"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ражаббой Ота Турк: Ёзувчи уйғонмаса ёхуд Садоқатнинг тили йўқ (Биринчи мақола)

Адабиёт, Бош мақола | 11/28/2019 12:11 AM     10339 марта ўқилди

  Салом Исматжон.,

Ёзувчилар Президентимиз ислоҳатларига энг биринчи кўмакчи бўлишлари керак, лекин уюшмадан М.Али кетсада ҳеч нарса ўзгармади, аксинча аҳвол янада ёмонлашди. Мен бу ҳақда катта мақола ёзиб Президентга юбордим.

С.Сайид сизнинг дўстингиз бўлиши мумкин, лекин мен билган Исмат Хушев Ҳақиқат юзага чиқишида ҳалол йўл тутишига ишонаман.

Шу боис, ушбу мақолани бўлиб бўлиб бўлсада чоп этишингизни сўрайман., ёзганларим бари ҳақиқат. 

Илтимос холис бўлишга ҳаракат қилинг.

Салом билан

Ражабай Ота Турк. 

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

 


ПРЕЗИДЕНТНИ ҲАМ, БОШ ВАЗИРНИ ҲАМ ИЖОДКОРЛАРНИ
ҚИЙНАЁТГАН УЙ МУАММОСИДАН ХАЛОС ЭТМОҚЧИМАН…
—————————————————————————————————————–
ЁЗУВЧИ УЙҒОНМАСА
ЁХУД
САДОҚАТНИНГ ТИЛИ ЙЎҚ
(Мурожаат-мақола)
Ҳарбир ижодкор Ватан тақдирига астойдил ҳисса қўшишни истаса – аввало у ёлғондан, риёдан, хушомаддан узоқ туриши, қаламини, қалбини Ҳақ – ҳақиқатга бағишлаши шарт.
Уйғонайлик, ҳар бир дақиқа ғанимат.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
– Президентни алдашда давом этяпмиз., сўзимнинг индаллоси шу!?! Ҳайрон бўляпсизми, Президентни алдаётган кимлар ва нима учун, –деган саволнинг жавобига қизиқаяпсизми?
Модомики, қонун ва виждон, бурч олдида ҳар ким ўзи учун жавоб берадиган адолатли кунларга етган эканмиз, мен бундай юксак масъулиятни шараф билан зиммамга оламан.
Муаллиф
***
Йиллар давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ўз низоми ва
жамоат ташкилотлари тўғрисидаги қонунга зид равишда сайловсиз,
маъмурий – буйруқбозлик асосида (якка тартибда) бошқарилди.
Натижада Уюшмада қатор муаммолар, яъни яккаҳокимлик муҳити шаклланди.
Уюшма бир кишининг оёқлари остига ташланиб, хомталаш қилинди.
Оқибатда ижодкорлар гуруҳларга бўлинди, ижодий фаолликка, ишончга
путур етди. Адиб ва адабиёт эрки раҳбарга, чўнтакка қарам бўлиб қолди.
Иқтисодий танглик ижодкорларни ҳолдан тойдирди, кўпчилик ижоддан
совиди, баъзилар узлатга чекинди.Амаллаб кун кўришни истаганлар эса
маддоҳликдан паноҳ излаб, хушомадга, ялтоқликка ўтди… Ниҳоят, юзага
келган таҳликали жинояткорона ҳолатларга қарши ижтимоий тармоқлар
дадил ҳаракат бошлади.
Бу борада айниқса, журналист Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари”
мустақил интернет-газетаси собит турди. Ўнлаб танқидий-таҳлилий
мақолалар ёритилди. Жиддий қаршиликларга қарамай “Бош вазир ортига
бекинган раиснинг хиёнати” номли танқидий-таҳлилий мақола эълон
қилингач, собиқ раис М. Алининг раислик фаолиятига нуқта қўйилди.
Уюшма раҳбарияти янгилангач, маълум муддат ижод аҳлининг
сўнган ишончи қайта тиклангандек, ҳафсаласизлик ўрнини кўтаринки
кайфият эгаллагандек бўлди. Хуллас, шоир Сирожиддин Саййиднинг
Уюшма раислигига муносиб кўрилиши умид уйғотди. Афсуски,
мамнунлик узоққа чўзилмади, умидлар саробга айланди.
… Бир жойда қотиб қолиш, оқни қора, қорани оқ кўрсатиш: “Биз ҳеч
кимдан кам эмасмиз!” дея жар солиш (аслида ҳаммадан кам эдик); барча
кўриб-билиб, ҳис этиб турган ёлғонларни матбуотнинг бош мезони
сифатида тарғиб қилиниши барчанинг жонига теккан эди. Зулм ўз сўзини
баралла айтаётган, ҳукмини бемалол ўтказаётган бир дамда биз
ижодкорлар ёлғонга қарши бир сўз айтолмай итоатимиз билан зулмга
ҳисса қўшдик ва бундан сира хижолатга тушмадик. Бугунчи?
Оғир дамларни бошдан кечирган ижод аҳли бугун жамиятимизда юз
бераётган янгиланишлардан довдираб қолди. Ишонч билан ишончсизлик
ўртасида туришдан ёмони йўқ. Чунки ўткан йигирма беш йиллик давр
ижодкорларни тилсиз: гунг – сақов, ногиронга айлантиргани, доимий хавф
– хатар, қўрқув исканжасида тутиб тургани ҳеч кимга сир эмас. Илгариги
бошқарув усули ўз мулозимларига чекланмаган имкон – имтиёзлар тортиқ
этди. Ёзувчилар уюшмасининг собиқ раиси бундай имкондан ўзи
истаганича, ўзбошимчалик билан фойдаланди. Уюшмани отасидан қолган
мулк каби тасарруф этди… Хўш, эндичи? Бугун уюшмада нима гаплар,
янгиланган раҳбарият ижодкорлар ишончини оқлай олдими? Тўпланиб
қолган муаммоларга ечим изладими? Бир сўз билан айтганда: йўқ…
Қиёфа ўзгарди, моҳият ўша-ўша. Далиллар билан юзлашсак: собиқ
раисдан нажот топмагач, Сирожиддин Саййид номига такрор ариза ёздим:
“Уюшма раҳбарияти янгилангач,“Дўрмон” ижод уйида юзага келган
қатор муаммоларни ҳал этиш: қотиб қолган, турғун ҳолатдан чиқиш
турли алдов, сохталикларга чек қўйиш билан боғлиқ таклиф ва
режаларимни бирма-бир билдирган эдим. Уюшма раисининг бинолар
эксплуатацияси бўйича биринчи ўринбосари М. Туропов ваколатига
тегишли таклифларимни инобатга олиб, “Дўрмон” ижод уйи ҳудудида
қонун талаблари асосида ижодкорлар оиласи учун кундалик зарур озиқ-
овқат маҳсулотлари ва китоб дўкони, новвойхона, аптека қуриш:
пуллик хизмат кўрсатиш мумкинлиги ҳақида расман жавоб йўллади.
Қачонлардир чойхона қуриш баҳонасида (аслида бировга сотиш
учун) Қорақалпоқ халқининг улкан ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони
Тўлапберган Қаипбергановга тегишли 1-сонли коттежни мажбуран
иккига бўлишган эди. Сотиш амалга ошмагач, ушбу ер узоқ муддат
фойдаланилмай хас-хашак ёқиладиган чиқиндихонага айлантирилди.
М.Туроповнинг ижобий жавоби кўпчиликни қувонтирди.
Коттежларда ва ёзувчилар маҳалласида яшовчи оилалар кундалик
истеъмол маҳсулотларига зарурат сезади. Бир қути гугурт, нон, туз,
ёғ учун туман марказига ёки ТТЗ бозорига боришга мажбурлар.
Ҳурматли раис. Агар ёзувчилар маҳалласи, коттежларда
ижарада яшаётганлар, ижод уйи меҳмонхонасида дам олаётган, ижод
қилаётганларга қулай шароит яратилса, ушбу эзгу иш раислик
фаолятингизда бошланган биринчи хайрли тадбир сифатида ёдда
қолади…
Бир гуруҳ ижодкорлар номидан:
Р. РАУПОВ, 1987 йилдан
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
аъзоси. 17.10.2018 йил”
(Давоми бор)
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (8-қисм)
  2. Суюкли шоиримиз Абдулла Орипов яна Хьюстон (АҚШ) га келдилар…
  3. O’zbek yozuvchisi Muhammad Sharif Markaziy Osiyo Forumi adabiy tanlovida 2-o’rinni oldi!
  4. Муҳаммад Исмоил: Суд ҳукмини чиқарган шоир
  5. Эмин Усмон. Қиролнинг либоси борми? (Ёзувчи Олим Отахонга очиқ хат)
  6. Журналист Бахтиёр Шоҳназаров “Америка овози” меҳмони бўлди
  7. Исмат Хушев билан юзма юз – Ёмғирли кун эди, атроф жим сокит…
  8. Шавкат Мирзиёев: “Сизни Америкадан ҳам чақиртириб олдимми?”
  9. Эврил Турон: Харобага айлантирилган Лангар адолат кутмоқда (4-қисм)
  10. «ХАЛҚ ОВОЗИ» …ВА ШОИРЛАРНИНГ МИРЗОСИ
  11. Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Пуфак” башорати – Абулқосим Мамарасулов (2)
  12. Исмат Хушев билан юзма юз 26 октябрь 2019 йил Канада
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 шарҳ

  1. Абдусаттор Раҳмоновга says:
    12/01/2019 at 6:23 AM

    Ҳурматли Абдусаттор Раҳмонов! Сизнинг бош-адоғи йўқ шарҳларингиздан нафақат «Д. ў.» ўқувчилари, балки Исмат Хушев ҳам чарчаб кетган бўлсалар керакки, у ҳақда ёзганларингизни чоп этмабдилар. Ахир ўзбек тили грамматикаси (фонетика, морфология. синтаксис, пунктуатсия ва ҳ. к.) қоидаларига ва мантиқ илми талабларига умуман жавоб бермайдиган матнлар ҳаммани ҳам чарчатади-да…

    Reply
  2. Абдусаттор Рахмонов says:
    11/29/2019 at 12:07 PM

    Ражаббой Раупов-Ражвббой Отатурк Маколасини Укиб. Мсматжон Ака! Кечаги Шарх маколамда Сиз Азизнинг Фидоийлик мехнатингиз Халкимизга ошкор этилган эди. Номалум сабаб сабаб билан чоп этмадингиз.Майли.Бу Сизнинг Газета Сайтингиз. Ватанимиз Менталитетини яхши билган Рахматли Отамиз Рулни эгаллагандан сунг хох Унгдан хайданг, хох Чапдан дердилар. Сизнинг хохишингиз. Хурсанд булган жойим Сизнинг машакатли мехнатингиз ва Килич келганда хам Адолатли Кадамингизга таяниб, мурожаат маколасини юборибди. Отасига рахмат. Маколада кутарилган барча фактлар хакконий ёритилган. Сизга юборишдан илгари Президентга юборилган. Жамиятда ва Ёзувчилар уюшмасида муаммолар шунчалик купки, Албатта ечиш мумкин. Лекин Исмат Хушевдек Фидоийликнинг йуклиги, Ташкилотчилик такислиги Фидоийларни бошини ковуштириш учун якол намоён куринаяпти. Сирожиддин Сайид Дустингизнинг 20 ёшлигида Талабалик хонангизда ёзган шеъри Асрларга татугилик фалсафий маъноси туфайли Симпатиямни дустингиз козонган. Аммо ИАК йиллари даври Асоратидан кутула олмаяпти. Унинг Дарди бирга соатга эмлаш асосида тузаладига бетоблик эмас. Касалликдан форик булиш йули Сизга ухшаган Дадиллик, Куккис зарбаларга чап бериш ва албатта САБР дан унумли фойдаланишга тугри келади. Сирожиддинжон хохласа уддалай оладиган Йигит. У Сизнинг какшатгич турткингизни кутаяпти. Ман хам шунга Ишонаман, Аксинча эса ютказади. Муаммолар Ижобий хал булишини тилаб коламан.

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган