"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистон 2019: Шавкат Мирзиёев уч йилда ниҳоят дунёни тан олдирди — ББС

Бош мақола, Муҳаррир танлови, Ўзбекистон | 23/12/2019 22:09-     11291 марта ўқилди

Ўзбекистон 2019: Шавкат Мирзиёев уч йилда ниҳоят дунёни тан олдирди

Мирзиёев ва Трамп Дунёдаги энг зулмкор тузумлардан бири сифатида танилган Ўзбекистон номини оқлаш осон эмас.

Ўзбекистон — 2019 йили дунёда энг кўп яхши тарафга ўзгарган мамлакат.

Британияда чиқадиган The Economist ҳафталиги Ўзбекистонни йил мамлакати, деб топди.

Узоқ йиллар Ўзбекистон зулмкор тузум, абгор иқтисод ва ёпиқлиги билан ном чиқарганди.

Ислом Каримов ўлимидан сўнг қудратга келган Шавкат Мирзиёев ўтган уч йиллик президентлиги даврида мамлакатни ислоҳ қилишга киришди.

Афтидан, Ўзбекистон ҳукумати бу борада Ғарбни, хусусан, Британиядаги The Economist нашрини тан олдирган кўринади.

Айни ўринда қандай ўзгаришлар инобатга олинди? Қайси жиҳатлари билан Ўзбекистон дунёдаги икки юзга яқин давлатни ортда қолдирди?

Би-би-си Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил The Economist нашрининг Ўзбекистон бўйича мухбири Жоанна Лиллис билан суҳбатлашди.

Ўтказиб юборингYoutube пост муаллиф BBC Uzbek

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири Youtube пост муаллиф BBC Uzbek

Британия ҳафталигига кўра, Ўзбекистон қулдорликни бекор қилди.

Маълумки, ҳар йил бир миллиондан кўп одамнинг мажбуран пахта далаларига ҳайдалиши жаҳон андазалари бўйича замонавий қулдорликка тенг кўрилган.

Қорақалпоғистондаги «Жаслиқ» қамоқхонаси ёпилди.

Ислом Каримов даврида очилган ушбу турма шавфқатсизлиги билан ном чиқарганди.

Шу қаторда, Ўзбекистон ўз қўшнилари билан ҳам муносабатларни яхшиламоқда.

Ўзбекистонликлар айни фикрларга қўшиладиларми?

Мамлакат яна нималар қилиши керак?

Би-би-си Ўзбек Хизмати видео лавҳасида бу борада батафсил таниша оласиз.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

https://www.bbc.com/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ташпулат Юлдашев: Ислам Каримов на финишной прямой
  2. Анвар ИКРАМОВ: СИЗГА АШЪОР БИТМАСДАН, КИМГА БИТАЙ, ЮРТБОШИМ!
  3. Тошпўлат Йўлдошев Ўзбекистонда давлат тўнтариши эҳтимоллари ҳақида
  4. Бугун таниқли ўзбек журналисти Фахриддин Худойқулов туғилган кун!
  5. Vodiymedia.uz вакили — Жаҳон журналистлари конференциясида!
  6. Ўзбекистон — Хитой ҳамкорлигининг янги уфқлари…
  7. ИЛОНЛАР ТЎДАСИ Мурод Муҳаммад дўст аслида ким? “Дунё ўзбеклари” суриштируви 3
  8. Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди — ЎзА
  9. ДХХ ходимлари хайрия акциясига қўшилди…
  10. Ўзбекистон Президентига: Сўзингиздан қайтманг, уни бажартиринг!
  11. vodiymedia.uz: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!
  12. Шароф Убайдуллаев: «Қоғозқопқоқ» ёки наманганча ижтимоий адолат
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.