"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьпютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Дилмурод Сайиид ижодидан: “Тириклай ўлдирди ёлғончи очун” туркумидан

Адабиёт | 04/16/2018 3:27 AM     29650 марта ўқилди

 
МУАЛЛИФДАН:
2010 йилдан  “Худо хоҳласа, озодликка чиқсам, иккита китоб қиламан: биринчиси асосан тиканли сим ортида ёзилган ва умуман шу ҳаёт билан боғлиқ воқеликлардан иборат битиклар тўплами; иккинчиси эса, маҳкумлик даврида бевосита ўзим билган-таниган қисматдош маҳкумлару мазлумлар кечмишлари ҳақида бўлади, деб ўйлаб юрардим. 2013 йилга келиб зулм ва тазйиқ кучайиб кетгач, озодликка чиқиш умиди сўниб, бу масалада деярли эсламай қўйдим…
2016 йил охирларидан шу фикр яна тинчимни буза бошлади. 2017 йил Наврўзларидан кейин эса, синашта маҳкумлардан Икром Мирзаалиев, Аъзам Турғунов, собиқ ҳарбий авиация майори Қутбиддин Норалиев каби Инсонлар  билан бу мавзуда  эмин-эркин фикрлашадиган ҳам бўлдим.
Аллоҳ озодликни насиб этди, беадад шукроналар бўлсин!
Озодликка чиққанимдан бери ўтган қарийб етмиш кун давомида, энг аввало, ҳужжатлар масаласида югур-югурларни; яшаш уйимни бироз тартиблаб, коммунал тўловларни ҳал этдим. Соғлигим масаласида ҳам имкон қадар…
-Сиз уйда ишланг, биласизми, қанча мавзуларни гаплашгандик, қоғозга оммабоп қилиб фақат сиз тушура оласиз,-деди Аъзам ака Турғунов,-юриб қилинадиган ишларни ўзимиз амаллаймиз.
 Шу гап туртки бўлдими билмадим, аввалига қоғозга ёза бошладим. Кўп ўтмай яқинларимнинг ёрдами билан эски компьютеримни таъмирлаб, ёзув-чизувга яраб турадиган қилиб олдим. Март ойи ўрталаридан қораламаларни кўчириб, мақола шаклида матнлаб, эълон қилишга киришдим. Апрел ойи бошларидан зса, китоб қилиш фикри ғалаён бошлади.
Мен зоналарда пайтим ўзаро суҳбат-сўзлашувимда ҳам, яқинда ёзган мақолаларимдан бирида ҳам “Тарих бирга-бир ва бирма-бир такрорланаётгани”ни; ҳатто Онамга ёзган хатларимда ҳам “ижодкордан қоладигани унинг битиклари бўлиши”ни қайта-қайта таъкидлардим ва ХХ аср биринчи ярмидаги репрессия мазлумларидан мисоллар келтирардим…
Аксарият зобисифат ходимлар айнан шу – ёза олиш иқтидоримиздан хавфсирардилар. Ҳатто буни ошкор айтиб, ўзлари сезмаган ҳолда тан ҳам олардилар. Мен гарчи зарурат бўлмаса-да, 2010 йил баҳоридан “ДОТС+” деган икки йиллик муолажага ўтказилганимни ёз ойларида англагандим. Айниқса, ўша вақтдаги опербошлиғи мен билан Бош прокурорга ҳукмдан норози бўлиб ёзган шикоятим хусусида суҳбатлаша туриб:
-ДОТС+ оляпсизми, дориларни тўлиқ ичяпсизми?-деб сўраб қолди даб-дурустдан.
Мендан тасдиқ жавобини эшитиб, шубҳасини яширмади:
-Негадир ўхшамаяпти-да, Саидов?
-Нимаси ўхшамаяпти?-саволга савол қайтардим.
-Хотирангиз жуда яхши-ку…-бу таъкидни билиб айтдими, билмайми менга қоронғу. Ўзимни англамаган гўлга солиб:
-Ўпкамда яхши томонга ўзгариш бўлганини сезяпман,-дедим…
Бироқ опербошининг тугалланмаган охирги жумласи менга кўп нарсани англатди. Шундан сўнг ўзимни катта хавфга қўйсам-да, БМТнинг ўша вақтдаги Бош котиби номига “Фақат ажални кутиб яшамоқдаман!” сарлавҳали Мурожаатимни ёзиб, чиқариб юборишга эришгандим, минг раҳмат, ҳамфикр дўстларимиз ўша Мурожаатни ёйинлагандилар. Ундан кейинги “машмаша”ларнинг ўзи бир алоҳида боб бўладиган воқелик… Ва бундай қайғули, ғайриинсоний кўринишларга асосланган воқеликлар бир дунё…
…Ҳозирча эса,  асосан тиканли сим ортида ёзилган ва умуман шу ҳаёт билан боғлиқ бадиий воқеликлардан иборат битиклар тўпламини (тахминан олти босма табоқ ҳажмида!) китобат шаклида тузиб бўлдим. Тўғри, айни чоғда бу тўпламни Ўзбекистонда чоп эттириш имкони бор, деб билмайман. Бироқ ишонч борки, кун келиб бу масала ҳам ҳал этилиб қолар!
  Қуйида шу битиклардан бир лавҳасини Сиз билан бўлишиш истагидаман. Холис баҳо Сиз азизларга ҳавола!
 Дилмурод Саййид, Тошкент шаҳри.
 
 
 

“Тириклай ўлдирди ёлғончи  очун”

тиканли  сим  ортидаги  назмий битиклардан

Собиқ шўро даврида Афғон можароси туфайли армияга кетган Ватандош йигитларимиз Цинкли тобутларда қайтдилар. Ўша-ХХ аср 80-йиллари охирларидаёқ таниқли ҳамкасбимиз Карим БАҲРИЕВ жасорати билан бу борадаги маълумотлар ўзбек матбуоти юзини кўрди!
Бундай бевақт ўлим топиш 2002-2015 йиллар давомида ҳам ошкора юз берди. Бу гал ҳарбийдан эмас, тергов изоляторлари, қамоқ ва зоналардан келди Шаҳидлар…
 Минг афсуски, бугун-ХХI аср 18-йилида Ўзбек матбуоти “ЎЗ Карим БАҲРИЕВи”ни кашф эта олмаяпти…Бизнинг кунларда тергов изоляторлари, қамоқ ва зоналарда бевақт, қийноқ ва ғайриинсоний муносабатлардан ажал топган ўнлаб маҳбусу маҳкумларнинг аксарияти ҳали чимилдиқ кўрмаган ёшда эдилар!
 
-1-
                                                             Сулувлар юзларин тилдилар, эвоҳ,
Тирноқлар изидан тирқиради қон.
Бир марта ўт бўлиб қадалган нигоҳ
Бир умр тош қотди-тош бўлди Армон!
Ёш эмас сурмалар қон-ла ювилди
Масъума тилаклар ўт ичра қолиб.
Сандиқда сарполар-қора тугилди
Тобут ичра Севги келгач чайқалиб…
Остонага ҳолсиз йиқилиб Она
Ер тирнаб оҳ чекар-куяр жизғанак.
Не учун сочилиб, айт, кетмайсан-а-
Шунчалар қаттиқми юрагинг, ФАЛАК?!.
Не эди муштипар Онага ёзиқ,
Не эрур хокисор Ота гуноҳи?
Шунча нотекисми чарх юрган чизиқ,
Қайси гуноҳ учун бу фарзанд доғи?
Онанинг кўксига сиғмас Юраги
Ўт бўлиб ёнмоқда-ҳасратлари чўғ!
Йўқ унга дунёи дуннинг кераги-
Энди унинг ўғли-бу дунёси йўқ:
-“Кенг дунёга келиб, менинг шўру тор-
Пешонамга сиғмаган болам-ей, болам!
Унсиз қаро ернинг бағрида не бор,
Кошонамга сиғмаган болам-ей, болам!..”
-2-
Дардингни олайин муштипар Она,
Доғ бўлган кўксингга малҳам қўяйин.
Фарзандинг суратин сўз билан яна-
Чизайин-шеър билан ҳайкал ўяйин!
Қаддингни кўтар, эй падари бузрук,
Тошларга сиғиниб, бош урма, эй мард!
Сен ахир ОТА, сен-қоядек буюк,
Қалбингдан силқиган ёшларингни арт!
СИНГИЛЖОН! Оғасиз қолдим, деб айтма
Ҳар ўғлон оғангдир, оғанг ҳар ўғлон.
Дунёдан дарғазаб ортингга қайтма,
Дунёнинг қарзи кўп сендан СИНГИЛЖОН!
Қиёматга қадар айланиб бу кўк
Юздан бир қарзини узмоғи қийин…
Дардингни олайин падари бузрук,
Муштипар волида, дардинг олайин!
НОН  ТАЪМИ
“Бобур Мирзо Ҳинду Синдни забт этиб, ўша Юртларда Фарғонадан келти-
рилган қовундан бир тилик татиб кўргач, Она диёрини ёдга олган экан.
ОНАЖОН! Бугун мен Сиз ёпган нондан бир тишламни оғзимга солдиму
жаҳонгашта шоҳ-БОБУР ҳолатини ўз вужудимда ҳис этгандек бўлдим…”
Бобур кўзларидан томган ёш охир
Маним кўксим узра тошга айланди.
Тарих бир қалқиди ўтиб беш аср,
Соғинчнинг дардлари ёшга айланди.
Бобур йиғлаб турар қаршимда маним,
Мижжаларга сувмас гўё хун тўлди:
“Ўз юртни қўюб Ҳинд сори юэландим,
Эвоҳ,ки бу не юз қаролиғ бўлди!”
Бобур йиғлаб турар, мен ҳам силкиниб
Кўзларимни юмиб фарёд ураман.
Ҳинднинг йўлларидан чопиб-юлқиниб
Бобур ҳолатини такрор кўраман.
Бир тилик қовун, оҳ, битта бурда нон
Наҳот, такрорласа тарихни ахир?
Мен подшоҳ эмасдим, кўринг Онажон,
Мени шоҳ кўтармиш телба бу тақдир!
Мозийдан сас келар титроқ ва ғамгин
Беш аср беридан тинглаб юрибман.
Шоҳлик ҳавасимас, туюб Нон таъмин
Шоир Бобур бўлиб йиғлаб турибман!
САДОҚАТЛИ  АЁЛЛАРГА
“Оламни гўзаллик қутқарар!”
 ЁЛҒОН!!!
Оламни Садоқат сақлаб турибди.
Садоқат бор учун муаллақ Осмон,
Замин узра Қуёш чақнаб турибди!
Эркин ҳаёт билан Қамоқ орасин
Тиконли сим, метин девор кесади.
Садоқат бор учун Маҳкумнинг ҳазин-
Кўнгил кўчасида Умид кезади!
Ҳатто шу совуқ сим, ҳиссиз тошдевор
ОЖИЗ!
 Садоқатнинг ўткир риштаси:
Темир эшиклар ҳам очилар ночор
Тикилса Аёлнинг Пок-Фариштаси!
Ғамбода Юракдан чекинар алам,
Вужудни қоплайди бир сархуш Хаёл.
Қайтадан яралур наздингда Олам
Йўқлаб келган куни Содиқа – АЁЛ!
ЭЪТИРОФ
 Номуси топталган шошқалоқ қиздек
Тушкун мўлтирайди Умид нотавон.
Фарзанди доғида куйган Бахтсиздек
Телбанамо боқар Ишонч бу замон.
Ташландиқ гўдакдек Қалбим йиғлайди,
Ўйлар Бева аёл мисоли ғариб,
Мен сиққан дунёга Сабрим сиғмайди.
Шундан сочларим ҳам қолган оқариб..
Яна қамоқ, яна ноҳақ жазодир,
Яна Адолатнинг кўзларида ёш.
Бир варақ Ҳукмга боғланган Умр,
Бардош билан Исён аро Ҳис талош!..
Кунлар ўтаётир, ҳафталар, ойлар,
Барибир кўксимда бир пинҳон матлаб.
Нотавон Умидим нимадир пойлар
Совчи кутган паҳмоқ қиздек мўралаб…
АБДУЛҲАМИД СУЛАЙМОН ЎҒЛИ ЧЎЛПОН НИДОСИ

              “…осмонда йиғлар турналар!”
Халқ қўшиғидан.
Камон қошлардан сирилди ўсмалар,
Қон янглиғ силқиб кўздаги сурмалар,
Қумри- кесик тил, Сорлар- чарх урмалар,
Чаманлар – файзи йўқ, гўшалар – сокин!
Элни тўйдиришдан турма тўлдириш
Одамни таҳқирлаш каби осон иш-
Қамамоқ туҳматлаб- тирик ўлдириш
Бир чеким нос чекиб тупурмоқдек жўн!
Маддоҳлар, Сотқинлар суварак сифат,
Номуснинг нархи- бир жез медал фақат,
Ҳатто шу ҳам талош, шунга ҳам навбат,
Ҳамият эгнида эски йиртиқ тўн!
Зилол суви ила Зам- зам чашмасин
Жаллодлар юварлар қонли панжасин,
Қанча интилмасин, қанча ишласин-
Фақирнинг косаси оқармас бу кун!
Дабдабали шиор таъкидлар бисёр,
Амалда тазйиғу таҳдидлар бисёр,
Ҳақталаб Мазлумлар, Шаҳидлар бисёр,
Шоирлари- СЎҚИР, Дарғалар- жунун!..
                                            02.Х.2014 й.  УЯ-64/49
УСМОН  НОСИРГА
Ноҳақлик битмабди-Зулм бор ҳануз,
Қонунни кўр билган Ҳукм бор ҳануз,
Адолат истаган Адоват топган
Кишани Аламдан Мазлум бор ҳануз!
Сўз учун бўғзига сиртмоқ қадалган,
Сўз учун қувилган, Хоин аталган-
Ижодкор бор ҳануз, битик бор ҳануз-
Асоссиз, Исботсиз Сиздек қамалган!
                                                             УСТОЗ УСМОН НОСИР!
                    Сизни сил этган
Азоб-ўйлар бу кун маним елкамда.
Орадан чорак кам бир аср ўтган,
Аммо… Ташҳис ўхшаш… Қисмат экан-да!..
                                                                  09.02.2014 й., Қарши ш., 49 – ЖИЭК
Таассурот
“Қаландар қуруқшаб-қовжираган лабларини эшик тирқишига тутди:
-Бону, азизам!
Жавоб ўрнига эшик зулфинларининг шарақ-шуруғи эшитилди”
(Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”дан)
Ана-У! Кетмоқда эгнида жанжа
Бошида кулоҳу кўкси тўла ғам.
Ана-У! Қолмоқда дил пароканда,
Лаблари пичирлаб: “Алвидо, Мирзам!”
Ана-У! Кетмоқда ҳижрон аталмиш-
Сўқмоқдан, дунёга силтаб этагин.
Ана-У! Қолмоқда баҳорлари-қиш,
Кўксига кўмганча Умид чечагин!
Ана-У! Кетмоқда… Ўзи ҳам билмас
Манзилу маъвосин тугар жойини.
Ана-У! Қолмоқда… Оҳ, қайтиб келмас-
Бахтининг ўпганча гарди пойини!
                                                                    
 
Сурат 2008 йил 29 сентябр куни олинган.                                                                               

Dunyouzbeklari.Com сайтининг  Telegram даги каналига қўшилинг ва энг сўнгги воқеалар шарҳидан хабардор бўлинг.


Facebooktwittergoogle_plusredditpinterestlinkedinmail

Ўхшаш мақолалар:

  1. Дилмурод Сайиид ноласи: Маним қалбим қонга тўлди аламдан…
  2. Ҳабибулло Саид Ғани ижодидан намуналар – “Ўтганлар ёди” туркумидан…
  3. Дилмурод САЙЙИДДАН ХАТ: “У  ДУНЁГА – РАФИҚАМГА МАКТУБЛАР!” ТУРКУМИДАН…
  4. Самарқандда қиз ошиқ йигитини ов милтиғидан отиб ўлдирди
  5. Андижонга Бобур келганмиш МУРОД РАХМОН ижодидан…
  6. ‘Исломий Давлат’ яна 45 кишини тириклайин ёқиб ўлдирди’
  7. Андижонда 59 яшар ота ўз қизи ва неварасини бўғизлаб ўлдирди – “Озодлик” радиоси
  8. Cевгисига етиша олмаган ЎзМУ талабаси ўзини ўлдирди
  9. Юқори мансабли Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) зобити ўзини отиб ўлдирди
  10. Покистонда оломон Қуръонни ҳақорат қилганликда гумон қилинган шахсни тириклай ёққан
  11. Унутилаётган байрам ва “ёлғончи Қорбобо” ҳақида
  12. Гуруч савдоси ёлғончи “Озодлик” талқинида (Алишер Сиддиқ диққатига)

1 шарҳ

  1. Axmad hoji Xorazmiy says:
    04/16/2018 at 5:03 AM

    Dilmurodni SHOIR desangiz-da hech yanglishmaysiz ekan.
    Ijodingiz sarbaland bulsin Dilmurod ukam

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • БАЙРОҚСИЗ МИЛЛАТ ёхуд XXI АСРДА МАЪНАВИЯТНИНГ НАРХИ ХУСУСИДА  - 596402 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ: ЎЗБЕК ЭМИГРАНТЛАРИНИНГ УЧ ТОИФАСИ  - 592354 марта ўқилган
    • НАЦИЯ БЕЗ ФЛАГА или О ЦЕНЕ ДУХОВНОСТИ В XXI ВЕКЕ  - 591225 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент командасининг аччиқ қисмати (Бир сурат тарихи)  - 590595 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 9-май Ғалаба куни, мотам куни эмас!!! (“Президентга мактублар”)  - 573821 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ: МУСТАҚИЛЛИК САБОҚЛАРИ (Сталинча бошқариш сиёсати)  - 565434 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Усмонхўжаевнинг Жорж Бушдан нимаси кам?  - 564274 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рашидовнинг сирли ўлими ва унинг аччиқ сабоқлари ҳақида…  - 558012 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ЗОКИРЖОН АЛМАТОВ (Сиёсий портрет)  - 557098 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шоҳга яқин бўлиш – қиличнинг домига яқин туриш демакдир!  - 556540 марта ўқилган
    • ИСЛАМ КАРИМОВ И ЕГО КОМАНДА: КТО КОГО? (Ч-1)  - 554385 марта ўқилган
    • ИСЛАМ КАРИМОВ И ЕГО КОМАНДА: КТО КОГО? (2)  - 553870 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент билан юзма юз ёки юракка кўчган учрашувлар (2-34)  - 553795 марта ўқилган
    • Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обама навқирон 55 ёшга тўлди!  - 551348 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТНИНГ МАТБУОТ КОТИБЛАРИ  - 550119 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек матбуотига отилган ўқ…  - 540641 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қирғизларга мактуб (Фожеанинг етти йиллиги муносабати билан)  - 540106 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг собиқ биринчи раҳбари Рафиқ Нишонов 90 ёшда!  - 537620 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ёнаётган олий даргоҳ – “Президентга мактублар” туркумидан  - 536822 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ургутлик ёлғиз бўри (Карим Баҳриевнинг сиёсий портретига чизгилар)  - 536291 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек ирригаторларининг отаси – 80 ёшда!  - 533927 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қўшчинорлар (Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларига бир назар)  - 533798 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров портретига шарҳ (2)  - 533393 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент соқчисининг жиноятлари…  - 530073 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбекистоннинг биринчи ва энг сўнгги Давлат котиби…  - 526068 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Ўзбекистон Президентига мактублар” туркумидан (2-мақола)  - 525634 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Алишер Азизхўжаев ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 523872 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди… (Видео)  - 523554 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Солижон Мамарасулов ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 523016 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Давлат Мадҳияси муаллифи Ориповми ёки “Қурбонов”?  - 522873 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров портретига шарҳ (1)  - 522525 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Собиқ вазирнинг икки ўлими (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 521622 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушевдан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга шеърий мактуб  - 519478 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (“Ёднома”)  - 518842 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ХУФИЯ ИДОРА (МХХ) ДА БИРИНЧИ МИЛЛИЙ РАҲБАР  - 516045 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШАМСИ ОДИЛНИНГ КУЁВИ (1-99) (Йигирманчи – якуний қисм)  - 512867 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Шоғуломовнинг ўлими – парвоз ва инқироз…  - 512086 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: У.Юсуповнинг шогирди, Ш.Рашидовнинг сафдоши, И.Каримовнинг дўсти  - 511894 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ТАЪЗИЯНИНГ НАРХИ ҚАНЧА?  - 511461 марта ўқилган
    • Ислом Каримов билан илк учрашув (Биринчи китобнинг энг сўнгги боби)  - 510703 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев Алишер Азизхўжаев ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 509407 марта ўқилган
    • Ш.Р.МИРСАИДОВ: “ТИЗ ЧЎКИБ ЯШАГАНДАН КЎРА, ТИК ТУРИБ ЎЛМОҚ АФЗАЛ!”  - 507856 марта ўқилган
    • “Адабиёт ва санъат” газетаси – муҳаррирлар инкубатори (Биринчи китоб, 21 боб)  - 507605 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга  - 507559 марта ўқилган
    • МОҚ вице-президенти Салим Абдувалиевнинг сирли салтанатига сафар…  - 505983 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Қора бозор”нинг қироли ким? (Муллажонов фаолиятига назар)  - 504519 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 1 китоб, 20 боб ИЖОДКОРЛАР ЁТОҚХОНАСИ  - 504466 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШАЙТОНДАН ЧИҚҚАН “ФАРИШТА”  - 504408 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қўними йўқ вазирлар (Бош вазир ўринбосари Б.Ҳодиев диққатига)  - 504092 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ОТИБ ТАШЛАНГАНДА ШЎРЛИК АНДИЖОН (2005 йилги шеър)  - 503906 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Х. Султонов ҳақида МХХда сир сақланаётган маълумотлар  - 503539 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Давлат маслаҳатчиси Умрзоқовнинг саройдаги сўнгги кунлари…  - 502622 марта ўқилган
    • Устоз Абдулла Орипов: “МЕНИ ОЛИБ КЕТИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА!”  - 502000 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди… (Видео)  - 464063 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЭР БОШИГА ИШ ТУШСА” (2-КИТОБ, 43-БОБ) 2-Якуний қисм  - 421211 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ТЎҚҚИЗИНЧИ МАЙ – “КУЗАТУВ”НИНГ БОШЛАНИШИ (2-КИТОБ, 41-БОБ)  - 415573 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 415072 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: МАЙДА ЧУЙДА ИНТРИГАЛАР ЁКИ ИХТИЛОФ САБАБЛАРИ (40-боб)  - 407323 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тинч океан ҳавзасидаги нотинч Дадахон (Бир сурат тарихи)  - 405909 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 386721 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ҳибсхонасида (3-китоб, 5-боб)  - 383999 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Жиззах – Исёнкор облисполком раиси вафот этди… (Ёднома)  - 369151 марта ўқилган
    • Супруга нового президента Узбекистана – Ойхон…  - 352558 марта ўқилган
    • Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА – Сиз барибир муқаддассиз!!! (Шоира билан суҳбат)  - 348529 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (5-қисм)  - 340213 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сокин яшаб ўтган Бош вазир… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 326434 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар…  - 323866 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирзиёев халқ билан мулоқотни давлат сиёсати даражасига кўтарди!  - 322933 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов барҳаётлигида Торонто оқшомида ўқилган шеър (Видео)  - 322827 марта ўқилган
    • Сирли Салимбойваччанинг Сеҳрли Салтанатига Сафар…  - 321684 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 302532 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Амнистия энг аввало Президентнинг қалбида бўлиши керак…  - 302015 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ички Ишлар Вазирлиги (МВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 6-боб)  - 282084 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовга тош отиш кимга керак бўлиб қолди?  - 275631 марта ўқилган
    • Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевнинг биринчи амнистияси эълон қилинди…  - 261655 марта ўқилган
    • Шухрат Нусратов: «Демократия или диктатура. Нужно сделать выбор сейчас!»  - 261654 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув – “Истанбулга саёҳат” рукнидан  - 252319 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Али сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 250000 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: Нега чорак асрдан буён бир жоҳилга сиғиняпмиз?! (5-қисм)  - 229108 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади Аъзам Обид: Европа бўйлаб автобусда саёҳат  - 226401 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Шавкат Мирзиёевга суиқасд уюштиришлари мумкин…”  - 224189 марта ўқилган
    • Абдулла Ориповнинг “Америка дафтари” – Исмат Хушевнинг АҚШ сафари (6-қисм)  - 207076 марта ўқилган
    • В Чарваке снесли знаменитую чайхану «Бочка» (11 фото)  - 203521 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)  - 202543 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев Ўзбекистонда давлат тўнтариши эҳтимоллари ҳақида  - 202275 марта ўқилган
    • Расследования – Корпорация убийц… (Радио Свобода)  - 197560 марта ўқилган
    • Ўзбек Ван Гоги: Қишда ҳам қуëш суратини чизаман  - 194956 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бўритош Мустафоевнинг сиёсий портретига шарҳ…  - 184705 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Уйланишим тарихи 1-китоб, 15-боб  - 183569 марта ўқилган
    • Абдуллоҳ Нусрат: Ёзувчи ва адвокат Исфандиёрнинг мақоласини ўқиб…  - 173142 марта ўқилган
    • Дўстназар Худойназаров: Украина – менинг иккинчи Ватаним…  - 172495 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев Би-би-си мухбири Паҳлавон Содиққа: “Одам урмаганман…”  - 172181 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Башорат опанинг изтироблари…  - 162774 марта ўқилган
    • Каримов бошқарувидаги ҳукумат қонунчилари бунчалар қаллоб?  - 158133 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Номус ўғрилари (Суд очерки)  - 158050 марта ўқилган
    • Мирзиёевнинг Виртуал қабулхонасига ЎзТВ даги кўзбўямачиликлар ҳақида  - 157212 марта ўқилган
    • Оқибат деворлари (Ҳалима Худойбердиева ва Набижон Боқий суҳбати)  - 155212 марта ўқилган
    • Исмат Хушев – Туркияда (Анталияга саёҳат” туркумидан) 3-қисм  - 155101 марта ўқилган
    • МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портретига шарҳ (4 мақола)  - 154900 марта ўқилган
    • Бобур Маликов: Ўзбекистондаги ҳозирги аҳвол – шармандалик…  - 154491 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрулло бобонинг тўқсон бешинчи баҳори…  - 153751 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” меҳмони – Новосибирск университети профессори Неъматжон Раҳимов!  - 152668 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: “Озодлик”нинг донг таратган Шуҳрати (Абдулла Искандар)  - 152511 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Олмахон Ҳайитованинг бемавруд ўлими… (“Ёднома”)  - 152338 марта ўқилган
    • Ўзбекистон миллий Телерадиоармиясининг пинҳона тузумига ошкора назар  - 151851 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: CLINTON CAN EASILY TRUMP TRUMP…  - 151802 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 149674 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Мен “ББС”, “Озодлик”, “Дунё Ўзбеклари” ходимларини тўғри тушунаман…  - 148673 марта ўқилган
    • Шоира Нуржаҳон Авазова ёруғ оламни тарк этди. Ундан яхши шеърлар қолди…  - 146733 марта ўқилган
    • ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевнинг кирдикорлари ёки саккизинчи ўринбосар  - 146680 марта ўқилган
    • “Ака ука оқпадарлар” номли танқидий мақола ва унга “Дунё ўзбеклари” ёзган шарҳ…  - 145873 марта ўқилган
    • Бош прокурор диққатига: “Водий Президенти” ва унинг прокурор ўғли ҳақида  - 145816 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Сайрамдан юборилган муборакнома!  - 144340 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бир ярим йиллик ҳарбий хизмат (Биринчи китоб, 11-боб)  - 144011 марта ўқилган
    • Беҳзод Фазлиддин: Бир монолог, икки қўшиқ можароси…  - 143933 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” меҳмони – Юсуф Жума: Мустабид мени бадарға қилди… (1-қисм)  - 143815 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Дафтарлар янги – “битиклар” ўша ўша…  - 142558 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (8-қисм)  - 139109 марта ўқилган
    • Анвар САЙРАМИЙ: НЕВА САРИ САЁҲАТ (Йўл очерки)  - 138089 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг янги ёзган гўзал шеърлари  - 138089 марта ўқилган
    • Хасанбой боксни Ислом акадан, Руслан штангани Мирзиёевдан ўрганган демайлик  - 135811 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Анвар Сайрамий ижодидан: Антиқа учрашув…  - 135200 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи…  - 133414 марта ўқилган
    • 1-январь – Каримовнинг йигирма йиллик вазири Элёр Ғаниев туғилган кун…  - 132976 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Ўз газини Русга бериб, тезак ёққан ўзбегим!”  - 132952 марта ўқилган
    • Исмат Хушевнинг Сирожиддин Саййид ҳақидаги мақоласини ўқиб…  - 132664 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “YouTube”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 130999 марта ўқилган
    • Ислом ака учун ҳукумат ва ҳокимлар ўзини танк тагига ташласин, оддий халқ эмас…  - 130303 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрилла Раҳматович Мирсаидов хотирасига  - 128372 марта ўқилган
    • Ғанижон Холматов: “Ҳаёт ташвишларидан озод инсонни кўргим келади”  - 127407 марта ўқилган
    • Муаззам Иброҳимова: Синглимдай суюкли кимим бор маним…  - 126906 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди…  - 126904 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (Биринчи мақола)  - 126811 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бугун қанотимга ўқ келиб тегди – Ёднома (1-мақола)  - 126723 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбекистондаги сирли ўлимлар анатомияси…  - 124936 марта ўқилган
    • Аҳмадбой хазиначиси уйидан икки мошина пул мусодара қилинди  - 124597 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, улуғ устоз Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари  - 123618 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: “Мен ҳамон маҳкумлар вагонидаман” – (2-қисм)  - 122623 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг махсус мухбири Фарғонада – Усмонхўжаев хонадонида…  - 122339 марта ўқилган
    • Карим БАҲРИЕВ: ЧАРОС МАРСИЯСИ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 122279 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Торонто оқшомида ўқилган А.Орипов шеъри… (Видео)  - 121975 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов ҳақидаги изоҳ ва унга ёзилган шарҳ…  - 121420 марта ўқилган
    • Maine 2016 FULL SPEECH DONALD TRUMP Portland, Maine  - 119852 марта ўқилган
    • Академик Рустам Абдуллаев – журналист Исмат Хушевни “дуэл”га чорлайди…  - 119683 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шеър ва қўшиқ қанотида Оттавага оилавий сафар… (Видео)  - 119671 марта ўқилган
    • Чем закончатся эрдогановские «чистки»?  - 115863 марта ўқилган
    • Хамроқул Асқар: МУБОРАК НАВРЎЗ АЙЁМИ ТАБРИГИ (Дўстим Исмат Хушевга)  - 115772 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Ватаним маним – Андижонда Фарид Усмон юбилейи кенг нишонланди…  - 114674 марта ўқилган
    • Анвар САЙРАМИЙ: ОЛТИНЧИ ҚАБР (Ҳаётий-фожеий ҳикоя)  - 114561 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Прекратите лить грязь на головы людей  - 114466 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга танқидий хат (Таҳрирсиз босилди)  - 113445 марта ўқилган
    • ЧЕЛОВЕК ЛЮБИТ МИР И ЖИЗНЬ, ПОТОМУ ОН ОБРЕЧЕН, ЖИТЬ ДАЛЬШЕ  - 113161 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)  - 113088 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев МХХ билан Прокуратура ўртасидаги кураш ҳақида…  - 112260 марта ўқилган
    • Она была возмущена поведением мужа и ждала от него объяснений…  - 112059 марта ўқилган
    • Абулқосим Мамарасулов: Шавкат Мирзиёев Жиззахда нималар қилган эди?  - 112051 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Талаблик ётоқлари – соғинч Ватани” (Москва билан хайрлашув)  - 111911 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БОЛАЛАР УЙИДА УЛҒАЙГАН ШОИР (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 111678 марта ўқилган
    • ЎРТА ТУРК ТИЛИ ва АЛИФБЕСИ тўғрисида ФИКР ва ТАВСИЯЛАР  - 111426 марта ўқилган
    • Сиз билган Муғанний… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 110416 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Анвар Шукуров: Четда юрган жиянларга (2)  - 109082 марта ўқилган
    • Матназар АБДУЛҲАКИМ: ДАРСДАН СЎНГ (“Ўтганлар ёди” туркумидан  - 108541 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: ҲИБСГА ОЛИНГАН “ТАРАҚҚИЁТ”  - 106461 марта ўқилган
    • Борис Немцов Кремльнинг ёнида ўлдириб кетилганига роппа роса икки йил бўлди!  - 106453 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига роппа роса беш ой бўлди  - 106410 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари ҳибсга олинди  - 105776 марта ўқилган
    • Светлана Абдурахманова: ГОРЬКАЯ СУДЬБА УКРАИНСКИХ СИРОТ…  - 105703 марта ўқилган
    • Married Team Perform Dangerous Tightrope Tricks  - 105233 марта ўқилган
    • «ББС» ВА «ОЗОДЛИК»НИНГ ОЛАМШУМУЛ МАКТАБИ…  - 103803 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: БЕГОНА (ёки беш ой давом этган раҳбарлик) (1-китоб, 10-боб)  - 103769 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевга “Гулистон экстракт-ёғ” АЖ ишчи хизматчиларидан  - 103681 марта ўқилган
    • Д.А.Кунаев: Рашидов ўз ажали билан ўлган эмас – Шароф Убайдуллаев (1-2)  - 103536 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шолохов Ватанида 1-китоб, 12-боб.  - 103527 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: “Мени олиб кетинг, Ўзбекистонга!” (Биринчи китоб, 7-боб)  - 103464 марта ўқилган
    • “Президент эркатойининг саргузаштлари” муаллифига мактублар туркумидан  - 103121 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Журналист Исмат Хушев фаолиятига бир назар)  - 102750 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов барҳаётлигида Торонто оқшомида ўқилган шеър (Видео)  - 102447 марта ўқилган
    • Бизнес иммиграция для желающих жить и трудиться в Новой Шотлании. (Канада)  - 102102 марта ўқилган
    • АҚШЛИК ТРЕНЕРЛАРГА: ЭРКАК БЎЛИБ, МАҒЛУБЛИКНИ ТАН ОЛИНГ!  - 102016 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Агар Чарос қизим ҳаёт бўлганда 6 апрелда 20 ёшга кирарди…  - 101884 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: “Каримов тахтдан кетса мен учун Ватанга йўл очилади” (6)  - 101639 марта ўқилган
    • 2010 йилнинг 21 ноябрь куни Абдуманноп Пўлатов вафот этган эди…  - 101404 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: ОБЕЩАНИЕ ЕГО ВЕРЕН…  - 101403 марта ўқилган
    • Повторное обращение к Министру МВД Узбекистана генералу А.А.Ахмедбаеву!!!  - 101358 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Эркин матбуот – эл озиғи (“Дунё ўзбеклари” нашри мисолида)  - 101162 марта ўқилган
    • В Китае открыли самый длинный и самый высокий стеклянный мост  - 100888 марта ўқилган
    • Самарқандда куёв ўғриси 3,5 йилга қамалди  - 100378 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент, Мухолифат ва Махсус хизматлар” (2-китоб, 38-боб)  - 100374 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” хабари: Ҳеч кимдан кам бўлмайдиган демократик давлат  - 100025 марта ўқилган
    • Сергей Ежков ва Исмат Хушевга миннатдорчилик!  - 99373 марта ўқилган
    • Самая богатая невеста на планете выходит замуж за простого человека  - 98709 марта ўқилган
    • Толиб Ёқубов: Сарафроз айтгани келдик (Исмат Хушевни “кашф” этаётганларга)  - 97864 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг 25 йиллик бошқаруви якун топдими?  - 97758 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Abdurehim Heyit – Leylim Ley  - 97619 марта ўқилган
    • Ташпулат Юлдашев: Откуда растут ноги? Часть – 8  - 97590 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовга  - 97362 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Abdurehim Heyit – Nazugum  - 96807 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Раҳбарни мақташ керакми?  - 95588 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: МХХнинг янги раиси – палаги тоза одам…  - 95533 марта ўқилган
    • Башар Алим: Тарихдан ҳикоя (1932) – Бугунга киноя (2016)  - 94379 марта ўқилган
    • Дилобар Эркинзода: Жазога лойиқ нима қилди Бобомурод Абдуллаев?  - 94215 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг энг янги шеъри: НАСИБА…  - 94147 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев “Болалар” гуруҳи асосчисини ҳоким ўринбосари қилиб тайинлади  - 93969 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар” туркумидан  - 93563 марта ўқилган
    • Evril Turon (Mamadali Mahmud) White Flower (A true story) – 1  - 93412 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Амир Темур юртидан яна бир ўғлон чиқди!  - 93195 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)  - 92861 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев. Осмонни ким суяб турибди? Ўзбек журналистика мактаби  - 92274 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)  - 91931 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Оқсарой – малоҳатда танҳо, маломатда тоқ сарой!  - 91818 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Улуғ шоир Эркин Воҳидов ҳукуматга нима ёмонлик қилган эди?  - 91552 марта ўқилган
    • Алишер Таксанов: Синдром Каримова…  - 90850 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕК МУХОЛИФАТИ ВА МАХСУС ХИЗМАТЛАР ФАОЛИЯТИ (4-қисм)  - 90721 марта ўқилган
    • «ЕСЛИ ТЫ СПОСОБЕН ВСЕГДА УЛЫБАТЬСЯ ЖИЗНИ, ЖИЗНЬ УЛЫБНЕТСЯ ТЕБЕ!»  - 90093 марта ўқилган
    • Иброҳим Ғафуров: “Бу безовта замона…”  - 89924 марта ўқилган
    • ИСЛОМ КАРИМОВ – ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БАХТИ ВА ИФТИХОРИ  - 89185 марта ўқилган
    • Русский перевод фильма «Московский след» о деле Литвиненко  - 89064 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: НЕ БРОШЕННЫЕ КАМНИ ХУШЕВА…  - 89042 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Дўстлик кўприкларини ким бузади, ким қуради?  - 88752 марта ўқилган
    • ФАРИДА АФРЎЗ ДИЛРОЗИ: «МЕН СЎЗ ИШҚИДА ЁНАЁТГАН ОЛОВМАН!…»  - 88669 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев Тошкентнинг Фарҳод бозоридаги шпаналар ҳақида  - 88658 марта ўқилган
    • Абдулла Искандар: “Ëлғонлар устига қурилган салтанат”  - 88329 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари…  - 87998 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Автоҳалокат – Қозоғистонда. Лекин илдизи – Ўзбекистонда!  - 87644 марта ўқилган
    • Ислом Каримов жанозасига кимлар келди-ю, кимлар келмади  - 87613 марта ўқилган
    • Ташпулат Юлдашев: Безнаказанность порождает вседозволенность. Часть 9  - 87262 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ТИНТУВ ВА ҲИБС (3-КИТОБ, 1-БОБ)  - 86568 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Украинадаги жасорат тимсоллари… (Ўзбек журналисти шарҳи)  - 86390 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БИРИНЧИ ВА ОХИРГИ ЖАНГЧИ (2-КИТОБ, 39-БОБ) Якуний қисм  - 85437 марта ўқилган
    • Президентларнинг оилавий борди келдиси – халқлар дўстлигига хизмат қилсин!  - 85361 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Иноятов жаҳолати ва Мирзиёев жасорати ҳақида  - 85140 марта ўқилган
    • Мирзиёев хориждаги ўзбек ишбилармонларини Ватанга албатта чақириши керак!!!  - 84997 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган