"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Таниқли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов 79 ёшида оламдан ўтди

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Ўтганлар ёди | 27/11/2019 21:52-     10920 марта ўқилди

 Таниқли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов 79 ёшида оламдан ўтди

ноябр 27, 2019
  • Ҳурмат Бобожон/Озодлик

Толиб Ёқубов 12 йиллик муҳожиратдан сўнг Франциядан Ўзбекистонга ўтган йили қайтган эди.
Толиб Ёқубов 12 йиллик муҳожиратдан сўнг Франциядан Ўзбекистонга ўтган йили қайтган эди.

Таниқли ўзбек инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Толиб Ёқубов 79 ёшида Жиззахдаги уйида 27 ноябрь куни вафот этди. Бу ҳақда Озодликка маълум қилган ҳуқуқ фаолининг яқинларига кўра, марҳумнинг жаноза намози куннинг иккинчи ярмида ўқилади.

Толиб Ёқубов ўтган йили 12 йиллик муҳожиратдан сўнг Франциядан Ўзбекистонга қайтган эди. Яқинларига кўра, у сўнгги ойларда оғир аҳволда ётган.

Таъқиб-тазйиқлар остида Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган ва Францияда бошпана топган ҳуқуқ фаоли ўзбек фуқаролигидан махрум этилган эди​.

Ислом Каримов вафотидан сўнг Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасига виза сўраб қайта-қайта мурожаат қилганидан сўнг Толиб Ёқубовга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унинг сайёҳлик ҳужжатига бир йиллик ўзбек визаси қўйиб берган эди.​

 КИРИТИШ (EMBED) УЛАШИШ

Толиб Ëқубов Ўзбекистонга йўл олди

Толиб Ёқубов 1941 йилда Жиззах шаҳрида дунёга келган.

Физика-математика фанлари номзоди. Олти фарзанднинг отаси.

1964 йилдан 1992 йил охирига қадар Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Институтида ўқитувчилик қилган.

Толиб Ёқубов 1980-йиллар охирида «Бирлик» Халқ ҳаракатининг фаол аъзоси бўлган.

У 1996 йилда «Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти» бош котиби ва 2001 йилда эса айни жамиятнинг раиси этиб сайланади.

Толиб Ёқубов: Каримов даврида фуқаролигидан айрилган юртдошларимга ёрдам бераман!

У Ўзбекистон ҳуқуқ тартиботи органларининг давомли босими остида фаолият юритишга мажбур бўлганини айтиб келган.

Толиб Ёқубов 2006 йил июлида «сохта» жиноят иши очилиши ортидан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганди.

“12 йилда Франциядан қайтгач, Ўзбекистонни танимадим”

“12 йилда Франциядан қайтгач, Ўзбекистонни танимадим”
  • Сурат 16x9

    Ҳурмат Бобожон/Озодлик

    тел: +420 2 2112 3387
    mobile:+420 605 562 270 (шошилинч хабарлар)
    twitter: khurmatb
    skype: khurmatskype
    facebook:Khurmat Babadjanov

    ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов вафот этди
  2. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Турсуной Содиқова вафот этди…
  3. Устоз Тошпўлат Ҳамид — олам ичра бир олам эди…
  4. Қашқадарёлик жасур журналист Пўлат Гадоев 75 ёшида вафот этди…
  5. Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди…
  6. ​Академик Саидов Мухтор Сафарбаевич вафот этди…
  7. Дилмурод ЖУМАБОЕВ: СПОРТГА ОШНО ЎЗБЕКИСТОН
  8. Абдулла Ориф вафоти боис Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилотидан таъзия
  9. Хорижда «жаннат»ни орзу қилиб, «дўзах»га тушган ўзбек аёллари ҳақида…
  10. Эврил Туронга Сойлиқдаги «Оқтош» куч-қувват ва илҳом бахш этди (15-мақола)
  11. Фарғона вилоят мусиқали драма театри раҳбарининг кирдикорлари…
  12. Судландим, оқландим, айбловни уюштирганлар қилмишларига жавоб бермаяпти
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Fazliddin Yokub:
    28/11/2019 в 01:11-

    Inna lillahi va inna ilayhi rojiuun . Hakikiy bir Vatanparvar kahramonidan ayrildi — Ozbekiston bugun . Shuhratparastlik kasaliga duchor bolmagan bir pok avlodidan ayrildi Ozbekiston bugun . Muholifat saflarining sardoridan ayrildi Ozbekiston bugun . Odamiylik boglarining bir bogidan ayrildi Ozbekiston bugun . Zulmlarga karshi yok deya olgan mard oglonidan ayrildi Ozbekiston bugun . Alloh taolo Egam ozi sizni jannati ila mukofotlasin — aziz va muhtaram dostim …

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.