150 байроқ кўтарган 100 нафар отлиқ йўлга чиқди…
150 байроқ кўтарган 100 нафар отлиқ йўлга чиқди
Амир Темур майдони. Буюк саркарданинг маҳобатли ҳайкали жойлашган майдон атрофида 150 нафар отлиқ жам. Улар боши узра юртимиз ғурури, ифтихори, истиқлолимизнинг ёрқин тимсоли- Ўзбекистон байроғини баланд тутган.

Кеча 100 та байроқни ҳилпиратиб бораётган бу отлиқ Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги саройи томон йўл олди. Ушбу ажойиб тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.

Она табиат ҳам қуёшли, осмон — мусаффо, худди байроғимизнинг мовий рангидай. От устида байроғимизни мардонавор тутиб бораётган юрт ўғлонларининг юз-кўзида ярқ этиб турган шижоат, жасорат, жўшқинлик миллий рамзимизнинг қизил чизиқларидаги рамзий маънолар билан уйғун. Миллионлаб ўзбек халқининг ўзлиги, Ватанга чексиз муҳаббатни намойиш этиб бораётган отлиқлар манзили эса байроғимиз оқ йўлларидай оқ бўлсин, равон бўлсин. Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳам ўзининг алп ва жасур издошларига оқ йўл тилаётгандек гўё.



Айни шу дақиқаларда 100 та байроқ кўтарган веломарафон иштирокчилари ҳаракатига ҳам старт берилди. Улар ҳам Яшнобод тумани “Ашхобод” боғидан Махтумқули, Абдулла Қодирий, Пахтакор, Ислом Каримов кўчалари бўйлаб Халқлар дўстлиги саройи томон юради.
Феруза МИРЗАКОМИЛОВА, Муҳаммад АМИН (Фото),
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Байрок кутарган Отликлар ва Веломарофон Тошкент шахри кучаларидан Шижоат, Гурур ва Мардонавор утар экан: 1. Дунёвий Салтанат яратган Улуг бобомиз Амир Темурга Набираларининг кутлуг ХУРМАТИ. 2.Истиклолимизга Мухаббат. 3. Чин маънодаги Мустакил Ватанимизга САДОКАТ. 4. Ёшларимизни ВАТАНПАРВАРЛИК Рухида тарбиялаш РАМЗИ. 5. Утиш даври Кийинчиликларига Халкимиз учун Матонат РУХИ. 6. Алпомиш, Мангуберди, Пахлавон Махмудларга ФАХР. 7. Тупрогимиз ИНТЕЛЛЕКТУАЛ Салмогига — Имом ИСМОИЛ Ал БУХОРИЙ, Ибн Сино, Улугбек, Беруний, Фаргонийлар Рухига ИЛОХИЙ ИЗЗАТ ва ЯРАТГАННИНГ Мархамати ила УЗИШ Ифтихорига КАДАМ. Ана шундай Рамзий Юришларни АКШ-НьюЙоркда, Вашингтонда, Бостонда, Сан-Францискода шохиди булганмиз. Канадада-Исматжон Ака! Кандай билмайман, Америкаликлар Уйлари Дарвозаси, Эшиги ташкарисида Давлат байрокларини куйишган. Машиналари оркаси номер юкорисида махсус Алланечук белги. Сурасам? Бу белги Фавкулодда ходисаларда Машиналарини Давлат ихтиёрига бериш белгиси экан. Нега Капитализм тизимида Давлатга Садокат ДЕСАМ? АВТОБУСЛАР НОГИРОНЛАР КАЛБИ Огримасин-Согларга караб 20-30 см чукади, Бетоблар ва Карияларга 3-6-12-24 соат холатига Караб Тиббий Врач Куригидан ташкари ХИЗМАТ Давлат томонидан хизмат курсатилади? Халк Гамини Адоги Йук. Умид этамиз Гуманизм НУРИ билан Тулган, Табиий бойликлари Туганмас Мамлакатимизда, Ислом — Хадислаги ГУЗАЛЛИГ-САХОВАТИ билан якин ОРАДА Насиб булса, ИншаОллох ДАВЛАТ ва ВАТАНГА Садокатда, Шавкат Миромонович ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ва АДОЛАТЛИ Нурлари билан Улар Саховатпешалигини ОРТДА Колдирамиз. Мафкурамизни ва Миллий АНАНАЛАРИМИЗНИ мустахкамлайдиган Бу тадбирларни Куллаб КУВАТЛАЙМАН.