Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Зоир Мирзаев дастлабки иш кунларини Қаршидаги ҳолатни ўрганишдан бошлади.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг маълум қилишича, Зоир Мирзаев дастлаб Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйларни совуқ кунларда иситиш тизими қандай йўлга қўйилганлиги ҳолатини ўрганди. Ҳоким иситиш тизимини 20 ноябрга қадар ишга тушириш, уйларнинг қўлбола иситилишининг олдини олиш зарурлигини таъкидлаган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Фарғона ва Хоразмда ис газидан заҳарланиб етти киши вафот этди. Бу каби ҳолат эътиборсиз қолдирилган ҳар қандай жойда бўлиши мумкин. Масъуллар бугундан бошлаб ушбу ҳолатга доир барча зарурий чораларни кўриши ва инсонлар тақдирига бефарқ қарашдек ёмон иллатни йўқотиши керак», — деб айтган Зоир Мирзаев.

Шунингдек, Қарши шаҳридаги таълим муассасалари атрофидаги савдо дўконларида муддати ўтган маҳсулотлар сотилаётганини аниқлаган ва шаҳардаги кўп қаватли уйларнинг шарт-шароитлари билан танишган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ҳоким ҳудудни кўздан кечириш давомида хунук ҳолатга ҳам дуч келган. Кўча бўйидаги ошхона тандири чиқинди билан тўла бўлган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хиизмати

Бундан ташқари, фуқаролардан бирининг мурожаатига кўра, мутасаддилар «Амир Темур» маҳалласи Бешёғоч кўчасини ҳам бориб кўрган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

У ерда рухсат этилмаган жойда чиқиндилар уюлиб ётгани, кўчадан ўтган йўл тор ва шу билан бирга таъмирталаб эканининг гувоҳи бўлинган. Ўрганиш асосида яна бир қанча муаммолар аниқланган. Вазиятни яхшилаш борасида масъулларга топшириқлар берилган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

https://daryo.uz/