"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Светлана Ортиқова: Нега ўзбек ўзбекни уради, нимага ўзбек ўзбекни қийнайди?

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Инсон ва қонун | 15/12/2019 20:42-     11633 марта ўқилди

Светлана Ортиқова: Нега ўзбек ўзбекни уради, нимага ўзбек ўзбекни қийнайди?

Ҳар қандай тергов ҳаракатини қонун доирасида, қийноқлар ёки бошқа шафқатсиз усулларни қўлламасдан ҳам амалга оширса бўлади. Бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдирган.

“Мен ҳам терговчи бўлганман. Тергов қилганман. Терговчи бўладими, прокурор бўладими ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти бўладими ёхуд суриштирувчи бўладими — барчаси инсоннинг тарбиясига боғлиқ. Қийноқларни ёки бошқа шафқатсиз усулларни қўлламасдан ҳам ҳар қандай тергов ҳаракатини қонун доирасида амалга оширса бўлади. Мен доим ўзимга ўзим савол бераман: нега ўзбек ўзбекни уради, нимага ўзбек ўзбекни қийнайди? Ҳаётда кимдир жиноят содир этмайди ва қамоққа тушмайди, деб ким кафолат бера олади?! Ҳеч ким бундай кафолат беролмайди. Бугун сиз мени қийноққа солган бўлсангиз, эртага мен сизни қийнашим мумкин. Қайтар дунё деган нарсалар бор”, дея иқтибос келтиради Светлана Ортиқова сўзларидан Kun.uz нашри.

Бош прокурор ўринбосари инсонни қадрлаш, ҳурмат қилиш туйғуси боғчадан шакллантириб борилиши кераклигига урғу берган.

“Тергов жараёнида қийноқни ишлатганлар таржимаи ҳоли ўрганилса, албатта, оиласида уруш-жанжал, ота-онаси, ака-укалари уришган, болаликда ит-мушукларни қийнаган бола бўлиб чиқади. Кейин у форма кийгач, мансаб берилгач, унда менга ҳамма нарса мумкин, деган фикр пайдо бўлади. Тергов жараёнида қийноққа солиш ҳолатлари билан прокуратура органлари қатъий кураш олиб бораяпти. Буни батамом йўқ қиламиз десак, бу — афсона, утопия. Лекин сиз билан биз шуни камайтира билишимиз керак.

Менгача бўлган, мендан кейинги погонли одамларни энди қайта тарбиялаб бўлмайди. Жуда қийин. Фақат жазолаш, тозалаш, тизимдан чиқариш билан чекланиш мумкин.

Лекин фарзандларимизни, бўлажак прокурорларни, терговчиларни боғчадан бошлаб тарбияласак, 20-25 йилдан кейин, Худо хоҳласа, ҳеч қийноқни ишлатмайдиган кадрлар етишиб чиқади”, деган С. Ортиқова 11 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. «GM Uzbekistan» Бош директори қамалди, Бош вазир ўринбосари ариза ёзди…
  2. Фарғоналик фермер Мусаев ШОС саммитидан ёрдам сўраб, Тошкентга келди
  3. Ўзбекистон давлати ва ҳукуматининг энг Олий мақом раҳбариятига
  4. Хуси ГАИнинг тўй ҳаракати ҳодисаси ёхуд “сеҳрли таёқча”си бор бойвачча
  5. “Майданак”ни қурган қурувчи Президентга телеграмма ёзди
  6. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари ҳибсга олинди
  7. Мирзиёев виртуал қабулхонасига: Судларда ижро аҳволи ёмонлиги ҳақида
  8. Муллажонов оиласининг кирдикорлари (Ички Ишлар вазири диққатига)
  9. Муҳаммадёқуб Ҳамроевга Мирзиёевнинг Виртуал қабулхонасидан жавоб келди…
  10. «Мискин» маҳалла мискинлари номидан қонуний чора кўриш ҳақида хат
  11. Каримов эътиборига тушган андижонлик тадбиркор суд бўляпти…
  12. Малоҳат Эшонқулова: Президент юрти — Зоминдаги ошкора қотиллик қиссаси
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.