"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ҳанифа ая Мустафо қизидан: Бу дунё қолиб нега у дунёни севдингиз…

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт | 05/11/2019 11:01-     12814 марта ўқилди

 

Абдулла Ориповнинг умр йўлдоши
Ҳанифа ая Мустафо қизи

Изтиробларим

Амриқода шунчалик аламингиз бормиди,
Бунинг исботи учун жонингиз нисормиди.

“Мен ўзга бир юртларда жон бермайман,” девдингиз,
Бу дунё қолиб нега у дунёни севдингиз.

Кўз ёшларим жоладай пойингизга тўкилди,
Ёлғизингиз Илҳомнинг қадди ёйдай букилди.

Мавлуданинг фарёди еру самони тутди,
“- Меҳмоним эди отам, шошиб қайларга кетди?»

Техаснинг осмонлари оппоқ эди қорайди,
—Ота бувам қани деб? –Мумтозингиз сўрайди.

Дафтарларда битмаган шеьрларингиз қолдияй,
Дийдорингизга тўймай қизларим дод солдияй.

Куёвингиз Аҳмадбек ўз бурчини оқлади,
Муборак жисмингизни фаришталар поклади.

Мунис сингилларингиз “Акажон” деб йиғлашди,
Шум ажалнинг дастидан бағирларин тиғлашди.

Меҳрибон акангизни дарди ўзи каммиди,
Аё, Қодир Эгамнинг “мукофоти” жаммиди.

Йигит ёшга етганда сиз куйлаган Ҳуррият,
Етим бўлиб қолди-ку, “Онажоним шеьрият”.

Шоирим дунёларга нега сиғмай қолдингиз,
Дўсти ёрлар қалбига ғам аламлар солдингиз.

Қалби кўр ғаламислар тинмайин чоҳ қазишди,
Уялмасдан нетмасдан, иқрорини ёзишди.

Адабиёт олами уларга кенг қолдими,
Яйраймиз деб бемалол, кўнгли таскин олдими.

Ҳануз мухлисларингиз янги шеьр кутишмоқда,
Йиғлаб-йиғлаб ахийри марсия битишмоқда.

Эркатой қаламингиз нечун эрта қайрилди,
Севган шогирдларингиз устозидан айрилди.

Билинг, Абдулла Ориф ўлмаган, ҳеч ўлмайди,
Порлоқ руҳи сира ҳам толиқишни билмайди.

Юзсиз ҳасадгўйларнинг тик боққанча юзига,
“Қўл билан тиклаб бўлмас ҳайкал қўйди” ўзига.

Ўзбекнинг Мадҳиясин қалбларга ёзиб кетди,
Адолатни ахтариб оловдек ёниб ўтди.

Авлодлар бир кун келиб қасидалар битажак,
Зурриёдларин шаьнида олисларга етажак.

Эзгуликни ҳеч қачон жаҳолат ўчиролмас,
Жаҳолат қилганларни Аллоҳ ҳам кечиролмас.

Ўзбекистон онажон, боланг келди кутиб ол,
Бағрингга бошин қўйиб ором олсин бемалол.

Жаннатлардан тангадай жой бергандир Худойим,
Чин дунёда уйингиз, нурга тўлсин Илойим.

Доим ўксик қалбларнинг тилагида яшайсиз,
Она Ўзбек халқининг юрагида яшайсиз!

15 январ 2017 йил

✍️ Ҳанифа ая Мустафо қизи

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. А.О: Мен олиб кетгайман дунёдан фақат Аллоҳ деган бир сўз – Аллоҳ номини
  2. Абдулла Орипов: Муҳаббат деганда кўзимга энди, Жафо кўринади, вафо кўринмас…
  3. Абдулла Орипов: Каттакон карвонга мансуб бўлса ҳам Гадонинг рутбаси гадодир доим…
  4. Улуғ ва бетакрор ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг янги шеъри: Космодром…
  5. Абдулла Орипов: ЎЗБЕК БЎЛИБ КЎРИНАВЕРАР
  6. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (8)
  7. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (9)
  8. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (23)
  9. «Хуршид Даврон» тақдим этади: Абдулла Ориповнинг сентябрь шеърлари…
  10. Абдулла ОРИПОВ ижодидан: БАҲОР ШЕЪРЛАРИ…
  11. Инсон қалби билан ҳазиллашманг Сиз, Унда миллат яшар, унда тил яшар…
  12. Абдулла Орипов: «Юзма юз» достонининг тўлиқ нашри («Ўтганлар ёди» туркумидан)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.