қарийб 40 дақиқа ўтгач судга киришга муваффақ бўлдик», дейди Аваз Тоҳиров.

Мухбиримизнинг айтишича, 30 киши сиғиши мумкин бўлган жойга 60 киши атрофида одам кирган.

«Йиғилганлар судьянинг ҳамма томонни эшитаётгани ва гувоҳларнинг кўрсатмалари бир-бирига тўғри келмаётган вақтда Отабек Нуритдиновнинг фойдасига ҳукм чиқарилади, деб кутаётганини кузатиш мумкин эди. Аммо судянинг эски қарорни ўз кучида қолдиргани йиғилганларнинг ҳафсаласини пир қилгани кўриниб турарди», дейди Би-би-си мухбири.

Youtube муаллиф BBC Uzbek: Қамалган блогернинг онаси Болам Мирзиёев ислоҳотларига ишониб Россиядан қайтгандиМуаллифлик ҳуқуқи BBC UzbekBBC UZBEK

Блогернинг адвокати Умид Давлатовнинг Би-би-сига айтишича, кассация шикояти судя томонидан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси меъёрларини бузган ҳолатда ўтди.

Унинг айтишича, ушбу кодекснинг 153-моддасида судя суд иш бўйича далилларни текшириш ва суд музокаралари тугаганидан кейин суд ҳужжатини қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кириши айтилган.

«Бироқ судья маслаҳатхонага кирмасдан эски қарорга қараб суд ҳукмини чиқарди. Кодексда кўрсатилганидек, далилларни ва биринчи инстанция суди қарорини тўлиқ текширмади», дейди Умид Давлатов.

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 241-моддасида «кассация инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт», дейилган.

Адвокатнинг айтишича, судда иштирок этган гувоҳларнинг кўрсатмалари бир-бирига тўғри келмаган ва улар адвокатнинг барча саволларига қониқарли жавоб беролмаган.

Отабек Нуритдинов қамалишидан олдин бюджет чиқимларини ўрганаётган бўлган.

Судда иштирок этган Би-би-си манбаси бюджет ажратилган ва блогер ўрганаётган барча ташкилот масъуллари судда гувоҳ ёки жабрланувчи сифатида иштирок этганига эътибор қаратди.

Суд жараёни қарийб икки соат давом этган.

Томонларни эшитиб бўлган судя Дилнир Халилов маслаҳатхонага кирмасдан ўша ернинг ўзида раҳбари Отабек Мирзамаҳмудов томонидан 30 декабрда чиқарилган ҳукм ўзгартиришсиз қолдирилганини маълум қилган.

Судда иштирок этган Би-би-си манбаси судя Халиловнинг раҳбари чиқарган қарорга қарши бормаслиги тайин эканлиги ва бу суднинг адолатсиз ўтганини кўрсатишини айтди.

Адвокат Умид Давлатов суд қароридан норози эканлигини ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига назорат тартибида шикоят билан мурожаат қилишини билдирди.

2019 йил 30 декабрь куни Андижон вилоят маъмурий судининг очиқ суд мажлисида Асака туман ички ишлар бўлими томонидан фуқаро Абдуфатто Нуритдинов (блогер Отабек Нуритдинов)га оид Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддаси билан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилган.

Суд қарорига кўра, А. Нуритдинов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

Отабек Нуритдинов ўз Фейсбук саҳифасида маҳаллий бюджет пулларининг қандай сарфланаётгани, хусусан Халқ таълими бўлимидаги молиявий ишлар, 22 декабрда бўлиб ўтган парламент сайловларидаги қонунбузарликлар ҳақида маълумотларни чоп қилиб келган.

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев андижонлик блогер Отабек Нуритдинов масъуллар ишини танқид қилганидан сўнг, масабдорлар томонидан ўзаро тил бириктириб жазоланганини айтди.

Отабек Нуриддиновнинг масъуллар ишини танқид қилгани учун Асакадаги бир гуруҳ мансабдорлар томонидан ўзаро тил бириктириб жазолатгани яна ҳам ойдинлашмоқда», деб ёзди депутат Расул Кушербаев.

Олий мажлис депутати Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизматида томонидан баёнотни «ўта нохолис, ишончсиз ва бир ёқлама» дея баҳолаган.

«Биринчидан, фуқаро-блогер ишлатган ҳароми, деган сўз ҳақоратга кирмайди. Бу Фарғона мисолида ўз исботини топган.

Иккинчидан, бир фуқаронинг ортидан пойлаб қадамба қадам юриб, материаллар тўплаш ИИБ ходими учун пасткаш иш».

Депутат фуқаро-блогер устидан арз қилганлар ушбу фуқаро томонидан танқидга учраган шахслар бўлгани боис, бу ишни кўриб чиқиб, қарор қабул қилинишида холислик бўлмаган, деб ҳисоблайди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

ББС

Ўхшаш мақолалар:

  1. Урганч туманлараро судининг судьяси пора олаётганда қўлга тушди
  2. Кун.ўз: Қандай ишлар ёпиқ суд мажлисида кўрилади?
  3. Собиқ Бош прокурорга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилди — Озодлик
  4. Қамоқдаги Акром Маликнинг «Ичкаридан» ёзган мактуби мухолиф нашрда эълон қилинди
  5. ИИБчилар билан тортишувни видеога олган ҳайдовчи 20 минутда сирли тарзда жон берди
  6. «Ўзбекистон овози»: Айблов хулосаси ва ҳукмдаги далиллар қанчалик асосли?
  7. «Баҳо Шакар»ни қамоққа олиш тўғрисида ажрим чиқарилди
  8. Председателю СНБ РУ Р.Р. Иноятову от М.Т.Захидова
  9. “Қора ниқобли”лар «Баҳо Шакар»нинг ота-онасини уйидан кўчирди
  10. Ўзбек дипломатик корпусининг асосий вазифалари
  11. Пайғамбаримизни ҳақорат қилманг, қамаласиз! — Видео
  12. ТУРКИЯ ИСТИҚЛОЛ МАРШИ Муҳаммад Солиҳ таржимаси Жажжи набираси ижро этади
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.