Бош муҳаррир И.Хушевга: Ўзбек футболидаги биз билган аччиқ ҳақиқатлар
ЎЗБЕК ФУТБОЛИДА АЙНИ ҲАҚИҚАТЛАР
Сўнгги пайтларда ўзбек футболи атрофида ғалати ишлар бўляпти. Олдинига Умид Аҳмаджоновнинг ЎФАдан кетиши кейин эса Самвел Бабаяннинг қайтиши мухлислар орасида кенг муҳокама айланиб кетди. Ҳозир ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Самвел Бабаяннинг футболга қайтгани борасида норозилик билдиршмоқда.
Бу борада уларга қўшилмасдан иложимиз йўқ. Ахир бутун халқни мундиалда мосуво қилган кишини қандай қилиб, кечириш мумкин. Айни дамда Самвел Бабаяннинг танкаси ким деган савол юзага келиши мумкин.
Эсингизда бўлса, Умид Аҳмаджоновнинг ўзининг сўнгги интервьюсида Ўзбекистонда мавжуд бўлган келишилган ўйинлар борасида маълумотга эга эканлигини уни тегишли органларга тақдим этишга тайёргарлик кураётган бир пайтда вазифасидан озод қилингани ҳақида айтиб ўтганди. Хўш, Ўзбекистонда тотализаторнинг кенг илдиз отишига ким сабабчи? Унинг ортида ким турибди каби саволлар бугун ўзбек футболи мухлисларни қизиқтраётган бўлиши турган гап.
Қуйида Ўзбекистонда, хусусан, Фарғона вилоятида тотализатор орқали мумай даромад илинжида келишилган ўйнларни ташкил этиш билан шуғулланаётган бир гуруҳ футболдаги мутахассислар хусусидаги маълумотлар билан танишинг:
“Қўқон-1912” жамоаси собиқ бош мураббий Нўъмон Ҳасанов борасида бир неча йилдан бери унинг тотализатор орқали мумай даромад топаётгани ҳақидаги миш-миш гаплар юрарди. Айрим унинг 2008 йилдан бери катта теннис мусобақалари учун ставкалар қабул қилиши ва унинг ҳар бир кишидан учун икки-уч юз доллар олиб туриши хусусида ҳам кўп тилга олинар эди. Яқин яқингача бу гаплар миш-мишлигича қолаётган эди.
Суперлига 2-тур доираисдаги “Андижон” билан бўлган учрашувдан кейин Нўъмон Ҳасановнинг “тотализаторчи” эканлиги деярли ойдинлашди. У деярли ҳар куни тотализатор сайтларида уч-тўрт соат ўтирар, кўп ҳоллар ўзи ҳам пул тикиб, қўшимча даромад топар экан. Кўпроқ катта теннис натижаларини кузатар экан. Лекин “Андижон” билан бўлган ўйиндан кейин унинг “Қўқон-1912” – “Андижон” учрашуви учун пул тикилгани маълум бўлиб қолди. Унинг компьтерида буни тасдиқловчи фото турарди. Ушбу фото орқали Ҳасанов ҳатто сариқ карточкалар учун ҳам пул тикилгани кўриниб турибди.
“Тотализатор” олами вакилларининг айтишларича, тотализатордан ана шу орқали ҳам пул ишлаш мумкин экан. Қўқонлик футболчилар ўйин давомида кўп бор қўполлик ишлатишди.
Маълумотларга қараганда, Нўъмон Ҳасанов хорижий сайтларнинг (асосан, букмекерлик сайтлар хусусан, Melbet, Shansbet каби букмекерлик сайтларда ствака қуяр экан.) Фарғона вилоятидаги вакили Фарҳод ва унинг яқин ҳамкори банкир Улуғбек Ғаниевлар билан алоқа боғлаб мунтазаам равишда ўзининг қинғир ишларни олиб борган.
Фарҳод кўпроқ учрашувларни букмекерлик сайтига жойлаштириб берган Улуғбек эса керакли натижалари қайд этилишида ёрдам берган (футболчилар ва мураббийлар билан гаплашган).
2018 йили “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейин Улуғбек Ғаниев ва Нўъмон Ҳасанов орасига совуқчилик тушган. Қўқонликлар устози Олмалиқ жамоасини мағлуб этишини айтган. Улуғбек бунинг учун 2000 (икки минг) тиккан. Лекин кутилмаганда, воқеалар ривожи бошқача бўлган. Қўқонликлар мағлубиятга учрашган. Улуғбекнинг мухлисларга айтган гапига кўра, Нўъмон Ҳасанов атайлаб жамоасининг мағлубияти учун пул тиккан ва ўз ниятига етган. Шундан кейин Нўъмон Ҳасанов ва Улуғбек Ғаниевлар орасига совуқчилик тушган.
Лекин пихини ёрган Нўъмон Ҳасанов бошқа бир ҳамкори Фарҳод билан алоқада бўлиб турган.
Мухлисларнинг айтишларича, хорижий сайт, букмекерлик сайтда ишловчи Фарҳод исмли бу мутахассис Ўзбекистонда “Қўқон” ва “Қизилқум” билан ишлаш ёқишини тез-тез айтиб туради.
Нўъмон Ҳасановннг яна бир шубҳали ҳаракати шундан иборатки, “Қўқон-1912” клуби оператори Музаффар Султонов тез-тез Москва ва Истамбул шаҳарларига бориб келади. У ерга кетишдан олдин Нўъмон аканинг иши бўйича кетяпман деган гапларни айтишни канда қилмайди.
Маълумот учун: Shansbet букмекерлик идорасининг офиси Лондон, Москва ва Истамбул шаҳарларида жойлашган.
Россиядаги букмекерлик идорасида ишлайдиган ходимлардан бирининг айтишича, кўп ҳолда катта суммадаги пулларни Москва ва бошқа хорижий мамлакатлардан олиб келиш мумкин экан. Ўзини ДХХ одами деб таништиришни ёқтирадиган Музаффар Султонов май ойида ҳам унинг Истамбулга бориб келгани ойдинлашди. Унинг тез-тез хориж сафарига бориб келиши нима билан боғлиқ эканлигини яқин орада тегишли идоралар томонидан аниқланса ажаб эмас.
Мухлислар томонидан айтилаётган яна бир хабарга кўра, Нўъмон Ҳасанов айнан Музаффар Султонов ва яқин дўсти “Қўқон-1912” жамоаси Хавфсизлик ходими Абдумалик Қосимов орқали пулларни ғирром ўйинларда иштирок этаётган футболчиларга қарз сифатида тарқатиб келинган.
Яна бир тахминларга кўра, “Қўқон-1912” жамоаси собиқ бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов мавсум бошида Россиялик мутахассис Григорий Колосовский билан ҳамкорлик шартномаси тузган. Унга кўра, Григорий Колосовский ўз ватанида туриб “Қўқон-1912” жамоаси ўйинлари учун пул тиккан ва жамоа қандай ҳисоб қайд этилишини учрашувдан икки соат олдин Нўъмон Ҳасанов ва унинг шерикларига телергамм ва ватсап орқали етказиб турган.
Улар шунингдек, nadira-rakhmanova@yandex.ru электрон почтаси орқали ёзишиб туришган. Ёзишмаларда гуёки, Колосовский “Қўқон-1912” ўйинларни таҳлил қилган. Аслида эса…
Маълумот учун Григорий Колосовский ва Нўъмон Ҳасанов 2016 ва 2017 йилда Тошкентнинг “Пахтакор” клубида бирга фаолият юритиб турган.
Тотализатор оламидаги яна бир машҳур кишининг айтишича, айни кунларда россияликлар айрим мутахассислар Ўзбекистон жамоаларга катта қизиқиш билдиришмоқда. Улар Суперлига ва Про-лига клублари учун катта пуллар таклиф қилишмоқда. Хусусан, Ўзбекистон клубларнинг бирига россиялик нотаниш киши томонида 6 ой учун 1 миллион доллар миқдори пул бериши мумкинлигини эвазига ўша жамоа у истаган натижани қайд этиб бериши лозимлигини таъкидлаган.
Фарғонада “татачи” деган ном билан танилган яна бир мутахассис, собиқ футболчи Шерзод Райимжоновдир. “Нефтчи” клубида ишловчи бу мутахассис ҳам Улуғбек Ғаниев билан мустаҳкам алоқа боғлаган ҳолда фаолият олиб боради. “Нефтчи”нинг яқинда “Хоразм”га ютқазиб қўйишида айнан уларнинг қўли бор деган тахминлар йўқ эмас.
Ўтган йили “Нефтчи”да тўп сурган кўплаб футболчилар Шерзод Райимжоновнинг дўстлари ва Улуғбек Ғаниев билан бирга чойхонама-чойхона юришади. Улардан Музаффар Абдуллаев, Жалил Кимсанов, Дилёр Эрматов алоҳида таъкидлаш мумкин.
Музаффар Абдуллаев, Жалил Кимсанов бир қатор футболчилари ўтган йили Қўқон шаҳридаги “Веб мони”, компьютердаги пулни нақд қилиб берадиган шаҳобчадан мунатазам равишда пул олиб туришган. Уларнинг пулларини банкда ишловчи Улуғбек Ғаниев компьютердаги карталарига тушириб берган.
“Татачи” номини қозонган мураббийлардан бири – Салимжон Зокировдир. “Ёзёвон” бош мураббий ҳам ўйинларни келишишда гумон қилинади. Унинг ўзи футболчилик фаолияти 1996 йилда (“Атласчи”да дарвозабон бўлган) ўйинни сотганлиги исботланган. Айнан унинг “хатоси” туфайли ўтказиб юборилган гол туфайли “Навбаҳор” чемпион бўлган.
Улуғбек Ғаниев ҳақида яна икки оғиз у охирги икки йилда 2017-2018 йилларда “Зомин” клубининг “кўринмас” хомийси бўлган. “Зомин” футболчиларни рағбатлантириб турган. Хусусан, 2018 йилда “Ифтихор” – “Зомин” учрашувидаги ғалаба учун зоминликларга 500 минг сўм миқдорида мукофот пули ваъда берган. Якунда “Зомин” ғалаба қозонган. Ўйиндан кейин Улуғбек Ғаниев зоминлик футболчиларга кийиниш хонасининг ўзида пул тарқатган.
Бундан ташқари, Улуғбек Ғаниев кўплаб футболчилар билан алоқада бўлади ва натижаларга таъсир кўрсатувчи ҳаракатларни амалга оширган – Умид Матмусаев, Жўрабек Ёқубов, Музаффар Абдуллаев, Ҳасанбой Эргашев ва кўплаб футболчилар билан тил бириктириб олган.
Шубҳа остига олиган ўйинлар: (Қўқон-1912)
“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 3:1 (2017) ставкаларни кўриш керак
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 3:0 (2017)
“Металлург” – “Қўқон-1912” – 3:0 (2017)
Уч томонлама келишув асосида
“Қўқон-1912” – “Шўртан” – 4:1 (2017)
“Шўртан” – “Сўғдиёна” — 3:1 (2017)
“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” — 2:1 (2017)
Шубҳа остига олиган ўйинлар:
“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 0:2 (2018)
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 0:1 (2018)
“Қўқон-1912” – АГМК – 1:2 (2018)
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:1 (2018 2-босқич)
АГМК – “Қўқон-1912” – 1:3
Шубҳа остига олиган ўйинлар (Нефтчи”
“Нефтчи” – “Насаф” – 0:1 (2017)
“Нефтчи” – “Шўртан” – 0:2 (2017)
Шубҳа остига олиган ўйинлар:
“Нефтчи” – “Бухоро” – 0:1 (2018) деярли барча ўйинлар
Шубҳа остига олиган ўйинлар: (Ёзёвон лочинлари):
“Ёзёвон” – “Ғиждувон” – 1:4
“Ёзёвон” – “Зомин” – 0:1
“Ёзёвон” – “Шердор” -1:2
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ