Ҳақиқатнинг маъюс кўзлари ёки лафзидан қайтган қасоскор Ҳоким — Ҳамроқул Асқар
ҲАҚИҚАТНИНГ МАЪЮС КЎЗЛАРИ
ёхуд, лафзидан қайтган қасоскор ҳокимни ким деб атаймиз?!
Тадбиркорга мадад бериш ўрнига унинг йўлига
тўсиқ қўйиш бу – Президент сиёсатига қарши чиқиш
деб баҳоланади ва шунга яраша чора кўрилади
Ш.М.Мирзиёев
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоки, Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси Зокир Норов Пешку туман ҳокимининг 22.06.2017 йилдаги № 1293 — сонли карори билан ажратилган 514,8 кв метр ер майдонида қурилган савдо дўкони ва миллий таомлар ошхонаси тушумларидан солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб келаётган ўртаҳол тадбиркор.
Зокир Норовнинг иш фаолиятини ўрганган комиссия тавсияси билан «Ёшлар – келажагимиз» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида «ЁШЛАР МЕҲНАТ ГУЗАРИ» (Савдо дукони, умумий овкатланиш, нонвойхона ва совун қадоқлаш цехидан иборат) мажмуасини давлат хусусий шерикчилиги асосида барпо этиш учун Пешку туман ҳокимининг 29.12.2018 йилдаги № 3858-сонли карорига асосан 400 кв метр ер майдони ажратилгач, тадбиркор “Пешку – стандарт қурилиш” маъсулияти чекланган жамияти ташкил этади.
Лойиҳа учун 20 миллион сўмдан ортиқ пул сарфланиб, барча ҳужжатлар тегишли ташкилотлар тасдиғидан ўтиб, кадастр хизмати ходимлари қурилишга ажратилган ер майдонига чегара қозиқлари қоқишгач, ҳатто совун қадоқлаш цехи учун зарур ускуналарни Тошкент шаҳридан сотиб олиб ишга киришган пайтида, туман ҳокими Амрулло Назаров 22.06.2017 йилдаги № 1293 — сонли карорини бекор қилиш тўғрисида 2018 йил 18 март куни янги 859-сонли қарор қабул қилгач, савдо дўкони ва ошхонаси фаолияти тўхтатилиб, тадбиркор касодга учрайди?!
Зокир Норов қабулига кириб: — ҳоким бова нега бундоқ қилдингиз., деганида туман ҳокими А.Назаров: — «ЁШЛАР МЕҲНАТ ГУЗАРИ» қурилиши учун ажратилган 400 кв метр ер майдонини ҳам туман захирасига ўз ихтиёринг билан топшириш ҳақида ариза ёзасан., деган яна бир кутилмаган талаб қўяди?!
ЗОКИР НОРОВ ТАЙЁРЛАГАН ЛОЙИҲА БЎЙИЧА «ЁШЛАР МЕХНАТ ГУЗАРИ» БИНОСИНИНГ ТАШҚИ КЎРИНИШИ.
Ҳокимнинг бундай муносабатини тадбиркорнинг тайёр бизнесини тортиб олиш деймизми, ёки “Бухороча синдириш санъати.,” дейсизми хуллас, ноилож қолган Зокир Норов топталган ҳақ — ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 2019 йил 03 апрель куни вилоятга келган Ички Ишлар вазири П.Р.Бобожонов қабулида бўлиб унга аҳволни тушунтиргач, вазирнинг топшириғи билан вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Алиев Пешку туман ҳокимига қўнғироқ қилганида, Амрулло Назаров: — “Ёшлар меҳнат гузари” қурилиши учун З.Норовга ер ажратилган ҳеч қандай муаммо йўқ., деган жавоб берган.
Лекин, 15 кун ўтиб, 18 апрель куни туман ИИБ бошлиғи ўринбосари ва участка нозири келиб З.Норовни шахсан туман ҳокими А.Назаров қурилишни тўхтатиш ҳақида топшириқ бергани ҳақида огоҳлантирадилар.
З.Норов ҳокимнинг талабини қонунга хилоф ҳисоблаб, гузар қурилишини давом эттиравергач, тезда ҳокимнинг столида Жонхўроз қишлоғи аҳолиси номидан ариза пайдо бўлади?! Кейин маълум бўлишича, 14 нафар арзгўйлар туман ҳокими билан ўзаро келишган шахс, яъни “Ёшлар меҳнат гузари” харидори Тўқли Ўроқовнинг қариндошлари бўлиб чиқади.
Текширув давомида айрим имзолар қалбакилгиги аниқланиб, арзгўйларнинг: — мазкур гузар қурилса., аҳолининг мачитга қатнайдган йўлини тўсиб қўяди., деган важлари туман Кадастр ташкилотининг: — қурилажак гузар биноси ушбу хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ноқонуний қурилган ҳужжатсиз мачитдан бошқа тарафда жойлашган., деган мазмундаги хулосасига асосан ўз тасдиғини топмасдан, аксинча бўҳтон эканлиги аён бўлади.
Қолаверса, «Ёшлар меҳнат гузари» қуриладиган ерни Зокир Норов эмас, туман ҳокими топшриғи билан тегишли соҳа мутахасислари танлаган.
Ушбу туҳмат ариза бўйича дастлабки суриштирув ўтказган Пешку туман ИИБ терговчисининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарорини туман прокурори бекор этгач, бу иш билан шуғулланган Вобкент туман ИИБ Тергов бўлими бошлиғи О.Б.Бозоровнинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарорини Бухоро вилоят прокурори 6 марта бекор қилиб, терговга қайтаради. Терговчиларнинг Ўз.Р.ЖПК талабларига хилоф сурункали сансалорлиги аслида онгли равишда амалга оширилган ҳаракат бўлиб, агар қонуний тергов ўтказилса бу туҳмат аризанинг буюртмачиси фош этилишининг олдини олишга қаратилганлигини англаш мумкин бўлади.
Зокир Норовнинг сўзларига кўра, туман ҳокими А.Назаров туҳмати фош бўлган аризачиларга чора кўриш ўрнига 2019 йил 10 июль куни уни милиция ходимлари орқали келтириб: — Сен кимдан сўраб ишга киришдинг тирранча., гап шу ҳозирнинг ўзида савдо дўконингни ҳам, янги курилишни ҳам бузиб, ҳар иккала ер майдонларини туман захирасига топширасан, уқдингми., дея дағ – даға қилиб, туман ИИБ бошлиғига: — ҳозир бу “чаён” бошлаган барча қурилишларни текислаш., туман прокурорига: — Зокир Норовга оид қарорларни (яъни олдин ўзи имзолаган изоҳ бизники: Ҳ.А) бекор қилиш ҳақида протест киритиш., ҳақида буйруқ беради?!
Зокир Норов ҳокимга: — бу ишингиз қонунга хилоф., дейди ва Бухоро вилоят ИИБга қўнғироқ қилиб содир бўлиши мумкин бўлган нохушликлар олдини олиш чорасини кўришини сўрагач, Пешку туман ИИБ вакиллари етиб келишиб: — туман ҳокими рухсатисиз хавфсизлик таъминланмаслигини.,тушунтирадилар.
Шундан сўнг, Зокир Норов Президентнинг тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Д.Қосимовга қўнғироқ қилиб, воқеани тушунтиргач, орадан икки соатлар ўтгач курилишни бошлашга рухсат этилади…
Ўша куни кеч соат 18:30 ларда Зокир Норов отаси ва акаси билан қурилиш ишларини давом эттираётганларида унинг устидан шикоят ёзган аризачилар гуруҳи 30 нафардан ортиқ эркак – аёл қариндошлари билан келишиб, уларни дўппослаб қурилиш аъшёларига шикаст етказа бошлайдилар. Зокир Норов қўнғироқ қилганидан сўнг етиб келган ИИБ ходимлари жанжални бартараф этиш ўрнига бу воқеани видео тасвирга олиш билан чекланиб, сўнг уларнинг ҳаммасини автобусда ИИБ биносига олиб кетиб, то ҳоким жаноблари рухсат бергунича ушлаб туришади…
Аслида, ўзганинг мулкига тажоввуз қилганлар орқадан келиб бировнинг машинаси уриб юборган ҳайдовчи каби айбдор бўладилар. Айрим давлатларда хусусий мулк эгаларига ўзларини босқинчилар хуружидан қурол билан ҳимояланиш ҳуқуқи берилган.
Ўша 10 июль куни Зокир Норов ҳоким қарори, Кадастр ташкилоти ва бошқа ташкилотларнинг рухсати асосида қонуний ажратилган ер майдонига бостириб келиб жанжал кўтарган 30 нафардан ортиқ эркак ва аёллар томонидан ялпи оломончилик жинояти содир этилган. Шу боис, ҳокимнинг хурмача топшириқларидан безор бўлишган шекилли мазкур иш билан Пешку туман ИИБ эмас, яна қўшни Вобкент туман ИИБ ТБ бошлиғи О.Б.Бозоров шуғулланиб, олдинги туҳмат ариза иши билан бирлаштириб, 2019 йил 25 сентябрь куни “Жиноят ишининг бир қисми бўйича тергов ҳаракатларини тугатиш ҳақида.,” айни шу 25 сентябрь куни “Маъмурий иш қўзғатиш ҳақида.,” куни силлиқина қарорлар қабул қилади ва маъмурий тартибда чора кўриш учун Пешку туман ИИБ бошлиғи ва прокурорига юборади.
Бу вақт оралиғида, туман ҳокими А.Бозоров ана шу ўзи уюштирган “оломончилик” можоросини рўкач қилиб, З.Норовга «ЁШЛАР МЕХНАТ ГУЗАРИ» қуриш учун ажратилган 400 кв.метр ерни туман захирасига қайтариш тўғрисида 2019 йил 16 июлда янги 3502-сонли қарор чиқариб, уни Пешку туман халқ депутатлари кенгаши сессиясида тасдиқлатиб олади.
Зокир Норов туман ҳокимининг ушбу қароридан норози бўлиб ёзган шикоятини ўрганган Адлия вазирлиги Бухоро вилоят бошқармасининг: — туман ҳокимининг 16.06.2019 йилдаги 3502-сонли қарори қонунга хилоф, сиз қурилишни давом эттиришингиз мумкин., деган хулосасини олганидан сўнг ҳам туман ҳокими ўжарлик билан қаршиликн давом этаверади… Шундан сўнг 12 августь кунги сайёр қабул чоғида мазкур ишни ўрганган Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Э.Таджиев вилоят прокурори Д.Файзиевга туман ҳокимининг қонунга хилоф қарорларига протест киритишни топширади. Д.Файзиев: — эртага 13 августь санаси билан протест киритаман., деган бўлсада протест киритмайди?!
Шундан сўнг, З.Норовнинг Президент Ш.М.Мирзиёевга шикояти бўйича ишни ўрганган Ўзбекистон президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Д.Қосимов: — Пешку туман ҳокими А.Назаровнинг 3502 сонли карорини хакикий эмас деб топиш., халқ депутатлари Пешку туман кенгашининг 2019 йил 17июлдаги ҳамда 05 октябрдаги қарорларини бекор қилиш ва Пешку туман ҳокимлиги томонидан З.Норовга «Ёшлар Мехнат гузари» биноларини қуриш бўйича давлат-хусусий шерикчилик битимини тақдим этилишини., талаб қилиб вилоят ҳокими Ў.Барноевга 26.08.2019 йил ва 21.10.2019 йил саналарида икки марта тақдимнома киритсада тегишли чора кўрилмаган.
Бир ўртаҳол кичик тадбиркор ҳатто, Президент вакили тақдимномасини тан олмайдиган ҳокимлар хуружидан ўзини қандай ҳимоя этиши мумкин?!
Вилоят ҳокимининг Пешку туман ҳокими содир этган қонун бузарликларни бартараф ҳақида ҳатто Адлия вазири Р.Давлетовнинг қонуний асослланган мурожаатларини ҳам инобатга олмаганлиги ҳанузгача сир бўлиб қолмоқда?!
Турли ишлар бўйича танш бўлган адвокат Бунёд Мамажонов: — Зокиржоннинг иши бўйича, ЖПК талаблари бўйича ўнлаб шикоятларимиз оқибатсиз қолди, шу ишни ўрганиб бир мақола ёзиб беринг, иложи бўлса рус тилида бўлсин., деб илтимос қилгач, иш ҳужжатлари асосида “Произвол” деган мухтасар мақолача ёзиб Адлия вазири Р.Давлетовга юбордим. З.Норовнинг Президент Ш.М.Мирзиёвга мурожаати ҳамда ушбу мақола “Дунё ўзбеклари” халқаро интернет газетасида пешма – пеш чоп этилди:
2019 йил 19 октябрда Адлия вазирлиги Бухоро вилоят Бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари А.Рўзивдан: — Мурожаатингизни ўрганиш натижасига кўра, Пешку туман ҳокимининг 2019 йилдаги 3502 сонли қарорини ҳақийқий эмас деб топиш тўғрисида туман маъмурий судига ариза киритилди., деган жавоб олдим.
Қизиғи шундаки, туман ҳокими А.Назаровнинг тадбиркор З.Норовнинг ҳуқуқлари бузулган ҳолда чиқарилган 2019 йилдаги 3502 сонли қарорини., бекор қилиш тўғрисида ҳал қилув қарорини Пешку туман суди эмас, Шофрикон туман маъмурий суди чиқарди?!
Биз: — яшасин одил Шофрикон туман маъмурий суди., деб адолат нашидасини сураётган пайтимизда, туман ҳокими Амрулло Назаров ҳам бўш келмасдан, “Дунё ўзбеклари” интернет газетаси орқали мени “Саботажчи”, “Зўравон”, “Туҳматчи ҳоким.,” деб туҳмат қилгани учун Зокир Норовга қонуний чора кўришни сўраб Пешку туман ИИБ бошлиғи номига топширган аризаси ҳам рад этилди…
Лекин, муҳтарам туман ҳокими адолат қарор топганидан қувонгани йўқ. Аксинча, ўз ваколатидан фойдаланиб, ўжар тадбиркордан қасос олиш йўлини танлади.
Шу асно, Вобкент туман ИИБ ТБ бошлиғи О.Б.Бозоров томонидан 2019 йил 25 сентябрь куни “ташхис” қўйилиб туман ИИБ архивида чанг босиб ётган “Жиноят ишининг бир қисми бўйича тергов ҳаракатларини тугатиш ҳақида.,” ва “Маъмурий иш қўзғатиш ҳақидаги.,” муддати ўтган иш яна “жанговар” ҳолатга келтирилади….
Вобкент туман ИИБ ТБ бошлиғи О.Б.Бозоровнинг ҳар иккала қарори ҳам ўта юзаки бўлиб, асосан босқинчилар бир гуруҳ бўлиб ғараз ниятда содир этган жиноятни яширишга қаратилган.
Ўз.Р ЖПКнинг махсус қисми бўлган 41-боб 321- 338-моддаларига кўра: — жиноят иши қонуний сабаб ва етарлича асос бўлган тақдирдагина қўзғатилиши мумкин. Сабаб ва асос – бу иккита ўзаро боғлиқ ва зарурий шартдир. Жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарор ўта муҳим дастлабки ҳужжат бўлиб, кўпинча терговчилар жиноят ишини қўзғатиш учун нима сабаб бўлганлигини аниқ кўрсатмаганликлари оқибатида у қарор асосланмай қолади.
Ҳолбуки, тергов органи тайёрлаган хулосалар билан босқинчилардан ўзларини ҳимоя этишдан ўзга чораси бўлмаган ака – ука Норовларни жиноятчига айлантиришга ЖПК талаблари изн бермайди. Яъни, О.Б.Бозоровнинг қарорларида аниқ равшан: — Болтаев Баҳодир Норович ўғилари Зокир ва Ботир билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб, фуқаро Хайрулло Остонов билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида ўзаро жанжаллашиб., қасддан баданига ўртача оғир шикаст етказган., дейилган. Баҳодир Болтаев ўғиллари билан қурилиш ишлари билан машғул бўла туриб, қандай мантиқга асосан, ҳали бу ерга 35 – 40 нафар босқинчилар бостириб келса, уларга “ўртача оғир” шикаст етказамиз., деб жиноий тил бириктирган бўлши мумкин?! Ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек, аслида, 35-40 нафар эркак ва аёлларни тўплаб бировнинг мулкига тажоввуз уюштирганлар режа асосида жиноий тил бириктирганлигини хаспўшлаб яшириш учун терговчи ўзини ўзи шарманда қилган! Оқибатда сабаб ва асос мувозанати лапанглаб, терговчи ЖПКнинг 11-моддасида қайд этилган “қонунийликни бузуш.,” жиноятини содир этган…
Шу боис, мазкур ишни юритувга олган Пешку туман маъмурий суди тергов жараёнида 10 июль куни ғараз мақсадда ташкил этилган босқинчиликда иштирок этган оломончилар:
ЖКнинг 219-моддаси: — Ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш.;
237- модда: — Ёлғон хабар бериш, яъни жиноят тўғрисида била туриб, ёлғон хабар бериш.;
238- модда: — Ёлғон гувоҳлик бериш, яъни суриштирув, дастлабки тергов ёки ишни судда кўриш вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг била туриб жиноят тўғрисида ёлғон хабар бериш.;
240-модда: — Жиноят процессини юритиш қатнашчиларининг ўз зиммасидаги вазифани бажаришдан бўйин товлаш.;
277-моддасида қайд этилган: — Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиб анча зарар етказиш., жиноятини содир этганлар аслида туҳмат аризадаги имзоларни сохталаштирган шахслар экани, уларнинг жиноий қилмишлари тергов даврида яширилганлиги яққол кўриниб турган сабабли Пешку туман маъмурий суди мазкур жиноий ишни кўришни рад этган?!
Қизиғи шундаки, маъмурий суд кўришни рад этган жиноий иш бўйича қўшимча тргов ҳаракатлари олиб бориб, қонунийликни таъминлаш ўша куни ўз бурчини адо этиб босқинчилар тажовузини бартараф этиш ўрнига томашабин бўлиб можорони видеотасвирга олиб, росмана гувоҳга айланган, тергов бўйича тажрибаси бўлмаган участка нозири Ўлмас Яхшибоевга топширилганлигининг ўзи қонунга хилоф?!
Пешку туман ҳокими буюртмаси бўйича Вобкент туман ИИБ терговчиси Ойбек Бозоров ва учтка нозири Ў.Яхшибоевлар томонидан асл жиноятчиларнинг жинояти хаспўшланиб, Ботир Болтаев ва Зокир Норовларга нисбатан Ўз.Р.ЖКинг 105-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши айблов хулосасини Вобкент туман прокурори тасдиқлагач, эндиликда мазкур иш қўшни Ромитан туман Жиноят ишлари бўйича судда кўрилаётгани ҳам яна бир жумбоқ?! Не бўлганда ҳам энди ака-ука Норовлар ишининг увол – савоби Ромитан судининг раиси Улуғбек Бозоров зиммасида…
Суд жараёнида, гувоҳларнинг кўргазмалари билан видео тасвирдаги ҳолатлар мувофиқ келмасада, ака – ука Норовларнинг кимгадир ўртача тан жароҳати етказиш учун жиноий тил бириктирганлги ўз исботини топипгпн бўлсада, 20 декабрь кунги музокора чоғида Ромитан туман прокурорининг катта ёрдамчиси Дониёр Нарзиев мазкур ишдаги процессуал қонунбузарлкларнни кўра – била туриб Ўз.Р.ЖКинг 105-моддаси, 2-қисми, “и” бандини қўллаб Ботир Болтаев ва Зокир Норовларни жавобгарлика тортиб, 3 йил озодликдан маҳрум килиш жазоси тайинлашни сўраганида, унинг совуққонлиги маҳкама иштирокчилари норозилигига сабаб бўлди.
Ушбу суд жараёнидан ака – ука Норовларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган Жумабой Рўзиев муқаддам тергов бўлими бошлиғи, жиноят ишлари бўйича суд раиси, Комил Раҳимов 30 йил Миллий хавфсизлик бошқармаси тергов бўлими бошлиғи бўлган олий маълумотли юристлар, Ашраф Рўзиев эса 40 йилдан буён ҳимоя амалиёти билан шуғулланиб келаётган тажрибали адвокат бўлсаларда, улар прокурор ёрдамчиси Дониёр Нарзиевнинг маъсулиятни ҳис қилмаган ҳолда, судланувчиларга асослантирилмаган айблов қўйганидан норози эканликларини баён қилдилар.
Зокир Норов ишига оид воқеа тафсилотларини ўрганар эканмиз, тадбиркорга тўсқинлик қилаётган ҳам, унга турли усуллар билан таъзийқ ўтказиб, қасдлашаётган шахс ҳам, аслида уни қўллаб қувватлаш учун маъсул бўлган Пешку туман ҳокими Амрилло Назаровнинг ўзи эканлиги, унинг бунчалик қасоскорлиги бизни ҳайратга солади?!
Ачинарлик томони, ушбу қонунга хилоф ишлар, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг — мулкдор, тадбиркорнинг йўлига ғов бўлишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ., деган инқилобий ҳайқириғидан сўнг ҳам ҳануз этмоқда?! Ахир, халқ сайлаб қўйган давлат раҳбарининг сиёсатига қаршилик “саботаж” бўлмаса, уни яна не деб атаймиз?!
СЎНГ СЎЗ:
Муҳтарам Шавкат Миромонович! Сизнинг инқилобий ислоҳотларингизга ишониб дадил иш бошлаб, алдов, туҳмат, таъзийқларга учраб охири қасоскор туман ҳокими буюртмаси билан жиноятчига айлантирилган бир тадбиркор йигит мунгли ва маъюс кўзлари билан Сизга термулиб нажот кутмоқда….
Ҳамроқул Асқар
Тошкент – Бухоро.
hamrokulas@gmail.com