Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиевга мактуб
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шарҳар прокурори Б.Б.Валиевга
Ваколати дарожотида қонуний
чора кўриш учун нусхалари:
Олий Мажлис сенати раиси Т.Норбоева,
Олий суд раиси К.Комилов,
Маъмурий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди,
“Дунё ўзбеклари” интернет газетаси Бош муҳаррири Исмат Хушев,
“Озодлик” радиоси, “Ҳуқуқ ҳимоячилари жамияти”
ва барча Оммавий Ахборот Воситаларига.
Тошкент вилояти, Паркент тумани, Сўқоқ қишлоғи,
Гулистон ҚФЙ, Гулистон кўчасида яшовчи,
10.06.1953 йилда туғилган, пенсионер
Исматов Ўктам Ҳамдамович томонидан
НАЗОРАТ ТАРТИБИДА Ш И К О Я Т
2016 йилда содир бўлган йўл транспорт ҳодисасидан сўнг ҳуқуқбузар олиб кетиб йўқ қилиб юборган автомашинани таъмирлаш учун жавобгардан 4.132250 сўм жарима ундириш тўғрисидаги мантиқсиз суд қарори боис уч йил давом этаётган сурункали саргардонлик ҳақида.
2016 йил 16 апрель куни “Uzbek Chinese Trading House Limited” — “Ўзбекистон – Хитой савдо уйи” ҳайдовчиси Бекзод Абдурахманов машинамни уриб ағдариб, юборганида Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ инспектори инспектори С.Саттаров: – бу йигит Сизга бошқа машина олиб берадиган бўлди., деб машинамни менинг қаршилигимга қарамасдан эвакуаторга ортиб ҳуқуқбузарга бериб юборганди. С.Саттаров суд трговида ҳам аҳвол шундай бўлганлигини тасдиқлаган.
Мазкур ишни кўрган Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 09.03.2017 йилдаги қарорига кўра, Б.Р.Абдурахмонов МЖтКнинг 133-моддаси билан жавобгар деб топилиб, энг кам ойлик иш хаққининг 3 баравар миқдорида жарима жазоси тайинланиб, Б.Абдурахмоновдан менинг фойдамга 4.132.250 сўм зарар ундириш белгиланган.
Ушбу суд қарори Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 12.04.2017 йилдаги қарорига асосан ўзгаришсиз қолдирилган бўлсада, ҳуқуқбузар автомашина қайтариб бермагани сабабли менга қайтариб берилмаган автомашинани таъмирлаш иложи бўлмади?!
ЖИБ Тошкент шаҳар суди кассация инстанцияси ҳам ишни ўзгартириш қолдиргач, Президентга мурожат этганимдан сўнг 2017 йил 09 октябрда Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари М.Астановнинг Бош прокуратура ва менг юборилган: — маъмурий иш 2017 йил 07 августь куни Яшнабод туман прокуратурасига чақириб олинганлиги сабабли жиноят ишига қўшиб, мазмунан ҳал этиш учун юборилмоқда., деган жавоб олдим.
Лекин, Яшнабод туман прокуратураси мени чақирмасдан, оқибатсиз қолдиргач, Бош прокуратурага бир неча марта шикоят билан мурожаат қилганимдан сўнг, Бош прокуратура Бошқармаси бошлиғи И.Х.Исканов иш бўйича протест лойиҳаси тайёрлашни сўраб Тошкент шаҳар прокурорига юборди. Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари А.Т.Абдуллаев қабул қилганида унга: — суд жавобгардан 4.132.250 сўм зарар ундирилсин., деган, лекин машинанинг ўзи йўқ бўлса, уни қандай таъмирлайман., дедим. Шундан сўнг, А.Т.Абдуллаевдан: — суд қарорларининг ундирувга оид қисмини ўзгартириш ҳақида киритилган тақдимнома Бош прокуратура томонидан қувватланмаганлиги., тўғрисида жавоб олдим.
Шундан сўнг Президент портали ва Бош прокуратура ёзган барча шикоятларимга: Сизга моддий зарар ундириб берилган., жавобдан норози бўлсангиз юқорига шикоят қилинг., деган “отписка” жавоблар олдим.
Собиқ Бош прокурор О.Муродов қабулида бўлганимда у И.Х.Искановга: — авария содир этган автомашина “Ўзбекистон – Хитой савдо уйи” балансида бўлса, бу одамга ҳуқуқбузар олиб кетиб, қайтариб бермаган машинани Савдо уйидан ундириш тўғрисида протест тайёрланг., деганди.
Лекин, Бош прокуратура Маъмурий судлар бўйича Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Р.Бўриевнинг 26.04.2018 йилдаги жавобида яна: — моддий зарар ундирилгани сабабли суд қарорига ўзгартириш киритиш учун асос топилмади., деган мазмундаги эски гап такрорланиб, ҳуқуқбузар қайтариб бермагани учун моддий зарар ҳисобидан йўқ машинани таъмирлаш иложи йўқлиги ҳақида ҳеч гап йўқ.
Ишнинг ҳақийқий ҳолати холис ўрганилмасдан чиқарилган суд қарорлари туфайли 2016 йилдан буён қариган чоғимда прокуратура ва судларда сарсон бўлиб юрипман.
Бош прокурор ўринбосари Э.Йўлдошев қабулида бўлганимда, у ҳар бир ҳолат ва ҳужжатларни синчиклаб ўргангач: — ишни ҳақийқий ҳолатига келтириш учун Сиз Ўзбекистон Олий Суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплашга доир суд амалиёти тўғрисида”ги 21-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар Маъмурий судига автомашинани “Ўзбекистон – Хитой савдо уйи” ҳисобидан пул ёки натура ҳолида ундириш ҳақида назорат тартибида шикоят беринг., деб тавсия бердилар.
Тошкент шаҳар Маъмурий суди раисининг в.в.б Д.Б. Джураев 17.10.2019 йилдаги жавобига кўра, ўтган давр мобайнида мазкур иш Бош прокуратура ва Тошкент шаҳар прокуратураси назоратида бўлганлиги инобатга олинмасдан менинг 19.08.2019 йилдаги шикоятим муддат ўтганлиги қабул қилинмаганлиги яна бир адолатсизлик бўлди.
Муҳтарам Баҳридин Баҳодирович!
Ушбу бахтсиз ҳодиса Тошкент шаҳар ҳудудида содир бўлганлиги ва юқорида баён этилганлар ҳолатларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисидаги қонуни” талаблари асосида Сиздан:
- Менинг хоҳиш иродамга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўтиб кетган назорат шикояти бериш муддатини тиклашни.;
- Мазкур иш бўйича 2016 йил 19 майда ЖИБ Яшнабод туман, 2016 йил 21 октябрда ЖИБ Тошкент шаҳар судининг қарорларининг моддий зарарни ундирув қисмига ўзгартириш киритган ҳолда “Ўзбекистон – Хитой савдо уйи” ҳайдовчиси Бекзод Абдурахманов ўзбошимчалик билан олиб кетган “ВАЗ 2106” автомашинасини айни пайтда ҳуқуқбузарнинг айби билан қайта тиклаш имкони йўқлигини инобатга олиб, ушбу машинага тенг ҳолатдаги ишга яроқли транспорт воситасини “UZBEK CHINESE TRADING HOUSE LIMITED” — “Ўзбекистон – Хитой савдо уйи” ҳисобидан менинг фойдамга натура ҳолида ундириш тўғрисида Тошкент шаҳар Маъмурий судига Протест киритиш орқали адолатни тиклашингизни –
СЎРАЙМАН!
Ўктам Исматов
13.12.2019 йил
+99890 903 28 36
Иловалар:
- ЖИБ Яшнабод туман судининг 2016 йил 19 май кунги Ҳал қилув қарори;
- Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари М.Астановнинг 2017 йил 07 августь кунги 13-477-17-сонли жавоби;
- Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари А.Т.Абдуллаевнинг 19.12.2017 йилдаги жавоблари.;
- Бош прокуратура Бошқармаси бошлиғи И.Х.Искановнинг 04.12.2017 йилдаги ва 28.02.2018 йилдаги жавоби.;
- Тошкент шаҳар прокурори Ш.С.Облоқуловнинг 10.08.2027 йилдаги жавоби.;
- Бош прокуратура Маъмурий судлар бўйича Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Р.Бўриевнинг 26.04.2018 ва 17.10.2019 йилдаги жавоблари.;
- Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Э.У.Инамджановнинг 22.05.2018 йилдаги жавоби.;
- Олий суд судьяси Л.Кадировнинг 2019 йил 30 сентябрдаги Ажрими.;
- дан нусхалар.
Жами: варақда.
PS: Шикоятга тегишли суд қарорлари, ҳужжатлар маъмурий ишда мавжуд,
иловадаги жавоб хатлари қабул чоғида тақдим этилади.
Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал Қабулхонасига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг
Мурожаат рақами 106364-s/19
Текшириш коди 75ee2f80c1
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ