"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Тошкент шаҳар ҳокимининг журналистларга айтган сўзлари қораланмоқда – ЎзА

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир танлови | 11/20/2019 11:20 AM     10659 марта ўқилди

Ислоҳотлардан кутишларни бироз пасайтиришга тўғри келади

Posted: 20 Nov 2019 01:39 AM PST

Охирги ҳодиса сабаб, янги Ўзбекистоннинг ҳокимият вертикали ҳақидаги тушунчаларимиз бироз ойдинлашгандек.

Тошкент шаҳар ҳокими АОКА (Президент Администрацияси), Бош прокуратура (ижро ҳокимияти – биринчи ҳокимият), сиёсий партиялар (парламентнинг қонунчилик палатаси) ва Сенатнинг Одоб-ахлоқ комиссияси (қуйи ва юқори палаталар – иккинчи ҳокимият), ОАВ ҳамда блогерлар (“тўртинчи ҳокимият”)нинг ҳаммасидан қудратлироқ экан. Билишимча, бунчалик қудрат Бош вазирда ҳам йўқ. Амалда иккинчи шахсдек таассурот қолдиряпти. Мумкин, кейинги бош вазир кимлигини ҳам билармиз…

Агар Kun.uz раҳбарлари орқаларида мустақил суд – УЧИНЧИ ҳокимият турганини кўрганларида, бошқачароқ қарор олган бўлардилар, деб ишонаман. Демакки, кўришмади (ишонишмади)…

Муаммо шундаки, эркинлик мутлақ тушунча. Мутлақ эркинлик бор, деган маънода эмас. Шу маънодаки, эркинлик, айниқса, сўз эркинлиги ё бор, ё йўқ. Вазиятнинг мураккаблиги, Kun.uz чиларга билдирилаётган муносабатларнинг кескинлиги, ҳафсалаларнинг пир бўлгани, эмоциялардаги оғриқ шундан.

Kun.uz қанчалик оммалашган бўлмасин, битта сайт, холос. Ҳоким истаса, уни “шессекундда” ёптиради. Журналистларда ҳокимнинг иқтисодий ва сиёсий қудратига қарши қўядиган нарса йўқ. СЎЗдан бошқа. Аммо мен сўзнинг имконияти ҳокимнинг имкониятларидан кўпроқ, деб ишонаман. Охиригача рост сўзлаш (масалан, Muhrim яқинда “қўрқаман” дегани каби) ва ҳоким билан суратга тушаркан, қанчалик қийин бўлмасин, мажбурликдан кулмаслик мумкин эди, назаримда…

Бу ерда Kun.uz ўзгаришларнинг рамзига айланганини айтиш керак. Жамиятдаги ўзгаришлардан кутишлар баланд бўлгани учун ҳафсала пир бўлишининг магнитудаси ҳам шунга яраша.

Ислоҳотлардан кутишларни бироз пасайтиришга тўғри келади…

Ижтимоий тармоқлардаги реакцияни икки жумлада ифодаласа, “ҳақиқат, ҳақиқат, ҳақиқат, деган сўзларнинг баҳоси қанча эканини билдик. Ислоҳотларнинг қаергача боришини ҳам” деган хулоса келиб чиқади. Журналистлар ва кенгроқ жамоатчиликдаги бу кайфият, агар раҳбариятга етиб бормаган бўлса, жаҳон ҳамжамиятига аллақачон етиб борди. Британия ва АҚШ элчихоналари, ЕХХТ матбуот эркинлиги бўйича вакили баёнот берди.

Ортиқхўжаев қилган таҳдидларнинг инглизча таржимасини мен бугун инглиз муҳаррирларнинг столида кўрдим. Тошкент шаҳри эмас, бутун Ўзбекистоннинг имиджи, Ортиқхўжаевнинг эмас, Мирзиёевнинг сиёсий репутацияси гаровга тикилган…

ИМҲО устига ИМҲО.

Паҳлавон Содиқ


Юртнинг юлдуз отарчиси Ортиқхўжаевнинг ёнини олмоқда. Блогернинг бунга “қусги”си келди (видео)
Юртнинг юлдуз отарчиси Ортиқхўжаевнинг ёнини олмоқда. Блогернинг бунга

Хабарингиз бор, бир неча кунлар олдин Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг “Kun.uz” журналистини ҳақорат қилгани ҳақидаги аудио ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

Бу ҳолатга бир қанча журналистлар, блогерлар ва ижтимоий сайтлар шаҳар ҳокимининг бу гапларига нисбатан салбий фикрларини ёзиб қолдирган эди.

Кеча, 17 ноябрь куни бу ҳолатга Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам видеомурожаат билан чиқиб, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёнини олди.

Видео мурожаатда Ўзбекистоннинг юлдуз отарчиси шаҳар ҳокимининг кейинги пайтларда амалга ошираётган ишларига эътибор қаратиб, Тошкентнинг ривожланишидка катта ҳисса қўшаётганини маълум қилди. Журналистлар ва блогерларга бу аудиони бўрттирмасликни ўзича “чиройли” тавсифлади.

Бу видеога эса, телеграмдаги “Alimoff” канали тезлик билан муносабат билдирди. 

“Юлдуз Усмонова менимча ақлдан озиб қолган кўринади. Фикрлаш 12 ёшли боланинг даражасида. Демагогия билан Жаҳонгир Ортиқхўжаевни тарафини оляпти. Блогерларни кўпини  “темада” демоқда, бу деган гей дегани. Халқ артистини ахволини қара. Мен ўйлайманки сиз халқ артисти эмас, ручной карманный артистсиз. Юлдуз Усмонова, сизни кўрсам қусгим келяпти”, деб ёзди “Alimoff” ўз телеграм каналида.

https://u24.uz/


Бой бойга боқар, сув сойга оқар?

Posted: 20 Nov 2019 01:53 AM PST

Тошкент шаҳар ҳокими кун.уз журналистлари билан учрашувда айтган таҳдидли гапларини эшитиб, нимагадир 1930-йиллардаги Чикаго шаҳар мафияси бошлиғи Ал Капонега ҳам, машҳур Италия мафиясига ҳам раҳмим келди.

Кун.уз таҳририяти учрашувда айтилган гапларнинг бир қисмини интернетга кимлар тарқатганини билмаслигини, аудио ёзувнинг тўлиқ қисми таҳририятда эканини, уни тегишли органларга тақдим қилишлари мумкинлигини билдириб, ўқувчилар ва касбдошлари қўллаб-қувватлашига муҳтож эканига шаъма қилди.

Бу орада ҳоким бува эса гўёки кимдир унинг овозини тақлид қилган бўлиши мумкинлигига шаъма қилибди. Яъни, “мен унақа гапларни айтмаганман” демоқчи бўлибди.

Бош прокуратура тегишли суриштирув ҳаракатлари бошлашини эълон қилганди.

Бироқ, душанба куни тонг саҳарда кун.уз сайтида эълон қилинган билдирув ҳаммани хайратга солди. Таҳририят томонидан ҳоким бува билан учрашишгани ва бир-бирларини жуда яхши тушуниб олганликлари ҳақида билдирув эълон қилинди.

Осмон шунчалик мусаффо эканки, таҳририят бошқаларни бу ишга бундан кейин ҳеч қандай муносабат билдирмасликларини сўрабди.

Бу хабардан кейин ижтимоий тармоқлар жунбушга келди. Чунки, “кун.уз”чилар сиз-у бизни шессекундда бир тийин қилганди. Одамлар ўзларини алдангандек ҳис қилишганини баралла ёзишмоқда.

Мен “Тошкент шаҳар ҳокими кун.уз ходимларини ўзи билан учрашувга олиб келиш учун такси юборган бўлса керак” деган хаёлга бордим.

Бундан ташқари, яшин тезлигида бўлган ўзгаришлар менга 1980-йиллар охирларида қайта қуриш ҳақида “Мосфилм” киностудиясида суратга олинган бир бадиий филмни эслатди. Ўша кино Ўзбек тилига ўгирилиб, телевидение орқали кўрсатилганди.

Филмда Марказий телевидение мухбирлари бир вилоят компартияси сессиясини ёритиш учун келишади. Мажлис пайтида обкомнинг биринчи котиби жуда чиройли гаплар гапиради. Танаффус пайтида эса ёнидагилар билан гаплашаётиб, ўз нутқида айтилганларнинг бутунлай тескарисини айтади.

Ўша пайтда телевидение камералари ўчириб қўйилмагани учун ҳамма гаплар ёзиб олинади. Ана ўшандан кейин видеолента учун ҳақиқий ов бошланиб, шантаж ва таҳдид усуллари ҳам қўлланилади.

Лекин, телевизион гуруҳ ҳеч бўш келмайди. Ахийри, улар Москвага учадиган учоққа минишганида вилоят катталари ва куч ишлатар органлар ходимлари учоққа чиқиб, улардан видеокассетани олиб қўйишади. Шундан кейингина учоқнинг кетишига рухсат берилади.

Учоқ учиш йўлагига қараб кетаётганида ТВ гуруҳи ходими видеокассетанинг ҳар эҳтимолга қарши ёзиладиган иккинчи нусхасини сумкасидан чиқариб, касбдошларига кўрсатади ва ҳамма хурсанд бўлиб кетади. Томошабинда эса филм сўнггида Москва ҳақиқатни амалга ошириб, обком биринчи котибини жазолаб, ишдан олади, деган ишонч уйғонади.

Афсуски, ҳаёт кино эмаслигини, тепадагилар ҳеч қачон халққа қайишмаслигини, пастдагилар эса ҳеч қачон тепадагиларнинг гапини икки қилмаслигини сўнгги кунларда кун.уз билан бўлган воқеалар яна бир марта исботлади. Кун.уз ана шу халқнинг пастдаги типик вакили эканлигини ҳаммамизга кўрсатди.

Агар бу воқеа демократик давлатларда юз берганида эди, мансабдор шахс аллақачон ўз хоҳиши билан ишдан кетган ва кечирим сўраган бўлур эди.

Кўрайлик-чи, ҳокимларни тайинлайдиган юрт президенти ва қонунлар бир хилда ишлашини таъминлаш зиммасига юклатилган Бош прокуратура ҳоким бува ишини босди-босди қилиб юборадими ёки халқнинг пастки табақаларига юқоридаги кинога ўхшаган бир ишонч уйғотадими?

Омон бўлсак, кўрармиз (агар таксига чиқмасдан ва Анҳорда чўмилмасдан юрсак).

Манба: sof.uz

Тошкент шаҳар ҳокимининг журналистларга нисбатан билдирган сўзлари кенг жамоатчилик томонидан қораланмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимининг журналистларга нисбатан билдирган сўзлари кенг жамоатчилик томонидан қораланмоқда

Жорий йил 16 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган, журналист ва блогерлар шаънига ўта кескин фикрлар билдирилган, шарманда қилиш, ҳатто жисмонан йўқ қилиш билан таҳдид қилинган аудиоёзув тарқалди. 
Бу ҳолат мамлакатимиздаги барча ОАВ вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчиликнинг норозилиги ва танқидига сабаб бўлди.
Ушбу вазият юзасидан давлат ва нодавлат ташкилотлар ва депутатлар ўз муносабатларини эълон қилишмоқда.
Жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳикматилла Убайдуллаевнинг баёнотида шундай фикрлар берилган:
– “Шуни маълум қиламанки, биз вазиятдан хабардормиз ва бу борада тегишли чоралар кўрилмоқда. Тўпланган барча маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратурага мурожаат хати юборилади ва уларнинг хулосалари асосида муаяйн тўхтамга келинади.
Ишонамизки, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган мазкур давлат органлари томонидан ушбу масалага муносиб ҳуқуқий баҳо берилади“.
Шунингдек, матнда журналист ва блогерлардан вазиятга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар ҳиссиётларга берилмаслик, шошма-шошарлик билан хулоса чиқармаслик сўралган ва ким томонидан эканидан қатъи назар, тўртинчи ҳокимият — журналистлар ҳақида айтилган бундай фикрлар ўта ёқимсиз ҳолат ва бунга жим қараб туриш мумкин эмаслиги, бу — давлат сиёсати ва жамиятда ўрнатилган қоидаларга мутлақо зидлиги алоҳида қайд этилган. 
Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати ҳам ўз баёнотини эълон қилди. Унга кўра, партия Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқаган журналистлар ҳақидаги ҳақоратли сўзлари ва таҳдидини инсон ҳуқуқлари ва унинг шаъни, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқларининг бузилиши деб ҳисоблайди.
Матнда, “Нега баъзи мансабдорлар ўз фаолиятида ОАВга суянишнинг ўрнига беписандлик билан ёндашмоқда?“, “Нима сабабдан аввалги баъзи мутасаддиларнинг “хурмача” қилиқларидан пойтахт ҳокими Ж.Ортиқхўжаев тўғри сабоқ чиқармади?“, “ Ҳокимнинг оғзидан янграган сўзлар нафақат журналист ёки блогер, балки эшитган ҳар бир қулоқ учун оғир ботади. Инсон ҳуқуқлари устувор жамиятда бу ҳолатни қандай ҳазм қилиш мумкин?“, қабилидаги саволлар ўртага ташланган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий чора кўрилиши сўралган.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ахборот хизмати баёнотида ҳам 
давлатимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар зудлик билан ушбу аудиоёзув бўйича суриштирув ишларини олиб бориши, воқеа қачон, қаерда, кимлар билан содир бўлганини аниқланиши ҳамда қонунда белгиланган тартибда бошқа чораларни кўриши зарурлиги қайд этилган.
“Аудиоёзувдаги ҳолат ҳақиқатда рўй берган бўлса, демократик ислоҳотларнинг энг муҳим шарти – сўз ва фикр эркинлигига, журналистларга очиқдан-очиқ таҳдид қилиш, “менга ҳамма нарса мумкин”, деб ўйлаш, аввало, халқ ва давлатни менсимаслик, деб баҳоланиши керак“, дейилади ХДП баёнотида.
ЎзА

Ўхшаш мақолалар:

  1. Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (2-мақола)
  2. ЎзТВнинг янги раисига СурхонТВ даги носоғлом муҳит ҳақида
  3. “Дунё ўзбеклари”га адолатли давлат қуриш орзусида ёзилган мактуб
  4. Муфтий Усмонхон Алимов дунёдаги энг нуфузли мусулмонлар рўйхатида…
  5. Шерзод Қудратхўжаев Ўзбекистон Президентини ҳисобот беришга чақирди
  6. ЭВРИЛ ТУРОН: ЗУЛМАТ ТУНДА ЧАҚҚАН ЧАҚМОҚЛАР…
  7. Генерал Абдусалом Азизов – энг муносиб номзод!
  8. Бош муҳаррир И.Хушевга Мухаммад Ёқуб Хамродан Миннатдорчилик мактуби
  9. Бош муҳаррир И.Хушевга Бухоролик мактаб директори ёзган шикоят
  10. Саида Мирзиёева: Ҳар бир оила ўз оила боши билан фаровон ҳаёт кечирсин…
  11. Шароф Убайдуллаев: “Қоғозқопқоқ” ёки наманганча ижтимоий адолат
  12. Намоз Нормўмин: ТУРКИЯМИЗНИ АЙТАМАНДА
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган