"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

«Президент командаси аъзолари» туркумидан — Очилбой Раматов!

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Сиёсат | 15/12/2019 12:22-     11561 марта ўқилди

Очилбой Раматов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири этиб тайинланди
  
Очилбой Раматов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири этиб тайинланди

Очилбой Раматов Жуманиязович Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири сифатида тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар берди.

Очилбой Раматов 1962 йил Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. 1988 йили Тошкент темирйўл муҳандислари институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1980 йил Урганч локомотив депосида машинист ёрдамчиси лавозимида бошлаган. Институтни тамомлагач, Тошкент тепловозларни таъмирлаш заводининг устаси, тепловоз цехи бошлиғи ўринбосари ва вагон таъмирлаш цехи бошлиғи бўлиб ишлаган.

1995 йил мартида «Ўзтемирйўлмаштаъмир» компания бош директори этиб тайинланган. 2001 йил майида «Ўзбекистон темир йўллари»нинг бош менежери — бош муҳандиси лавозимида иш бошлаган.

2002 йилдан буён «Ўзбекистон темир йўллари»нинг бошқарув раиси, 2016 йил декабридан Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълум қилинишича, Жамшид Қўчқоров, Азиз Абдуҳакимов ва Танзила Норбоева ҳам Бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолишган.

https://www.xabar.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Камолиддин Раббимов: Ислом Каримов халқдан кечирим сўраган эди…
  2. Мирзиёев “хиёнатчи” ҳокимларни жазолашга буйруқ берди (АУДИО)
  3. Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев хатолари учун ўз халқидан узр сўради…
  4. Президент Каримовнинг оппоненти 70 ëшга тўлди — Озодликнинг Чодирхаёли
  5. Бугун Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Насрулло Саййид туғилган кун!
  6. ЭВРИЛ ТУРОН: ЗУЛМАТ ТУНДА ЧАҚҚАН ЧАҚМОҚЛАР…
  7. Исмат Хушев: Қирғизларга мактуб (Фожеанинг етти йиллиги муносабати билан)
  8. Муҳаммад ИСМОИЛ: ОЙГА ОСИЛГАН БАЙРОҚ (Шароф Рашидов ёди)
  9. Жаҳонгир Муҳаммаднинг «Озодлик»да Сарвар Усмон билан янги ва долзарб суҳбати
  10. Исмат Хушев: «Озодлик» Президентнинг Андижон ташаббусига юксак баҳо берди…
  11. Исмат Хушев: Ўзбек матбуоти қачон ўзбек халқига хизмат қилади?
  12. Исмат ХУШЕВ: БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ЗОКИРЖОН АЛМАТОВ (Сиёсий портрет) — 1
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.