Бош муҳаррир И.Хушевга: Ҳар хил гапларга хафа бўлманг, Исмат ака…
Сизга ва Сизнинг оила аъзоларингизга, олис Канададаги узбек миллатдошларимизга, қолаверса бутун «Дунё ўзбеклари» мухлисларига яқинлашиб келаётган янги йил байрамини қутлаб қоламан.
Шу ўринда Абдурахим Пулатовнинг Исмат Хушев ва Ўзбекистон Олий раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳақида айтган ғаразли ўйлари ҳақида бир иики оғиз сўз:
Ўй — хаёл хамиша ҳам тўғри йўлга олиб бормайди. Миянгизга келган ўйлар билан одамларни чалғитманг. Бугун қоғоз ва қалам қўлингизда экан уни эзгуликлар сари йўналтиринг.
Шавкат Мирзиёев ва Исмат Хушев танлаган йўл эзгулик, тўғрилик йўлидир.
Исмат ака хафа бўлманг ҳар хил гапларга…
Буюк ўзбек шоири, рахматли Абдулла Орипов Сизга ва Шавкат Мирзиёевга қарата айтгандай гўё:
Эл қўлласа азизим омон бўлсак ажабмас,
Қўлламаса ранг рўйи сомон бўлсак ажабмас.
Ҳақимизда кўп ёмон айтадиган зотлар бор,
Улар учун бир умр ёмон бўлсак ажабмас…
Ўзбек элига, ўзбек халқига янги йилда янги – янги омадлар ёр бўлсин. Шулар қаторида бизга ҳам…
Сирожиддин Пўлат,
Уфа.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ