Юксакларда ҳилпирар юртим байроғи — ЎзА
Юксакларда ҳилпирар юртим байроғи
Пойтахтимиздаги энг улкан байроқ 2018 йил 16 июль куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдидаги сайилгоҳда ўрнатилган, баландлиги 65 метр. Давлат байроғининг узунлиги 20 метр, эни 10 метр.
Жорий йил 20 мартда Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари чорраҳасида ўрнатилган Давлат байроғининг баландлиги 57 метр.
Нукус шаҳар марказидаги байроқ 2018 йил Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик тантаналари арафасида ўнатилган. Баландлиги 55 метр.



Андижонда баландлиги 64 метрлик махсус устун чўққисига мустаҳкамланган байроқ кўҳна Эски шаҳар ҳудудидаги хиёбонда ўрнатилган. Байроқнинг узунлиги 14, эни 7,5 метр, оғирлиги эса 33 килограммдир.


Бухоро шаҳридаги «Фавворалар майдони» боғига жорий йил 16 мартда баландлиги 60 метр, ҳажми 16 метрга 8 метр бўлган давлат байроғи ўрнатилган.
Самарқандда шундай улкан байроқ 2018 йил 7 декабрда шаҳарнинг Кўксарой майдонида ўрнатилган. 60 метрлик флагштокдаги ушбу байроқнинг узунлиги 20 метр, эни 10 метр.
Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳри узра ҳилпираётган байроқнинг баландлиги 32 метр, узунлиги 5, эни 3 метр.

Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида 2017 йилда 44 метр баландликдаги флагштокка ўрнатилган байроқнинг ҳажми 6,5 метрга 4,5 метр.

Навоий шаҳрининг Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғидаги салобатли байроқ 2018 йилда ўрнатилган. Унинг баландлиги тутқичи ва устуни билан биргаликда 62,5 метр. Узунлиги 20, эни 10 метр.
Куни кеча Наманган вилояти Косонсой тумани марказида ҳам улкан байроқ ўрнатилди. Давлатимиз байроғи қабул қилинган кун олдидан осмон узра ҳилпирай бошлаган байроқнинг баландлиги 60 метр.

2018 йил ноябрда Урганч шаҳри марказида жойлашган Амир Темур номидаги истироҳат боғида ўрнатилган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи баландлиги 60 метр.



ЎзА суратлари