Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошевга хат
Бош прокурори
Н.Т.Йўлдошевга
Республики Узбекистан
Т А К Р О Р И Й Ш И К О Я Т
Мен, Умаров Баҳодир Арипович 1963 йилда Қўқон шаҳрида туғилганман. Ю-Обод тумани 5 мавзе 5 “А” 91 хонадонда яшайман. Уяли телефоним 99 8391963
Мирзо-Улуғбек тумани ДСИ томонидан 2019 йил 30-мартда “Azamat biznez modern” МЧЖ ҳисобрақами ёпилганлигини банк ходимидан билдик. ДСИ бўлим бошлиғи С.Саидумаровга, “Azamat biznez modern” МЧЖ Қўқон шаҳрида рўйхатдан ўтганлиги боис ҳисоботларни Қўқон шаҳар ДСИга топширилишини ва сувдан қарздорлик йўқлигини айтганимда “Тошкент Сув таъминот”дан маълумот олиб келинса ҳисобрақам очишини айтди.
“Тошкент Сув таъминот” ҳуқуқшуноси А.Шералиевга Мирзо-Улуғбек тумани А.Югнакий Проектная Г-40 манзилида жойлашган кафе эгаси бошқа эканлиги, ижара шартномасига асосан 3 ой фаолият юритиб, савдо юришмаганлиги учун ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўрсатиб, кафени ўша даврда (2013 йилда) бошқалар сотиб олганлигини тушунтириш хатимда баён қилдим.
Директор ўринбосари Фазлиддин диққат билан тинглаб, ҳужжатлар билан танишиб, ҳисобчи Любовь Леонидовнага “Azamat biznez modern” қарз эмаслиги боис хат тайёрлаб беришни, ҳуқуқшуносга жойига чиқиб, ҳужжатсиз фаолият юритаётган шахсларни аниқлашни буюрди. Мен 2019 йил 4-апрел куни хатни ДСИ бўлим бошлиғи С.Саидумаровга бердим ва ҳисобрақам 5 кунда очилди. Зеро, “Тошкент Сув таъминот” маъсул мансабдор шахслари Жиноят Кодексининг 1923-моддаси яъни “Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш”, мумкин эмаслиги қайд этилган бўлсада уларга чора кўрилмади.
Иккинчи бор, банк операторидан, 2019 йил 15 октябрида М-Улуғбек тумани МИБ томонидан “Azamat biznez modern” ҳисобрақамидан “Тошкент Сув таъминот” фойдасига 13.925.540 сўм ва М-Улуғбек тумани Электр тармоқлари таъминоти корхонаси фойдасига 5. 521. 030 сўм дебитор қарздорликни ундириш учун инкассо талабномаси қўйилиб, 16 октябрда 355.693.43 сўм ва 17-октябрда 174.000.000 сўм ундириб олинди.
“Тошкент Сув таъминот” бўлим бошлиғи В.Тюга учрашиб вазиятни билсам, ҳуқуқшунос А.Шералиев 2019 йил 4 апрель куни ёзиб берган тушунтириш хатимни, шартномани бекор қилиш ҳакидаги аризани йўқ қилиб, қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, Тошкент туманлараро Иқтисодий судга юбориб, бир томонлама суднинг карори ижрога қаратилганлигини билдим..
Эртасига “Тошкент Сув таъминот”га борсам, бўлим бошлиғи В.Тю Абдулло исмли шахс ҳужжатларни “SANSET ” МЧЖга расмийлаштираётганлигини айтиб, телефон орқали гаплаштирди. Абдулло ҳисоб рақамга қўйилган суммаларни тўлашини айтдию лекин ханузгача тўламасдан келмоқда.
Шундан сўнг, “Azamat biznez modern” ҳисобрақамини очиш чораларини кўрганимда “Тошкент Сув таъминот” ва М-Улуғбек тумани Электр энергия таъминоти назоратчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг сув таъминоти хизматлари шунингдек электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоблар механизмини тубдан такомиллаштириш, тўлов муддати ўтган истеъмолчиларнинг дебиторлик қарзлари кўпайишига йўл қўймаслик, тўловлар тўлиқ ўз вақтида тушушини, солиқлар ва мажбурий тўловлар ўз вақтида ундирилиши борасида қабул қилинган қарорлар талаблари ижросиз қолдирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс ва Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бузилганлигини аниқладим. Жумладан;
1. Вазирлар Макамасининг 2014 йил 15-июлдаги “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматларини кўрсатиш” тўғрисидаги 194-сонли қарори 12-боб, 130-моддаси 3-пункт талаблари бўйича “Тошкент Сув таъминот” ва “Azamat biznez modern” билан 2013 йил 3-майда тузилган 29947-сонли шартномани 2013 йил 22-июлда муддатидан аввал бекор қилиш тўғрисида тақдим қилинган ариза 2013 йил 22-июлда 4271 сон билан кирим қилинган. Ариза буйича 2013 йил 25-июль куни назоратчи Ш.Носиров жойига чиқиб, «Обследование по письму 4271 от 22.07.13 года. Абонент по этому адресу не пользуется гор водапроводом. В связи приостановлением деятельности. Предприятия закрыт, не возможно обследовать. Акт написан односторонно” деб баённома ёзиб раҳбариятга тақдим қилган. Шартномада барча реквизитларимиз бўлсада, аризага жавоб берилмасдан, шартнома шартлари бажарилмасдан, “Юридик ва Жисмоний шахслар”нинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонун талаблари ижросиз қолдирилган.
Бундан ташқари, орадан 5 ой ўтиб, 2013 йил 11-декабрь куни назоратчи Ш.Носиров жойига чиқиб, “В связи расторжением договора с поставщиком сего числа отключил от ХВС с основного воды, путем опломбированной №8 ТСТ пломбы. Новий арендатор ООО “Кибрай Агро барака” должен перезаключить договор. После этого подключение на ХВС. Новый арендатор Сидикходжаев Расул и подпись”, деган мазмунда 000886 сонли баённома тузиб, текширишда иштирок этган шахслар имзолари билан раҳбариятга тақдим этилган. Аммо, янги арендатор ўзбошимчалик билан сувдан фойдаланганлиги юзасидан жаримага тортилмасдан, сувни ишлатиб бюджетга қанча маблағ йўналтириш ҳақида ёзилмасдан, пеня ҳисобланмасдан, янги шартнома тузилмасдан, бюджетга зарар келтириб қарздорлик суньий равишда “Azamat biznez modern”га расмийлаштирилган.
Назоратчилар ўтказган барча текширишларда бошқа ижарачилар қарор талабларига зид равишда фаолият олиб борган бўлсада улар жавобгарликдан қутилиб, назоратчилар билан келишиб, баённомаларда қарздорликларни “Azamat biznez modern”га расмийлаштириб келишган. Проектная Г-40 манзилида жойлашган “YAGONA” кафесида 2013 йил 5-августидан 2019 йил 16-октябрга қадар баённомаларда номлари қайд этилган шахсларга хужжатсиз ноқонуний тарзда савдо фаолиятини амалга оширишга шароит яратиб, жиноят содир этиб келишган.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16-ноябрдаги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5241 сонли Фармони 4 бандига асосан барча истеъмолчилар сув таъминоти ва электр энергиядан фойдалангани учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш амалга оширилиши ва олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолда, мазкур истеъмолчиларни электр энергия ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узиш чоралар кўриш белгилаб қўйилган бўлсада “Тошкент Сув таъминот” ва М-Улуғбек тумани Электр энергия таъминоти корхонаси маъсул шахслари томонидан функционал вазифаларини бажармасдан, юридик шахслар билан солиштирма актлар (АКТ сверка) тузмасдан, ишлатилган сув учун тўловлар ундирилмасдан, ҳужжатсиз ишлаб келаётган шахсларга солиқ ва мажбурий тўловларни тўламасдан хуфиёна ишлашига шароит яратиб, дебитор қарздорлик пайдо қилиб, юқори ташкилотларга қалбаки маълумотлар бериб, тўловлар давлат бюджетига ундирилмасдан катта миқдорда зарар етказилиб, Жиноят Кодексининг 167-моддаси ва 1921-моддаси бузилишига олиб келинган.
3.Бундан ташқари, назоратчилар функционал вазифаларини бажармаслиги оқибатида Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5-августдаги “Пул маблағларининг банкдан ташқари оборотини янада қисқартириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 280-сонли қарори талабларига зид равишда кафега ўрнатилиши шарт бўлган назорат касса машинаси солиқ идораларидан рўйхатдан ўтказилмаган ва савдо терминали ўрнатилмасдан савдо фаолиятини амалга ошириб келинган.Нақд пулларни инкассация қилиш тўғрисида шартнома тузмасдан нақд пулларни инкассация идораларига топширмасдан ўзлаштириб, Жиноят Кодексининг 189 ва 184 моддалари қўпол равишда бузишган.
4.Ўтган йилларда кафеда ишлаган шахслар жумладан ошпазлар, шашликчилар, официантлар, лавашчилар, сомсачилар, нонвойлар, парикмахерлар қонуний тарзда расмилаштирмаганлиги боис ойлик маошларидан хисобланадиган даромад солиги ва 12 фоизли ижтимоий тўловлар хисобланмасдан Жиноят Кодексининг 184 ва 188-моддалари қўпол тарзда бузилган.
5. “Тошкент Сув таъминот” ва М-Улуғбек тумани Электр энергия таъминоти корхонаси электр энергия, сув таъминоти тизимидан узиб қўйилган шахсларга нисбатан тузилган баённомалар рақамли бўлиб, юридик шахс манзили, шартнома рақами, ҳисоб рақами, МФО, СТИР, раҳбар ва ҳисобчи Ф.И.О. ёзиш шарт бўлсада назоратчилар ушбу маълумотларни баённомага киритмасдан “Azamat biznez modern”ни ёзиб, ҳисобланган тўловлар пул ўтказиш йўли билан олинмасдан нақд пулда олиб, тармоқларга кайта улашда пеня ҳисобланмасдан бюджетга тушадиган тўловлар ундирилмасдан зарар етказилиб яна тармоқларга сабабсиз улаб берилган. Масалан;
ЧП “Абдуллаев”га 0074369 сонли баённома тузилган бўлсада ҳисоб рақами, МФО, СТИР қайси банк мижоси эканлиги, Ф.И.О. яшаш жойи аниқланмасдан қарздорлик “Azamat biznez modern”га расмийлаштирилган.
Айрим ҳолларда назоратчилар томонидан ўтказилган текширишларда сув ва сув чиқариш тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳамда сувни ҳисобга олиш асбобларига, жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказилган бўлсада пеня ҳисобланмасдан қайтадан тармоқларга улаб, “огоҳлантириш” билан кифояланиб, Жиноят Кодексининг 1852-моддаси қўпол тарзда бузилган. Чунончи;
Назоратчи Ш.Джаббаров 2014 йил 25-ноябрда ўтказган текширишда “Абонент пользуется городской водой и канализации, установлен СХВ №016812 диаметром 15 мм, водомер не работает пломбы на приборе учете. Дано предписание заменит водомер через ДП “Сув ўлчагич хизмати” в течении 30 дней, начисление согласно правил водопользования. Пом. руководителя Э.Кадиров подпись. Баённомада ҳисобрақам, хизмат кўрсатувчи банк, МФО, СТИР, ОКОНХ, раҳбар ва ҳисобчи Ф.И.О. ёзилмаган ҳамда 30 кундан сўнг ҳисоблагич ўрнатилган ёки ўрнатилмаганлиги, фойдаланилган сув ва сув чиқариш тармоқларига қўшимча пеня ҳисобланмасдан давлат бюджетга зарар етказилган. Ҳисоблагични “Сув ўлчагич хизмати”га олиб бормасликни бирдан бир сабаби “YAGONA” кафесининг кадастр ҳужжатлари бўлмаганлиги, чунки сув ўлчагич алмаштираётганда кадастр ҳужжатлари ва шартномага асосан алмаштирилади.
Бундан ташқари, тегишли идорларнинг рухсатисиз, Кадастр ва бошқа меёрий ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан биноларни қуриб, ушбу биноларга киритилган электр энергия, табиий газ, сув ва сув чиқариш тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, йиллар давомида ҳужжатсиз ишлаб келинган. Ака ука Нусрат ва Абдулолар назоратчилар билан келишиб, тузилган баённомаларда барчасида иштирок этиб, имзоларни қўйиб келишган. Натижада ер солиғи, сувдан фойдаланилган учун солиқ ва мажбурий тўловлар шунингдек ижарачилардан ижара ҳақини нақд пулда олиб, солиқ идораларига бу ҳақда умуман ҳисоботлар топширмаган. Шунингдек, сарторошхона, лаваш, нонвойхонага назорат касса машина ўрнатмасдан, нақд пуллар инкассация қилинмасдан ўзлаштириб, давлатга тушуши шарт бўлган жойдан пул ишлаб бюджетга катта миқдорда зарар келтириб, ўзлаштирилган ва Жиноят Кодексининг 243-моддаси талаблари бузилган.
Ўзбекистон Республикаси томондан қабул қилинган Фармон ва Қарорлар ижросини бажармасдан инкор этиб келаётган “Тошкент Сув таъминот” УК ва М-Улуғбек тумани Электр энергия таъминоти корхонаси мансабдор шахсларга қонуний чора кўришни ва ҳақ хуқуқларимизни тиклашда амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман.
Б.А.Умаров,
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ