Ўзбекистон Бош прокурори Н.Йўлдошевга МИБ идораси қилган жиноятлар ҳақида
Н.Йўлдошевга
ҚОНУНГА ИТОАТСИЗ МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЖИНОИЙ
ҚИЛМИШЛАРИ ҲАҚИДА ХАБАР
Муҳтарам Республика Бош прокурори!
Ўбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасида: — Суд ҳокимияти чиқарган
ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар,
ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқоролар учун мажбурийдир., дейилган.
Бутун дунёда суд ҳокимияти қарорлари бажарилмаган давлат обрўсиз, одил судловни тан
олмаслик қонунга итоатсиз саналади.
Презедент Ш.Мирзиёев ташббуси билан ташкил этилган Мажбурий ижро бюросининг жойлардаги бўлимлари ўз бурчларини ҳалол адо этмаётганлиги фуқороларнинг асосли норозилигига сабаб бўлмоқда.
Олмазор туман ҳокими Б.Ғоибназаровнинг “Marsa-Mxa” маъсулияти чекланган жамиятига тегишли Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293-уйга туташ 238 кв.метрдан иборат ноқонуний қурилма ҳамда 332,0 кв.метрдан иборат умумий фойдаланишдаги тор кўчага ўрнатилган дарвоза тўсиғини бузуш., тўғрисидаги даъво аризаси Тошкент шаҳар хўжалик судининг 12.07.2017 йилдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар хўжалик судининг судьяси М.Абдуллаева: — 238 кв.метрдан иборат ноқонуний
қурилма ҳамда 332,0 кв.метрдан иборат умумий фойдаланишдаги тор кўчага ўрнатилган
дарвоза тўсиғини бузуб ташлаш., тўғрисида суд ижро варақасини 15.08.2016 йилда Олмазор
туман суд ижрочилари бўлимига юборган.
Тошкент шаҳар хўжалик суди аппеляция инстанциясининг 2016 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан, 12.07.2016 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
“Мискин” маҳалласи фуқороларининг суд қарори ижроси таъминланмаётгани ҳақидаги
шикоятларидан сўнг, Олмазор туман ҳокими биринчи ўринбосари А.Юлдашев суд ижрочилари
бўлимига ижросини тўлиқ таъминлаш тўғрисида 2017 йил 15 февралда Олмазор туман суд
ижрочилари бўлимига № 02-15-сонли расмий хат билан такроран мурожаат этган.
Шундан сўнг жавобгар “Marsa-Mxa” маъсулияти чекланган жамияти вакилининг: — суд
қарорларининг 238 кв.метр ер майдонидаги қурилмаларга оид қисмини бекор қилиш.,
сўралган шикояти Олий хўжалик суди кассация инстанцияси судлов ҳайъати судьяси
И.Матмуродов раислигида ўтган 2017 йил 20 февраль кунги суд мажлиси қарори билан рад
этилган. Судлов ҳайъати аъзолари М.Салимов, К.Комиловлар имзолаган ушбу қарор хулосасида: —
қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга кирган қарор устидан шикоят қилиш мумкин
эмас., дейилган.
Олмазор туман Суд ижрочилари бўлими бошлиғи А.Тошпўлатов, СИБ ижрочилари Д.Қирғизов,
Х.Маннопов, туман турар-жой кадастри бўлими ходими Ш.Мирсагатов, туман суд департаменти
бошлиғи ўринбосари А.Рустамов, шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходими Н.Аюпов,
туман нотурар-жой кадастри бўлими ходими О.Арифжонов, жавобгар “Marsa-Mxa” МЧЖ директори М.С.Матчонов иштирокида “Ноқонуний қурилма тўлиқ бузулганлиги тўғрисида.,” қўлда ёзилиб, Олмазор туман суд ижрочилари бўлими раҳбари ва маъсул ходимлари 06.04.2017 йилда имзолаган далолатноманинг хулоса қисмига синчиклаб қаралса: — “Ушбу ҳудуддаги 238,0
кв.метрдан иборат ноқонуний қурилма тўлиқ бузулмади.,” дейилган ва шу жумла орқали суд
қарори ижроси таъминланмаганлигини ўзлари исботлаганлар?!
Яъни, суд ижрочилари ўз далолатномаларига “Ноқонуний қурилма тўлиқ бузулганлиги
тўғрисида.,” деган сарлавҳа қўйган бўлсаларда, қатнов йўлини тўсиб турган улкан темир дарвоза
қоровули бу жойдан М.Матчоновнинг рухсатисиз ҳеч кимни ўтказмайди. Суд қарорига биноан
бузулиши лозим бўлган 238 кв.метр ер майдонига ҳужжатсиз қурилган омборхонадан “Marsa-Mxa”, “Palmi-Floiwer” фирмалари доимий фойдаланиб келмоқда.
Уста Ширин 1-тор кўчасидаги 332,0 кв.метрдан иборат умумий фойдаланишдаги тор кўчадан
Жомий майдонига қатнов йўлидаги асосий темир дарвоза ва 238 кв.метрдан иборат ҳужжатсиз
омборхона бузулмагани оқибатида маҳалла аҳолиси тўрт йилдан буён 4 километр орқа йўлдан
айланиб шаҳарга чиқишга мажбур бўлиб, жуда катта ҳам моддий, ҳам маънавий зарар кўришда
давом этмоқда.
Ана шу қонунга итоатсизлик ва кўзбўямачиликлардан муқаддам Тошкент шаҳар прокурори, айни
пайтда республика МИБ раҳбари бўлган Б.Қудратхўжаев жуда яхши хабардор бўлсада, қонунни
эмас, қонунбузар зўравонларга ён босиб клмоқда.
Шу ўринда эслатиш жоиз, муҳтарам Б.Қудратхўжаев Сурхандарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган пайтида ҳам собиқ МХХБ Бош терговчиси Нодир Тўрақуловнинг ҳам юзлаб асоссиз айблов хулосаларини тасдиқлаб судга ошириб фуқароларнинг ҳуқуқлари поймол бўлишида фаол иштирок этган. Унинг ана шу қонунга хилоф қилмишларига қонуний баҳо берилмаганлиги оқибатида, у МИБ раҳбари сифатида қонунбузарликни яна давом эттирмоқда!
Бош прокуратра мулозими Ш.Мустафоев, Олмазор туман прокурори Д.Зуфаров,
Б.Қудратхўжаевлар зўравон М.Матчоновнинг жиноий қилмишларини хаспўшлаб келишлари
оқибатида ушбу маҳаллада яшовчи Сафобек Ходжаевнинг отамерос ҳовлиси бутунлай ёқиб
юборилди, ўзини эса номаълум шахслар калтаклб кетишди. Лекин, ушбу содир бўлган
жиноят ижрочилари ҳанузгача аниқлангани йўқ!
Шу муносабат билан Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти ушбу конституция ва
қонунчиликга хилоф ишларни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган
инқилобий ислоҳатларга ошкора қаршилик деб ҳисоблайди!
Шу муносабат билан Сиздан тафсилотлари қисқа баён этилган мазкур ишни Ўзбекистон
Республикасининг ”Прокуратура тўғрисидаги” қонунига амал этган ҳолда шахсан ўз
назоратингизга олишни ҳамда суд ижросини таъминламаётган, суд ижросига тўсқинлик
этаётган юқорида номлари қайд этилган мансабдорларга нисбатан кескин чоралар кўришга
чақиради!
И.Адилов,
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил
ташкилоти раиси.
01.12.2019 йил.
Илова: — Олдинги мурожаатимизга оид хабар ва Олмазор туман суд Ижрочилари
Далолатномасидан нусха. Жами: 2 варақда
Independent Human Rights Organization of Uzbekistan
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти
Независимая Организация по правам человека Узбекистана
100027. г. Ташкент, ул И.Каримова, 16 “А”
www.ihrou.org e-mail: i.adilov@mail.ru
тел. 8-371-245 70 02, +99893 537 91 76
пресс релиз: № 01/12 — 2019
Ижрочи ташкилот:
Тошкент шаҳар прокуратураси
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этишда қонунчилик ижроси устидан
назорат бўлими
Муожаат ҳолати: Янги 16.02.18
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ