"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Трампга импичмент қўллаш масаласида АҚШ иккига бўлинди — Ододлик радиоси

Бош мақола, Сиёсат | 02/11/2019 16:32-     11241 марта ўқилди

Трампга импичмент қўллаш масаласида АҚШ иккига бўлинди

ноябр 02, 2019

 

Washington Post нашри ва ABC News канали ўтказган сўровга кўра, респондентларнинг 49 фоизи АҚШ президенти Доналд Трампни ҳокимиятдан четлатиш тарафдори, 47 фоизи эса импичментга қарши эканини билдирган.

Сўровдан аён бўлишича, республикачиларнинг 82 фоизи импичментга қарши, демократларнинг шунча фоизи эса импичмент тарафдори.

Аввалроқ АҚШ вакиллар палатаси кўпчилик овоз билан Трампга нисбатан импичмент жараёни бошланишини расмийлаштирувчи резолюцияни қабул қилганди.

421 вакилдан 232 нафари бу ташаббусни ёқлаб овоз берди. Лекин, республикачилар орасидан ҳеч бир конгрессмен ташаббусни маъқулламади.

Демократлар президентни 2019 йил июлида Украина президенти Володимир Зеленский билан телефон мулоқотида ваколатини суиистеъмол қилганликда айбламоқда.

Улар фикрича, Трамп қўнғироқ вақтида Зеленскийни АҚШ собиқ вице-президенти, 2020 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида Трампнинг эҳтимолий рақиби Жозеф Байденнинг ўғли Хантер Байденнинг Украинадаги фаолияти тергов қилиниши лозимлигига кўндирмоқчи бўлган.

 

ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. ЭВРИЛ ТУРОН: ЗУЛМАТ ТУНДА ЧАҚҚАН ЧАҚМОҚЛАР
  2. Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?
  3. Шуҳрат Бобожон: Сахаров тирик бўлганида бугун тўқсонга кирар эди…
  4. Махсус мухбиримиз Фарғонада – Иномжон Усмонхўжаев хонадонида…
  5. Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (1-мақола)
  6. Муҳаммад Солиҳ: Мирзиëевнинг халққа яқинлашишида самимият бор…
  7. Камолиддин Раббимов: Ислом Каримов халқдан кечирим сўраган эди…
  8. 20 июнь — Ўзбекистонда Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган кун!!!
  9. Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев хатолари учун ўз халқидан узр сўради…
  10. Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Пуфак” башорати – Абулқосим Мамарасулов (3)
  11. Озодлик: Ҳоким, сенатор ва депутатлар Ўзбекистон мактабларида дарс ўтишди
  12. Тарихий битим имзоланди: Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.