"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сиз севган ёзувчилар – Назар Эшонқул. Ўлик мавсум (ҳикоя)

Адабиёт | 10/08/2019 22:55-     10507 марта ўқилди

Назар Эшонқул. Ўлик мавсум (ҳикоя)

Чоп этилган11.04.2012МуаллифZiyouz.uz

Биз ўқитувчимизни жуда севардик. Унга бўлган муҳаббатимиз беғараз ва пок эканлигига сира шубҳа қилмасдик. Унинг овозини эшитиш ва сўзлари чангалида яна бир бор эзғиланиш, тафаккур ва хаёлот гумбазлари қад кериб турган салтанатларини сайр этиш учун эрталаблари дафтарларимизни қўлтиқлаб, нонушта ҳам қилмасдан сабоққа югурар; адашган ва толиққан карвонни олислардан келаётган саҳро узра жаранглаган бонг садолари ўзига чорлагани каби бу муҳаббат ҳам бизни тинмай чорлар, ўқитувчимиз билан бизни кўринмас, аммо мустаҳкам ришталар билан боғлаб ташлаган, биз ҳар куни мана шу ришталарга қалбимиз ва шууримизни осганча гўё узоқ кўришмаган ошиқ-маъшуқлар янглиғ ўқитувчимиз дийдорига тўйиш, сўнг у билан икки ёки тўрт соат мобайнида тириклик ва абадиятнинг азоб-уқубат тўла улкан қўнғироғини чалиш, инсониятга хаёлдан келажак сари халоскорлик кемалари ясаб бериш учун бирин-кетин, бироқ бир пайтнинг ўзида сабоқхонага йиғилардик. Мен ҳеч қачон биронтамиз ҳам вақт масаласида адашмаслигимизни билардим ва шунингдек дарс бошлангандан сўнг бирор талабанинг сабоқхонага кечикиб кириб келганини ҳам эслай олмайман. Биз бирон ножўя қилиғимиз ёки хатти-ҳаракатимиз билан ўқитувчимиз гапига тегишдан, тўғри-роғи, уни безовта қилишдан жуда чўчир, шу сабабли сабоқ пайти ҳар бир фикрни тафаккуримиз ва хотирамиз минораларига оғир жангдан сўнг эришилган зафар яловлари каби бир-бир илиб қўйишга ҳаракат қилардик, зеро, бизнинг сабоқхона улуғ ҳамда қудратли саркарданинг бир ҳамласидаёқ, тор-мор бўлган ва сукунатга чўмган майдонни эслатарди. Ўқитувчимиз чиндан ҳам ғолиб саркардага ўхшаб сўзларди. У ҳеч нарса ҳақида ҳеч нарсасиз гапираётгандай таассурот қолдирар, аслида ҳам унинг гаплари қанақадир хаёлот ва рўёдан иборатдай эди. Озғин ва қилтириқлигидан уни ҳозир йиқилиб тушади деб ўйлардик, аммо у ҳеч қачон йиқилиб тушмас, бизни ҳайратга солувчи чаққонлиги билан бир дафъадан сўнг тўкилиб тушади деб ўйлайдиган ҳолатдан тик ва қаҳрли алфозга қайтарди: у гапирар экан, биз мана шу тушуниксиз ва узун жумлалар ортида унинг ҳаётини, фақат уникини эмас, ўзимизнинг ҳайрат ва умидга тўла ҳаётимизни ҳам суғориб турадиган қудрат қад кериб тургандай туюлар, бизга унинг гаплари, ихрашлари, маърузаларини таъсирли қилиш учун атайлаб қилинадиган сукутлари, қироатлари, ташбеҳ ва тимсолларигина эмас, хароба уйнинг вайрон ва путурдан кетган деразасига ёқиб қўйилган хира шам янглиғ пирпираб турувчи кўзлари ва ҳатто бутун вужуди ҳам қандайдир чексиз, бизнинг ақлимиз бовар қилмас қудратдан иборатдай туюларди. Балки бунчалик эмасдир, балки ундан анқиб турувчи бўғиқ ва бадбўй ҳид ҳам қудрат ва илоҳият даракчиси эмасдир, бироқ шундай сирли ва салобатли тую эдики, биз бу туюни ҳар сония ҳис қилиб турардик. Буларнинг барчаси унга бўлган муҳаббатимизни яна ҳам оширар, уни кўз олдимизда буюкликнинг энг олий ва мукаррам чўққисига олиб чиқар, шубҳасиз, у бетакрор буюклик ва карам соҳиби эди.
Биз кунлар ўтган сайин бошқа курслар, бошқа талабалар эвазига ҳам сафимиз кенгайиб бораётганини сезиб қолардик. Мабодо кимнинг дарсига кўп талаба иштирок этади, кимнинг шогирдлари кўп деган савол пайдо бўлган тақдирда ҳам бошқа ўқитувчилар ҳеч мунозарасиз ҳасад ва алам билан уни эслашларига ишончимиз комил эди, зеро, ҳеч қайси ўқитувчига бунчалик талабаларнинг оммавий садоқати ато этмаган десак ҳеч хато қилмаслигимизни билардик. Бошқа ўқитувчилар дарсга кирганда эснаб ўтирган икки-уч талабадан ўзга бирон талабани учрата олмаган ҳолда унинг маърузасини эшитиш учун қўшни, ҳатто ихтисосликлари тўғри келмайдиган талабалар ҳам йиғилиб келар, курси ёки бирон суяниб турса бўладиган жой излаб талабалар даҳлизда зир югуриб юришарди: унинг маърузаси арафасида даҳлизлар, хоналар нақ тўполон ичида қолар, талабаларни тартибга чақириш учун ўқитувчилар ўша кунлари тинимсиз навбатчилик қилишарди. Мен бу кунлар улар учун ниҳоятда машаққатли бўлишини англардим; талабалар деярли уларни тинглашмас, эътибор бермас, бақириб-чақириб, ҳозир бошланадиган маърузани муҳокама қилишарди. Маъруза бошлангач, бирдан сукут чўкар, ҳамма севимли ўқитувчиларининг оғзидан чиқаётган гапларни қоғозга туширишга шошар, сўнг бўш вақтларида баъзилар бу узун маърузаларни ёдлаб ҳам юрарди.
Курсилар, столлар синиб қолавергач, раҳбарлар ўқитувчимизнинг маърузаси учун чеккадаги, фақат байрамлар ва тантаналарда очиладиган зални бўшатиб бердиларда, доимий тўс-тўполон, шовқин-сурон ва талабалар бебошликларидан қутилдилар. Бу зал ҳам кейинги пайтларда торлик қилиб қолаётган бўлса ҳам бемалол ўтириб, маърузани кўчириб олишга имкон бор эди. Ўқитувчимизнинг кундан-кун шуҳрати ошиб борар, биз сабоққа кирганда янги-янги бегона талабаларга дуч келардик. Сабоқдошларимиздан бири хазил аралаш: «Яқинда ўқитувчимиз бутун шаҳарни бошқаради», дерди. Аслида бу ҳазилда ҳеч бир муболаға йўқ эди. Устозни ҳар кўрганда ёки унинг маърузаларини лолуҳайрон ва ошуфта бўлиб тинглаб ўтирган лаҳзаларда нафақат шаҳар, балки қалбимиз ҳам аллақачон забт этилганини ҳис этардик. Ўқитувчимиз назаримизда, қўл етмас юксакликда турар, уни забт этиш ва майда, баъзан ҳаддан ортиқ бачкана ташвишларга ўралашиб яшаётган бизнинг икир-чикирларга, ғийбату фисқЎфасодларга, жўн, ўткинчи умидларга ўралашиб яшаш мумкин эмасдай туюлар эди; у ўзи турган юксакликдан биз томонга боқмас, фақат унинг қиёфасида балқиган ҳидоят ва шамс нурлари музлаб ётган ва неча йиллардан буён офтоб тегмаган кўнглимиз кирларини илитар экан, бу шамс ҳаёт тафтини худди афсонавий Ҳотам бойликларини қашшоғу муҳтожларга бир-бир улашгандай шунчаки садақа қилиб кетар ва у олий ҳиммат, бетакрор саҳоват хожаси эди. Биз вайрон бўлган ва залолатга юз тутган дилларимизни бу офтобга тутиб илитар эканмиз, ҳар биримиз бу офтобни кутиб жон беришга тайёр ва муштоқ эдик. У ўзининг ҳиммати ва саҳовати билан несту забун қилиб бўлгач, бизни зориқтириш ва ўрташ учун яна ўша юксакликка қайтиб кетарди. Биз сезиб-сездирмай гапиришда, сўзлашда, кийинишда ўқитувчимизга тақлид қилаётганимизни англаб қолардик, ҳатто гапираётганда қаламни қўл учида ўйнатишгача ўқитувчимизники эди. Сочни узун қилиб ўстиришни қуйиб турайлик, кўзимизни ҳам ўқитувчимизники каби пирпиратишга интилардик. Мен сабоқдошларимнинг тушларини ҳам ўқитувчимизга ажратишганига шубҳа қилмасдим, зеро мен ҳам бу ёлғиз ўзим подшоҳ бўлган мамлакатни ўқитувчимиз ихтиёрига топширганимга анча бўлганди. Биз гўё жодуланган ва афсун қилинганларга ўхшардик. Ўқитувчимизнинг бизни ўзига тортадиган даражада истараси иссиқ ҳам эмасди, аксинча, биологик хоналарда кўргазмага қуилган устихон каби қоқ суякдан иборат, агар устида эгни боши бўлмаса унинг ўша устихонлардан фари йўқ, сочига ҳеч қачон тароқ тегмаган, патила ва аъзои-баданидан қандайдир заифгина қўланса ҳид анқир, овози қабрдан чиқаётган ва олислардан келаётган ўтмиш садоларидек қаримсиқ ва зардали эди. Биз кўпинча шундай кўримсиз ва ҳатто вампирлардек бадбашара одамга бунчалар ошуфта бўлиб қолганимизга ҳайрон қолардик. Унинг ўзини тутиши, қадди-қомати ва қуриб қолган кулдек кўзлари жоҳиллик ва кибр акс этган юзи Эрликхоннингх баджаҳл ҳайкалини эслатар, биз эса ана шу ақл ва фикр машъали билан бизни нодонлик саҳросидан тафаккур қўрғонининг юксак ва машаққатли сўқмоғига олиб кирувчи, изидан мафтун ва шайдо, жоду ва сеҳр этарак эргаштириб борувчи, ҳар кун тонг саҳарда қўёшдан ҳам олдин аввало устозга эҳтиром ва муаббат уйғотувчи, пешвомиз ва ҳалоскоримиз, ақлу идрокнинг бетакрор тимсоли ваҳили ва қаҳрли маъбуднинг сиғинди ва аржумандлари эдик; унинг шуури бизнинг шуур, унинг хаёли бизнинг хаёл, унинг дарди бизнинг дард, унинг шиддати бизнинг шиддат эди ва биз фақат мафтункорлари эмас, унинг қудрат ва карам акс этиб турган танасининг бир қисми эдик, у биз эди, биз эса у эдик.
Бизнинг ўзаро баҳсларимиз унинг маърузаларига бир тақлид эди, холос. Бир марта биз сабоқдошларимиз билан ғоя ва инсон ҳақида баҳслашиб қолдик. Мен ғоя ўткинчи, инсон абадий деган анчайин жўн фикримда туриб олдим. Биз баҳсимизни ўзаро ҳал қилолмагач, устозга мурожаат қилдик. У маърузаларини худди кўксингизга туйқусдан ханжар ургандек, тўсатдан биз кутмаган, сезмаган фикр билан бошлар ва изидан қуйилиб келаётган, бизнинг ақлимиз бовар қилмас ваҳмли ва зарбали мантиқларини бизнинг лолу ҳайрон қолган тасаввур даштимизга улоқтираверарди. У фикримизни эшитиб, кибрли жилмайиб қўйди ва қисқагина қилиб: «ғоя ўлмайди», деди. Мен эса ўз фикримда туриб олдим. «Г`оялар қуролга ўхшайди, ишлатиб бўлингач отиб юборилади», дедим.
— Йўқ, — деди ўқитувчимиз бироз писандали оҳангда; у ҳар биримизнинг қалбимизга ўзининг ҳайкалини ясаб улгурган қиёфасига заҳарханда тус берди. — Тана ўлиб кетаверади. ғоя янги авлод билан бирга янгидан туғилаверади. Уни кўмиб бўлмайди — уни кўмишган тақдирда ҳам у қабрдан чиқиб яна дунёни бошқараверади. — У шундай деб сирли тиржайди. Менга у ўз хулосаларидан завқ олаётгандай туюлди. — Яқинда Т. ўлди, — деди у бир зумдан сўнг фикрини давом эттириб. — Буни ҳаммаларинг биласизлар. Унинг арбоблик фаолияти деярли шармисор қилинди, уни ватан хоини деб аташгача боришди. Лекин янгилар ҳам унинг ғояси билан бошқаришга ўтишди. Г`ояни ўлдириб бўлмайди, у янги авлод билан бирга янги мазмун кашф этиб туғилаверади.
Шундай деб у шакл ва мазмун ҳақида гапира бошлади. Тан олиш керакки, бизни унга билдирадиган эътирозимиз ниҳоятда заиф эди, шу сабабли биз
одатдагидай бу мунозарада ҳам енгилганимизни тан олдик. Ўқитувчимиз ғолибона жилмайди. У ҳамиша бизнинг тушунчаларимизни тор-мор қилгач, яна бир оғир жангда зафар қозонгандай мағрур жилмайиб қўярди, гарчи жумлалари узун, танбеҳу ишоралар кўп бўлган бўлса ҳам, у фикрларни худди ўқиб бераётгандай равон ифодалар, у ростдан ҳам бир нуқтага-бизнинг устимиздаги бўшлиққа қараб гапирар, гўё у ерда қандайдир сирли китоб очиқ тургайдай эди; Устознинг барча ҳаракатлари зўракидай туюлар, қўллари қалтираб, ҳозир нимасидир фош бўлиб қолишидан хавотирланиб турар, бизнинг муҳаббатимизни қозонганига ҳам ишонмагандай, шу сабабли ҳамиша жоҳил, кибрли, ёлғиз бўлиб туюларди. Уни доим мен касалманд ва васваса бўлса керак, шу сабабли ҳам ҳеч кимга ўхшамайди, барча даҳолар каби у улуғ ва бетакрор васвасага йўлиққан дея ўйлардим, шунда мен ўқитувчимизнинг аъзои баданига ўрнашиб қолган ҳиднинг нима эканлигини ғира-шира англагандай бўлардим; бу нам тупроқ ҳиди эди. Аммо бу туйғуни ошкор қилиб, ўқитувчимизга ошиқу шайдо бўлганларнинг танбеҳига дош беролмаслигимни ўйлаб, бу ҳидни унутишга ҳаракат қилгандим. Устозимизга бўлган оммавий шайдолик, сабоқхоналарда курси топиб ўтириш муаммоси ва бешафқат вақт ҳаммасини унутишга мажбур қилди ва мен ҳам эртага устознинг маърузасини олдинги қаторларда ўтириб эшитиш учун қандоқ қилиб сабоққа эртароқ боришим кераклигини ўйлаб тонг оттирадиган бўлдим.
Ўқитувчимизнинг маърузалари тобора қизиқ тус олаётганди. Унинг шогирдлари сафи кенгаётганидан унинг ўзидан кўра биз кўпроқ қувонар, устозимизни еру кўкка ишонмасдик. Охир-оқибат устозимиз барча соҳада ғалаба қилди. Уни ёқтирмайдиган факултет бошлиғимиз ўқитувчилар ҳам талабаларни тартибга чақириш учун унга мурожаат қиладиган бўлишди. Бебош талабалар устозни кўриб, худди афсун билан сели қайтган дарёдай жимиб қолишарди. Шундай пайтлари у бу дунёга янги тартиб, янги ҳақиқат, янги мантиқ ва янги ҳидоят ёювчи, инсонларга хос барча майда ва жўн кечинма, муносабатлардан холи, тириклар ета олмас даражада фориғланган, покланган, мусибат ва азоб узра юксак кўтарилган хилқат бўлиб туюлар эди. Сабоқдошларим устозимизга бағишлаб шеър битиб юришини билардим. Менинг шеър ёзишга унча уқувим бўлмаса-да, устоз ҳақида соатлаб гаплашишга, баҳслашишга тайёр эдим. Биз ҳаммамиз устозимизга бўлган эҳтиромимиз телбалик даражасида эканлигини сезар ва мана шу телбаликнинг ўзиёқ қалбимизни ғурур ва сурурга тўлдирарди. Унинг нутқида кишини жазава ва васвасага туширувчи, жунунини қўзғовчи нимадир бор эди; у гапирар экан, ҳеч биримиз у гапираётган нарса ҳақида ўйламас, хаёлимизга Малмстининг «Йиғи» мусиқаси каби олис шовқин аралаш мубҳам жилвалар келар, у ҳаёт ҳақида гапирар экан, ўз-ўзидан биз ўлимнинг улуғлиги ва қудрати ҳақида ўйлардик; биз хаёл ва фикрларимизни бир жойга тўплашга қанчалик ҳаракат қилмайлик, устозимиз маърузалари бизни барибир ўша ақл—идрокдан ҳоли олисликка етаклаб чиқиб кетаверар, гё жами инсоният интилиб келган нарса мана шу маънисиз, мазмунсиз ва шаклсиз олисликда деб таъкидлаётгандай эди. Тўғрироғи, буни устоз сўйламас, унинг сўзлари бизни масту мустар қиларди. Биз хулоса ва ҳукмнинг бунчалар бешафқатлигидан, бунчалар озурдалигидан маст бўлардик, устоз бизнинг ғурур ва шаънимизга тегиб, қалбимизни уқубат селида оқизиб маст қиларди. Биз ўз муҳаббатимизни бошқаларга тез ва осонюқтира олардик. Бунинг учун устозни зўр бериб мақташ бизга хеч шарт эмас, биз муҳаббат ва ҳайрат ёйиш учун устознинг икки-уч фикрини келтирар ва бу фикрлардаги ададсизлик ва ҳудудсизликдан суҳбатдошимиз бир сония ичида худди уятли жойи очилиб турганига бирдан кўзи тушиб қолгандай аввал лол қолар, сўнг устозимизнинг ғойибона мухлиси ва муҳибига айланарди. Ўшанда муаббат ҳам юқумли касаллик каби тез ва ҳавфли тарзда ёйилишининг гувоҳи бўлардик. Биз қанчадан-қанча дилларга, ақлларга бу юқумли касални юқтирмадик, қанчадан-қанча қалбларга ҳайрат ва улуғликдан лол қолиш чироғини ёқмадик: гўё биз шаҳар ва одамлар оралаб юқумли касал ташувчиларига ўхшар, қаерга борсак, ўша йерни ўзимизнинг танимизни ва шууримизни қақшатиб ётган касаллик билан заҳарлаб чиқардик. Бир марта сабоқдошларимизнинг бирининг олис қишлоқдан келган отаси устозга бўлган эҳтиромимизни кўриб, ҳўнграб йиғлаб юборгани — устоз бизнинг шаън-шавкатимиз ва халоскоримиз эди; худди баҳор офтоби янгли онгимизнинг рутубатли ва чарчоқ қирларини иситар, биз шу офтобни бошимиз ва шууримизга тож қилиб, фасллар ялқовлик ва ҳорғинлик билан алмашадиган талабалик тунларимизни шуълага тўлдирар, ўзларини устознинг энг садоқатли шогирдлари деб ҳисобловчилар йиғилиб қолганимизда фақат устоз ҳақида гаплашар ва унинг жумлаларига яширинган мантиқли чиқишни, қирқ чиммат ичидан юзини бир-бир очган гўзал янглиғ бу фикрга шайдо бўлиб, соатлаб муҳокама этишни яхши кўрардик. Биз шогирдлар турли ёшдаги ва тақдиримиз бир-биримизникига сира ўхшамайдиган турли қарашга мансуб йигитлар эдик, аммо ҳаммамизни устозга бўлган эҳтиром бирлаштириб турар ва ҳафтанинг маълум кунида йиғилиб исқирт қаҳвахона бурчагида фақат талабаларгагина хос бўлган қизғин ва ҳаёсиз суҳбатлар қурар, ҳар биримиз ўзимизча устоз ўгитларини шарҳлар ва шаҳар тун чопонини кийиб, секин мудрай бошлаганда эртага тонгда устозни яна бир бор кўриш бахти мавжудлигидан масрур бўлиб, бир фикрга келолмай тарқалишардик. Қанчалик бақириб-чақирмайлик ва бир—биримизга фикримизни уқтиришга аракат қилмайлик, барибир ҳар ким ўз фикрида қоларди. Биз кейинги ойлар ичида қаҳвахонадаги сараланган улфатлар суҳбати фақат устоз ҳақида бошланиб, у билан тугар, баъзида сараланган шогирдлар суҳбатига шу атрофда яшайдиган ва пиво олишга алам ҳақи етмаганидан бизнинг эрмагимизга айланган тузиккина ном чиқарган шоир ҳам келиб қўшилар ва биз олиб берган пиво ҳаққи у ҳам устозимизни улуғлай бошларди. У умрида кўрмаган бўлса-да, бир куни бизга устоз ҳақидаги шеърини ўқиб берди. Шеър чинаккам самимият билан ёзилган, устозни сал бўлмаса миллат тарбиячисига айлантириб қўйганди: шеърдаги устозимизга эҳтиром бизга азбаройи хуш ёққанидан шоир пайдо бўлиш билан олдига пиво қўяр ва ўша шеърни ўқиб беришни талаб қилардик. Бутун ҳаётидан ва ёзган шеъридан тополмаган маънини шоир ана шу исқирт қаҳвахонага келиб турувчи алмойи-алжойи талабалар ичидан топгандай, шеърни бор овозда ўқир, баъзан биз ҳам унга жўр бўлиб қуярдик.
Шоир шеърни ўқиб бўлгач, ютоқлаб пиво симирар ва яқин кунларда устоз ҳақида достон ёзажагини билдирар ва яна пиво симириб, кечгача бизнинг даврамизни ўзи каби тушкун ва афтода ҳол шеърлари билан тўлдириб ўтирарди.
Эндигина бошланган ёз тафтидан қочиб қаҳвахонага бекиниб олган кунларимизнинг бирида бизда ўкишлар тугаб, таътил бошлангач (таътил яқин эди) устознинг ўзини шу даврага олиб келиб, у билан яқинроқ танишиб олсак-чи, деган фикр пайдо бўлди. Устозни таклиф қилиш бизнинг баҳсларга якун ясади. Шу сабабли бунга ҳамма рози бўлди. Шоир ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлади: у шу баҳонада зарур нарсаларни йиғиб олмоқчи ҳамда «ул улуғ устоз» билан яқиндан танишмоқчи эди. Текин пиво сабабми ёки бизнинг суҳбатлардаги устозга бўлган эҳтиромми у ҳам ўқитувчимизни устоз деб атай бошлаган эди.
Таътил бошлангач, талабаларга хос эпчиллик билан тайёргарлик бошланди; қаҳвахонанинг бурчагидаги курси биттага кўпайтирилди, қаҳвахонадагиларнинг розилиги олинди. Барча зарур нарсалар ҳозирлаб қўйилди; биз устозни ҳурматига яраша бироз ҳашам билан кутиб олмоқчи эдик. Устозни топиб келиш менга топширилди: биз устознинг уйини билмаслигимизни ва бу билан ҳеч ачон қизиқмаганимизни шунда сезиб қолдик. Таътил бўлгани учун устозни уйдан бошқа жойдан топиб бўлмасди. Биз факултет бошлиғи, ўқитувчилардан бир-бир устознинг яшаш жойини сўраб чиқдик. Улар бу билан ҳеч қачон қизиқишмаганини ва устоз улар билан ҳеч қачон ҳамсуҳбат бўлмаганини айтишди; биз бу ҳолни ўзимизча «у ёлғиз ва мағрур яшайди» деб изоҳладик. Ниҳоят, девонхонадаги титилиб кетган ҳужжатлар ичидан устоз яшайдиган кўча ва уйнинг манзилини топдик; ҳужжат ҳали шаҳар янгидан қурилмасдан олдин тўлдирилган ва бирон марта қайта янгиланмаган эди. У шаҳарнинг шарий қисмида эски кўчалардан бирида яшарди. Мен кўчада деярли ҳеч кимни учратмадим. У ташландиқ каби кимсасиз ва бироз ваҳмли эди. Уйларининг томлари, деворлари қулаб ётар, кўчани анчалик рангдор қилиб безаган бўлишмасин, гўё ҳашамдор сурат четига бехосдан ранг чапланиб кетгани каби мен бораётган хароба кўчанинг икки четини деярли вайрон қилинган уйлар қуршаб олганди. Бу кўчада кўпдан буён бирор жиноят яшамагани шундоқ кўриниб турарди. Устознинг уй рақамини излаб кўчанинг охирига бориб қолдим. Уйлар тугаган жойдан бироз ваҳмли, эски, ҳар қандай ташриф бўлса қабул қила оладиган улкан қабристон бошланар ва у кўз илғамас масофага чўзилиб кетган эди. Мен яна қайтадан кўчани бошидан охир ахтариб чиқдим. Ва ҳар сафар кўча мени қабристонга бошлаб чиқарди. Мен яна бир марта кўчани текшириб чиқмоқчи бўлдим, бироқ шунда қабристон тепасидаги рақамга бирдан кўзим тушиб қолди ва ичимни бир қўрқинчли туйғу куйдириб ўтди; Қабристон тепасидаги рақам устоз уйи кўрсатилган рақам эди. Аввалига мен ҳеч нарсани тушунмадим; сўнг устознинг устихондан иборат қадди, баданидан анқиб турувчи заҳ қиёфасида акс этиб турадиган ҳасад аралаш кибр ва фақат марумларга хос совуқ кўзларини эслагач, нимадир бутун шууримни ёриштириб юборди ва англаган нарсамни ўзим салдан сўнг кўтаролмай қолишим мумкинлигини сезгач, худди зулмат оралаб югураётгандай қулаган деворлар, хароба уйлар оралаб жон ҳолатда изимга угурдим.

* * *

Эртасига эрталаб олдимга сабоқдошларим келди. Менинг кечадан буён ўрнимдан турмаганимни, алаҳсираб чиққанимни хонадошимдан эшитилган чоғи, менинг қизарган кўзларимни, бир кечада ажин босган юзимга қарашиб, қаттиқ шамоллаган деб ўйлашди, афтидан, меҳрибонлик қила бошлашди. Мен эса кечадан буён юрагимни эзғилаб ётган қурқув ва саволларни ортиқ ушлаб туролмадим ва гапирар эканман, товушим худди ўқитувчимизнинг товушига ўхшаб кетганини сезиб чўчиб тушдим;
Бизга ўлик устозлик қилибди. Биз ўликка муҳаббат қўйибмиз…

https://ziyouz.uz

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. Мулло Боқи says:
    10/14/2019 at 04:49-

    Бу ёзувчи бутун х,аёти давомида иккита нарсани у`ргана олмади. Биринчиси, воқеани баён этмай, тасвирлашни. Иккинчиси, жумлаларни кетма-кет феъл билан тугатмасликни. Афсуски, мана шу икки жиддий камчилик ёзувчи асарларини у’қиганда меъдага тегади.

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 87518 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 36343 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35055 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 35015 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 34969 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 34697 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 34680 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 34587 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 34569 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34494 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34461 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34439 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34436 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34385 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34382 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34376 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34278 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34228 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34226 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34194 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34135 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34083 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 33970 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 33967 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 33952 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 33902 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 33849 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 33843 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 33823 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 33820 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 33769 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 33761 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 33746 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 33744 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 33702 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 33692 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 33655 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 33652 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 33625 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 33625 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 33595 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 33574 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33469 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33456 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33444 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33424 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33423 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33422 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33379 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33358 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33357 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33346 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33298 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 33296 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33284 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33280 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33263 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33251 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33247 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33240 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33227 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33196 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 33195 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33194 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33181 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33125 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33112 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33091 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33069 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33061 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 32936 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 32919 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32914 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32903 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 32865 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 32860 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 32836 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 32802 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 32801 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 32795 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 32780 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 32762 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 32737 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 32676 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 32669 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 32665 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 32657 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 32634 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 32631 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 32631 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 32621 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 32603 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 32595 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 32578 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32574 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32566 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 32559 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32555 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32555 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32547 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32537 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32530 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32514 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32512 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32508 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32505 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32497 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32475 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32464 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32462 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32457 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32451 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32441 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32439 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32420 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32408 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32393 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32364 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32342 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32320 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32317 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32315 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32303 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32301 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32275 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32274 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32258 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32247 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32236 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32220 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32198 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32190 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32153 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32119 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32114 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32106 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32087 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32078 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32078 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32074 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32064 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32061 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32058 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32054 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32052 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32046 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32044 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 32031 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 32016 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 32009 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 32002 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 31997 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 31995 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 31993 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 31983 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 31966 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 31964 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 31959 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 31957 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 31950 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 31947 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 31947 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 31945 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 31922 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 31898 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 31887 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 31886 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 31873 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 31872 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 31870 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 31870 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 31868 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 31856 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 31851 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 31850 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 31849 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 31841 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 31822 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 31815 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 31814 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 31813 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 31812 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 31812 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 31809 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 31801 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 31792 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 31786 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31785 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 31782 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 31779 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 31779 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31778 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 31777 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 31772 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 31769 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 31759 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 31757 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 31754 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 31750 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 31748 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 31732 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 31731 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 31729 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 31725 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 31725 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 31723 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 31720 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31719 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 31716 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 31712 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 31706 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 31693 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 31688 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 31687 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 31684 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 31667 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 31667 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 31666 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 31660 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 31659 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 31656 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 31655 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 31650 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 31648 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 31636 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 31635 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 31626 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 31620 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 31619 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 31610 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 31601 марта ўқилган
    • Қурултой: Қамалганларнинг яқинлари «тавқи лаънат»дан қутулдими?  - 31591 марта ўқилган

Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!

Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган