Бош муҳаррир И.Хушевга: Муроджон бу ишни давом эттирса яхши бўларди
Ассалому алайкум Исмат ака.
Сирдарё вилояти Ховост туманида яшовчи Рўзихон Алишева ва унинг уч нафар фарзандинг яшаш тарзи ҳақидаги лавҳани йиғлаб томоша қилдим. Мана икки кундирки на юришимда, на туришимда ҳаловат бор. Кўзимнинг олдига ўша аёл ва фарзандлари келаверади.
Исмат ака. Россиянинг УФА шаҳрида меҳнат қилаётган 15-20 нафар танишларим билан биргаликда ҳар ойда имкон қадар ёрдам бериб турмоқчимиз. Бироқ бунинг учун Рўзихон опа россиянинг СБЕРБАНК пластик карточкасини олишлари керак бўлади.
Бу борада Ўзбекистондаги «халқ банки» га мурожаат қилса улар опага амалий ёрдам кўрсатишади. Ўйлайманки бу оилага ёрдам беришни истаган, Россия ва ўзга юртларда меҳнат қилаётган «Дунё ўзбеклари» қанчадан-қанча. Президентимиз Ш. Мирзиёев 32 миллион халқимизнинг фаровонлиги учун жон куйдириб турган бир пайтда, битта аёл ва унинг уч нафар фарзандининг оғир яшаш тарзини кўра билиб туриб уларга ёрдам бермаслик биз учун уят.
Исмат ака. Илтимос. Бу ишларни тезроқ амалга оширишимиз керак. Негаки ҳа демай янги йил. Биз бу ерда мазза қилиб еб ичиб ўтирсакда, у ерда бутун бошли битта оила оч ўтирса бизларга татирмиди.? Исмат Махмудович. Сиздан илтимос опанинг сбербанк пластик карточкасини олишида амалий ёрдам берсангиз. Сизга ҳурмат билан Шамиль Файзулин. Россия.Уфа шаҳри
Ассалому алайкум Муроджон. Муроджон. Мен «Исмат Хўшев билан юзма-юз» ни телеграмда томоша қилар эдим. Негаки бу дастур Ютубда тартибсиз жойлаштирилган. Одатда кўпинча Исмат ака тасвирга олинган санани ёзмайди.
Қолаверса тартиб рақами ҳам йўқ. Мен эрталаб ютубда янги 13.12.2019 кунги дастурнинг ярмини кўрдим. Сўнгра уйга келиб бафуржа кўрмоқчи бўлиб ахтариб топа олмадим. Исмат Махмудович ҳар битта дастурнинг тасвирга олинган санасини ва кўрсатув рақамини белгилаб борса топиш осон бўлар эди.
Яна бир гап. Авваллари ҳар битта кўрсатувни Аудио форматига ўтказар эдингиз. Бу Ўзбекистонликлар ва автомобилда юрганлар учун жуда ажойиб эди. Бу ишлар ҳам тўхтаб қолди. Сиздан илтимос.
Исмат ака билан боғланиб, янги йилдан эьтиборан ҳар битта кўрсатувнинг қисқача номланиши санаси ва дастур рақамини белгилаб бориш ҳақида таклиф киритсангиз.
Агар иложи бўлса Исмат ака билан боғланишим учун амалий ёрдам берсангиз. Сизга ҳурмат билан Шамиль Файзулин. Уфа
Ассалому алайкум Исмат ака. Мен одатда сизнинг дастурларингизни телеграм ва ютуб каналлари орқали кўриб бораман. Аваллари Муроджон Дастурларни Аудио форматига ўтказар бу эса ўзбекистонликлар учун ажойиб имконият эди.
Негаки Аудио форматида эшитиш учун кам гигобайт сарфланар экан. Имкони бўлса Муроджон бу юмушни яна давом эттирса яхши бўлар эди.
Сизга ҳурмат билан Шамиль Файзулин.
Россия. Уфа шаҳри
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ