"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Дунё ўзбеклари”га Тожикистондан мактуб…

Муҳокама учун мавзу | 10/29/2012 23:00-     10102 марта ўқилди

Исмат Оға, шу нарсани сайтингизда мақола сифатида беришингизни жуда истардим. Бир кўздан кечиринг, маъқул кўрсангиз берарсиз. Маъқул бўлмаса, хафа эмасман.

Эҳиром ила инингиз Абу Бакр Асоев.

ДУО ҚИЛАЙЛИК, ТОКИМ…

(«Демократ»га очиқ хат)

Эй, кўзларини гумроҳлик пардаси тўсиб қўйган Демократ биродарим! Сиз мени: «Ёлғончи!» – дея қанча ҳақорат қилсангиз қилаберингиз, аммо мен сизнинг ҳақингизга хайрли дуолар қилабераман! Зора, Аллоҳ Зулжалол сизга ҳам ҳидоят берса!

Миллатимга келсак, қадрли Оға, ЎЗБЕК дея аталмиш улуғ миллатнинг Лақай деб аталгувчи элатидан бўламан. Бироқ мендан: «Қайси миллатга мансубсан?» – деб сўрашганида, «Иброҳими Халилуллоҳнинг миллатиданман!» – дея жавоб беришни афзал биламан.

Чунки арабу форсу ўрису фалону писмадон каби атамалар анча кейин пайдо бўлган. Улуғ ҳисоб кунида ҳам бандалар «Арабмисан, инглизмисан?» – деб эмас, «Мусулмонмисан, кофирмисан?» – деб сўроқ қилинади.

Бундан ташқари, араб деган миллатга мансуб халқнинг ҳаммасиям мусулмон эмас. Уларнинг орасида Христиан динига эътиқод қилгувчилари ҳам, ёки бўлмасам, ҳеч бир динга эътиқод қилмай, даҳрийлигича қолганлари ҳам бор!

Аслида одамизод битта ота ва битта онадан тарқалган. Шунинг учун инсонларни сен арабсан, сен инглизсан, сен ҳабашсан дея тоифаларга ажратишнинг ўзи дуруст эмас. «Ер юзида истиқомат қилувчи барча одам бир-бирига биродардир!» – дея тушунмоқ ва ҳаммага бараввар хайрхоҳ бўлмоқ ИСЛОМ динининг асл ғоясидир.

Муҳтарам отамнинг ҳамда меҳрибон волидамнинг қалбларида арабларга эмас, Расулуллоҳнинг энг яқин биродари, улуғ саҳобий, чаҳориёрларнинг аввали бўлмиш Абу Бакри Сиддиққ (р.а.)га нисбатан чексиз эҳтиром ҳисси бўлганлиги учун менинг исмимни ҳам шундай аташган экан…

Кўриниб турибдики, қадрдон Демократ Оға, сиз исломий тарбиядан жуда йироқ бўлган оила муҳитида вояга етгансиз.

Йўқса, Афғон диёрини нола-ю афғонга тўлдирган, неча йиллардан бери афғон халқининг осойишта яшашига тўсқинлик қилаётган, айтганингиздек, афғонистонлик ёш йигит-қизларнинг куёвлик ва келинлик либосини кийганча яйраб-яшнаб гўшангага киришига халал бераётган мунофиқларни мусулмонлар сафига қўшмаган бўлардингиз ва инсониятни жаҳаннамнинг даҳшатли оташидан халос этиш учун юборилган муборак ИСЛОМ динини беҳуда айбламасдингиз.

Шуни унутмангки, Демократ Оға, асл исломий ақидага кўра:

1) Аллоҳга ширк келтириш(Худонинг ўғли бор дейиш ва Исо алайҳиссаломни Худонинг ўғли дея аташ, «Троица», яъни «Муқаддас ота», «Муқаддас ўғил» ва «Муқаддас руҳ» дея Худони учга бўлиш каби ғализ ақидаларга кўр-кўрона амал қилиш ҳам Аллоҳга ширк келтириш ҳисобланади!);

2) Қасддан одам ўлдириш;

3) Ўз жонига қасд қилиш(бузуқ ақидали пешволарга эргашиб, одам гавжум жойларда худкушлик қилган киши (комикадзе) бир йўла иккита(ҳам қасддан одам ўлдириш, ҳам ўз жонига қасд қилиш) гуноҳи кабирани амалга оширган бўлади!);

4) Маст қилгувчи ашёлар(ароқ ҳамда наркотик моддалар)ни истеъмол қилиш ёки маст қилгувчи ашёлар билан савдо-сотиқ қилиб, нафақа тўплаш ва шунга ўхшаш бир қанча жирканчли амалларни бажарган кимса (то тавба қилмагунича) СИРА МУСУЛМОН БЎЛОЛМАЙДИ!

Чунки бу санаб ўтганларимиз гуноҳи кабиралар ҳисобланади. Энди «То тавба қилмагунича» деган жумлани қавс ичида ёзиганлигимнинг боисини айтиб ўтай: «Ҳизб-ут-таҳрир», “Ал-қоида” каби террористик ва шайтоний(ғайриисломий ва бузуқ ақидали) оқимларнинг тузоғига илиниб, ўзининг ва атрофидаги маъсум инсонларнинг жонига қасд қилган худкуш (комикадзе) тирик қолса-ку тавба қилишга имкон топар, аммо террор содир қилган они ўлиб кетса, тавба қилишга имконни қайдан топсин у гумроҳ?!.
«Христианлик сабаб Европа ва Америка гуркираб ривожланмоқда!» – дебсиз. Аммо Европа ва Американинг гуркираб ривожланиши учун илоннинг ёғини ялаган Шайтоннусха кимсалар Афғонистон, Фаластин, Сурия каби ўлкаларда қурол-яроқнинг улкан бозорини ташкил қилишганини, ислом номи билан ниқобланган, аслида эса иблисона оқимлар саналмиш «Толибон», «Ал-қоида», «Ҳизб-ут-таҳрир» каби террористик гуруҳлар ташкил қилишиб, мазкур бозорларнинг савдосини қизитганини ва бунинг орқасидан жарақ-жарақ пул топишаётганини, бунга ҳам қаноат қилмай тонна-тонна наркотик моддаларни Европа-ю Америкага олиб бориб, доимий мижозлари саналмиш миллиардерларнинг гумроҳ эркатойларига граммини фалон долларга пуллаб, миллион-миллион фойда кўришаётганлигини ҳамда ана шу ҳаром пуллар эвазига ўз мамлакатларини гуркиратиб ётганлигини ақлингиз олмабди, биродар!

Буларни англай олиши учун эса ИСЛОМнинг асл моҳиятидан бохабар бўлмоқ лозим! Ўша шайтоний оқимларнинг тузоғига тушиб, биродаркушлигу худкушлик қилаётган гумроҳ «Толиб»лар ҳам исломнинг асл моҳиятидан бохабар бўлишганида эди, толиби илмнинг қўлида гранатамёту калашников эмас, китобу қалам бўлишини тушуниб етган бўлишарди.

Сиз ҳам гумроҳлик қилмай, Исломнинг асл моҳиятидан бохабар бўлганингизда, Қуръони Каримни ҳамда Ҳадиси Шарифни ўқиб ўрганганингизда, Исломдан бошқа диннинг бари ботил, Исломдан бошқа ҳамма динларнинг ҳукми аллақачонлар мансух бўлганини билиб олардингиз, Оғажон!

Ислом дини ҳеч қачон аёлларни камситмайди, аксинча эъзозлайди! Агар ҳижобни назарда тутаётган бўлсангиз, мен бу ҳақда қадрдон сайтимизда берилган “Юсуф Расулни ўқиб…” номли (Тўрабек Сано, Юсуф Расул, Тошкандий ҳамда бошқа биродарларимизнинг баҳслари ёзилган) мақолага ёзган изоҳимда ҳам айтиб ўтганман, яна айтай: Муҳтарама аёлларимизнинг ҳуқуқини ҳеч бир дин исломчалик юқорига қўйган эмас!

Мана, сиз, Демократ оға, қимматбаҳо буюмингизни, айтайлик, юз минг долларлик жамғармангизни банкоматлардан бемалол олиш учун қўлланиладиган пластик картингизни ҳаммага кўз-кўз қилганча гарданингизга осиб юрасизми?

Йўқ, албатта!

Аксинча, уни ўғри-киссовурлардан эҳтиёт қилиб, кармонингизда бекитиб юрасиз! Шундай эмасми?

Ёхуд олтин-бриллиантингиз бўлса, уни ҳам хавфсиз жойда, айтайлик махсус сейфларда сақлайсиз!

Аёлларни – муҳтарама волидамиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, мушфиқа рафиқамиз ҳамда ширинтой қизалоқларимизни ҳам Аллоҳ Зулжалол тарафидан яратилган энг гўзал хилқат дея билишимиз ва биз эркаклар учун олтину бриллиантлардан миллиард ҳисса қимматлироқ бўлган эҳсони дея қабул қилишимиз ҳамда кўз қорачиғидек асраб-аввайлашимиз даркор!

Ҳижоб эса Парвардигорнинг ана ўша бебаҳо неъматини Шайтоннинг ва Шайтоннусха кимсаларнинг тажовузидан асрагувчи табаррук матоҳдир!

Ўрта Осиёликларнинг тракторни шайтонарава дея аташганлиги рост. Аммо шуни унутмангки, Демократ Оға, аввал бошлаб Чор Россияси босқинчилари юртимизни босиб олгач, Дукчи Эшон лақабли Муҳаммадали Домлага ўхшаш жуда кўп маърифатли ўғлонларини (Чор Россиясининг «штрафбатальон»и ҳисобланмиш қонхўр казаклар воситасида) қатл этиб, аждодларимизнинг маърифий масканларини отхона-ю майхонага айлантиришгач, ундан сўнгра большовой босқинчилар бостириб келиб, Беҳбуди-ю Чўлпону, Қодирийга ўхшаш минглаб зиёлиларимизни, беҳисоб фозилу фузалоларимизни, қанча-қанча олиму уламоларимизни (Чекистлар дея аталмиш қонхўрлари воситасида) қатли ом этишиб, Сибирга сургун қилишиб, ёки бўлмасам Афғону Қошғарга бадарға қилишгач, маънавий меросимиз ҳисобланмиш қанча-қанча илмий рисола-ю китобларимизни гулханга ташлашиб, бунга ҳам қаноат қилмай, халқимизнинг алифбосини арабчадан лотинчага, лотинчани энди ўзлаштираман деганда криллга алмаштиргач Худобехабарларнинг зулмидан юрак олдириб қўйган ва бесавод бўлиб қолганбечора боболаримиз тракторни шайтонарава демай нима десин эди?

Босқинчиларга эса ибн Сино-ю Беруний, Ал-Хоразми-ю Ал-Бухорий, Ат-Термизи-ю Мирзо Улуғбек сингари олиму уламолар эмас, бошларини экканча қуллуқ қилиб турувчи манқурт қуллар керак эди!..

Аллоҳнинг марҳамати билан фойдаланаётганимиз ушбу компьютерни ҳамда шунга ўхшаш инсониятнинг осойишта ва фаровон ҳаёт кечиришида зарур бўладиган замонавий техника воситаларини ихтиро қилган кишилар Христианми, Яҳудийми, хуллас ким бўлишидан қатъий назар, ҳақларига хайрли дуо қилайлик, токим тирик бўлсалар, Аллоҳнинг ҳидоятига эришишсин, ўлган бўлсалар қабр ва охират азобларидан эмин бўлишсин!

Аммо шуни унутмангки, Демократ Оға, компьютернинг вужудга келишида назарий асос ясаб кетган улуғ олим алгебра ва алгоритмик ҳисоб ҳамда ҳандаса фанларига асос солган Ал-Хоразмий бобомиздир!

У киши христиан эмас, алҳамдулиллоҳ, мусулмон бўлганлар ва дуо қилайлик, у кишининг ҳам руҳлари шод бўлсин!

Яна дуо қилайлик, инсониятни ҳалокатга элтгувчи даҳшатли қурол-яроқ ва ўқ-дори ишлаб чиқарадиган гигант фабрика-ю заводларда зарур бўладиган янги технологияларни ихтиро қилаётган ва амалда қўлланмоқчи бўлаётган Христиану Яҳудий олимларимизга ҳам Аллоҳ ҳидоят берсин!

Ва улар янги ихтиролари учун тўланадиган катта ҳажмдаги гонорарлардан кўра Аллоҳнинг розичилигига эришиш миллиард бараввар ортиқ ажру мукофот эканлигини англаб етишсин!

Омин, Ё Роббил оламийн!

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

9 шарҳ

  1. Demokrat says:
    11/04/2012 at 20:58-

    Abu Bakr,
    Siz arablarga qarab namoz o’qishni to’xtatib osmondagi yagona xudoga sig’ining.
    Iso payg’ambar xudoning chin payg’ambari ekanligiga ishonishdan davom eting. Yolg’on payg’ambarlardan ehtiyot bo’ling.
    Ko’p yolg’on gapirishni to’xtating. Shunda o’zizga va oxiratingizga yaxshi bo’ladi.

    Reply
  2. Demokrat says:
    11/02/2012 at 21:41-

    Komil,

    Man birinchidan musulmon bo’lmaganman.
    Ikkinchidan arablarga xizmat qiladigan dinga nima qilaman kirib. Xudoga qarab sig’inish o’rniga arablarga qarab sig’inadi.
    Ertada-kechgacha namoz o’qi deydi va opgan pulingga hajga bor deydi. Oilani boqish uchun ishlash kerakmi. Yaxshi ishlash uchun dam olish ekrak-mi. Man namoz o’qisam qachon dam olaman va ishlayman. Ishlamasam pul qayoqdan keladi. Pul topmasam oilani qanday boqaman. Poraxoo’rlik qilib pul topsam uni yana hajga sarflashim kerak. Ertaga misi chiqsa qamoqqa ketaman. Yana buning ustiga hali u diniy marakani qil hali bu maraka qil, odamning tinkasini quritib yubordi bu dindorlar. Yana bu mullallarga xalta qilib pul berishga o’laymi. Ertaga bittasi kelib bolangni ber Afg’onistonga hijrat qilib kelamiz desa nima bo’ladi.

    Tak chto do’stlar yaxshisi bunaqa din kerak emas. Undan ko’ra Xristianlik diniga kirdim. Haftada bitta borib qo’yaman. qolgan vaqtimga foydali ish qilaman. Xristian dini arablarga qarab namoz o’qi demaydi. Hajga bor deb farz qilmagan. Xudoyi qil demaydi. Topgan pulimni bolalarimning o’qishiga sarflayman. Ular ham chet ellarda o’qib ma’lumotli bo’lishadi.

    Reply
  3. Абу Бакр Асоев says:
    11/02/2012 at 14:02-

    Ҳа, Шавкатбек, Демократ билан Шуҳратга ўхшаш гумроҳларнинг кўзларига Иблиси лаин қалин парда тортиб, Ҳақни ноҳақ, ботилни ростдек қилиб кўрсатиб қўйибди. Бечоралар Тангри дея туну кун Шайтонга сиғинаётганлигини сира англашмайдилар. Айтганингиздек, қалблари муҳрланиб қўйилгач, Жаҳаннамнинг даҳшатли оташидан нажот бергувчи ҳамда Жаннатнинг калити саналгувчи энг улуғ ибодат бўлмиш НАМОЗнинг қадрини қайдан билишсин бу иккала бадбахт?! Уларнинг ўзлари-ку суст иродалик ҳамда баднафс бўлганлиги учун, охиратни унутиб, дунёвий даромаднинг ортидан қувганлиги учун Яратганнинг раҳматидан мосуво бўлиб қолишибди, аммо битта ичоғриқ бузоқ бутун подани булғайди деганларидек, бу икки суллоҳнинг касофати халқимизга урмаса эди деб қўрқаман. Шунақанги муртадларнинг касофатидан Америкада ўн минлаб инсонлар тўфондан (Сэнди) азият чекишмоқда. Улар эса шуни кўриб, билиб туриб ҳам Аллоҳ Таолонинг қудратига тан бермайдилар. Асинча, Дунёни булғаш билан машғулдирлар! Нокаслар турли бўҳтон тўқиб, исломни ёмонотлиқ қилиш билан овора! Бир кун келиб, қилган бузғунчилиги учун бас дегунча пушаймон бўлишадикуя, аммо унгача уларнинг касофатига қолишдан Худонинг ўзи паноҳ берсин!

    Reply
    • Комил says:
      11/02/2012 at 17:47-

      Абу Бакр, акаммисиз ёки укаммисиз билмадим, келинг шу икки укамизни лаънатлашдан олдин улардан ака урнида ака булиб, бир сурайлик, бошка динга утаман, деган кескин карорга нима сабаб булди? -деб. Ахир ота- онаси мусулмон булса, махалла куйи мусулмон булса нима учун улар хаммасига кул силтаб насронийликни танлашди экан? Аксар мусулмонлар каби колоклигимизни намойиш килиб, касалликни узини даволаш урнига унинг симптомларини буяб бежаш билан узимизни алдамайлик. Балки уларни шу йулни танлашига айнан мусулмонлар сабаб булгандир? Уз хулкимиз расво булгани холда хадеб пайгамбаримиздан хадислар келтиришдан не наф деб уйлаб курганмисиз? Шухратжон, Демократ, келинглар укалар, ака- укалардек гаплашайлик, биз хам дардингизни билайлик, айнан кандай вокеа сабаб булди динни узгартиришга? Нима карорга келсангиз хам бу сизнинг карорингиз, бу сизнинг хак хукукингиз, хеч ким сизни бунда айблашга хакки йук. Мен хам мусулмон жамиятимизнинг хатти харакатидан коникмайман, уларни танкид килиб маза хам топмайман, кайтанга “ислом душмани” деган тавки лаънатга куп дучор булдим. Умар Хаём хам куп ва хуб ёзган бу хакда лекин мусулмонлар калбидан любой айёр чаламулла жой ола билар экан, барибир улар хак булиб чикаверишар экан.Орзуим узбек халким илгор халклар каторига кушилса дейман,лекин халк дегани айнан шунака чаламуллаларга эргашиб кетаверар экан. Ислом динининг душмани айнан “Оллох” деб туриб атрофидаги муминларни йулдан адаштираётгани хакида чукуррок уйлаб курилса ёмон булмас эди. Колаверса, хар кимни уз оёгидан осади, кимдир бепрогул намоз укиб хам дузахни турига тушиши мумкин, бошка кимдир эса арокни ичиб хам жаннат турида булиши хам мумкин, бекорга айтмайдилар “яратганнинг карами кенг” деб. Так что, юракни кенгрок килинг жаноблар, албатта отадек, акадек танбех бериш бошка, лекин сукиш, хакорат, камситиш билан хеч кимни, хатто итни хам (!) тарбия этиб булмайди.

      Reply
      • Абу Бакр Асоев says:
        11/04/2012 at 12:22-

        МАХЛУҚОТНИ РАҲМАТИГА ОЛГУВЧИ ҲАМ, ЛАЪНАТЛАГУВЧИ ҲАМ ХОЛИҚНИНГ ЎЗИДИР!
        Ҳурматли биродарим, Комилбек! Ака десам, ёши бир жойга бир жойга бораёзибди-ю ҳалиям ўзини ёш санаб юрибдими бу овсар дейишингиз ёки ука десам, ҳали гўдак экану ўзини катта олганиини қаранглар деган хаёлларга бормаслигингиз учун Комилбек дея мурожаат қила қолдим. Ёшим 37 да. 1975 йили таваллуд топганман. Хуллас, азиз биродар, мен бу иккисини – Демократ билан Шуҳратни лаънатлаганим йўқ. Лаънатлашга ҳақли ҳам эмасман. Сарлавҳада айтиб ўтгнимдек, махлуқотни раҳматига олувчи ҳам, амрига мункир келтиргувчиларни лаънатлагувчи ҳам бутун махлуқотни халқ қилган Аллоҳ Зулжалолнинг ўзидир! Қувончлиси шундаки, азиз биродар, ўн саккиз минг оламдан иборат бўлган бу улкан коинот ичра Аллоҳнинг тавқи лаънатига биттагина махлуқ гирифтор бўлган. У ҳам бўлса Иблиси лаъиндир! Бироқ аламлиси шундаки, Демократу Шуҳратларга ўхшаган айрим ОДАМ зурёди саналмиш кимсалар Аллоҳнинг каломи – Қуръони Каримдаги оятларда келтирилган илоҳий ҳақиқатларни инкор этишиб, Иблиси лаъиннинг гарданидаги тавқи лаънатга ворис чиқмоққа ҳаракат қилишади. Шайтоний хаёлу дунёвий ҳою ҳавасларга берилиб, жаҳаннам азобини инкор этишади. Мен эса уларни шу ИЛОҲИЙ ҲАҚИҚАТлардан огоҳ этмоқчи бўлдим, холос!
        Ўзингизга келсак, азиз биродарим Комилбек, меҳрибончилигининг чеки бўлмаган Аллоҳ Таоло бошқа бандалари қатори сизга ҳам ақлу фаросат бериб қўйибди. Ана шу улуғ неъматдан унумли фойдаланинг! Ислом деганда ўзингиз айтган чаламуллаларни эмас, Исломнинг энг улуғ пешволари саналмиш Расулуллоҳни-ю ул улуғ зотнинг энг севимли саҳобаларини тушунинг ва улардан ибрат олинг! Саодатга эришай десангиз, азиз биродар, Ал-Қоида-ю Толибону Ҳизбуттаҳрир каби террористик мазҳабларни вужудга келтирган ислом душманларидан эмас, Имом Аъзаму имом Ҳанбалу имом Шофи-ю имом Молик каби мазҳаб соҳиблари кўрсатиб кетган йўлдан юринг! Нега бозорга борганингизда ахлатхонага отилган ирик-чурук меваларни эмас, расталардаги сифати бузилмаган меваларни харид қиласиз? Чунки далли эмассиз! Ирик-чурук меваларни бепул берса-да олмайсиз! Ана шундай экан, азиз биродар, ДИН тўғрисида ҳам тўғри хулоса чиқаринг! Айрим чаламуллаларни деб, ИСЛОМни ёмонотлиқ қилишга ҳаққингиз йўқ! Бу амалингиз бургага аччиқ қилиб, кўрпасини ўтга отган даллининг амалидир! Худо хайрингизни берсин, БИРОДАР!

        Reply
  4. Shavkatbek says:
    11/02/2012 at 00:44-

    Muxtaram Abubakr.Ismingiz aqlu-jismingizga munosib inson ekansiz.OLLOH sizdan va barchamizdan rozi bolsin.Endi bu demokratu- shuhratlarga kelsak,bularga bu eslatmalardan hech bir naf yoq.Qalblari muhrlanib bolibdi bu bechoralarni.Tugri aytdingiz bizlarga va shunday kishilarga
    Mehribon ROBBIMIZ uz tugganmas fazli-marhamatlaridan siylayi-rahm aylasin.Omiyn. .Sizga ham tashakkur,Talant aka,shunday yovuz fikrli kishilar bilan murosasiz toqat ila asosli faktlar bilanbahs olib borishizdan hayron qoldim.

    Reply
  5. Sodiq says:
    10/30/2012 at 20:34-

    Kompyuterni eng zuri “APPLE”ni yasagan xristian bulsa, uni uzini “yasagan” (dunyoga kelishiga sabab bulgan) otasi kim bulganini bir izlab kurinchi?..

    Reply
    • Shuhrat says:
      10/30/2012 at 21:47-

      Kim dunyoga keltirganligi muhim emas balki qaysi muhitda tarbiyalanganligi muhim. Steve Jobs ning onasi xristian va xristianlarning qo’lida xristian bo’lib o’sgan. Steve Job bor yo’gi kompyuter texnologiyasi asosida yangi mahsulot yaratgan. Kompyuterning ijodkorlari esa IBM, Fortran and Intel companiyalaridir. Kompyuter Harvard Universitetida xristianlar tomonidan yaratilgan.

      Quyida infoni o’qing. http://inventors.about.com/library/blcoindex.htm

      Reply
      • Талант Александеров says:
        10/31/2012 at 06:36-

        “kim dunyoga keltirganligi muhim emas balki qaysi muhitda tarbiyalanganligi muhim…”.
        Сениям ким дунёга келтиргани мухим эмас (чучками, итми, фохишами…), сен учун мухими – сени тарбиялаган ва сотиб олган (30 серебренникка) христиан мухитига итдай хизмат килишинг…

        Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94130 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31251 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31198 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31165 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31097 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30880 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30801 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30794 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30792 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30791 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30791 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30791 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30790 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30788 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30786 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30782 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30781 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30781 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30780 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30780 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30777 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30776 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30775 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30772 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30771 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30771 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30770 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30767 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30767 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30766 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30765 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30761 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30758 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30758 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30754 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30754 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30754 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30753 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30752 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30751 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30751 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30751 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30749 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30749 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30747 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30747 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30741 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30741 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30739 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30738 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30738 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30738 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30736 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30736 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30729 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30729 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30728 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30728 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30727 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30726 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30726 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30726 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30726 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30724 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30723 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30722 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30719 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30717 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30717 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30716 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30714 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30712 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30710 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30710 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30709 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30707 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30707 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30706 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30703 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30702 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30700 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30695 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30690 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30688 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30687 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30685 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30685 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30684 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30684 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30683 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30681 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30676 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30674 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30671 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30671 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30671 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30671 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30671 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30670 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30670 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30670 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30670 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30670 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30669 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30669 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30669 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30669 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30669 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30669 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30669 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30668 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30667 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30667 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30666 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30665 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30663 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30662 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30661 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30658 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30644 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30643 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30641 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30641 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30641 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30639 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30639 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30638 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30638 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30637 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30636 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30634 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30632 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30632 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30632 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30631 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30631 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30631 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30630 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30629 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30627 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30626 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30624 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30623 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30623 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30623 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30622 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30621 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30621 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30621 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30620 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30620 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30620 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30618 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30617 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30616 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30615 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30614 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30614 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30614 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30613 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30607 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30607 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30606 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30604 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30603 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30602 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30602 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30602 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30601 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30600 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30599 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30599 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30598 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30594 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30593 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30592 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30591 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30588 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30587 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30587 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30586 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30586 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30581 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30580 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30580 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30579 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30579 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30579 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30572 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30571 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30571 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30570 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30568 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30568 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30567 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30567 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30565 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30565 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30565 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30565 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30562 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30562 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30560 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30559 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30558 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30556 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30553 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30553 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30553 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30551 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30550 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30550 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30549 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30547 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30547 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30545 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30539 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30539 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30538 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30537 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30533 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30532 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30528 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30528 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30525 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30524 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30524 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30524 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30523 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30523 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30517 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30513 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган