Бош муҳаррир И.Хушевга: Туркистоннинг Қарноғидан
Ассалому алайкум Исматжон ука!
Бугунги кунда Президентимиз фармони билан Туркистон шаҳри (Хўжа Аҳмад Яссавий шаҳри) Туркистон шаҳрини вилоят марказига айлантирди.
Туркистон вилоятида ярим миллиондан ортиқ ўзбек миллатига мансуб аҳоли яшайди. Бу улуғ заминда Ўзбекистоннинг буюк шоир ва ёзувчилари Миртемир, Одил Ёқубов, Суннатулла Анорбоев, Саъдулла Сияев таваллуд топган диёр.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий сиёсий ҳаётига биз бефарқ қарай олмаймиз. Биз Ўзбекистонни иккинчи севимли ватанимиз деб биламиз. Чунки бу ерда бугунги кунда кўплаган бизларнинг ўғил-қизларимиз, қудаларимиз, қариндош – уруғларимиз яшашади. СССР даврида бу улуғ заминда барчамиз олий маълумотни Ўзбекистондан олганмиз. Бу улуғ замин бизларга таълим – тарбия берган муқаддас макон.
Шунинг учун ҳам бу муқаддас заминнинг ҳаёти билан қизиқамиз. Ўзбекистон телевидиниясидан бир тийинга қиммат ахборатларни эшитамиз. Қизларга атлас кўйлак кийдириб ўйнатиб қўйишади. Шуни кўрамиз холос.
Яқинда бир мажлисда Шавкат Мирзияев телевидиниянинг ёшлик каналини қаттиқ танқид қилиб: “ёшлик канали деймиз, аммо ёшликнинг ҳиди ҳам йўқ”,- деб бу каналнинг ишини Озодбек Назарбековга юклади.
Аммо ҳануз натижа йўқ. Шунинг учун биз дунё ўзбекларидан Ўзбекистон ахборатларини эшитамиз. Исматжон Хушевнинг жарангдор овозини соғиниб, ухламасдан кутиб ўтириб тинглаймиз.
Исматжон ука! Айбга буюрмайсиз Сизга бир кичкина маслахат бергим келди. Кеча, яъни 2 январь куни тўртинчи дастурингизнинг охирида хайрлашиб, “мен ғариб, бечора” деган иборани ишлатдингиз. Бу ибора менга ёқмади, Ғофир Ғулом бир шеърида: “Сен етим эмассан…” деганидек Сиз “ғариб, бечора” эмассиз. Сиз бугунги кунда сон-саноқсиз инсонларнинг дуосини олаётган бахтли шижоатли, отнинг калласидек юраги бор жасур журналистсиз. Сизнинг бизларга ўхшаган миллионлаб мухлисларингиз бор. Бизларнинг бахтимизга Худо ўзи қўллаб – қувватлаб, Ўзбекистоннинг ижтимоий – сиёсий хабарларини жарангдор овозингиз билан бизларга етказиб туршингизни Худодан сўраб қоламиз.
Туркистон шаҳри, Қарноқ қишлоғи
Садир Маматраимов
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ