Президентнинг «Нархоз»даги тозалаш ишларини Рустам Қосимов пучга чиқарди!!!
Нархоздаги “тозалаш”да Рустам Қосимов қаноти остидаги коррупцион элита ғалаба қозонди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзи ким томонда?
Яқинда озодликда эълон қилинган Нархоздаги “тозалаш” аттестацияси ўтказилаётгани ҳақидаги мақола эълон қилинди.
Бу аттестация 26.12.2019 да ўз нихоясига етди.
Озодлик таъкидлаганидек аттестация ишига чап беришга уринган эски рахбарият ғалаба қозониб, ўзининг коррупцион элитасини сақлаб қолди.
Ходиевга алоқадорлиги айтилиб, лавозимидан олинган ходимларнинг эса аслида Ходиев командасига мутлақо алоқаси йўқ. Аттестациядан ўта олмаганларнинг аксарияти эски рахбариятнинг душманлари ёки орқасида ҳеч қандай “танкаси” йўқ бўлган профессор-ўқитувчилардир. Рахбар ходимлар учун аттестация эса сўнги куни 1 соат ичида номигагина ўтказиб юборилди.
Қизиқ, 30 дан зиёд раҳбар ходимлар бир соат ичида қай тарзда аттестациядан ўтказилди экан?
Аслида Ходиевдан кейин бирорта ҳам раҳбар кадр алмашгани йўқ. Фақатгина давлат маслахатчиси Р. Қосимовнинг жияни ҳисобланган “Информатика” факультети декани А. Собиров аттестация иши бошланишидан олдин тоғасининг хохишига кўра лавозимидан озод этилган.
Эски раҳбарият эса, Қосимовнинг топшириғи билан ўз хохишига кўра кетган ходимни намуна қилиб ўзининг коррупцион элитасини сақлаб қолишга эришди. Янги тайинланган ректор ва проректорлар ҳам бу элита билан қарши курашувлари самарасиз қолмоқда. Энг қизиғи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу вазиятга мутлақо бефарқ. Қизиқ…!
Хўш, аслида Сиз томонингиздан таъкидланган Қосимов шажарасидан ташқари бу эски рахбарият ёки ҳанузгача жон сақлашга ҳаракат қилаётган коррупцион элита кимлардан ташкил топган…?
Бу элитага умумий хусусиятлар мавжуд. Уларнинг барчаси Ходиевга ва унинг хомийлари, шу жумладан давлат маслахатчиси Р. Қосимовга энг яқин шахслар бўлиб, таълим тизимига мутлако лаёқатсиз, ўзларига илмий даража олиб берган диссертация мавзуси номини ҳам билмайдиган, саводсиз, буйрократ, устоз деган пок номга туфлаган, ўқитувчиларни инсон ўрнида кўрмайдиган, ўзлари порахўрлик қилиб, адолат ва инсофдан гапирадиган, умри давомида бир марта хам университет аудиториясида ўқимаган ва умрида бир соат ҳам ўқитувчилик қилиб дарс ўтмаган, лекин, қандай дарс ўтишдан ўқитувчиларга сабоқ бермоқчи бўладиган таталитар шахслардир.
Бу шахслар рахбарлик қилаётган тузилмаларда илм-фан энг охирги ўринда туради, ўзларику бир бет мақола ҳам ёза олмайди, бу тузилмаларда инсон шахси ойоқости, улар учун ўқитувчилик мардикорлик кабидир. Зотан, макдикор касби бу рахбарлардан минг марта улуғ, нони эса ҳалолдир. Оиласига харомни ҳалол деб едираётган бу рахбарлар кимлар?
Уларнинг бошларидан бири Ғофур Зохидовдир. Собиқ ректор Ходиевнинг ўнг қўли, узоқ йиллар магистратура бўлимида декан муовун бўлиб ишлаган бу шахс, Ходиевнинг магистратура бўйича “кашелёк” вазифасини бажарган. Вазифасини ситқидилдан бажарганлиги учун ўқув ишлари бўйича проректор лавозими билан мукофотланган. Иқтидордаги вақтида ўзидан кейинги бошқа барча проректорларни ҳам бошқарган. На илмий, на молия, на маънавият ишлари бўйича проректорлар Зохидовнинг рухсатисиз ўз бўлинмаларига ҳам мажлис ўтказа олмаган.
Талабалар қабули ва перевод масалаларини бевосита бошқарган. Президентнинг август ойидаги селектрида иқтисодиёт университети ҳақидаги танқидидан сўнг проректорлик лавозимидан озод этилган, лекин Ходиев томонидан муассасанинг ўқув бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланиб, шахсан Ходиев томонидан проректор лавозимига тенглаштирилган, унинг ўрнига тайинланган проректор эса “қўғирчоқ” ролига тайинланиб, Зохидовнинг ўзи аввалги функцияларини давом эттирган.
Яхшиямки янги ректор бу вазиятни ўз измига солди.
Зохидов ўз қилмишларини ўқув бошқарма бошлиғи лавозимига тайинлангунча мазкур лавозимда ишлаган Бахтиёр Усмонов орқали амалга оширган. Айни пайтба мазкур бошқармада услубчи лавозимида ишлаётган пенсия ёшидаги Бахтиёр Усмонов бир вақтлар ўқув ишлари бўйича проректор, ҳатто вақтинчалик ўйинчоқ ректор ҳам бўлиб ишлаган.
Ходиевнинг айтганидан бир қадам ҳам чиқмайдиган бу шахс аслида ўзидан юқоридаги исталган рахбарнинг оёғини ўпиб, кун кўриб кетаверадиганлар сарасидан. Айнан шу кимса аттестация комиссиясига “ўтмайдиганлар” рўйхатини шакллантириб берган деган иддаолар ҳам мавжуд. Бу рўйхатни бевосита давлат маслахатчиси Р. Қосимовнинг ўзи кўриб чиқиб опа-сингилларини қора рўйхатда чиқариб олди.
Зохидовдан сўнг Ходиевнинг магистратура бўйича “кашелёк” вазифасини бажариш юклатилган, элитанинг яна бир вакили Нодир Акбаровдир. Бу шахс 2016-2018 йилларда Ходиёвнинг “кўча ишлари” бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарган. Эвазига эса магистратура декани лавозими билан тақдирланган. Илм нималиги билмайдиган бу шахс қайси илми учун магистратура бўлимини бошқармоқда..? буни фақат Ходиев билади.
Ходиевнинг сиртқи ва иккинчи таълим бўйича “кашелёги” Лочин Амиров команданинг яна бир аъзоси. Лочин Амиров йиллардирки иккинчи мутахассисликни назорат қилади. Мамлакатда сирти таълимнинг очилиши Амировнинг қамровини яна ҳам кенгайтирди. Бугун сиртқи таълимнинг ахволи кескин коррупциялашган. Янги ректор келгандан сўнг вазият янада оғирлашгани ҳақида аниқ маълумотлар ҳам мавжуд. Сиртқи бўлимда янги ректорни «вақтинчалик» деяётганлар ҳам мавжуд.
Элитанинг яна бир вакили Мухтор Тошхожаевдир. Узоқ йиллар Ходиевнинг бакалаврият бўйича “кашелёк” вазифасини бажарган. Тошхожаев, Ходиевнинг вазирлик даврида ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Олий таълим тизимининг “конвейр” усулига ўтишида Ходиевга Тошхожаевнинг ёрдами катта.
Бу хизматлари учун университетнинг “Банк иши” факультети декани лавозими билан сийланган. Ўз факультетини университет ичида университетга айлантириб олган бу кимса яқинда Қўқонда хусусий университет очишга ҳам улгурди.
Айни даврга келиб ректорга ҳам ҳисоб бермайдиган бу кимса Миллий Паралимпия қўмитаси раиси ҳам ҳисобланади. Тошхожаевнинг иқтидорда дахлсиз эканлигини олий рахбариятда яқин дўстлари борлиги билан изоҳлашади.
Элитанинг нуроний ва “устоз” вакили Шойзоқ Холмўминовдир. Бу шахс қарийб ярим асрдирки кабул жараёнларини бошқарди. Ўтирган жойида туфлаб ўтирадиган бу кимсанинг маънавий ва инсоний қиёфаси ҳам ўзига яраша. Айни райтда мониторинг бўлимини бошқараётган Холмўминов, Ходиевга садоқатли шогирдлар етказиб беришга хизмат қилди.
Бундан 3-4 йил олдин пахта йиғими пайтида 15-20 минг “кўкида” “соққа қилган”. Бугун, мени пора олганимни кўрдингми..? дея уялмасдан адолат ҳақида гапирадиган бу шахснинг Шухрат исмли шогирди жорий йил қабул пайтида ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан қўлга олинганлиги барчага маълум.
Яна бир “отасининг қиз”и – Асқарова Мавлуда Туробовна “Макроиқтисодиёт” кафедраси мудираси бўладилар. Бу хоним бир вақтлар шу университетда декан бўлиб ишлаган отаси Агзамов Туроб домланинг изидан шу университетда ўқиган, амал-тақал қилиб номзодлик ёқлаган бўлишига қарамасдан хомийлари ёрдамида, иқтидорда дахлсиз.
Давлат маслахатчиси Р. Қосимовга яқин шахслар билан «илиқ» муносабатлари сабаб раҳбарлик лавозимига тайинланган хоним, барча қора ишларни бошқаларнинг «бўйнига илиб», вазиятдан «оппоқ» чиқишга одатланган. Аттестацияда лавозимига ғайриқонуний такроран тайинлангани аниқланган бўлсада, хомийлари уни сақлаб қолишга мувафақ бўлди. Ҳомийларининг топшириғи билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўзи хонимнинг ҳужжатларини тўғрилаб қўйди. Кафедрани хусусий мулк деб қарайдиган хоним, коррупцион ишларига тўсқинлик қиладиган ва манфаатларига зид ўқитувчиларни бир кун ҳам ишлатмайди.
Йўлдошев Нуриддин – “Менежмент” кафедрасининг “мулкдори” ҳисобланган бу жаноб, чорак асрки кафедрани бошқаради. Вақти вақти билан тайинланадиган айрим мудирчаларни кетига сув қуяди. Хатто ўз қариндошлари билан “ёзди-чизди” қилиб юрадиган мўйсафид акамиз диплом ишлари ва магистрлик диссертацияларини 500 дан 1000 АҚШ долларигача баҳолайди. Давлат маслахатчиси Р. Қосимовнинг дўсти бўлган қалами ўткир бу “устоз” исталган одамни йўқ қила олади. Кафедра аъзолари ўлпон тўлаб турмаса йиллик аттестациялардан йиқилади.
Хажиев Бахтиёр – “Иқтисодий назария” кафедрасининг мудири ҳисобланади. Давлат маслахатчиси Р. Қосимовнинг синглиси Дилором Қосимовага «яқин» бўлган Хажиев йиллардирки университет иккинчи биносидаги “бункер”нинг фаол аъзоси. Қабул пайтида кафедрада бир кун ҳам топилмайдиган бу дўстимиз қабулгача 4-курс битирувчиларининг якуний ГОСТидан “текис” йиғиштиради. Йиллик ўртача битирувчилар сони 1500 тани ташкил этишини ҳисобга олганда бу ҳам катта “конвейр” ҳисобланади. Хажиевга бу гал ҳам омад қуши қўнди.
Кафедрасида ишлайдиган ходимлардан бирининг акаси тозалаш комиссиясининг азоси бўлиб чиқди. Топилдиев фамилияли бу ўқитувчи ўзини ҳам, мудири ҳам аттестациядан қутқарди.
Бу фамилиялардан яна бири Холида Рўзметова исмли аёл. Бу аёл нархоз 2-биносидаги “бункер”нинг 25 йиллик бухгалтери ҳисобланади. Айнан шу аёл “касса”ни жамлаб, унинг тақсимоти билан шуғилланган.
Нархозда ректорлар ўзгарса ўзгарадики, нархоз бункерининг бухгалтери ўзгармайди. У ўзининг жамоаси билан коррупциянинг барча шакллари билан шуғилланишади. Рўзметованинг собиқ МХХ мулозими Шухрат Ғуломовга боғлиқлиги айтилади. Қизиқ томони Ғуломов панжара ортига кетди, бироқ, Рўзметова ҳали ҳам амалда.
Чунки Давлат маслахатчиси Р. Қосимов ҳали иқтидорда.
Яна бир ўзини авлиё санайдиган фигурант Каримов Норбой Ганиевичдир. Каримов университетдаги таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг раҳбари ҳисобланади. Ўта маддохларча таълим сифатидан гапириб, амалда таълим сифатини ҳужжатбозликка кўмиб ташлаган. Бир вақтлар молия институтидан қабул жараёнларидаги қаллобликлари учун ҳайдалган Каримов, Ходиев командасида ҳам осонгина жой эгаллади. Шу сабабли ҳам Каримов – “тулки” деган ном олган. Бугун ўз шогирдларини университетдаги айрим рахбарлик лавозимларига тайинлаб, амалда бир нечта тузилмани ўзи бошқармоқда.
“Тулки”ликда Норбой Каримовдан қолишмайдиган яна бир мулозим, Махмудов Мираббос Фазлиддинович ҳисобланади. Бир вақтлар Н. Каримов қўл остида декан муовини бўлиб ишлаган Махмудов, рахбари билан амал ва пул талашиб, бутун факультетни пароканда қилишига бир баҳия қолган. Махмудов “Бункер” да ишлагани етмаганидай, таълим жараёнида ҳам “соққа қилиш”га иштиёқманд бўлган.
Кафедра мудирлари билан ака-ука, опа-ука тутиниб, диплом ишлари, курс иши ва амалиёт ҳисоботлари ҳамда фанлардан баҳо олишда ўзига хос коррупцион схема яратган. Йиғилган маблағларни ўқитувчингга бераман деб алдаб, кафедра мудирлари билан тенг бўлишган. Ана шундай шахслар сабаб, талабалар назарида оддий ўқитувчилар порахўр. Устамон бу кимса, Ходиев “кетади” деган шамоллар эсиши арафасида университет тузилмасидан жуфтакни ростлади. Шу сабаб, тулки деган ном унга ҳам бежизга берилмагани аниқ.
Умуман олганда бу каби шахслар рахбарлик лавозимларида ҳали жуда кўп. Биз фақат бир нечтасини санадик холос.
Лекин бир нарсани унитмаслик керак, Иқтисодиёт университетида ҳам ҳалол, пок, виждонли ходимлар ҳам жуда кўп. Бироқ, оддий ўқитувчилар бугун аттестациялардан, кундалик фаолиятдаги зулум ва зуғумлардан чарчаган, шарафли ўқитувчилик касбидан нафратланадиган даражага бориб қолган.
Ўз устида ишлашга имконият, вақт ва рағбат яратмасдан туриб, “сен ҳеч кимсан” деган муносабат нафақат “нархоз”да, балки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги барча ОТМларда бир пуфак каби шишиб бормоқда. Хўш, тизимга масъул бўлган ташкилотнинг ўзи эмасми бунга айбдор?
Маълумотларга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нархоздаги “тозалаш” натижалари бўйича 28-29 декабр кунлари якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда. Бу қарор мазмуни билан бевосита таниш бўлганларнинг билдиришича, қарор биз таъкидлаганимиздек, эски коррупцион элитанинг мутлақ ғалабасини таъминлайди. Қизиқ! Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўзи қандай ташкилот? Вазирликни бошқараётганларнинг ўзлари тизимни ислоҳ қилишга лоёқатли инсонларми?
Агар кузатадиган бўлсак, олий таълимдаги ислоҳотлар фақатгина шаклга эга бўлиб, ҳеч қандай мазмунга эга эмас. Тизим ходимларининг фаровонлиги ва тизим барқарорлиги мутлақо издан чиққан. Халқ таълими вазирлиги ўз ўқитувчиларининг обрўсини оширишга ҳаракат қилаётган бир даврда олий таълим вазирлиги тизимдаги профессор-ўқитувчиларни нуфузини оёқ ости қилиш, турли бюрократик жараёнларни ривожлантириш, илмий ижод эркинлигини бўғиш билан банд.
Ойлигингни оширдим деб уялмасдан миннат қилиб, нархларнинг ойлик маош ошишидан бир неча баробар юқорилаб кетганлигини лом-лум демай тизим ходимларини сўз эркинлигини ҳам чеклаган ташкилот шудир. Бу ҳақда кейинги мақолада батафсил ҳикоя қилиш ниятидамиз.
Билъакс, бугун олий таълимдаги коррупцияга қарши кураш, фақатгина оддий ўқитувчилар даражасидагина бонг урилмоқда ҳамда юқори коррупцион тўдалар шу бахона ўзини омон сақламоқда.
Ходиев кетгани билан унинг командаси тўлиқлигича иқтидорда қолмоқда. Рустам Қосимовдек шахслар давлат амалида ҳамда Юқоридаги кабилар таълим тизимида қолар экан, коррупция муаммоси ўзгаришсиз қолади. Президент бошлаган ислоҳотлар саботаж қилинаверади…
Шокир Саъдуллаев,
«Дунё ўзбеклари» махсус мухбири.
Тошкент шаҳри, Ўзбекистон
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ