«Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

Бироқ унинг шеърлари, асрлар оша эскирмайдиган қўшиққа айланган ижод намуналари барҳаёт, кейинги авлодларни-да илҳомлантириш ва ҳайратга солишда давом этади. Эътиборингизга ҳавола этилаётган видеолавҳа унда шеърларни Эркин Воҳидовнинг ўзи ўқигани билан ҳам қадрлидир.

Видео YouTube’даги «Хуршид Даврон кутубхонаси» каналидан олинган.