"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Американинг машҳур CNBCи илк бор Ўзбекистон ҳақида фильмлар бера бошлади — ЎзА

Бош мақола, Сиёсат, Ўзбекистон | 11/12/2019 17:19-     11551 марта ўқилди

Американинг машҳур CNBC телеканали илк бор Ўзбекистон ҳақидаги фильмларни эфирга узатмоқда

Американинг машҳур CNBC телеканали илк бор Ўзбекистон ҳақидаги фильмларни эфирга узатмоқда

Жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб АҚШнинг СNBC (“Consumer News and Business Channel”) телеканали Ўзбекистонга бағишланган олтита фильмни эфирга узатишни бошлади.
Мазкур ҳужжатли фильмларда янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда рўй бераётган ўзгаришлар таниқли хорижий журналистлар талқинида намойиш қилинмоқда.
Мазкур фильмларда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлардаги ижобий ўзгаришлар ҳам ўз аксини топган. Фильмлар америкалик машҳур журналист ва телебошловчи Райан Чилкот томонидан суратга олинган. У ушбу фильмларни яратиш учун Ўзбекистон ва Афғонистонга бир неча бор ташриф буюрган.
Яна учта фильм Буюк Британиянинг Imotus кинокомпанияси томонидан СNBC телекомпанияси буюртмасига асосан суратга олинган.
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда яратилган ушбу фильмлар халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда юз бераётган янгиланишлар жараёни, шунингдек, Марказий Осиёда кузатилаётган кенг кўламли сиёсий жараёнлар билан яқиндан таништиришда муҳим аҳамиятга эга, – деди ижодий ҳамкорлардан бири – Belgrave Europe компанияси халқаро алоқалар бўйича мутахассиси Фред Харрисон.
– Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида дунёнинг турли ҳудудларидан хорижий журналистлар, кинематографлар келаётгани қувонарли ҳол, – деди “Ўзбеккино” миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов. – Биз ҳар доим бунда ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларга қўлимиздан келгунича ёрдам берамиз.
Эслатиб ўтамиз, CNBC телеканалида Ўзбекистон ҳақидаги фильмлар Вашингтон вақти билан шанба ва якшанба кунлари (14,15, 21, 22, 28 декабрь) 21:15 да, душанба кунлари (16, 23 декабрь) 23:30 да намойиш қилинади.
Рустам ЖАББОРОВ, ЎзА

Ўхшаш мақолалар:

  1. Бобур Маликов: Ўзбекистондаги ҳозирги аҳвол — шармандалик…
  2. Говорит Москва:»Алишер Усмоновнинг Ўзбекистон ҳукуматига таъсири юқори»
  3. Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (1-мақола)
  4. Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)
  5. Дональд Трамп: «Мен учун Ўзбекистон етакчиси билан учрашиш катта шарафдир»
  6. Содиқ Сафоев Каримовнинг террорга қарши кураши ўзини оқламаганини тан олди
  7. Сиёсий маданият: онгсиз “содиқлик”дан рационал ҳамкорлик сари
  8. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
  9. Президент Ислом Каримов муҳожирлик тартибини кўриб чиққан
  10. Президент Каримов Оқсаройда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди
  11. Исмат Хушев: Қаҳрамон аёл Маҳбуба Зокировага қасида
  12. Исмат Хушев билан 15 минут 11 декабрь 2019 йил Канада Бугуннинг учинчи дастури
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.