"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бош муҳаррир И.Хушевга: Ўғлим 10 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилган

Ватандан хабарлар, Инсон ва қонун, Редакция почтасидан | 23/11/2019 01:44-     10883 марта ўқилди

Менинг ўғлим 1973 йилда туғилган Алибоев Собит Абиддинович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-168-моддаси 4- қисми ва 28-211-моддаси 3-қисми билан Тошкент шаҳар судининг 2019 йил 11 январь кунидаги ҳукми билан 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўзим очиқ суд мажлисларида тўлиқ қатнашиб, дастлабки тергов ва суд фақат бир томонлама оборилганлигини, судлар томонидан Президент фармонлари, кодекслар ва Олий суд Пленуми қарорларига умуман амал қилинмисалигининг гувоҳи бўлдим.  Чунки ўглимнинг айби бирор бир ҳуқуқий хужжат билан ёки далил билан ўз исботини топмади.

Булар менинг ўғлимни қўлга олишда унга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмаганлиги;

  • унинг ҳимояга бўлган ҳуқуқдан маҳрум қилинганлиги;

  • ушлангач уни ноқонуний 97 кун давомида суд қарорида 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланиши кўрсатилган бўлсада, ИИВнинг подвалида ВСХда ушлаб туриши ва унга қонундан зид равишда жиноят иши қўзғатилган ҳамда унга айб эълон қилингач орадан бир ярим ой ўтиб унинг эрки синдирилиб тазйиқ остида алдов йўли билан пушаймонлик аризаси олишлар ҳолатига;

  • унинг ўзи ва ҳимоя томонидан келтирилган даллиларни номақбул деб топилиши ҳақидаги ҳамда унинг 97 кун ноқонуний ушлаб турилганлиги, ундан сўнг 1-сонли тергов ҳибсхонасига ҳам ноқонуний жойлаштирилганлиги ҳолати бўйича хизмат текширув тайинлашни сўраб киритган илтимосномалари муҳокама қилинмаганлиги ва бунга умуман муносабат билдирилмаганлиги ҳолатига;

  • унга нисбатан ўтказилган тадбир ва тузилган баённомаларнинг вақтлари бир-бирига тўғри келмаслик ва бир бирини инкор қилиш ҳолатлари;

  • унинг ва Нуралиевалар ўртасида бўлиб ўтган сўзлашувлар қачон, ким томонидан, қандай мосламага ёзиб олинганлиги ҳолатига ойдинлик киритилмаганлиги;

  • энг асосийси уни ушлаб берган она ва бола жабрдийдаларнинг ким эканликларига, нима сабабдан бизга маълум бўлишича бундан олдин ҳам бешта ҳолатда ҳам айнан Тошкент вилояти ДХҲга ариза билан мурожаат қилишликларига ва асосан бир хил шахслар тадбир ўтказганлиги ҳолатларига ойдинлик киритишни ва мен келтириб ўтган важларим юзасидан текширув ўтказилишини сўраб бир неча бор Олий судга, бундан ташқари Бош прокуратурага, бош прокурорнинг ўринбосарига ва шахсан Бош прокурорнинг ўзларига мурожаат қилганман лекин бирортасида жавоб бўлмади.

Сиздан илтимос менинг шу келтириб ўтган важларимни кенг жамоатчиликка билдиришни ва юртимизда жиноят ҳуқуқи ва жиноят процесси билан шуғулланадиган институтлар, олимлар, академиклар ва барча мутасадди ташкилотлардан фикрларини олиб Олий суд ва прокуратурадан жавоб беришларини сўрашини сўраб қоламан.

Ҳурмат билан Хадича Алибоева

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» орқали Олий Суд раиси Бўритош Мустафоевга огоҳлантириш ва Наврўз табриги (2)
  2. Уважаемый господин Исмат Хушев и Юсуф Расулов: В Бухаре становится страшно жить…
  3. Ўзбекистон Бош прокурорига: Ҳақ ҳуқуқлар сизда бузиляпти. Жазолашни ўз идорангиздан бошланг! (3)
  4. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Рашитжон Қодировга! (4)
  5. Шу кеча кундузда МХХ томонидан айбдорлар терговга чакирилаётганлиги хакида эшитиб колдим (7)
  6. Президенту Республики Узбекистан Исламу Абдуганиевичу Каримову
  7. «Лангардаги найранглар»: Лангарнинг иккинчи кредити, Куролов ва Ботиров кимлар? (17)
  8. Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазири Адҳамбек Ахмадбоевга
  9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, ҳурматли И.Б.Абдуллаевга
  10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаев диққатига
  11. Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига
  12. Ҳамроқул Асқар: Қонунга ҳамма итоат этсин — оддий фуқародан Президентга қадар!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.