Рустам Қосимов Олий таълимнинг «катта»сими ёки Мафиянинг отасими?
«Нархоз»даги коррупцияга қарши ўт очилди. Лекин…
14 000 доллар пора билан қўлган тушган декан энди биринчи проректор…
«Нархоз»ни қўлда тутиб турган династия ортида ким турибди?
Бобоси ўтирган деканлик кеслосида бугун унинг невараси ўтирибди. Энди навбат чеварагами?
Давлат маслаҳатчиси Қосимов омон бўлса, «Нархоз» мафиясининг «ранги рўйи сомон» бўлмас…
СЎЗБОШИ ЎРНИДА
Биз аслида бундан уч йил муқаддам — 2016 йилнинг 15 сентябрь куни «Озодлик»да эълон қилинган қуйидаги мақолани ўқиб, ўз муносабатимизни билдирмоқчи бўлган эдик.
Лекин 2016 йил сентябрида Президент вазифасини бажаришга киришган Шавкат Мирзиёев бу номзоднинг айрим жазо ва «сургун»лардан кейин ақли киргандир деб унга яна ишонч билдирганлиги бизни ажабтовур хаёлларга чўлгаған бўлса-да, Президент вақти келиб уни яхшироқ ўрганиб чиқар ва Қосимовнинг асл башарасини янада яқинроқдан таниб улгурар деган фикр мулоҳазалар асносида сабр тоқат қилган эдик. Бутун жамоатчилик ҳам айни шу фикрда эди.
Орадан уч йил ўтди. Бу давр орасида Рустам Қосимов, аксинча, Олий таълим вазирлигидан — Президент масалаҳатчиси лавозимига қадар кўтарилиб кетди. У қаерда ишламасин — қўл остидаги ходимларнинг эътироз ва маломатига учради, холос. Қайси соҳа ва тизимни назорат қилмасин, ўша йўналишда одамларнинг ғазаб ва нафратига дучор бўлди.
Энди у вақтида тўхтатилмаса, Қосимов раҳбарлик қилаётган соҳа — давлат ва мамлакат миқёсидаги янгидан янги инқироз ва таназзулларни келтириб чиқариши мумкин. Жамият бундай носоғлом ҳолатга ортиқ тоқат қилолмаслиги ҳам ўз ўзидан аён.
Айниқса бугун Олий таълимдаги порахўрликка қарши курашга — Президент Шавкат Мирзиёев ўзи шахсан бош экан — Қосимов каби корруционер арбобларнинг давлат раҳбари билан бир сафда туриши — жамиятга мутлақо тушунарли бўлмайди.
Нега шундайлигини билиш учун, даставвал «Озодлик»даги ўша мақола билан танишамиз:
«Мирзиëев ҳукуматга қайтариб, вазир қилиб тайинлаган Рустам Қосимов ким?
Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиëевнинг фармонига мувофиқ, Алишер Ваҳобов олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилиб, ўрнига илгари айни вазирлик устидан қаровчи Бош вазир ўринбосари бўлган ва “ишда йўл қўйган камчиликлари” учун бўшатилган Рустам Собирович Қосимовнинг тайинланиши таълим ва маориф соҳасини билган мутахассисларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Хўш, Рустам Қосимов ким? Бу кишининг тайинланиши ортидан мамлакат олий ва ўрта махсус таълим муассалаларини қандай истиқбол кутади?
Бу саволлар жавобини Рустам Қосимовни таниган ва олий таълим тизими муаммоларидан ҳабардор кишилар кўмагида топишга ҳаракат қиламиз.
Рустам Қосимов билан биргаликда Ўзбекистон Олий ва ўрта таълим вазирлигида ишлаган ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз исмини айтишни истамаган мулозимнинг айтишича¸ “Қосимовнинг вазирликка қайтиши соҳа учун «катастрофа»ни англатади:
— Бу одамни исми Ўзбекистонда олий таълим соҳасини инқирозга бошлаган асосий омил, десак ҳам бўлади. У киши Ўзбекистон Бош вазирининг таълим соҳаси бўйича ўринбосари бўлган даврни таҳлика билан эслайман. Ўшанда Ўзбекистонда кетма-кет иккита шу соҳага оид вазир ишда йўл қўйган қўпол ҳатолари учун ишдан бўшатилганди. Халқ таълим вазири Ғайрат Шоумаров ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Азимжон Парпиев бўшатилган эди. Бундан олдин президент Ислом Каримовнинг қарори билан Рустам Қосимов ишдан бўшатилган эди¸ дея эслайди суҳбатдош.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги яна бир Озодлик манбасига кўра, вазирларнинг ишдан бўшатилиши таълим соҳаси куратори ҳисобланган Рустам Қосимовнинг 2010 йилда ҳукумат таркибидан четлаштирилиши билан бевосита боғлиқдир:
— Қосимов ишдан олинганидан кейин таълим соҳасида у киши йўл қўйган муаммоларга барҳам бериш учун марҳум президент Ислом Каримов 2011 йилда “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайëрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди. Бу қарорнинг ижроси Қосимовнинг ўрнига тайинланган Рустам Азимов зиммасига юкланди. Бу қарор университетда муҳокама қилинганида таълим тизимида Қосимов даврида шаклланган икки муаммога барҳам бериш ваъда қилинган эди. Бу муаммолардан бири коррупция, иккинчиси эса коррупцияга элтувчи йўл, яъни ўқитувчи-профессорлар ойлигининг камлигига эътибор қаратилди ва шу йўналишда кичик бўлса ҳам қадамлар қўйилди. Энди эса, яна ишлар эски форматга қайтадиганга ўхшайди, дейди суҳбатдош.
Рустам Қосимов билан биргаликда Ўзбекистон Олий ва ўрта таълим вазирлигида ишлаган мулозим ўз соҳасининг биринчи раҳбар ҳарҳашасига боғланиб қолишини истамайди.
— Системани ўзгартириш керак¸ раҳбарни эмас. Мамлакат, жамият ривожланган сари таълимнинг дунëда тан олинган самарали услубларига интилиш, қизиқиш кучайиши, барибир, муқаррар. Эртами-кечми, соҳани ислоҳ қилиш керак. Лекин бу ислоҳот битта раҳбарни ўзгартириш билан бўлмайди. Бу йилнинг ўзида Самарқандда иккита, Навоийда битта, Тошкентда тўртта ўқитувчи пора олаëтганида ушланиб қамалди. Бу коррупция ўтган йили ëки бурноғи йили бошланмади. Бунинг илдизи анча чуқур. 2002 йилда Қосимов Ўзбекистон Олий ва махсус таълим вазирлигида олий таълим бўйича вазир ўринбосари эди. Ўшанда бу система авж ола бошлаган эди¸ дейди суҳбатдош.
Озодлик тасарруфидаги маълумотларга кўра¸ 2010 йилда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари вазифасидан бўшатилган Рустам Қосимов бир муддат ишсиз юрган.
Кейинроқ Тошкент вилояти касаба уюшмалари федерациясида ишга кириб, жорий йилнинг 13 сентябри, яъни Ўрта ва махсус таълим вазири қилиб тайинланган кунга қадар етакчи мутахассис бўлиб ишлаган.
Қосимовни яқиндан таниган мулозимнинг Озодликка айтишича, иқтисодиёт фанлари доктори, 62 яшар Рустам Қосимов жорий йилнинг 30 августида оила ва дўстлари даврасида туғилган кунини нишонлаганида Бош вазир Шавкат Мирзиëев телефон қилиб, уни табриклаган:
— Менинг исмимни айтманг, чунки ўша куни мен ҳам туғилган кунда бор эдим. Шавкат Миромонович телефон қилганида Қосимов телефон тугмасини босиб ҳаммага эшиттириб турди. Рус тилида табриклади. Кела олмагани учун узр сўраб, совғага қарздорлигини айтди¸ дея иддао қилди мулозим.
Бу табрикдан 13 кун ўтиб Қосимовнинг янги лавозимга тайинлангани ҳақида Мирзиëев фармони эълон қилинди.
Озодлик Ўзбекистон Олий ва ўрта таълим вазирлигига телефон қилиб Рустам Қосимовнинг бу соҳа ривожи учун қандай янги дастури борлиги билан қизиқди.
Ўзини вазир ëрдамчиси, дея таништирган мулозим Қосимовнинг муҳим масалада мажлисга чақирилганлигини айтиш билан кифояланди…»
ОЗОДЛИК радиосининг 16 сентябрь, 2016 йилги сонидан олинди
https://www.ozodlik.org/
1.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон раҳбарлигига келганидан кейин Каримов даврида ноҳақ урилган — сурилган бир талай давлат ва ҳукумат мулозимларига қайтадан ишонч билдирилиб, янгидан янги лавозимлар берилди.
Уларга — ўз тажриба ва билимларини ишга солиб, ўтмиш хатоларидан хулоса чиқариб, Ўзбекистонни қайта қуриш, юксалтириш ва дунёга юз очтириш борасида астойдил меҳнат қилишлари учун зарур шарт ва шароитлар яратилди.
Уларнинг «Ноҳақ урилган ва таҳқирланган» номларини қайта тиклаб, давлат ва ҳукуматнинг бу юксак ишончини оқлаш учун яна бир имкон берилди.
«Янгиланган Ўзбекистон!» тарихида уларнинг ҳам муборак номлари абадул абад зарҳал ҳафрлар билан муҳрланиб қолиши учун мустаҳкам замин яратилди.
Оқил Салимов, Исмоил Жўрабеков, Азиз Тўраев, Ботир Турсунов, Қудратилла Рафиқов, Шароф Убайдуллаев, Убайдулла Мингбоев, Зокиржон Алматов, Тохир Муллажонов, Козим Тўлаганов, Бахтиёр Ҳамидов, Илҳом Неъматов, Абдулла Арипов, Шавкат Алимов, Ўктам Барноев, Абдуқаҳҳор Тўхтаев, Шуҳрат Нусратов, Абдусаид Кўчимов, Аҳмаджон Мелибоев, Саъдулла Ҳаким, Эркин Юлдошев (Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари), Баҳриддин Валиев (Тошкент шаҳар прокурори) ва бошқалар шулар жумласидандир.
Улар бугун давлат раҳбарининг бу юксак ишончини оқлаш учун кечани кеча, кундузни кундуз демай, эл-юрт равнақи йўлида фидойилик билан ҳормай толмай меҳнат қилишмоқда.
Лекин уларнинг ичида Президент ишончига кириб, унинг сиёсатини шантаж ва саботаж қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Афсуски, юксак вазифага қайтадан ўтирган Рустам Қосимов ана шу шахслардан бири эканлигини мен бугун бор масъулиятни елкамга олиб, очиқ ойдин айтишим керак.
Бунга менинг тўла асосларим бор.
Хўш, нега, нима учун Рустам Қосимов хиёнат йўлига кирди?
2.
Бу саволга жавоб бериш учун ҳикоямизни узоқдан — Каримов замонининг «шонли ва суронли» давридан бошлашимизга тўғри келади.
Рустам Қосимовнинг мулозимлик юлдузи 2000-йиллардан эътиборан порлай бошлади. Унга қадар — Ўзбекистоннинг турли олий даргоҳларида оддий муаллим ва декан бўлиб ишлаб юрган, ўрта бўйли, рангпаргина бу йигитни ҳамкасблари, студентлар: «Ичимдагини топ» қабилидаги «Сирли ва синоатли» домла сифатида билар, ундан негадир чўчир ва ўзларини тортишарди.
Рустам Қосимов ўқиган — маза матраси йўқ узундан узун лекция ва маърўзалар студентлар ёдида қолмас, унинг нима демоқчи эканини ҳеч ким тушунмас ва билмас эди. Талабалар тезроқ унинг дарси тугашини, тезроқ бу диққинафас аудиториядан чиқиб, эркин ва бемалол нафас олишларини орзу қилиб кун ўтказишарди.
Рустам Қосимов худди программалаштирилган робот машинасига ўхшарди. Ҳар куни бир хил ва зерикарли мавзуларда гапириши, янгилик ва яхшиликлардан тамомила узоқлиги унинг тузсиз сабоқларини жуда зерикарли қилиб қўйган эди.
Бир сўз билан айтганда, профессор Рустам Қосимов — ўтган 27 йиллик турғунлик давридаги сийқаси чиққан, саёз фикрловчи, ўртамиёна олимларнинг типик вакили бўлиб, у ва унга ўхшаганлар олий таълимнинг ҳақиқий намояндалари бўлган — жонкуяр ва фидойи, ҳалол ва покиза қатламидан тамомила узоқ кишилар эди.
Ажабки, ўша даврда айнан мана шундай нотабиий ва носамимий, чаласавод ва лаббайчи кишилар давлат ва ҳукумат лавозимларига кўтарила бошлади…
3.
Рустам Қосимов ҳам 2001 йил кутилмаганда Ўзбекистон Олий ва ўрта таълим вазири Саидаҳрор Ғуломовга ўринбосар этиб тайинланди. Кўп ўтмай у кишининг ўрнини эгаллади.
Ва яна кўп ўтмай — 2004 йилдан эътиборан — Ҳамидулла Караматовнинг ўрнига — таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳа ва ёшлар сиёсати бўйича Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Икки қўлимизни кўксимизга қўйиб, инсоф диёнат ҳаққи ҳурмати айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Олий таълимидаги кўзбўямачилик ва порахўрлик ана шу йилларда ўзининг энг авж палласига чиқди.
Тошкент Давлат Юридик институти, Дипломатия, Олий Милиция Академияси, Нархоз, ТашМИ, Шарқшунослик, Политехника ва Молия институтларига ўқишга кириш нархи 5-10 мингдан 40-50 АҚШ долларига қадар кўтарилиб кетди.
Бир сўз билан айтганда Олий таълим тизимидаги коррупция — айнан Рустам Қосимов даврида гуллаб яшнади ва ўзбек жамияти ҳаётида чуқур илдиз отди…
4.
Ўзбекистонда Коллеж ва техникумлар ташкил этилиши, сўнгра бу тузилма фаолияти инқирозга учраб, тамомила барбод бўлишида ҳам Рустам Қосимовнинг «алоҳида хизматлари» бор.
Шу ўринда «Нархоз» фаолияти билан шуғулланаётган нуфузли тергов гуруҳига баъзи саволлар билан юзланмоқчимиз:
1. Президент маслаҳатчисининг «Нархоз»даги кланлари юзини очмай туриб, «Нархоз»ни тозалаш мумкинми?
2. Бевосита Рустам Қосимов ҳомийлигида «Нархоз»да кимлар фолият олиб борган?
3. Ёки бошқача қилиб айтганда — Мафия отасининг жиноий шайкасида кимлар бор?
4. Ўн тўрт минг доллар билан кабинетида қўлга тушиб, қамоқда «тарбияланиб» чиққан кимса қандай қилиб Нархозда биринчи проректорлик креслосини эгаллади?
5. Ишдан олинган ректорнинг «кошелек»лари кимлар?
7.
Юқоридаги саволлар жавобини тергов гуруҳи аъзоларига қолдирсак-да, биз эса кўпчиликнинг кўнглида чўкиб ётган бошқа бир саволга жавоб берсак.
«Нархоз»да фаолият олиб бораётган Рустам Қосимовнинг династия аъзолари кимлар ва улар неча киши?
Бу саволга жавоб беришдан олдин Нархозда «Собир калла» номи билан яхши танилган Рустам Қосимовнинг оталари ҳақида икки оғиз сўз айтмасак инсофдан бўлмас. У кишининг оталари жуда яхши ва камбағалпарвар домла бўлган дейишади.
Юпун кийинган ва ижтимоий шароити ночор талабаларни имкон қадар қўллаб қувватлаб юрганлар.
У киши жуда билимли ва зеҳни ўткир домла бўлгани боис ҳамкасблари — «Собир калла» деб лақаб қўйишган экан. Рустам Қосимовнинг оталари узоқ йиллар «Информатика» факультетининг декани бўлиб ишлаганлар. Бугунга қадар «Нархоз» дагилар бу ажойиб инсонни ажиб бир меҳр ва эҳтиром билан эслаб юришади.
Не тонгки, бугун декан бобонинг ўша муборак креслоси у кишининг набиралари — Абдурасул Собировга насиб этган.
Қосимовлар династиясининг энг ёш ва уддабурон ўғлони учун — илмий ишни бир бало қилиб, апил тапил ёқлаган куниёқ — «Информатика факультети» декани кабинети эшиклари ланг очилди. Бунинг сабаби эса — у кишининг меҳрибон оналари Дилором Қосимова — Нархозда профессор. Шунинг учун бўлса керак, у кишининг суюкли ўғиллари илмий ишни ёқлаган заҳоти бирданига бобосидан қолган деканлик креслосига ўтирди.
Бундай омад ҳаммага ҳам насиб этсин деймиз. Тоғанг — Президент маслаҳатчиси бўлса, онанг — Нархозда профессор бўлса, сен ўтирмай яна ким ўтириши керак бу муборак креслога!
Кўролмаганлар гапираверишади, уларга парво қилма. Ахир бу деканлик креслоси сенга раҳматли бобонгдан мерос қолган, шуни унутма…
8.
Президент маслаҳатчисининг синглиси — Маҳфират Қосимова — иқтисод фанлари доктори.
У узоқ йиллардан бўён бу олий даргоҳда — Илмий бўлим бошлиғи бўлиб ишлайди. Уни Нархоз талабалари дохил магистрант ва бакалаврлар «Дажжол» деб аташади. Опа институтдагилар юрагида ўз ҳатти ҳаракати билан жуда катта нафрат уйғотгани ҳам бор гап. У Илмий бўлим бошлиғи бўлганидан бўён Нархозда илмий иш қилиш, диплом ёки диссертация ёқлаш жараёнларини ўз «назорати»га олиб, тамомила «ғалвир» қилиб юборди.
Бир сўз билан айтганда, диплом ёқлаш ва илмий иш қилиш ташвиши бошига тушганларнинг барчаси — Нархоздаги Қосимовлар династияси дастидан «дод» деб келишади…
9.
Махфират Қосимова — Илмий бўлим бошлиғи бўлгунга қадар — «Халқаро бизнес» факультетида деканлик қилган.
Шу даврда унинг устидан тушган хат ва шикоятларнинг чеки чегараси йўқ эди. Лекин ҳеч қандай чора кўрилмаган, натижа бўлмаган. Акаси Ўзбекистон Олий таълим тизимини аввал Бош вазир ўрнбосари, сўнг Президентнинг Давлат маслаҳатчиси сифатида назорат қилиб турган бир пайтда, унинг эрка синглисини тартибга чақирувчи мард топилармиди? Йўқ, албатта…
Рустам Қосимовнинг Нархозда яна бир синглиси бор — Дилором Қосимова.
Дилором ҳам бугун иқтисод фанлари доктори, бир пайтлар опаси ишлаган ўша «Халқаро бизнес» факультетида профессор. Бу династия аъзоларининг илмий дунёқараши — талабаларга маърўза ўқиш ва сабоқ бериш даражаси уларни яхши билган ҳамкасблари дохил соҳа вакиллари томонидан «ўртамиёна» ва «чаласавод» деб баҳоланган.
Махфират Қосимованинг қизлари — Зиёева Мухтасархон ҳам яқинда «Иқтисод фанлари доктори» бўлдилар. «Маркетинг» кафедрасида ишлайдилар….
Рустам Қосимовнинг Нархоздаги яна бир жияни — Аббос Аюбжонов — иқтисод фанлари номзоди, «Статистика» кафедраси мудири.
Дилором Қосимованинг ўғиллари — Собиров Абдурасул — «Информатика» факультети декани эканини юқорида айтдик.
Рустам Қосимовнинг келинлари бор. Ўша келинларининг опалари Нозима Зуфарова ҳам яқинда — сентябрь ойида — «Халқаро Туризм» факультетига декан этиб тайинландилар.
Ҳали илмий даражага эга бўлмаган бу хоним Президент маслаҳатчиси келинининг опаси бўлганлари учун ҳам декан этиб тайинландилар. Таниқли бир профессор кўчага ҳайдалиб, унинг ўрнига касби корининг тайини йўқ, Халқаро туризмнинг кўчасидан ҳам ўтмаган оддий ўқитувчи деканлик креслосига ўтқазиб қўйилди.
Нега, қандай қилиб? Бундай сўроқларга ҳожат йўқ! Чунки, у оддий ўқитувчи эмас.
Рустам Қосимовнинг — қудасининг қудаси!
Дарвоқе, Рустам Қосимов билан қуда анда бўламан деганлар бугун Ўзбекистонда сон- саноқсиз. Уларнинг навбати Нархоз биносидан тортиб, то давлат ва жамият қурилиши академиясигача, мана энди ундан тортиб халқаро ислом академиясига қадар чўзилиб кетди.
Бир пайтлар Горбачёв даврида алкашлар ароқ-вино магазинлари олдида тонг саҳарлаб ана шундай вос-вос бўлиб телбаларча очередга туришарди…
10.
Тамомила коррупцияга ботган олий даргоҳда ўнлаб қариндош-уруғларини жойлаштириб, тергов жараёни бошланган Нархозни Олий раҳбарият сарҳадларидан хадик ва хавотир билан кузатиб турган Давлат маслаҳатчиси бугун қайси юз ва виждон билан Президентнинг ёнида туриши мумкин?
Бу муборак даргоҳда ишлашга унинг маънавий ҳаққи борми?
Олиб борилаётган суриштирув ва тозалаш жараёнида бу династия аъзолари узоқ йиллардан бўён Нархозга ўқишга киритиб келган талабаларнинг рўйхати — улар берган пора миқдори билан бирга қўлга қиритилса, Рустам Қосимов қай ҳолга тушаркин? Ўзбекистон Олий раҳбарияти-чи?
Нархоздаги коррупцион фаолият иштирокчилари яқин қариндошлари бўлгани билан унинг йўлбошчи ва раҳнамоси Рустам Қосимов эканини, у Президентнинг ёнида турганини бугун ҳамма билади-ку.
Буни энди ниҳоят Президент ҳам билиб, ўз ҳукмини чиқаради деган умидда яшаётган Нархоз илмий жамоаси ва талабалар дунёси воқеалар ривожини диққат билан кузатиб турибди…
11.
Нархознинг «Иқтисодиёт» факультетида декан бўлиб ишлаган Мансурбек Эшов 14 минг доллар пора олаётган маҳал ўз кабинетида — жиноят устида қўлга олиниб, ҳибс этилган эди.
Беш йиллик қамоқ жазосининг атиги икки йилини ўтаб чиққан куниёқ Мансурбек Эшов — Рустам Қосимовнинг Нархоздаги оилавий династияси кучи билан аввал «Бухгалтерия ва аудит» факультетига декан бўлди.
Сўнг кўп ўтмай ректорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи проректорлик креслосини эгаллади.
Мана Сизга Нархоздаги қудратли династия билан қувватли коррупция илдизининг бирлиги ва жипслигига ёрқин бир мисол…
12.
Муқаддам Нархозда ректор ёрдамчиси бўлиб ишлаган Мухторхон Тошходжаев бугун «Банк иши» факультети декани.
Уни — собиқ ректор Баҳодир Ҳодиевнинг «кошелог»и деб аташади. Умуман, кимлар ректор билан боғлиқ олди бердиларга бевосита алоқадор эканини Нархоздагилар бугун пана-пастқам жойларда очиқ ойдин айтиб юришибди.
Ҳозир Нархоздаги сўнгги беш йиллик Қабул жараёни — тергов суриштируви доирасида тегишли идоралар томонидан синчковлик билан ўрганилмоқда ва тафтиш қилинмоқда.
Аминмизки, Нархознинг сўнгги беш йилдаги барча Коррупцион ишлари ва фитналари очилади. Адолат қарор топади. Одамларнинг қалбида пайдо бўлган шубҳаю, гумонлар тарқатилади. Барча саволларга жавоб берилади.
Лекин Рустам Қосимов ҳам анойи эмас. Токи у Президент маслаҳатчиси экан, мансабидан фойдаланиб, сувни лойқалатишга, имкон қадар терговга қаршилик қилишга уринади. Бу ҳам бор гап. Натижада кўп нарсалар силлиқланиши мумкин.
Шунинг учун ҳам Давлат Хавфсизлик Хизмати ва Бош прокуратура бу терговни ўз назоратига олиб, уни жиддий таҳлил ва тадқиқ қилиб бориши лозим…
13.
Нархоз кенг миқёсли тергов ва суриштирув ишига юз тутгани боис, янгидан янги тафсилотлар ошкор бўла бошлади.
Россия Федерациясидаги Урал Давлат иқтисодиёт университетининг Нархоз базасида Тошкент ва Қўқон филиали очилганини кўпчилик билмаслиги мумкин, лекин Қосимовлар династияси бу «мойхона»ни яхши билади. Ана шу филиалларга ўқишга кириш нархи ҳам аллақачон ўн-ўн икки минг АҚШ долларига чиқиб улгурган.
Нархознинг собиқ ректори Баҳодир Ҳодиевга юқоридан тайинланиб, номигагина «ёрдамчи» бўлганлар, айни пайтда уни бошқариб туришгани ҳам бугун энди ҳеч кимга сир эмас.
Буларнинг орқасида Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимовдек қудратли «тиргак» ва «танка» турганини бугун энди яширмаслигимиз керак…
14.
Мен яқинда Тошкентга борганимда Вазирлар Маҳкамасида узоқ йиллар бевосита қабул ишларига масъул бўлган, ҳибсга олинган ва яқинда қамоқдан чиққан бир киши билан учрашиб, суҳбатлашдим.
Рустам Қосимов ҳақида жуда кўп гап-сўзларни эшитдим. Унинг бир қатор даҳшатли жиноий ишларидан, коррупцион фаолиятидан хабардор бўлдим.
«Унга қилган шунча яхшиликларим учун у мени қамоқдан гулдасталар билан кутиб олиши керак эди, лекин бир оғиз телефон қилиб ҳол аҳвол ҳам сўрашга ярамади!» деб нолиди суҳбатдошим.
Мен бу мавзуга ҳали яна бафуржа қайтиш ниятидаман…
15.
Рустам Қосимов Президент маслаҳатчиси бўлиш билан бирга, айни пайтда Ўзбекистон Давлат ва Жамият қурилиши Академияси ректори ҳам.
Кейинги пайтда халқимиз орасида мазкур Академия ҳақида ҳам турли туман гап-сўз ва миш-мишлар кўпайди. Академияга қабул, таълим сифати, ўқитиш ва дарс бериш савияси ҳақида эътирозлар жуда кўп.
Хўжалик ишлари тамомила барбод бўлгани ҳақида ташвишли хабарлар бор.
Бир сўз билан айтганда — бу ердаги ноқонуний ишларга ҳам қонуний баҳо бериш вақти келганга ўхшайди…
16.
Рустам Қосимов Президент маслаҳатчиси сифатида айни пайтда Республикадаги ижтимоий соҳаларни ҳам назорат қилади.
Жумладан, «Нуроний» Республика жамғармасини ҳам.
Таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаев мазкур жамғарма раҳбарига ўринбосар этиб тайинланганига ҳам яқинда бир ярим йил бўлди. Ҳадемай икки йил тўлади. Шу давр орасида Рустам Қосимов бирор маротаба ҳам ўз қўл остидаги бу ходимга эътибор қилмади. Ҳатто, «Нуроний»га ҳар куни бўзчининг мокисидек қатнайдиган унинг ходимчаси Миржон Исаев жамғармадаги барча жиноий ҳатти ҳаракатларни беш қўлдай билгани ҳолда пинагини бузмайди. Жамғармада «Олтин медал»лар тўйма тўй тарқатилаётганлиги, олигархларга очиқдан очиқ сотилаётганлигидан ҳам яхши хабардор. Бу — Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимовга ҳам беш қўлдай маълум. Президент аппаратида ўтирган айрим раҳбарларга, вазирлар ва Қўмита раисларига — уларнинг кабинетларига Шуҳрат Жалилов томонидан хушомадларча элтиб берилаётганини қандай баҳолаш мумкин!?
Бу аслида маънавий пора эмасми?
25 йиллик ишсизликдан кейин Президент муруввати билан иш бошлаган Шароф Убайдуллаевга Давлат маслаҳатчиси бирор маротаба савол ҳам бермайди, «Ҳолинг қалай, нима муаммоларинг бор?» деб сўрамайди ҳам. Аслида, Президент ишонч билдириб, вазифа берган бу инсон билан учрашиб, суҳбатлашиш, унинг фаолияти — ташвиш ва муаммолари билан қизиқиши — Рустам Қосимовнинг бевосита хизмат вазифасига киради.
«Нуроний» жамғармаси анчадан бўён жиноят ботқоғига кириб кетган ва бу ҳақда Убайдуллаев қатор ижтимоий тармоқларда хабар берганига қарамай бу ташвишли сигнал Қосимовнинг қулоғига кирмайди. Чунки «Нуроний»даги жуда кўп ноқонуний ва жиноий ишларга уни назорат қилувчи давлат маслаҳатчисининг ҳам бевосита алоқаси бор.
Масалан, 2018 йилда бирорта ҳам Улуғ ватан уруши ветерани ва ё Академикларга «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони берилмади. Ўнлаб тижорат ва бизнес соҳасидагиларга, жиноят ботқоғига ботиб бораётган суғурта идораси ходимларига, Рустам Қосимовнинг масъул вазифаларда ишлаётган шогидларига берилди бу нуфузли давлат мукофоти.
Шулардан бири, «Миллатлараро муносабатлар» Қўмитаси раиси Рустам Қурбонов — муқаддам спорт вазирлигидан ҳайдалган. У шахсан Қосимовнинг тавсияси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари» Қўмитаси раиси бўлиб, икки ойда «Олтин медал»ни қўлга киритди.
Яқинда Ўзбекистонда ўзбек тили билан бирга рус тилига ҳам давлат тили мақомини бериш керак деб мурожаат қилиб чиққан шоввозларнинг аксарияти «Нуроний» томонидан «Олтин медал» олганлар экан.
Маълумки, «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланганлар яшаётган хонадон дарвозасига «Бу хонадонда «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган палончи палончиев истиқомат қилади» деган муборак сўзлар ёзилган бронза лавҳа ўрнатилади.
Энди тасаввур қилинг, кеча спорт вазирлигини барбод қилиб, Президент қаҳрига учраган ва ишдан олинган Рустам Қурбонов — Рустам Қосимовнинг муруввати билан «Миллатлараро Давлат Қўмитаси» раислигига қўндирилиб, у яшаган хонадонга юқоридагидек зарҳал ҳарфли лавҳа ўрнитилса, буни қандай тушуниш мумкин?
Ўзбекистон Президенти Фармони билан таъсис этилган «Меҳнат фахрийси» каби давлат ва ҳукуматнинг нуфузли мукофотига нисбатан Рустам Қосимов ва Шуҳрат Жалиловларнинг шантаж ва саботажи эмасми бу?
«Нуроний»да амалга оширилган бу каби ноқоний ва жиноий ишлар жуда кўп ва биз булар ҳақида эрта индин ёзилажак навбатдаги таҳлилий мақоламизда батафсил тўхталиш ниятидамиз…
17.
Рустам Қосимов Вице-премьерлик даврида Гулнора Каримова билан ҳам астойдил ҳамкорлик қилган.
Унинг маданий, маърифий ва таълим соҳасидаги ноқонуний ва жиноий ишларига шерик бўлган.
Буни кўпчилик яхши билади.
Гулноранинг профессор ва фан доктори бўлишида ҳам Рустам Қосимов бевосита ҳомийлик қилган…
18.
Яқинда Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги — (ЎзА) нашрида Шароф Убайдуллаевнинг «Қоғозқопқоқ ёки Наманганча ижтимоий адолат» номли мақоласи чоп этилди.
Унда Наманганда «Ҳаж» тадбирини ташкиллаштириш бўйича содир этилаётган кўзбўямачилик ва қонунсизлик ҳақида батафсил ҳикоя қилинган. Бу борадаги барча адолатсизликлар рўй-рост очиб ташланди.
Рустам Қосимов олдин Олий таълим соҳасини коррупцияга ботирган эди. Мана энди Ҳаж масаласи ҳам ўпирилиб кетди. Бу соҳа мутасаддилари бир бўлиб Ўзбекистонда энг муқаддас ва муборак «Ҳаж» масаласини ҳам мафиялаштира бошлашибди.
Айни пайтда Ўзбекистонда Дин ва Ислом борасида ҳам ишларимиз кўнгилдагидек эмас.
Яқинда Дин Қўмитаси раиси бўшатилди.
Президент девонида эса, бу соҳани бевосита назорат қилувчи Рустам Қосимов бир четда қолиб, унинг ўрнига — ўринбосари ишдан кетди…
30 йилдан бўён ишлагани камлик қилаётгандай Академия ва Ислом дунёси ҳам унга бериб қўйилди.
Жамиятда ижтимоий адолатни тиклашни истасак, Қосимовга ўхшаган мулозимларга ўз баҳосини беришимиз лозим эмасми?
Бугун Ўзбекистон Олий таълими, Дин ва Ислом дунёси Қосимовни кечира оладими?
Токи Давлат маслаҳатчиси — ўзи ишлаган соҳаларда йўл қўйган хатолар ва жафолар баҳосини олмас экан, Олий таълимни соғломлаштириш ҳақидаги барча орзу-умидли гап-сўзларимиз пучга чиқмайдими?
19.
Ўзбекистон карвони Мустақиллик йилларида оғир ва машаққатли йўлни босиб ўтди.
Бу давлатимиз ва миллатимиз учун осон бўлмади. Хайриятки, уч йилдан бўён Ўзбекистонда Мустақилликнинг янги босқичи бошланди ва буни, не бахтки, Шавкат Мирзиёев бошлаб берди.
Бу давр халқимиз ва дўстларимиз тилида «Янги Ўзбекистоннинг янги истиқбол даври» деб ном олди.
Мана шундай бир шароитда Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон»ни — ёруғ ва мунаввар истиқболга элтувчи шахдам қадамларни таъминлаш учун кечаю кундуз тиним билмай меҳнат қилаяпти.
Мана шундай инқилобий бир даврда Ўзбекистон Олий раҳбариятида мамлакат истиқболини орқага тортаётган эски давр мулозимларининг юзи ва хашаги бирин кетин очила бошланди.
Айни пайтда, Мустақиллик довонининг чорак асри — талатўп ва остин устун давр бўлганлиги ҳам энди сир эмас — Жамиятни ич ичидан емирган коррупциянинг қўли, минг афсуски, баланд бўлиб келди.
Коррупция энг чуқур илдиз отган соҳа — олий таълим тизими экани ҳам бугун ҳеч кимга сир бўлмай қолди ва бу бор гап.
Маълумки, Олий таълим ҳар бир мамлакатнинг — пойдевори, ҳар бир миллатнинг — келажаги демакдир. Афсуски, Ўзбекистонда Олий таълим соҳасини узоқ йиллар мафия бошқариб келди.
Рустам Қосимов — ана шу мафиянинг отаси сифатида танилди.
Сўнгги уч йилда кўп жабҳаларда ўзгаришлар бўлди ва талай ютуқлар қўлга киритилди. Лекин Олий таълимда туб ўзгариш ясаш шу пайтгача насиб этмай келди. Бунинг сабаб ўз ўзидан аён.
Рустам Қосимов ҳамон давлатнинг муҳим йўналишларини бошқариб ва белгилаб турибди. Ижтимоий соҳалардаги Президент маслаҳатчиси. Барча жабҳаларга ўз таъсирини ўтказиб келаётган бу одам айни пайтда — Президент Академиясининг, кечадан бошлаб эса — энди Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ҳам раҳбари бўлди.
У бир вақтнинг ўзида — Президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттиради.
Бугун Президент Олий таълимни астойдил тозалашга тушган бир пайтда унинг энг муҳим участкасида ҳамон жуда хавфли ва мафиялашган шахс турганлигини қандай тушуниш мумкин?
Рустам Қосимов династияси тўла эгаллаган Нархозда бошланган тергов суриштируви, ўйлаймизки, давлат масалаҳатчисини ҳам фош этади.
Шавкат Мирзиёев Олий таълимни тозалаш ишига шахсан раҳнамолик қилаётганини бутун ўзбек халқи, миллат зиёлилари хушнудлик билан кутиб олди.
Ўйлаймизки, бу соҳадаги коррупциянинг майда балиқларигина эмас, балки ҳар қандай тўрни ҳам тешиб кетадиган Қосимовдай наҳанглар ҳам бу сафар Президентнинг ўткир нигоҳидан қочиб қутулолмайдилар…
Сўнгсўз ўрнида:
Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов ҳеч шубҳасиз мамлакатнинг энг юқори давлат эшелонига мансуб бўлиб — давлат арбоби ва йирик мансабдор шахс ҳисобланади.
У мансаб даражасига кўра — бугунги Ўзбекистон Олий раҳбариятининг биринчи бешлигига киради. Ўз соҳасини назорат қилишда Президентдан кейинги иккинчи шахсдир.
Давлат маслаҳатчиси — ўзига биркитилган соҳа ва тизимдаги барча вазир ва ҳукумат аъзолари, Қўмита раислари, Корпорация раҳбарлари, ректор ва директорлар тақдирини ҳал этишда, уларни бор ё йўқ қилишда асосий рол ўйнайди.
У бу борада Бош вазир ва унинг ўринбосарларига ҳам бўйсунмайди, ҳисоб бермайди. Президентдан бошқа ҳеч ким унга топшириқ беролмайди.
Ана шундай «Буюк арбоб» билан тўқнашувни биз нега ихтиёр этдик? Бунга бизни нима мажбур қилди?
Очиқ ойдин айтиш керак-ки, Рустам Қосимовга менинг ҳеч қандай хусуматим йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Аксинча, ўртамизда шу кунга қадар анча мунча илиқ муносабатимиз бўлганини ҳам яширмайман.
Лекин яна бир нарсани очиқ ойдин тан олишим керак: бугун янгиланаётган Ўзбекистоннинг буюк ижодкори Шавкат Мирзиёев йўлига ва ғояларига ғов солаётган, тўсиқ бўлаётган ҳар қандай шахсни — у Ўзбекистон ичидами ёки ташқарисидами, ким бўлишидан қатъий назар — кўргани кўзим, отгани ўқим йўқ!
Бу қайсарлик менинг қонимга Улуғ Ватан уруши қатнашчиси бўлган раҳматли отамдан ўтган бўлса ажаб эмас. У қайсар ва ўжар, лекин адолатпарвар ва бир сўзли муаллим эди…
Рустам Қосимов Президентнинг энг ишончли давлат арбоблари қаторидан жой олган ҳолда, унга ва унинг сиёсатига хиёнат қилаётганини ўн минглаб километр наридаги олис Канададан ҳам кўриб, билиб турибман.
Рустам Қосимов — Президентга хиёнат қилаётган, унинг сиёсатини шантаж ва саботаж гирдобига чўктираётганларнинг афсуски, биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас. Мен уларнинг тўла рўйхатини «Дунё ўзбеклари»да бот-бот эълон қилиб турибман. Ҳали уларнинг жуда кўплари ҳақида батафсил ўқиш имконига эга бўласиз деган умиддаман. Уларнинг бу хиёнатларини очмагунча, қабиҳ ниятларини фош қилмагунча тинчимайман ва қаламимга тин бермайман.
Ўзбекистоннинг энг юксак мансабларини эгаллаб, Президентнинг ёнида туриб, унга хиёнат қилаётганларни аслида худо ҳам кечирмаса керак. Улуғ бобомиз Амир Темур ҳазратлари айтган эканлар: «Рўпарамдан келиб, менга қилич ўқталганларни кечиришим мумкин. Лекин орқамдан туриб найза санчганларни ҳеч қачон кечирмайман!» деб.
Биринчи тоифани — мард одамлар деб билсам, иккинчи тоифани — хиёнаткорлар деб биламан. Афсуски, Рустам Қосимов ана ўша иккинчи тоифага мансуб! Яна бир гап: Рустам Қосимов Шавкат Миромоновичнинг балки душмани ҳам эмасдир, унга ёмонлик ҳам соғинмас.
Лекин очиқ ойдин айтишим керак: Рустам Қосимов — Президент ғояларининг душмани, янгиланаётган Ўзбекистондаги адолат ва диёнат мезонларининг душманидир!
Бобосидан қолган бўлса ҳам биргина «Нархоз»да ўнга яқин «Қосимовлар династияси» энг ёғли мансаб курсиларини эгаллаб олган бўлса-ю, давлат маслаҳатчиси Олий раҳбариятдан туриб коррупцияга ботган бу илм даргоҳини бепарво томошо қилиб турса? Бу адолатданми?
Рустам Қосимов — оёғини баралла чўзиб, шохида яйраб ўтирган дарахтни — ўзи кесармиди? Ёки кесишга йўл қўярмиди? Йўқ, албатта!!!
«Нархоз»даги коррупция илдизига болта уришни — Президентнинг ўзи бошлаб бергани ҳам бугун ҳеч кимга сир эмас. Боз устига бу тозалаш тадбирига — Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича янги маслаҳатчиси Шерзод Қутбиевнинг бошчилик қилиши — кенг жамоатчилик томонидан қониқиш билан кутиб олинди.
Негаки, «Нархоз»даги жиноятларни олдин ҳам тергов қилиш кўп бўлган, лекин барчаси натижасиз тугаган: Ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолаверган…
Чунки, «Нархоз»даги «Қосимовлар династия» синининг илдизини очиш — унча мунча комиссиянинг қўлидан келмасди.
Рустам Қосимов Президент маслаҳатчиси бўла туриб, авлод аждодлари қуршаб олган «Нархоз»даги коррупциянинг авж олишида асосий рол ўйнади ва мустаҳкам замин яратди. Ана шу нарса менга алам қилади ва то ҳануз тинчлик бермай келади.
Айни пайтда биз «Нархоз»ни ёппасига ёмонлаш ва қоралаш фикридан йироқмиз. Бу илм даргоҳида пок ва ҳалол, фидойи ва заҳматкаш олимлар ҳамиша бўлган ва ҳозир ҳам бисёр.
Кечаги ўтмишда Муҳаммаджон Қориев ва Мурод Шарифхўжаевлар ректорлик қилган даврда «Нархоз»нинг нуфузи нақадар баланд эди. Бугун эса турли хил тасодифий «династия» вакиллари, сохта олимлар бу қутлуғ илм даргоҳини ер билан яксон қилдилар. Кўпдан бўён «Нархоз» деса одамларнинг кўз олдига бир гуруҳ ялмоғиз ва фирибгарлар — илм даргоҳидаги шайтонлар келадиган бўлиб қолди. Бунга тоқат қилиб бўладими?!
Ана шу қора гуруҳнинг каттаси ҳам, мафиянинг отаси ҳам — Президентнинг ёнида турган Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов экани бугун энди ҳеч кимга сир эмас. Жумладан, янги иш бошлаган комиссия учун ҳам…
«Раҳбар шуниси билан раҳбарки, — деди Шавкат Мирзиёев куни кеча ўтқазган селектор йиғилишида, — У нафақат ўзининг шаънини, балки давлат идораси обрўсини ҳам сақлашга масъул эканини унутмаслиги керак!»
Президентнинг ана шу талабидан келиб чиқиб, биз бугун «Дунё ўзбеклари»нинг кўпминг сонли ўқувчилар аудиториясига, қолаверса, бутун ўзбек халқига, Ўзбекистон Олий таълим мутасаддилари, арбоб ва академиклар, олим ва зиёлилар, талаба ва нуронийларга мурожаат қиламиз. Сиз ўз ҳаётий тажриба ва кузатувларингизга таяниб, Президент ғояларига хиёнат қилаётганларни фош этишда жонбозлик кўрсатасиз деб умид қиламиз.
Айни пайтда бу баҳс ва мунозарага ҳаққоний баҳони ҳам Сиз берасиз, сўнгги нуқтани ҳам Сиз қўясиз:
Рустам Қосимов Олий таълимнинг «катта»сими ёки Мафиянинг отасими?!
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
1-24 ноябрь, 2019 йил, Торонто шаҳри, Канада…
Қосимовлар династияси ҳақидаги мақолани ўқиб ҳайратда қолдим. Бу гапларда жон бор. Сизга катта раҳмат. Ҳақиқатни ёзибсиз. ОТМдаги коррупция илдизи ва айни кундаги шохлари ҳам шу одам билан боғлиқ экан.
Мен бу маколани укидим. Йуз фойиз хакикат. Йакинда Фаргона хокими Шухрат Ганиев айолларни ромолига осилиб, кайэрда корсам огзингга тикаман деб туман хокимларига айтди. Бу катта норозилик чикарди. Аслида шу вокеани оркасида Рустам Косимов турган эди. У Кокон шахрига 10 кишилик командаси билан келиб ромолга карши кампания бошлади. Халк кузгалиб кетганидан кейин ТОшкентга кочиб кетибди дайус. Шунака одамни нимага котта ловозимга куяди. Ахир президентни узига удар булйапти. Росини аитсам, узимам куп гапларга ашанмай колдим. Афсус минг эссиз
Мамлакатнинг таянч асоси ва истикболи Олий таълим тахликада. Ассалому Алайкум Исматжон Ака! Тест жараёни коррупцияси хакида йиллар давомида катор маколалар ёзгансиз. Аммо бу маколангиз, утганларига солиштирилса, бу Супер Эдвайзер ёки, БЕБАХО ёки, Матонат — Дадиллик тараннуми, рахматли Дадангиз забардаст ИМОНЛАРИ шакли Генофонди ДОМИНАНТЛИГИНИНГ Иникоси булса АЖАБ эмас. Маколада кандай Дадиллик ва Забардастлик кадамлари босилди: 1. Жамият, Олий Рахбарият, Менталитет, Биз ва Сиз хам ана шу коррупциянинг келиб чикишига ва илдиз отишига ШЕРИКЛИГИМИЗ Дадил, куркмасдан очиб ташланган. 2. Дахлдор булганлигимиз туфайли ёйилиши ва илдиз отишига Бефарклигимиз туртки берганлигини Авомга хам Ошкор этдингиз. 3. Журналистлик назокатингиз ДИНАСТИЯ илдизларини очишга жуда Аскотди. Ана шу маколангиздан сунг ким СИЗНИ Маддох деса Яратган иккинчи куни Унга Шиддатли жазо беради. Саводли кишилар термин Мукаддас китобдан эканлигини фахмлашди. Сиз айтган Мафия бошлиги ёки Маслахатчи ОТМ Вазир булган пайтлар Самаркандга келдилар. Ректоримиз янги лотареяга ТИКО олган Доцент хамшихарингизга Вазиримизни зериктирма деб беркитган. Доцент атрофидаги Ёшларга ва кунгли сигарларга Эх Вазир Р.К. Бир хукиздек одам экан, Куни билан Самаркандни айлантирдим, тушаётганида Рахмат хам демади дебди. Бечора Саводли Доцентни Ректор ва кафедра мудири чакириб олиб килган хизмати ва айтган бахоси учун бир соат катагонга олишибди. Йиллар утди, саводли Доцент сузи, Сиз айтган Вазирлар Махкамасидаги Инсон сузлари уз тасдигини топди. Шу улуг хакикатни очилишига Сизнинг Дадангизга ухшаш Дадиллигингиз боисидир. Россияда коррупция ва порахурликка курашиш Юмаристлар тили билан айтганда Первого стреляйеш, второй берёт. Ёки улар айтишадики, Курашиш бу сохада тулкинни тошча отиш билан кайтаришга ухшайди дейишади. Бизда кандай? Сиз Исматжон Ака ХАЛКНИ кузини очдингиз, хатто Олий Рахбариятни тугри йулга нафакат ундаяпсиз, хатто Мажбурлаяпсиз. Бехад Миннатдорчилик ва Отангизга РАХМАТ. Бу Сизга жуда юксак бахо. Энди СИЗ факат очибгина колмасдан ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА олдини Олиш ва Буткул Бархам бериш тизимли чораларини хам курсатинг? ИЛТИМОС? Бу жуда МУХИМ! Рахмат ИСМАТЖОН АКА!
14:43 Мен 2018 йил Президентга етказиш учун мамлакатда 2млн. янги иш урни яратиш лойихасини Р. Косимовга етказган эдим. Мана бир ярим йил булди, хеч булмаса телефон оркали сузлашмади…
Рустам Қосимов йўл қўйган камчиликларини чуқур тахлил қилиш керак. Ўшандагина Талим сохасида қачон нотўғри стратегия танлаганимиз келиб чиқади. Бўлмаса айбни ўша пайтдаги тизимга ағдариб қўйиш билан чекланиб қолаверамиз.
8:16 Рустам Қосимовга ўхшаган мафия кланлари ИАК даврида жуда тармоқ отиб кетган эканда,Исмат Махмудович худо сизга мадад берсин,чарчамай мафия уяларига ўт қўяверинг.
1:04:04 Исматжон ака, шунака мутахам инсонларни асослари бор экан нега бугунки кунда уларга шафкат килапмиз? Мисол учун (Косимов, Инотов, Собиров) ва на бир мунча давлат рэкитлари) хозирги кунда хам хеч нима булмаятганини гувох булапмиз, эртага булар утиб кетса Каримов кетидан гапиргандай гапириб утираверамизми? Эртага тарихимизни укиб бизларни келажак авлодимиз кечира оладими экан? Бу мутахам мулозимларни хозирдан жазосини бериш керак. Халкни юрагидаги ишонсизлик бархам топади шунда.
30:32 Ватанда хозирги янги ислотлар даврида Узбекистонимизда Сиздака куркмас мард журналистлар купайиб Азиз Президентимизга ердам беришлари керак
56:42 Дин ишлари бўйича динни ёмон кўрадиган одам маслаҳатчи бўлиши ўзи ўта аянчли.
43:48 Ватанимизни Рустам Косимовга ухшаган ноинсоф кимсалардан тезрок тозалаш керак
35:01 Сиздек март багри кенг куркмас журналистлар купайсин
56:42 Аммо нега шу ҳақиқатни Президент ва унинг ёнидагилар билмаяпти?
Неъматуллоҳ Ибрагимовни Ислом Академиясидан кетказишда ҳам шу баттол бош бўлган. Аслида Неъматуллоҳ Ибрагимов каби кишилар маслаҳатчи бўлиши керак эди. Шуни ҳам сиз кўпчиликка айтсангиз яхши эди.
21:10 Ассалому алайкум ! Янги ислохот даврида порахурларни доимо фош килишдан чарчаманг бу йулда Оллох СИЗГА куч куват берсин,
30:14 Президентимизга коррупцияга карши курашда мана шундай ёрдам бераверинг.
37:14 Инфармацияга гап йук бароколла машаллох!!!
48:45 Исмат Махмудович сизнинг Дунё узбеклари дастурингиз оркали жуда куп одамларни танидик ким кайси ишларда ишлашини билиб олдик Но хак урилиб кетганлар Давлат ишларида жуда куп одамга лавозим теккандан кийин узимизда энг ёмон курган одамини йукотишга киришади булар Йил давомида анча $$$ йигибдида Булса булсин кариндошинг катта ишда ишласин эканда…
Ўзбекистонда бугун Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида халқ юз йиллик орзуларига эришиб, том маънодаги эркинликка мушарраф бўлди. Бу ҳақиқат барча томонидан, ҳам Ўзбекистон аҳолиси, ҳам дунё жамоатчилиги томонидан баралла эътироф этилмоқда.
Бироқ Президентнинг бу халқпарварлиги, тараққийсеварлик сиёсати кимларгадир ёқмаяпти. Шу боис улар қўлларидан келганча бу тараққиёт йўлига тўсқинлик қилишга, берилган эркинликларга имкон қадар халал беришга уринишмоқда. Буни Президент томонидан чиқарилган қарорлар, буйруқлар ижросининг пайсалга солинаётганида кўришимиз мумкин. Президент мамлакатга сайёҳлар оқимини жалб қилиш мақсадида ҳар бир шаҳарда, шаҳарлараро йўллар бўйларида масжидлар, намозхоналар қуриш ҳақида буйруқ берди. Бироқ буйруқ ижроси амалга ошмади. Республика Қуръон мусобақаси ўтказиш бўйича кўрсатма берди, мусобақа биринчи йилнинг ўзида ими-жимида ўтказиб, шу билан у ҳам ора йўлда қолди. Соқол қўйгани учун Жаҳон иқтисоди ва дипломатия университети талабаси, рўмол ўрагани учун Президент фармонига кўра ташкил этилган Халқаро ислом академияси талабаси ўқишдан ҳайдалди. Шу академия лицейи талабаси яна шу рўмол учун ўқишга киритилмади. Президент мактабларда динни ўргатиш керак, деб талаб қўйяпти, лекин мактабларда динга қарши тарғибот давом этяпти.
Буларнинг барчаси ўз навбатида халқнинг ҳам, халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистон раҳбарига бўлган ишончига, Ўзбекистондаги улкан ислоҳотларга боғлаган катта умидларига салбий таъсир кўрсатяпти.
Бугун Президентнинг жамиятни эркинлаштириш, конституцион ҳуқуқларни таъминлаш, диний эркинликларни кафолатлаш сиёсатига қарши бўлганларнинг боши Президентнинг дин ва жамоат ташкилотлари бўйича маслаҳатчиси Р.Қосимовдир. Бунга тўлиқ асос бор. Қуйида фикримизни батафсил асослаб берамиз:
1. Қосимов ўзини ҳамма жойда араб тилининг билимдони қилиб кўрсатиб, Президентни ҳам шунга ишонтириб келмоқда. Ваҳолонки, у араб алифбосининг 28 дона ҳарфини ҳатто тўғри талаффуз қила олмайди. Холис мутахассислар орқали текшириб билиш мумкин.
2. Қосимов қаерда бўлмасин, ўзини диний илмларнинг билимдони, исломшунос олим қилиб кўрсатмоқда. Ваҳоланки, Қуръондан бирор суранинг маъносини тафсир қилиш тугул, дурустроқ ўқишни ҳам билмайди. Президентимиз Қуръон ўқитишимиз керак, ҳадисларни ўргатишимиз керак, деб турган бир пайтда Президент маслаҳатчисидек юқори лавозимли давлат арбоби Қуръонга таъна тоши отмоқда. Мисол учун, Қосимов Мисрга қилган сафари давомида у ерда таълим олаётган бир гуруҳ талабалар билан суҳбатда бўлган. У ерда талабаларга “Қуръон қонун ҳам эмас, дастур ҳам эмас” деб айтган. Бу бир оғизлик гап давлат маслаҳатчисининг диний саводсизлиги устига мусулмонлик эътиқодига қарши эканини ҳам фош қилади. Маслаҳатчининг саводсизлик намойиши бу билан ниҳоясига етмайди. 2018 йили охирларида Шаҳар ва туманлар Халқ таълими бошқармалари бошлиқлари ва мухассислари билан ўтказган учрашувида Қосимов “мен Қуръонни охиригача ўқиб чиқдим. Қуръон противоречие (қарама-қаршилик)га тўлиб ётибди. Ҳадисларни ўқитиш ёш авлодни заҳарлайди”, деган. Президент “Қуръон ўқитишимиз керак” дейди, маслаҳатчи Қуръонга қарши. Президент Имом Бухорийнинг китобларини, ҳадисларни ўргатишимиз керак”, дейди, маслаҳатчи “Ҳадислар ёшларни заҳарлайди” дейди. Қосимов Президентнинг сиёсатига қарши эканини очиқча намойиш қилиб келмоқда. Президент номидан, давлат номидан саводсизлик билан, динга қаршилик кўрсатиб, халқни давлатга, Президентга қайраш, унга бўлган ҳурматга путур етказишга уринмоқда.
Қосимов динни ва имомларни давлатнинг биринчи рақамли душманлари, деб барчани ишонтирмоқда. Бир йилдан буён Республиканинг барча вилоятлари имомларининг миясини ювиш, уларни диндан узоқлаштириш, ўз профессионал вазифаси билан шуғулланишига имкон қолдирмаслик мақсадида бир неча марта малакасини ошириш курслари ташкил қилди. Аслида бу курслар малакани оширишга эмас, имомларни қўрқитиш, ваҳимага солиш, диний эътиқоддан узоқлаштиришга қаратилган эди. Гарчи имомлар узоқ йиллик зулм ва истибдод таъсирида норозиликларини очиқ ифодалашга журъат этмаган бўлсалар ҳам, бу ишларнинг бошида Қосимов турганини, унинг ҳали ҳам атеист ва эътиқодсиз муртад эканини яхши тушуниб етишди. Президент Мирзиёев ислоҳотларидан катта руҳий тетиклик, жонланиш олган кўпгина имомлар Қосимовнинг ўта ҳурматсиз ва ахлоқсиз муомаласи орқасида давлатга нисбатан ҳадиксираш билан қарай бошладилар.
Малака ошириш курси очилишида Қосимов шахсан қатнашган. У имомларни саводсизликда айблаган. Унда Қосимов имомларга қарата “соқол микробга тўла бўлади, ҳаммангни соқолингни қирдираман”, деб таҳдид солган. Бу муомала имомларнинг қаттиқ ғазабини қўзғатган. Малака ошириш курси асосан. халқнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган дин пешволарини собиқ совет тузуми даврида синовдан ўтган динсизлаштириш, динга нисбатан шак-шубҳа уйғотишга қаратилган тарғибот малакасига таянган. Шунингдек, Давлат ва жамият қурилиши академиясида Р.Қосимов ташаббуси билан имомлар учун ташкил этилган малака ошириш курсида маърузачи Ислом академияси ректори Ш.Ёвқочев “Еттинчи асрда араблар бостириб келганда ерлик подшоҳлар Хитойдан ёрдам сўраб мурожаат қилган. Хитой ёрдам бермагани учун араблар бу ерларни босиб олишган. Ўшанда Хитой ёрдам берганда эди, биз мусулмон бўлишдан қутулиб қолган бўлардик” деб айтган. Бу гап ўзбек халқининг бутун бошли ўтмишини йўққа чиқариш демак. Биз бугун фахрланаётган тарихий обидаларимиз, Имом Бухорий, Термизий, Мотуридий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Ибн Сино, Беруний, Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур ва бошқа барча алломалар, мутафаккирлар, давлат арбоблари ва бутун тарихимизга хиёнатдир. Бунинг устига малака ошириш курсида имомларнинг профессионал фаолияти учун умуман кераксиз бўлган, сийқаси чиққан маълумотлар мажбурлаб ўқитилмоқда. Бир йил ичида имомлар учун олти марта малака ошириш курси ўтказилди. Курснинг ҳеч қандай дастури мавжуд эмас. Дарсларга умуман тажрибасиз, билимсиз ёшлар тайинланган. Бу ҳам етмагандек, имомлар мажлислари атайлаб намоз вақтларига, айниқса жума намози вақтига белгиланади. Имомлар бундан жуда норози.
3. Р.Қосимов Миср, Туркия, Татаристон ва бошқа жойларга уюштирган сафарларида Ўзбекистоннинг ютуқларини намойиш қилиб келдик, улар бизга жуда катта баҳо беришди, деб Президентни ишонтирмоқда. Аслида Қосимов Мисрга бўлган ташрифи давомида ал-Азҳар шайхи, ал-Азҳар университети ректори, ал-Аҳром газетаси стратегик тадқиқотлар маркази ва бошқа жойларда бўлган учрашувларда Ўзбекистонда ҳуқуқий эркинликлар, диний соҳадаги енгилликлар берилгани, жамият миллий-диний қадриятларга, миллий ўзликка қайтаётгани, илгариги қатағон сиёсати тугатилгани ҳақида гапириш ўрнига динийлашишга йўл қўймаслик, таълим муассасаларида рўмол ўрашга рухсат берилмаслиги ва шунга ўхшаш маънан эскирган, бугунги кун Ўзбекистон раҳбари сиёсатига умуман зид, эски давр тушунчаларини илгари сурди. Бу эса Мисрнинг деярли барча масъуллари томонидан тушкун кайфиятда қабул қилинди ва Ўзбекистондаги бўлаётган ислоҳотларга ишончсизлик уйғонди. Журналистлар Қосимовнинг саволларига берган жаоблари бемаънилигидан бошқа савол ҳам бериб ўтиришмади.
4. Россия Федерацияси Татаристон Республикасига қилган сафарида Татаристон муфтийси Камил Самигуллин билан бўлган суҳбатда ўзининг ҳуқуқий саводсизлигини намойиш қилишдан ташқари Ўзбекистонда шахс эркинликлари чекланаётган каби таассурот қолдирди. Муфтий Самигуллин Р.Қосимовнинг ҳуқуқий онгсизлигидан ҳайратланиб, ҳуқуқ дарси ўтишга мажбур бўлди. Муфтий шундай деди: “Биз дунёвий давлатда яшаймиз. Дунёвий давлат дегани шуки, унда дин давлат сиёсатига арашалмайди, лекин барча дин вакилларига барча ҳуқуқлар берилади. Ҳаттоки динга ишонмайдиган одам ҳам ўз ҳуқуқидан фойдаланади. Христиан черковга, буддист храмга боришга ҳуқуқи бўлгани каби мусулмонлар ҳам масжидларига бориш ҳуқуқига эгалар. Биз дин одамлари дин фарз қилган нарсаларни тўғрисини етказамиз” деди. Бу тушунган одам учун Ўзбекистонга қарши жуда катта антиреклама бўлди.
5. Татаристон Бош вазири ўринбосари Васил Шайхразиев билан бўлган суҳбат асносида Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, эркин бозор иқтисодиётининг илгариги хатолиги исботланган социалистик иқтисоддан афзаллиги ҳақида гапириш ўрнига, совет давридаги иқтисод ҳақиқий экономика бўлганини айтиб, Ўзбекистон Президентининг, давлатнинг танлаган йўлига ишончсизлигини кўрсатди.
6. 2018 йили Президент Мирзиёев фармони билан Халқаро Ислом академияси ташкил этилди. Президент фармонига асосан, академияга асосан Ислом илмларини чуқур биладиган кенг қамровли олимлар, илоҳиётчи тадқиқотчилар етказиб бериш вазифаси юкланди. Бироқ, академия очилганидан кўп ўтмай кутилмаганда Президент томонидан катта ишонч билдириб тайинланган дунё таниган атоқли олим ректорликдан бўшатилиб, унинг ўрнига диндан мутлақо бехабар, атеист Ш.Ёвқочев ректор этиб тайинланади. Ёвқочев илгари ишлаган Шарқшунослик институтида порахўрлик билан танилган. Ўз талабаларининг диплом ишларини ёзиб бериб кун кўрган. Ҳатто айрим талабалар унинг иш вақтида ароқ ичиб маст бўлганига ҳам гувоҳ бўлишган. Ёвқочевни Ислом академиясига айнан Р.Қосимов ректор этиб тайинлаган. Мақсад – олдиндан белгиланган динга қарши, охир натижада Президентга қарши яширин режани амалга ошириш эди. Ректорлик фаолиятини бошлаши ҳамон Ёвқочев рўмолга қарши тазйиқ бошлади. Талабаларнинг норозилиги ҳам, ота-оналар норозилиги ҳам уларни ўз йўлидан қайтара олмади. Мақсад эса давлатга қарши норозилик уюштириш, Президентнинг обрўсини тўкиш эди. Ислом академиясидан ўқишдан ҳайдалган талаба қиз ва лицей талабасининг судга қилган мурожаати то Президент арашалмагунига қадар қондирилмади. Ўзбекистоннинг энди тикланиб келаётган обрўси халқаро ҳамжамият олдида тўкилиши ҳам на Қосимовни, ва на ректор Ёвқочевни қизиқтирди. Бугунги барча муаммолар Президент сиёсатига зимдан душман бўлган, дўст кўриниб, аслида халқни давлатга қарши гижгижлашни кўзлаган шу маслаҳатчи ва унинг тарафдорлари сабаблидир.
7. Каримов даврида мутлақ изоляцияда бўлган халқ Мирзиёевнинг диний соҳадаги ислоҳотлари орасида ҳаж ва умра амалларига эркинлик берилишини катта мамнуният билан қарши олди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ҳажга бориш учун навбатда турганлар сони миллиондан ортиқ. Тошкент шаҳри, Водий вилоятларида аҳоли зич ҳудудларда ҳажга 180-200 кишилик навбатлар мавжуд. Аҳоли ҳажга борувчилар сонини ошириш бўйича бир неча йиллардан бери мурожаат қилиб келади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу бўйича Президентга кўп марта мурожаат йўллади. Афсуски, аҳолининг талаблари ҳам, мусулмонлар идораси мурожаати ҳам Президентга етиб бормай, маслаҳатчи Қосимов қўлида қолиб кетди. Порахўрлик ва коррупция ботқоғига ботган Қосимов аҳолининг ҳажга бориши кўпайса, жамиятда порахўрлик камайиб кетиб, ўзининг чўнтагига зарар келтиришини ўйлаб, мурожаатларни Президентга етказмади. Унинг ўрнига ҳажга борувчилар кўпайса жамиятда экстремизм хавфи кучайиб кетади, деб ваҳима кўтарди. Табиийки, бунга Президентни ишонтирди. Жамоат ташкилотлари бўйича маслаҳатчи Қосимов фуқаролар йиғинларида аҳолини ҳаж ва умра учун рўйхатга олишни расман порахўрлик асосида ташкил этди. Илгариги тенглик ва ижтимоий адолатни таъминловчи навбат тизимини бекор қилиб, маҳаллага кўпроқ ёрдам бериш баҳонасида порахўрлика йўл очди. Аҳолидан тушаётган юзлаб норозиликларни “Президент маҳаллага ёрдам берганлар борсин деган”, деб ўз айбини Президентга тўнкаб, яна халқни давлатга қарши гижгижлаяпти.
8. Президент Ш.Мирзиёев дунёнинг барча мамлакатлари билан, жумладан, мусулмон мамлакатлар билан яхши ҳамкорлик муносабатларини қайта тиклади. Жумладан, Миср Араб Республикаси расмий ташриф билан бориб, Президент Сисий билан учрашди. Икки ўртада яқин ҳамкорлик ҳақида келишувга эришилди. Ал-Азҳар билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида меморандум имзоланди. Бироқ, бир йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, Қосимов Миср билан имзоланган келишувларни амалга ошириш бўйича ишларни бажармаслик қасдида пайсалга солиб келяпти. Бутун дунёда эътироф этилган мусулмон ташкилоти бўлган ал-Азҳар билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун жуда муҳим. Унинг муҳимлигини Президент ҳам яхши тушуниб, ал-Азҳар шайхи билан бир неча марта кўришди. Бироқ буни Қосимов истамайди, чунки бундай ҳамкорлик Президентнинг обрўсини ошириб, халқнинг янада кўпроқ олқишига сазовор бўлиши мумкин.
9. 2018 йили Президент фармонига асосан Самарқандда Ҳадис илми олий мактаби ташкил этилди. Бу ерда ҳадис илмининг чуқур билимдонлари, ҳадисшунос олимлар, кучли илоҳиётчилар, етук уламолар тайёрланиши кўзда тутилган эди. Шу йилнинг ўзидаёқ олий мактабга талабалар қабул қилиш бўйича топшириқ берилди. Имтиҳонлар ўтиб, даги кўзбўямачилик
10. Имомлар – Исҳоқжон домла Бегматовнинг соқоли, Баҳодир қори Раҳматуллаевнинг ишдан олиниши
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ҳар томонлама, жумладан динга оид ислоҳотларга тўсқинлик қилаётган, Ўзбекистоннинг юрт ичида ҳам, ташқарисида ҳам яхшиланиб бораётган имижига салбий таъсир кўрсатаётган, бир-бирига яқинлашаётган, меҳр-оқибатга қайтаётган давлат-халқ муносабатларини ёмонлаштираётган, халқнинг ва халқаро ҳамжамиятнинг Президентга нисбатан ишончига путур етказаётган бош фитначи Р.Қосимолиги шубҳасиз. 2018 йили Ўзбекистон АҚШ Давлат департаменти томонидан алоҳида хавотир уйғотувчи давлатлар рўйхатидан чиқарилган, олиб борилаётган ислоҳотларга катта ишонч билдирилган эди. Қосимовнинг касофати билан 2019 йил октябрь ойида Буюк Британия тадқиқот маркази Ўзбекистонни яна хавотирли давлатлар қаторига қўшиб қўйди.
Ҳақиқат бор эканку Исмат ака. Барака топинг. Рустам Қосимов ҳақида кўп ёмон ва ёқимсиз гаплар эшитганман. Лекин у доим Президентнинг ёнида юрганига ўзим ҳам ҳайрон эдим. Мана ниҳоят унинг асл башарасини очиб бердингиз. Опам билан поччам олий даргоҳда ишлашади. Улардан бу коррупционер раҳбар ҳақида кўп ёмон маълумотлар эшитганман. Бугун улар ҳам институтдан эшитиб кетишди мақола чиққанини. ВПН дан очиб ўқидик. Умриз узоқ бўлсин, раҳмат, қойил қолдик. Сиз ҳақиқий ватанпарвар экансиз, ўзбек президентига садоқатли ва фидойи журналистсиз. Жасоратингизга кўз тугмасин, илоҳим.