"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ҳалима Худойбердиева шеъри: Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!

Адабиёт, Хотин-қизлар олами | 16/11/2019 01:03-     12409 марта ўқилди

Муқаддас аёл

Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бўлди,
Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди.
Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Аввал: “Кел-ей. Қучоғимга тўл, балқ”, дедилар,
Унамадинг, аёл ўзи терс “халқ” дедилар.
Ичолмагач юз ўгириб, шўр, талх дедилар,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Сен дарёсан, ўпганини қирғоқ яширар,
Жуфтим бўл,- деб чопганини ҳар тоқ яширар,
Жаннатим,- деб қувонмасдан қумлоқ яширар,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Асли бу бор эрмакларнинг борар ери Сен,
Росту ёлғон эртакларнинг борар ери Сен,
Асов ўтдай эркакларнинг борар ери Сен,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Чорлашганда сен келсанг, гоҳ бекор келсанг-да,
Маст даврада бир сарин ел, бир тор келсанг-да,
Хор келсанг-да, номардларга гоҳ хор келсанг-да,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Қимтинасан, астагина кўтарасан бош,
Минг йилликдир кўзингдаги жовдираган ёш,
Гуноҳкорлар мингу битта Сенга тегар тош,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Ҳарир, хушбўй баданингда тошлар изи бор,
Кўкрагингда эгилган не бошлар изи бор,
Қуёш изи, куйдирган қуёшлар изи бор,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

 

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари (2)
  2. 21 март — Севимли шоиримиз Абдулла Орипов туғилган кун: «Биринчи муҳаббатим»
  3. Танишинг: Қўқонлик истеъдодли шоира Фарида Афрўз!
  4. Танишинг: Нарпайлик истеъдодли шоира Зулфия Мўминова!
  5. Ҳалима Худойбердиева: Бир кун дарвозада беражакман жон…
  6. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (28-29)
  7. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (30-31)
  8. Иброҳим Ҳаққул: Бокудан мактублар — Нега, ўшанда мен билан суратга тушмадингиз?..
  9. Одил Ёқубов ва Марям Ёқубова: МАКТУБЛАРДА АКС ЭТГАН КЎНГИЛ… (4)
  10. Муҳаммад Исмоил: Биринчи рақамли воиз (Андижонлик Турсуной Содиқова ҳақида)
  11. Моҳигул Назарова: Гуноҳ — (кичик қисса) 2. Гуноҳ сари илк қадам
  12. Майлими, азизим, шавкатли элнинг, Шавкатини достон қилайлик бирга! — Гулбаҳор
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.