"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Мирзиёев Судлар устидан оғир ҳукм ўқиди. Нега?

Муҳаррир минбари, Муҳаррир танлови, Муҳокама учун мавзу | 10/25/2019 09:42-     10910 марта ўқилди

Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари, Сиёсат | 05/27/2018 12:42 PM     12277 марта ўқилди | Таҳрир қилиш

Исмат Хушев: Мирзиёев Судлар устидан оғир ҳукм ўқиди. Нега?  

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари | 06/28/2017 1:49 PM     22257 марта ўқилди | Таҳрир қилиш

Судлар нега бундай ҳукмга мубтало бўлди?
Ўзбекистон куч ишлатар тизимларининг олтин фонди бўлмиш – кадрлар нега бунча бўш ва заиф? Суд, Прокуратура, СНБ ва ИИВ ходимларининг палаги тозами?
Тўртинчи ҳокимият қачон бўй кўрсатади?
Муҳожиротдаги ўзбек журналисти шарҳи…
1.
Президентнинг судьялар билан бўлган учрашувдаги нутқини тинглаб, раҳматли отам болалигимдан қулоғимга қўйган – адолат ва диёнат бу дунёда ростдан ҳам борлигига, фақат унинг қадди дол, ўзи шол ва беҳол эканига илк бор иймон келтирдим.
Президентнинг чин юракдан куйиниб айтган дил сўзлари, маломат ва далолатга қоришиқ бугунги суд тизими ҳақидаги оғир ва адолатли баҳосини тинглаб, кўзларим ёшга тўлди.
Чорак асрлик ўтган қонунсиз умримизга мотам ва эртанги ҳуқуқий давлат қуришимизга бўлган ёруғ ишонч ва шукроналик ёшлари эди бу…
2.
Худди шудай учрашув шу йил бошида Прокуратура ходимлари билан бўлган ва бу анжуман – байрамга айланиб кетган эди. Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, учрашув усталик билан прокуратура ходимларининг касб байрамига атай тўғриланган эди.
2017 йилнинг 14 январь кунги учрашувда Президент прокурорлар фаолиятига юқори баҳо бериб юборди. Ҳатто Бош прокурорни кеча-ю, кундуз – 24 соат ишлайди деб айтди. 24 соат ишлаши мумкин. Халқни ўйлаб ишлаяптими ё бола чақасини? Адолат тарозисини тўғрилаш ва халқни ўйлаш учун ишлаган бўлса, қани эди?
Хуллас, ўша учрашув прокуратура ходимлари учун асосан мақтов ва раҳмат ёғилган байрамга айланиб кетди. Ўшанда Президент билиб ё билмай прокуратуранинг бошини силаган эди. Прокуратура эса аслида бунга муносиб эмас эди. Бу пайтда балки Президентнинг қўлида ҳам етарли факт ва далил бўлмагандир.
Прокурорларнинг байрамидан халққа нима фойда? Ўша учрашувдан кейин прокуратура ўйнаб қолган эди. Кечага қадар…
3.
Президент прокуратура фаолиятини ҳаддан зиёд мақтаб юборганини Виртуал Қабулхона ва Порталга келаётган хатлар кучи билан англаб етган кўринади. Мана энди бу адолатсизликлар ҳақида ҳам дадил айта бошлади…
Ҳар ҳолда бирданига туғилгани йўқ прокуратура ва суд тизимидаги бу аччиқ гаплар. Табиийки, Президент кўплаб хат хабарлар ола бошлаган. Шу ўринда айтиш жоизки, Виртуал Қабулхона ва Портал Президентнинг халққа берган энг катта мукофоти бўлди.
Президент чорак асрлик “гунглик” ва “карлик”дан сўнг (халқ ва жамият “гунг” эди, давлат ва ҳукумат “кар” эди) халққа ниҳоят гапириш, айтиш ва сўзлаш имконини берди. Бир неча йиллар оғзини очолмаган халққа юрагини ёриш ва дардини айтиш ҳуқуқини берди.
Биров билар, биров билмас, лекин бу билан Президент – халққа жуда катта имкон берди. Виртуал қабулхона ва Порталнинг ўзи ҳам бебаҳра қолмади. Халқнинг юрак садолари бу “ишонч кўприклари” сари оқиб кела бошлади. Халқ Президентга ўз дарду изтироби ва орзу умидларини чин юракдан ишониб айта бошлади. Унинг эртанги кунга умиди уйғонди, руҳи кўтарилди.
Президент халқ билан мулоқотдан буни сезди. Бу – Шавкат Мирзиёевнинг Президентлик лавозимидаги катта ижоди бўлди. У энди самара бера бошлади. Бунинг самараси ва макони беҳисоб, имкони эса чексиз ва чегарасиз. Президентга энг катта манба  -бу халқ. У ҳар бир чиқишини, нутқи ва Қарорларини, энг олий Фармонларини бугун бевосита халқдан олаёпти десам, хато қилмаган бўламан.
Президентнинг кечаги йиғилишда прокуратура ва судлар ҳақида айтган ўринли ва аччиқ гаплари, оғир ва адолатли нутқи бунинг ёрқин далилидир…
4.
Мамлакат судьялари билан учрашувда Президент энди прокуратурани ҳам бошқача баҳолай бошлади.
Ярмингни бўшатаман деди. Порахўрлик санларга иллат деб айтди. Энди Президент прокуратура ва судьнинг ҳақиқий башарасини халққа кўрсата бошлади. Милицияга ҳам қатьий талаб қўйилди.
Эндиги навбат секин асталик билан ўзбек матбуоти (Хайриддин Султонов), Ёзувчилар уюшмаси (Муҳаммад Али) ва СНБ (Рустам Иноятов) ларга келса ажаб эмас…
5.
Энди бевосита мавзуга қайтсак.
Кеча судларга айтилган гап бежиз эмас эди. Бу тизим структураси кейинги 25 йил ичида тамомила бузилиб кетди. Бир бутун Суд тизими атайлаб уч-тўрт бўлимга бўлиниб кетди. Олий Суд ва Олий Хўжалик Суди, Фуқаролик Суди…
Шу ўринда Ўзбекистондаги Суд ҳокимияти тўғрисида Бош Қомусимизда жуда гўзал ва жимжимадор ҳарфлар билан ёзиб қўйилган қуйидаги чиройли гапларга бир эътибор берайлик:
 “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддаси давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципини жорий этди.
 Давлатнинг Асосий Қонуни суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритишини эълон қилди.
  Фақат мустақил суд ҳокимияти ҳар бир фуқаронинг ваколатли ва холис судда ишни ошкора кўриш орқали ўзининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиши мумкинлигига кафолат бўлиб хизмат қилади.
 Мустақил ва холис судни талаб қилиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 10-моддасида ва Ўзбекистон Республикаси қўшилган бошқа халқаро ҳуқуқ ҳужжатларида мустаҳкамланган…”
Қаранг, ўқиган одам ҳавас қиладиган даражада чиройли ва гўзал қилиб ёзиб қўйилган. Буни ўқиб, одамлар Ўзбекистонга келиб яшашга иштиёқманд бўлади. Бундай бахтли ва саодатли халққа Яратган Эгам – Тангрининг назари тушганидан қалби битмас туганмас ҳавасга тўлади.
Шундай демократик ва халқпарвар, Инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлаган адолатли давлат ва ҳукуматнинг қадрига етмай, унга қарши бўлган хориждаги ўзбек мухолифатини калтабинлик ва узоқни кўра олмасликда, нонкўрликда айблайди…
6.
“Озодлик” радиосида эълон қилинган: “Мирзиëв судларни “халқпарвар ва адолатли” қилмоқчи” мақоласидан иқтибос: Шавкат Мирзиëе: “одамларнинг суд остонасидан давлатга дўст бўлиб чиқиб кетиши” учун ҳар қандай кескин чораларга қўл уражагини билдирди.
Президент Шавкат Мирзиëев 13 июнь куни ўтказган видеоселектор мамлакат суд тизимидаги бугунги вазият¸ одил судловни таъминлаш масалаларига бағишланди.
Президентнинг бу мажлисда қилган танқидий нутқи нишони суд тизими¸ унда адолат қарор топтиришнинг нечоғли қийинлиги¸ судьяларнинг порахўрлиги ва маънавий савиясининг пастлиги бўлди:
– Фуқаролар адолатни қарор топтириш учун ойлаб¸ йиллаб сарсон-саргардон бўлиб нажот излаб президентга мурожаат қилмоқда. Шунинг ўзи судлар фаолиятига халқ томонидан берилаëтгна холисона баҳо эмасми? –деди президент жумладан.
Суд тизимидаги аянчли аҳвол ифодаси сифатида президент айрим рақамларни тилга олди:
– Охирги йилларда қарийб 50 нафар судья жиноий жавобгарликка тортилди. Жорий йилнинг ўтган олти ойида 7 судья жиноятга қўл урди. Асосий вазифа ва бурчи оқни оққа¸ қорани қорага ажратиш¸ адолатни ҳимоя қилишдан иборат бўлган судья қонунга¸ ўз касбига хиëнат қилса¸ додини кимга айтади одамлар? Адолат излаб қаерга боради? – деган президент Андижон вилоят Хўжалик ишлари суди раиси ўринбосари Абдуллаевнинг 150 минг доллар пора олаëтган маҳал қўлга олинганини мисол қилиб келтирди.
“Судлар ишига бундан сўнг халқнинг ўзи баҳо беради”¸ “суд остонасига қадам қўйган халқимиз давлатга дўст бўлиб чиқиши керак”¸ “судлар халқпарвар¸ адолат қўрғони бўлиши учун¸ керак бўлса конституцияни ҳам ўзгартирамиз”¸ деган Мирзиёев¸ Судьялар олий кенгашигa бир ой ичида бу мақсадга элтувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифасини топширди.
Президент кенгашга хусусан¸ судьялар фаолиятига ҳар қандай аралашувга барҳам беришга оид таклиф киритишни буюрди.
– Бир одам аралашдими¸ жазо муқаррар аралашган одамга. Қандай оғир бўлмасин¸ шу қарорни қабул қиламиз¸ деди жумладан президент.
ОЗОДЛИК
7.
Суд бу – аслида ҳокимият.
Ҳар бир давлат ва ҳокимият фаолиятини ўзида мужассамлаштирувчи, унга ҳаёт бахш этувчи манба ва омиллар – устқурмалар бўлади. Қонунчилик ҳокимияти, Суд ҳокимияти, Ижро ҳокимияти шулар жумласидандир. Бу ерда тўртинчи ҳокимият ҳам борлигини унутмаслик керак.
Менга қолса, тўртинчи ҳокимиятни аслида биринчи ўринга чиқарган бўлардим.
Токи мустақил бўлмас экан, бошқа ҳокимиятлар ҳам йўқ бўлади. Масалан, Суд ҳокимияти йўқ жойда демократия ҳам, мустақиллик ҳам, адолат ҳам йўқ.
Бугунги учқур информацион ва тезкор ахборот замонида оммавий ахборот воситаларининг тўртинчи ҳокимият деб аталиши мутлақо нотўғри. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда тўртинчи ҳокимият оқсаб ётибди. Бугунги учқур суратлар билан ривожланаётган ахборот ва космик асрига келиб тўртинчи ҳокимият деб аталган тизим ниҳоятда қудратли ҳокимиятга айланди.
Владимир Ильич Ленин: “Менга почта, телеграф ва телефонни берсангиз, бас, ҳар қандай давлатда ҳам инқилоб қила оламан!” деб бажиз айтмаган…
8.
Дарҳақиқат, оммавий ахборот воситалари бугунги кунга келиб, юқоридаги уч ҳокимиятни ҳам ўзъаро бирлаштирувчи, бир кучга айлантириб, жипслаштирувчи қудратли кучга айланиши мумкин бўлган давр келди.
Лекин минг афсуслар бўлсинки, бугун Ўзбекистонда тўртинчи ҳокимият аҳволи суд ҳокимиятидан ҳам бадтар бўлса борки, лекин ҳечам яхши эмас.
Токи матбуот ҳокимияти Ўзбекистонда ўзининг ҳақиқий ва қонуний ўрнини эгалламас экан, бошқа ҳокимиятлар ҳам оқсайверади.
Узоққа бормайлик, президентнинг амалга ошираётган инқилобий ўзгаришларининг ўзини мисол қилиб ҳам бу масалага ойдинлик киритиш мумкин.
Мирзиёевнинг обрў эътибори бугун нима эвазига кучайиб кетди? Халқ информацияси билан кучайиб кетди. Президентнинг айтаётган ҳар бир адолатли сўзи қудратли манбага айланиб бормоқда.
У ўзининг матбуот қанотидан унумли фойдаланиб, тезроқ бу қудратни асослаши ва тиклаши керак…
9.
Бунинг учун энг аввало ўзбек матбуотини назорат қилувчи Давлат маслаҳатчисини янгилаб, оммавий ахборот воситалари оғзидаги темир қапқоғни батамом олиб ташлаш керак.
Президент судьяларнинг жиноий ҳатти ҳаракатлари ҳақида гапираркан, уларнинг ҳибсга олинган 50 нафари мисолида айтган гаплари, келтирган далил ва исботлари нега ўзбек матбуотида муҳокама мавзусига айланмаслиги керак. Ё бунинг учун ҳам давлат раҳбарининг рухсати ва амрини кутиб ўтириш керакми?
Шунча гап бор экан, Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг оғиз кўпиртириб мақтанадиган бир ярим мингдан зиёд нашри қаерга қараб ўтирибди?  Матбуот ўсди, улғайди деб унинг сони санайдиган бу юмшоқ супурги мулозим нега унинг сифатига қарамайди, эътибор бермайди?
Бугун Президент халқнинг кўзини очишга, руҳини кўтаришга барчамиз учун ўрнак бўлаяпти, жасорат кўрсатаяпти. Лекин барибир матбуотнинг ҳақиқий силжитувчи кучи ва қудрати бу халқ. Бу кенг жамоатчилик. Уларга ўз сўзини айтадиган эркин ва озод минбар берилиши керак.
Шунинг учун ҳам “Халқ сўзи” ва “Ўзбекистон овози”  жамиятда ўзининг ҳақиқий ўрнини эгалламас экан, у ҳеч қачон халқ сўзи ва миллат овози бўлиб қололмайди…
10.
Президентнинг судлар тўғрисида куйиб ёниб гапирган, уларни адолатли бўлишга чақирган  гапларини тинглаб, беихтиёр ўзимнинг бошимдан ўтган ва қамалган кунларим ёдимга тушди.
Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов билан биз – олти мулозимни олти ойлик ҳибс ва терговдан сўнг бирга суд қилишган эди. Бир гуруҳ таркибида Олий Суд ҳукми билан олтовмизни ҳам турли қамоқ жазолари билан сийлашди. Мени Президент Амнистициясига тушириб, суд залидан озод қилишди. Қолган беш мансабдор шахсни турли йилларга озодликдан маҳрум қилишди.
Мен Ўзбекистон Суд тизимида адолат йўқлигини ўшанда ўз бошимдан кечириб, ўз тақдиримда синаб кўрган эдим. Бизни олти ой давомида давлатга қарши сиёсат олиб борганликда, Президент обрў эътиборини тўкканликда ва Давлат тўнтариши уюштиришда айблаб, судда эса ҳеч нарса исбот бўлмаганидан сўнг – Ўзбекистон Жиноят Кодексининг фақат биргина моддаси – мансабни суистеъмол қилганлик учун айблаб, жазолаган эдилар…

 

11.
Суд залидан озод қилинганимдан сўнг, Тошкентдаги уйимда уч тўрт кун туриб, сўнг раҳматли отам билан Китобга бордик. “Ҳар қалай ўғлимга адолат қилишди, бошқалардек қамалиб кетмади”, – деб отам элга ош берди – худойи ўтказдик.
Эрталабки ошда атрофимни ўраб олган синфдош дўстларимга: “Менинг айбим йўқ эди, шунинг учун чиқаришди” деб  олифтагарчилик қилдим. Ўшанда гапларимни эшитган раҳматли отам: “Бу туришда яна қамаласан!” деб танбеҳ берди.
Ош берилиб, маърака тарқаганидан сўнг, тушдан кейин уйимизга ростдан ҳам икки машинада саккиз нафар милиция ходимлари келиб, мени район милиция Бошқармасига олиб кетишди. Ярим тунда Шаҳрисабз судига олиб бориб: “Милиция ходимларига машинани тўхтатмади!” деган баҳонада яна ўн беш сутка бериб, Қаршига жўнатишди. У ерда мени дайди, талончи ва майда безориларига қўшиб, кўча тозалашга мажбур қилишди.
Бир пайтлар ўзим комсомол секретари бўлиб ишлаган Қарши давлат пединститути жойлашган маҳаллага олиб бориб, қўлимга супурги беришди ва “кечгача мана шу ерни тозалайсан!”  деб, “Зек” ташийдиган машинадан тушириб қолдиришди…
Кечагина Президентнинг эркатойи бўлиб, Бош муҳаррирлик қилиб юрган Исмат Хушевни олти ойлик ҳибс ва терговдан сўнг бир ҳафта ўтар ўтмас яна қамаб, ана шундай хўрлашган эди. Бу билан бошқаларга сабоқ бериб, “Ўйнашмагин арбоб билан, Арбоб урар ҳар боб билан!” деган лаънати ақидани ўзбек халқига яна бир бор исботиб, уни мўмин қобил бўлиб юришга даъват этган эдилар…
12.
Ўзбекистоннинг янги ва адолатли Президенти Шавкат Мирзиёевнинг судьяларга қарата: “Сизлар кимсизлар ўзи, нега хоҳлаган ишингизни қиласиз, ким Сизларга бундай ҳуқуқ берди!?” деб ҳайқирганида ўз бошимдан ўтган “одил суд” билан боғлиқ мана шу воқеаларни эслаб, Торонтонинг сўлим оқшомида кўзимдан шашқатор ёшлар тўкилди.
Ўзбекистонда ҳам адолат бўлар экан-ку деб аллақачон мунғиб қолган ҳижронзада ва мискин юрагимда ёруғ ва мунаввар туйғулар уйғонди.
Президент судьяларга бундай оғир гапларни айтмаса ҳам йиғилиш ўтарди. Лекин у айтди. Уларнинг дастидан ноҳақ зулм кўрган, жабр чеккан  ўнлаб, юзлаб ва юз минглаб Исмат Хушевларнинг юрагида тош қотган сўзини айтди.
Мен шунинг учун ҳам унга ишонаман. Халқ шунинг учун ҳам унга ишонди. Кейинги пайтларда хориж матбуоти, хусусан “Озодлик”да уни популизм ва хўжамкўрсинликда, шов шув ва ваҳима билан обрў-эътибор қозонишда айблаш урфга айланди.
Мен бунга қўшилмайман. Шавкат Мирзиёев ўзига ва сўзига жавоб берадиган Президент. Шу ўринда мен “Озодлик”дагиларга қарата: “Сизлар кимсизлар ўзи, нега хоҳлаган ишингизни қиласиз, ким Сизларга бундай ҳуқуқ берди!?” деб ҳайқиргим келади…

 

Сўнгсўз ўрнида:
Ўзбекистонда ўзгаришлар шиддат билан давом этмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг судьялар билан бўлган учрашувда айтган гаплари беиз кетмайди.
Адолат тарозисининг посанггисини тўғрилаш осон эмас. Бу тарозининг бир палласида пора, иккинчисида эса жазо – чора  турса судьялар ҳеч қачон одил ҳукм чиқармайди.
Бу посанггининг ҳар иккаласини ҳам қачонки инсоф ва диёнат, виждон ва адолат эгалласагина, ҳукм ҳам одил, халқ ҳам қойил бўлади.
Шавкат Мирзиёев шарофати билан ўзбек халқи ниҳоят одил ва адолатли судларга эришади деб умид қилиб қоламиз…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
27 июнь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ХАФА БЎЛМАНГЛАР, СУДЬЯЛАР, КИМСИЗЛАР ЎЗИ?! НЕГА ХОҲЛАГАН ИШИНГИЗНИ ҚИЛАСИЗ?! КИМ СИЗЛАРГА БУНДАЙ ҲУҚУҚ БЕРДИ?!!!

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

6 шарҳ

  1. sharof
    06/17/2017 at 3:03 PM  (Edit)

    Ismat aka adolat uchun kuyunasiz, sizdeklar prokuraturada ham kopaysinda ilohim…

    REPLY
  2. Самарканд
    06/16/2017 at 10:10 PM(Edit)

    Катта рахмат Исмат ака ! Жуда катта ва асосий долзарб мавзудан ТАРИХИЙ ёзук бошлабсиз ; Бу мавзуни мард ва танти халкимиз анчадан бери жуда интик, булиб кутиб юрганди. Хар неки вакти-соати бор деганларидек бу жаноби тойифа хам пишиб етилган куринади. Албатта бу сохада хам касбига садокатли, виждоннини сотмаган, адолат пеша ва илгор илмга эга булган чин инсонлар, хурматли кишилар куп ва ана ушалар хазоннинг тагидаги мевадек жафокаш халкимиз олдида хурматлари ошиб бораверадилар. Хурматли Призедентимиз айтганларидек ок,ни -ок, к,орани-к,ора дейдиган вакт келди. Юртимиз буйлаб ажиб бир адолат насимлари эса бошлаган куринади. Элбошимиз айтганларидек, “уйин киладиган”, (халк тилида)нопок, порахур , виждонини сотган, халкимизнинг ок,ку`нгил ва соддалигидан фойдаланиб, гаразли ниятда бойлик ортириш учун уюшиб, бир грух булишиб , К,онунларимизни оёк, ости килишиб шайтонга дуст булишга бел бойлаган козилар хам бир гала. Халкимизга , давлатимизга, призедентимизга колаверса сиёсатимизга хиёнат килаётган козиларнинг асил юзини ёритиш бу бугун юртимизга улкан бир ёрдамдир, келажак учун хам жуда ахамиятли тарихдир. Бу шарафли ва машакатли вазифани эса сизнинг холис ёритишингизга халк ишонади Исмат ака.

    REPLY
  3. 4 шарҳ

    1. Sangilov Abdurazzak
      06/28/2017 at 12:34 AM  (Edit)

      Исмат Хушиев айтган маълумотларнинг атиги 10 фоизи рост бўлганда ҳам мен: -Йўқ, ҳали журналистика ўлмаган, у қудратли куч ва шундай бўлиб қолади деб айта оламан! Афсуски, ҳозирги аксари журналистлар юқоридагилар ва юқоридан айтилган ҳарқандай бўлар ёки бўлмас “фикр”ларга пахта қўювчи, ҳайбаракаллачи, халқни кўзини билатуриб шамғалат қилувчи қўрқоқ шахслардир. Журналистлар! Жамият сизлардан ҳақиқатни кутади, эртакни эмас! Жамиятни ҳаққонийлик қутқаради! Биринчи марта ўз фикримни ёзаяпман- Раҳмат сизга, Исмат ака(ука)! Сиз Ўзбекистонга кераксиз!

      REPLY
    2. Fatima Sattarova
      06/27/2017 at 9:29 AM  (Edit)

      Нохак хукм чикарган судяларни аниклаб узларини турмага тикиш керак, халкни йиглатиб йиккан мол-мулкини мусодара килиш керак, харомхурларни!!!
      Топилиб колар шундай журналистлар!!!! Зур оламшушумул макола булардида!!!!

      REPLY
    3. Мамаёқуб Ҳамроев
      06/27/2017 at 8:48 AM  (Edit)

      Ассалому алайкум Ҳурматли ва азиз Исмат ака!
      Аввалам бор сизни журналистлар куни билан чин юракдан табриклайман.Ҳалқимизнинг бахтига,юртнинг саодатига,миллатнинг бугуни ва эртасига,қолаверса ўтган тарихимизга ва кўплаб қилинажак улкан ўзгаришларга бефарқ бўлмаган бир Ватанпарвар ва ҳалқпарвар инсон бўлганлигингиз учун доим соғ омон бўлишингизнинг дуосидамиз!!!
      Мен ушбу гапларни ёзишимдан мақсад;
      Айнан мана шундай ҳаққоний ва адолатли мақолаларингиз бир ярим мингдан зиёдроқ нашрларнинг бир неча ўн минглик “ЖУРНАЛИСТ”ларининг чорак асрдан ортиқроқ ёзган миллионлаб мақолаларидан тоши оғирроқ бўлганлиги учун,
      Бугун уларнинг байрам муносабати билан улкан залларни тўлдириб ўтиришларини кўриб,бир бирларини табриклашларини кўриб,биз журналистлар деб оғизларининг суви қочиб сўзлашларини кўриб,
      Энди янгича ишлаймиз,Презиентимизнинг талаби ана шундай бўлаяпди дейишларини кўриб,
      Ва ниҳоят,она заминимизнинг нақадар бағри кенглигини ва ана ўшаларни елкасида кўтариб юрганлигини кўриб,
      Яна минглаб ўй ҳаёллар гирдобида қолиб шулар наҳотки шу даражада ўзларининг ўзлигини унутишиб яна байрам ҳам қилишаётганлигига хайрон қолиб ёздим.
      Ўзбекистон давлати ичкарисида Шароф ака Убайдуллаев ЖУРНАЛИСТ.
      Ва Малоҳат Эшонқулова журналистка.
      Яна кимлардир бордир,аммо мен билмайман.
      Имони бутун,иродаси синмас,мутлоқ сотилмас инсонлар ана шулардир.
      Ва албатта ана шу иккала инсон ҳам тан берган Исмат акамиз том маънодаги журналистлар!
      Энди судлар ҳақидаги ушбу тарихий мақолангизга келадиган бўлсак,Президентимизнинг чин юракдан гапирган гаплари ва танқидларига жуда ҳам ажойиб таҳлилий ва ижобий баҳо бера олган мақола ҳисобланади.
      Шавкат Миромоновичнинг ўз тили билан айтадиган бўлсак;
      Чорак аср мобайнидаги “ЎСИБ УЛҒАЙГАН” кадрларнинг ва системанинг ипидан игнасигача билиши ютуғи бўлиши билан бир қаторда фожеаси ҳамдир.
      Прокуратура ва Суд системаси қолаверса бошқа куч ишлатар идораларнинг минглаб нопок ходимлари,прокурорлари ва судьялари,раислари ва начальниклари ўз орбитасидан чиқиб кетган эди.
      Ҳали ўзини боса олмай пишқириб юрганлари ким қанча.
      Бойлик қутуртирган пайти отасини ҳам танимай қолганлар ҳалқни танирмиди.
      Мен ўтган мақоламда ёзганимдек,Бўритош Мустафоев тирик пайти “Мустафоевчи” Хатирчи тумани суди котиби Эсонов Фаррухбойнинг телефондаги нафаси Москванинг ўрмонига қор ёғдирар даражада эди.
      Навоий вилояти Прокуратураси маъсул ходими Хатирчилик Барноев Зокирбой эса йўқ жиноят ишига амнистияга розиман деб нотариал тасдиқлатиб ариза жўнатинг деб пишқирар эди.
      Яқингача ҳам Хатирчи тумани ИИБ майори Эргашев Жамшид Қутбиддинович яқинларимга тахдид қилиб қаматамиз келса деб пишқирар эди.
      Мен бу гапларни “ОЗОДЛИК”нинг Мирзиёевнинг чиқишлари популизм деб айтганлиги учун ёздим.
      Яқин бир ўн кундан буён шуларнинг дами қарийиб мутлоқ ўчди.
      Мен улар инсон бўлишди демаяпман,дамлари ичига тушиб пусиб ўтиришибди.
      Чорак аср мобайнида ҳалқнинг қонини ичиб,етти қават терисини шилиб миллардлар тўплаган қозиларнинг ноқонуний чиқарган қарорларининг барчаси қайта кўриб чиқилиб,ҳар бир ноҳақ қаматилган бегуноҳнинг ўрнига ўша қози ва терговчи мол мулки мусодара қилиниб турмага жўнатилса нур устига нур бўлар эди.
      Ҳурматли Исмат ака бизлар ҳам сизнинг холис ниятларингизнинг дуосидамиз ва албатта ҳақиқатлар қарор топишига ишонамиз.
      Худди сиз айтган каби Судлар устидан оғир ва адолатли хукм ўқилди.
      Ва албатта ижроси ҳам бўлажак!!!

      REPLY
    4. Firuze Makhamadaliyeva
      06/27/2017 at 8:30 AM  (Edit)

      Adolat egiladi ammo sinmaydi.Afsus adolat kidirib oydin insonlarimiz kamoklarda jabrlandi. Ollohga sukur Ozbekistonda adolat kuyosining nurlari yoyilmaya boşladi

      REPLY

Ўхшаш Мақолалар:

  1. Президент диққатига: Фарғонадаги “Меҳнат ва Турмуш” газетаси нега ёпилди? (3)
  2. Исмат Хушев: “Озодлик” Президентнинг Андижон ташаббусига юксак баҳо берди… (3)
  3. Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами? (3)
  4. Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм) (3)
  5. Исмат Хушев: Уйсиз-жойсиз миллат бахтли бўлолмайди… (3)
  6. Исмат Хушев билан юзма юз: Умрбод қамалганлар – Искандар Худойберганов… (3)
  7. Исмат Хушев: Ўзбек матбуоти қачон ўзбек халқига хизмат қилади 1 қисм (3)
  8. Исмат Хушев билан юзма юз 5 октябрь 2018 йилги сон… (3)
  9. Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТ КОМАНДАСИНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ (Бир сурат тарихи) (3)
  10. Ш.Р.МИРСАИДОВ: “ТИЗ ЧЎКИБ ЯШАГАНДАН КЎРА, ТИК ТУРИБ ЎЛМОҚ АФЗАЛ!” (3)
  11. Исмат Хушев: Зелемхон Хайдаров менга азиз, лекин ҳақиқат ундан ҳам азизроқ (6) (3)
  12. Исмат Хушев билан 30 минут “Сиёсий мулоқотлар” – Саволларга жавобларим (3)

 1 шарҳ

  1.  Хамроқул асқар says:
    05/27/2018 at 1:11 PM  (Edit)

    Фоҳиша қозига айлади савол:
    Мен ўзимни сотдим, сен эса бизни –
    Ўзинг айт эй калон, қайсимиз ҳалол?!

    Reply

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Ёзувчи Ғаффор Хотамовнинг ўғли Улуғбек Хотамов ҳибсга олинган
  2. “Дунё ўзбеклари”дан: Исмат Хушев номидан тарқатилаётган вирусларга алоқамиз йўқ!
  3. Исмат Хушев билан юзма юз 23 февраль 2019 йил Канада
  4. Исмат Хушев билан 20 минут Президент озод қилган Қўқонов нега оқланмади?
  5. Исмат Хушев: Каримов зиндонларида ким қанча ётиб чиқди? Биринчи мақола
  6. Исмат Хушев Тошкентда: Шароф Убайдуллаев билан юзма юз
  7. Ўзбекистон: Марказий Осиë қўриқ ерларини ўзлаштирган Нажим Ҳамроев 80 ёшда!
  8. ТОП-5 самых красивых жен президентов
  9. “Озодлик”нинг Қурултойи: ГКЧП ва Ўзбекистон мустақиллиги
  10. Фейсбук тармоғида тарқалган вирус ҳақида ёки Исмат Хушевнинг бунга нима алоқаси бор?
  11. Исмат Хушев: Тошкент бозорларига ўт кетди…
  12. Абдулла Ориповнинг “Америка дафтари” – Исмат Хушевнинг АҚШ сафари (6-қисм)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 88138 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 38924 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 37570 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35515 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 35455 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 35218 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 35155 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 35145 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 35104 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34927 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34902 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34902 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34888 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34874 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34838 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34815 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34713 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 34689 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34675 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34664 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34633 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34567 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34546 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 34419 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 34411 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 34411 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 34394 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 34320 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 34292 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 34288 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 34251 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 34217 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 34214 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 34192 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 34177 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 34170 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 34141 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 34124 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 34103 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 34093 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 34066 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 34063 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 34031 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 34026 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33952 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33934 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33917 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33877 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33862 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33862 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33829 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33825 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33823 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33789 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33743 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33740 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33731 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33715 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33698 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33695 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33689 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33664 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33661 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33653 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33633 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33569 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33565 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33559 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33517 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33507 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 33408 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 33364 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 33360 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 33346 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 33334 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 33292 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 33278 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 33248 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 33247 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 33240 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 33214 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 33197 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 33192 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 33141 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 33129 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 33118 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 33098 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 33093 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 33087 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 33079 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 33074 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 33068 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 33051 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 33044 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 33030 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 33029 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 33012 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 33010 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 33005 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 33001 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32996 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32988 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32986 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32970 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32954 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32953 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32948 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32926 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32924 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32915 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32911 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32890 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32889 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32869 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32863 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32847 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32841 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32805 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32789 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32774 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32769 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32761 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32756 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32753 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32733 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32715 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32710 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32707 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32700 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32679 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32637 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32625 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 32615 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32614 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32598 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32573 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32548 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32545 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32538 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32528 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32521 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32520 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32519 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32509 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32505 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32504 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32483 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32478 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 32474 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 32473 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 32467 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 32455 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 32448 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 32441 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 32435 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 32431 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 32421 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 32421 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 32409 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 32402 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 32397 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 32388 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 32385 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 32374 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 32368 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 32348 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 32331 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 32328 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 32322 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32317 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 32305 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 32304 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 32301 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 32301 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 32292 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 32291 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 32289 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 32285 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 32275 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 32260 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 32256 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 32254 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 32252 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 32251 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 32249 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 32238 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 32233 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 32231 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 32228 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 32221 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 32221 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32220 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 32220 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 32218 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32213 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 32198 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 32193 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 32191 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 32190 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 32188 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 32187 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 32186 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 32184 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 32174 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 32168 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 32166 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 32166 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32163 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 32159 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 32159 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 32155 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 32139 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 32132 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 32128 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 32127 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 32124 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 32115 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 32113 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 32107 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 32105 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 32102 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 32102 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 32095 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 32088 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 32083 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 32082 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 32073 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 32073 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 32052 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 32051 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 32039 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 32035 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган