"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Туркий давлатлар ишбилармонлари Тошкентда йиғилди — ЎзА

Ватандан хабарлар, Дунё, Ўзбекистон | 06/10/2019 14:30-     16435 марта ўқилди

Туркий давлатлар ишбилармонлари Тошкентда йиғилди

Туркий давлатлар ишбилармонлари Тошкентда йиғилди

Пойтахтимизда 5 октябрь куни Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ҳамда Инвестиция ва бизнес форуми бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил сентябрь ойида кенгашнинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган саммитида илгари сурилган ташаббуси доирасида илк бор ташкил этилди. Тадбирда Туркий кенгашга аъзо мамлакатлар ишбилармон доираларининг 300 нафарга яқин, шунингдек, Ўзбекистон томонидан вазирлик ва идоралар, тадбиркорлик субъектларининг 200 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

4.JPG
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов меҳмонларни қутларкан, Туркий кенгаш аъзо давлатлар ўртасида амалий ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо, инвестиция, инновация, транспорт, туризм, маданий ва гуманитар алмашинув соҳаларини ривожлантиришга ёрдам берувчи самарали минтақавий тузилма эканини таъкидлади.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдат Амреев, ўз навбатида, Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик ва сармоявий муҳитни яхшилаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади.
6.JPG
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ўз атрофида замонавий туркий давлатларни бирлаштирган йирик халқаро ташкилотдир. Тузилманинг асосий мақсади аъзо мамлакатлар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Айни пайт кенгашга тўрт давлат – Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо. Венгрия кузатувчи мақомига эга. Ташкилот таркибига Истанбулда жойлашган Давлат раҳбарлари кенгаши, ташқи ишлар вазирлари кенгаши, юқори мартабали шахслар қўмитаси, Туркийзабон давлатлар оқсоқоллар кенгаши ва котибият киради.
19.JPG
Кенгаш аъзоларининг бу галги учрашувида аъзо давлатлар ташкилотлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни, ишбилармонлик алоқаларини янада ривожлантириш, савдо, саноат ва тадбиркорлик соҳаларида минтақавий муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Туркий савдо палаталари фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
Мажлисда кенгаш фаолияти аъзо мамлакатларнинг минтақалараро ҳамкорлигини кенгайтиришга йўналтирилгани қайд этилди.
21.JPG
Томонлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Туркий Савдо палатаси аъзолигига кириши масаласини муҳокам қилди. 2019 йил 14-15 октябрь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий кенгашнинг 7-саммити доирасидаги Туркий Савдо палатаси аъзолари йиғилишида тегишли кўп томонлама меморандум имзоланиши режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг кенгашга аъзо бўлиши савдо ва инвестициялар учун қулай шарт-шароит яратишга, маҳсулот, капитал, хизмат ва технологияларнинг эркин ҳаркатланишига босқичма-босқич ўтиш учун божхона ва транзит тартиб-қоидаларини, молия-банк амалиётини соддалаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.
29.JPG
Туркий кенгаш раҳбариятининг фикрича, Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга кириши тарихий воқеа. Бу кенгаш фаолиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади, туркийзабон давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради.
Жорий йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван битимини ратификация қилди. Шу билан мамлакатимиз ташкилотнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланди.
Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши доирасида Инвестиция ва бизнес форуми ҳам бўлиб ўтди. Унда 500 дан зиёд иштирокчи, жумладан, кенгашга аъзо давлатлар савдо-саноат палаталари раислари, юқори даражадаги ҳукумат вакиллари, аъзо мамлакатлардан ишбилармонлар иштирок этди.
Форум туркий дунё ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам платформа яратишга, Ўзбекистон ва туркийзабон давлатлар ўртасида тадбиркорлик, савдо, инвестиция ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишга қаратилди.
45.JPG
Тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистонда амалга оширилаё тган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, иқтисодиёт ва валюта бозорини либераллаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди.
Юқори мартабали меҳмонлар Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг ижобий суръатини таъкидлаб, ҳукуматнинг иқтисодиётни эркинлаштириш, хорижий сармоядорлар учун зарур шарт-шароитяратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.
Инвестиция ва бизнес форуми доирасида, шунингдек, туркийзабон давлатлар ишбилармон доиралари иштирокида «B2B» форматдаги учрашувлар бўлиб ўтди. Мулоқотлар давомида томонлар мамлакатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда, хусусан, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
60.JPG

ЎзА

Ўхшаш мақолалар:

  1. Дочь Бухары (Гуласал): Репортаж из узбекско-корейской свадьбы
  2. Страна черных шапок: К 20-летию первой конституции Каракалпакстана
  3. Бугун Шукрилла Мирсаидов вафот этганига олти ой бўлди…
  4. “Салимбой” Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти этиб сайланди…
  5. Исмат Хушев: Тошкентдан Қашқадарёга сафар (19)
  6. Февраль. Китоб: кўклам насимлари эсаётган воҳа (Баҳорнинг илк фотолавҳалари)
  7. Хитой — Ўзбекистон дўстлигининг янги ёрқин саҳифалари (Видео)
  8. Шавкат Мирзиёев Би-би-си мухбири Паҳлавон Содиққа: “Одам урмаганман…”
  9. Нурали Қобул: Адолатнинг сўнг манзили…
  10. Мирзиёев: “Мени эшит, қизларнинг рўмолини ечишдан бошқа ишинг йўқми?!”
  11. 62 яшар ўқитувчи ўқувчи қизни «репетиторлик» баҳонасида зўрлаб келган…
  12. Гуллаётган Наманган: Олис қишлоқда китоб тарғиботи
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.