"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сиз севган ёзувчилар – Назар Эшонқул. Шамолни тутиб бўлмайди (ҳикоя)

Адабиёт | 10/06/2019 14:10-     10422 марта ўқилди

 Назар Эшонқул. Шамолни тутиб бўлмайди (ҳикоя)

Чоп этилган11.04.2012МуаллифZiyouz.uz

Юз йилдан бери терсоталикларнинг ғурури ва фахри бўлиб келган, замонавий қилиб қурилган равоқли уйлар қаршисида юздаги чипқондек қишлоққа кўримсизлик ва кексалик бағишлаб турган, номаълум ва мудҳиш синоатларга тўла қадим қўрғонни эслатувчи Байна момонинг уйини худди унутишга ва йўқ қилишга маҳкум этилган хотирадек ниҳоят бузиб ташлашга киришишди: темир тирноқли булдозерлар уйнинг деворларини қулатар эканлар, уй билан қўшиб, ўзларининг ҳам нималаринидир бузиб, вайрон қилишаётгандек, терсоталиклар бир чеккада жимгина кузатиб туришар ва нақ эллик йилча тақдирнинг бешафқат ўйинига қарши кураша-кураша дунёдан ёлғиз ва изсиз ўтиш азобини кўтариб келган, ҳаёти ўзларига ҳамон тушуниқсиз ва мавҳум туюладиган Байна момони эслаган аёллар кўзларига ёш олиб, болаларини бағирларига босганча, олис ва ғамгин хотираларга берилиб, мунғайган алфозда ўтирардилар.
Байна момо тириклигида, гарчи бу аёлларни, эрининг полвонлик лаш-лушлари ва кийим-кечаклари ётган, полвонниг ўлимидан сўнг ҳечқачон чироқ ёнмаган, туйнуги шуваб ташланган ана у ҳужра каби қоронғу мусибат тўла уйи ичкарисига киритмаган бўлса-да, улар қаҳр ва ғазабини ситам билан ичига ютиб келган бу кампирни ҳурмат ва эҳтиром билан эслашарди. Бу уй Терсотада қурилган биринчи уйлардан эди ва Райим полвоннинг отаси Шукур оқсоқол бундан бир аср муқаддам туғилажак фарзандларига кенг уй ва йилдан-йилга кўпайиб бораётган йилқиларга отхона солиш мақсадида Терсота сойининг офтобрўясига қишлоқнинг биринчи пойдеворини қурганди. Райим полвон эса отасининг ишини давом эттирди: уйнинг орқасида боғ барпо этди ва отхона ёнида қирга туташтириб, ёзнинг жазирамасидан гўшт ва ёғларни, қимиз ва айронларни асраш учун кенг ертўла, уйнинг олдига тошдан баланд супача, от кириб чиқадиган узун, устундор айвон қурди. Байна момо эллик йилга яқин ёлғизлик даврини ана шу айвондаги устунларга суяниб ўтказди: у эри ва ўғлининг жудолик азоби қийнаган пайтлар шу устунларни қучганча йиғларди. Кейинчалик кўз ёшлари ҳам тугаб қолгач, ҳаётида гўё суянчиғи ва орқасидан йиғлаб қоладигани йўқлигини одамлардан яшириш учун ёки энди йиллар силсиласига дош беролмай путурдан кетаётган уйни буткул вайрон бўлишдан асраб қолмоқчидек, елкасини устунга суяган ҳолатда хотирасининг синиқ парчаларига тикилиб, кўзларини юмганча ғамгину мустағриқ ўтирарди.
Райим полвоннинг ўлимидан кейин туғилган ва у ҳақда кейинчалик буткул эсларидан чиқиб кетган чўпчакларнигина эшитиб улғайган авлод уйларини равоқли ва пишиқ ғиштдан қура бошлагач, бир пайтлар Терсотанинг кўрки ва ғурури бўлиб турган бу уй бирдан кўримсиз қиёфага кирди ва энди Байна момо каби уй ҳам қишлоқдаги уйлар олдида ёлғизланиб қолганди: фақат бири-бирини босиб-туртиб кириб келаётган шошқолоқ йиллар бу авлоднинг саркаш қалбига қандайдир олис хотирани ёқиб қўйиш учун беҳуда уриниб, уй деворларига маҳзун битиклар ёзар, бекаси билан бирга бу макон ҳам аллақачон ўзининг олдинги қудрати ва виқорини йўқотиб бўлган, унут ва ташландиқ масканга айланганди. Терсоталиклар энди аеропланлар ҳақида гаплашишарди. Улар замоннинг алғов-далғовларига ғарқ бўлган, ҳаётларида юз бераётган янгиликларни ҳазм қилиб улгурмасди. Йиллар билан бирга ҳамма нарса ўзгарар, фақат Байна момогина уни сезмас, гўё унинг учун вақт ўша ҳолича қотиб қолгандай, уни ҳамон ўша эллик йил олдинги — эри ва ўғлининг ўлигини аскарлар тепкилаб ўтишган устун олдидан топиш мумкин эди.
Миршаб ва аскарлар уйнинг ҳар бурчагидан ёпирилиб келишганда Байна момо эрининг мурдаси устида турарди. Райим полвонни қўлга туширолмай юрган Замон отбоқар уни уйидан чиқаётганда отиб ўлдирган, энди полвон ростдан хам ўлганми, йўқми миршаблар билан пусиб-пойлаб, айвонга яқинлашиб келарди. Бироқ шу пайт яна ўқ овози жаранглади ва Райим полвондан кўз узмай келаётган аскар оёғини қучоқлаганча бақириб йиқилди. Байна момо меҳмонхона эшигидан чиқаверишда отасини отиб ташлашганини кўргач, уйга югуриб кириб кетган, қўлига отасининг милтиғини тутиб турган ўғлини кўрди — о`ғлининг кўзларида ҳам эриники каби ғазаб, телбалик ёнарди. Байна момо ўғлини огоҳлантиришга улгурмади. Бирданига бир неча ўқ овози унинг қулоғини битириб қўйди ва ўғли отасининг устига юзтубан йиқилди — йиқиларкан, энди сабза урган мўйлови титраб кетди, онасига бир зум қўрқув ва ҳижолат аралаш тикилди. Замон отбоқар югуриб келиб, унинг бошига тепди ва милтиқни бир четга улоқтирди. Қишлоқда аскарлардан бошқа ҳеч ким кўринмас, одамлар гўё сувга чўккандай ғойиб бўлган, фақат деразаларга тортилган қора пардалар бу мудҳиш жиноятга лоқайд ва бефарқ боқиб турарди. Байна момо терсоталикларни кечира олмади — кўкраги илма-тешик бўлган ўғлига қарата Замон отбоқар яна бир неча бор ўқ узаркан, у мадад излаб, уйларнинг туйнукларини ёпиб турган қора пардаларга бир-бир кўз тикди, бироқ у ердан совуқ сукутдан бошқа ҳеч нарса кўринмас, зулматга чўккан туйнуклар бу мисли кўрилмаган қотилликни жимгина томоша қилиб турарди. Миршаблар Райим полвон ва ўғлининг ўлганига ишонч ҳосил қилишгач, отларига миниб жўнаркан, Замон отбоқар эри ва ўғли мурдаси устида чўкка тушган Байна момонинг елкаси оша қамчи туширди:
— Энди хору зорликда ўлиб кетасан, — хириллади у. — Молингни топшир, деганда эринг қўлига милтиқ ушлаб биз билан сичқон-мушук ўйнади. Мана, энди унга ҳеч нарсанинг кераги йўқ.
Миршаблар Райим полвоннинг қўрадаги подаси-ю отларини ҳайдаб кетишди. Замон отбоқар отларни қувиб кетаркан, бир йўла отаси билан унинг қасосини олиши мумкин бўлган ўғлини ҳам отиб ташлаганидан хурсанд эди — у шу кетиши билан қишлоқнинг кўп нарсасини ҳайдаб кетди — энди қишлоқ бирдан минораси қулаган шаҳардек ғариб ва нотавон кўринарди. Ўн беш йиллардан сўнг Замон отбоқар қишлоққа қайтиб келганда қишлоқдан файз кетиб, одамлар яна ҳам ожиз ва ҳуркак бўлиб қолгандилар. У Райим полвондан сўнг ташландиқ ҳолатга келиб қолган сой бўйидаги боғга кенг қилиб уй қурди: у боғда уй қуриш учун ҳеч кимдан рухсат сўраб ўтирмади. Энди у ўзи бу қишлоққа олиб келган замон ҳавосидан яйраётган қишлоқдошларини кўриш учун отда изидан бир тўда ов итларини эргаштириб айланиб юраркан, қоя остида елкасига ўтин кўтариб келаётган Байна момога дуч келди. Байна момо қариб қолган, аммо ҳали ҳам кўзлари худди ўн беш йил аввалгидек қаҳрли ва нафрат тўла эди.
— Сен менга бундай қарама, — Замон отбоқар қамчисини ҳавода силкитар экан. — Эринг бу ерда бўлмаса бошқа ерда барибир ўлган бўларди. Сен эса хавотир олма, ўлсанг итларим кўмади. — Шундай деб у бўрибосарларни кўрсатди. Аммо у Байна момони бу сафар урмади. Байна момо ҳам унга бир оғиз ортиқча гапирмади. Умуман эри ва ўғлининг ўлимидан сўнг камгап ва одамови бўлиб қолганди. У Шукуроқсоқол ўз феълига яраша кенг-кенг қилиб қурган хоналарда худди бир нарсасини йўқотган каби мақсадсиз кезиб юрарди: у энди бу алғов дунёда ёлғиз ва қаровсиз қолганди: лекин ўзининг ожизлигини ҳеч қачон билдирмас, ўзидан кўнгил сўраганларни ёмон кўрар, гўё ҳаёти ҳеч ким қиё боқа олмайдиган дахлсиз салтанатдек у ёққа бирон кишини ,ҳатто сўзи билан ҳам, киришга йўл қўймасди. Эрта баҳордан то кеч кузгача саҳармардондан олдига беш-олти қўй-қўзи, эчки-улоқ ҳайдаганча дарё бўйидаги юлғунзорга тушиб кетар, у ердан қуриган шох-шабба териб, қоронғу тушганда уйига қайтар, бир йилда икки-уч марта тегирмонга буғдой кўтариб борарди. Унинг буғдой кўтариб юришидан ори келган Олломурод тегирмончи Байна момони инсофга чақирди:
— Сиз бундай овора бўлиб юрманг, — деди у. — Бирон эркакдан бериб юборсангиз, тортиб, ўзим уйингизга олиб бориб ташлайман.
— Бу қишлоқда эркак йўқ, — деди Байна момо зарда билан, сўнг елкасидаги буғдойни тегирмонга кираверишда туширди. Гапираётганда овози титраб кетди. Тегирмончи тилини тишлаб қолди. Байна момо бир пайтлар фақат қишлоқ эмас, бутун тоғли халқнинг орини кўтарган, номини чиқарган Райим полвонни қулоқ дея таъқиб қилишларига, сўнг итдай хор қилиб отиб ташлашларига йўл қўйгани ва ўғли билан эрини замоннинг эгаси, бир пайтлар Райим полвоннинг малайи Замон отбоқар ихтиёрига бериб қўйгани учун қишлоқдошларини кечиролмас, уларга бўлган нафрати сусайиш ўрнига, йиллар ўтиб, ота-бола ўлдирилган оқшомдан узоқлашган сайин кўпроқ ўрни ва қадри билинаётган, ўзини ҳаётнинг барча қувончидан бир йўла маҳрум этган, ёлғизликнинг кўр мусибати аро тобора авжланиб, Байна момонинг кексалиги билан бирга инжиқ ва йўриқсиз бўлиб борарди. У баъзида қишлоқдошларини очиқ масхара қиларди: «E, сенмисан, Салом кўса, хотинингнинг иштонини кийиб юрибсанми дейман», «Ҳаким отчопормисан, бунча урғочи байталга ўхшаб қийшанглайсанг…» «Бу қишлоқнинг аёллари энди фақат хезалак туғади». Бу масхара ва нафрат йиллар ўтиши билан Байна момони қишлоқдан бутунлай ажратиб қўйди. Энди у ёлғиз ва кимсасиз қолди. Уни ойлаб биров йўқламас, фақат эрталаб эчкиларини юлғунзорга ҳайдаб, бораётганидан, кечқурунлари қишлоқни тутган қайнаётган сут ҳидидан ҳали унинг тирик эканини билишарди. Байна момо ўз ёлғизлиги ва мусибатини ҳаётнинг бадбўй, забун, хор этилган ҳидлари анқиб ётган йиллар даҳлизидан етаклаб ўтди. Қишлоқдошлари баҳор келиши билан эски яйловларга кўчиб чиқишар ва ер шудгорлар, ҳар ким ўз ташвишига берилиб кетарди. Қишлоқда қолган Байна момо эса бу пайтда ёлғизлик даштини шудгорлар, у ерга ҳар йили Замон отбоқар ҳукумат одамлари билан келиб, эри ва ўғлини отиб ташлаган оқшомни экар ва сўнг ёлғиз ўзи ҳосилини ҳам йиғиб оларди. Байна момо ҳар кеча кўз ёшлари билан тўлган қайиқда йиллар қоялари орасида қолиб кетган эри билан ўғлининг илма-тешик бўлган мурдаси ва Замон отбоқарнинг музаффар қамчиси ётган қонли ҳалқоб билан тўлган айвонга сузиб борар, эрталаблари ҳўл бўлиб кетган ёстиғини худди қадим аждодларнинг унут яловидай уйининг олдидаги — орадан йиллар ўтгач, уйини бузаётганлар қўпориб ташлашга кучлари етмагач, ковлаб олишга мажбур бўлган — баланд толга осиб, офтобда қуритарди. Қиш пайтлари ғамлаб қўйган ўтини етмаган кунлари у кўрпага оёғини тиққанча хотирасига исиниб жон сақларди. Ражаб кўса қариндошлиги қўзиб, бир неча йил олдин ғамлаб берган ўтини омборхона ортида кўса келтириб, тахлаган жойда тахи бузилмай турарди — уни Байна момо қазо қилганда маъракага яратишди ва барча терсоталиклар Райим полвон тириклигида ҳамманинг маслаҳатгўйи бўлган, уйи ҳамиша меҳмонлар ва полвонваччалар билан тўлиб-тошадиган бу аёлнинг бунчалик нафрати ва тавқи лаънатига сазовор нима гуноҳ қилишганини бир умр билолмай ўтишди. Байна момо қишлоқдошларига кўз-кўз қилмоқчидай, бу уйнинг эркаги ва орияти ўлмаган дея таъкидлаётгандай эри ва ўғлининг полвонлик яктакларини ҳар ойнинг охирида шусиз ҳам ҳамманинг кўзига ташланиб турадиган уйининг шаппатгайига осиб қўярди: яктаклар ҳам бора-бора йиллар ҳовурига ҳамда ҳар ойда қайта ювадиган нафрат тўла чангалларга дош беролмади: Замон қассоб ўлимидан бир кун олдин яктаклар торда увада-увада бўлиб осилиб турар, улар энди кийимдан кўра кўпроқ қабрлар устига илиб қўядиган лахтакка ўхшаб қолганди.
Замон отбоқарнинг ўлими ҳам Байна момонинг қалбини юмшата олмади: унинг ўлими тўғрисидаги хабарни келтиришганда Байна момо ўз ҳужрасида келинлик сандиғи ёнида чўкак тушганча мусибату ғамга кўмилиб ўтирарди: унинг шу туриши азоб-уқубатнинг бир тўплам уюмига ўхшарди. Ҳужрага бош суққан Розия момо унга Замон отбоқарнинг ўлими ҳақидаги хабарни етказди. Барча аёллар ҳозир қувончдан ҳаммани бир-бир қучиб чиқади деб ўйлашганди. Аммо Байна момо хабарни оқсуяклардек хотиржам қабул қилди: у бу хабардан ажабланмади ҳам, ўтирган жойидан остонадаги аёлларга бурилиб ҳам қарамади — ҳайкалдай, гўё тошдай қотиб ўтираверди. Фақат унинг бармоқлари қалтираб турар, хонага қон ҳидидай нохуш ҳид ўтириб қолганди. Аёллар ундан жавоб кутиб узоқ ўтиришди. Орадан анча вақт ўтгач, Байна момо уларга ўгирилиб ҳам қарамай, гўё уларни кўришдан ижирғангандай ва жиркангандек алфозда «Боринглар, ўликларингга йиғланглар» деди. Унинг қаҳр тўла товуши кўпдан буён одам қадами етмаган ҳужралар ичига сингиб кетди: у ердан йигирма уч йиллик чангу ғубор гўё зардали овоздан қалтираб кетгандек жойларидан бир қимиллаб қўйди, сўнг яна ҳужраларга бу хонадон бошига тушган ғам-андуҳдай абадий чўкди. Шундай дея Байна момо мусибат ва ғам адо қилган бу аёлнинг йилдан-йилга кичрайиб, қариб бораётганидан ва юзларини тилим қилиб ташлаган ажинларидан уялгандай фаслма-фасл ранги ўзгариб, худди бекаси каби туссиз, рангсиз кўринишига келиб қолган ва ҳеч қачон елкасидан тушмаган желаги билан юзини аёллардан тўсиб олди; шу билан у терсоталиклар ва одамлар билан ўрнатилажак барча мулоқотлар эшигини тақа-тақ ёпди ва фақат ўзигагина маълум, бошқа ҳеч ким англай олмайдиган, бошқа ҳеч ким англашга қодир бўлмаган ўз дунёсига кириб кетди.
Байна момо сўнгги нафасигача ўз нафратига содиқ қолди. Замон отбоқарнинг ўлимидан сўнг ҳам қишлоқдошлари билан илакишиб кетолмади. Умрининг охирида бу ўжар кампир барибир ўзлариникига кўчиб бормаслигини сезгач, синглиси билан куёвининг ўзлари кўчиб келишди: аммо бу пайтда Байна момо бутунлай оёқдан қолган, фақат кун узоғи кўзини шифтга тикканча чўзилиб ётишга ярарди. Байна момони эри ва ўғлининг қабри ёнига қўйишди: эллик йил аввалги қабрни осонгина топишди; қабр деярли ҳар ҳафта тозалаб турилганидан бошқа қабрлардан якқол ажралиб турар ва ундан мискин бир андуҳ анқирди. Унинг Райим полвондан сўнг деярли янгиланмаган, ҳатто уларга ҳам мусибат ва ёлғизлик ҳиди ўтириб қолган кўйлакларини халқ лапарларини йиғиш учун келиб, қуриб кетишган ва ўша талаба қизлардан сўнг бирон марта фойдаланилмаган торга узоқ жанглардан сўнг мағлуб бўлган қўшиннинг ўзларига ўлжа қолган туғларини осиб қўйишгандек ва қишлоқдошларидан эллик йил нафрат қилган аёл устидан ниҳоят ғалаба қилишгандек бир-бир осиб чиқишди. Талаба қизлар ўшанда Замон отбоқарникига йиғилган, пишириқ-мишириқни бошлашган аёллар қий-чув қилишаётган оқшомда келишганди. Уларнинг келиши билан Замон отбоқарникида бошланган тўй ташвишлари қўшилиб кетди. Бироқ қизлар қишлоқ иримларини назарига ҳам илишмади. Байна момоникига кела-солиб, кир ювишга тушдилар — улар ичкўйлак, рўмол, яна Байна момога ғалати кўринган шимларини шундоқ ҳаммага кўз-кўз бўладиган жойга бемалол осиб қўйишди — улар Мели ўқитувчининг «қишлоқдаги энг кекса аёл» деган бир оғиз гапи билан Байна момоникига келиб ўрнашиб олишган, афтидан, ҳали-бери кетишмоқчига ўхшамасди. Байна момо улар билан очилиб гаплашмади ҳам. У кечқурун эчкиларни соғаркан, қизлар ҳайратдан қий-чув қилиб юбордилар: уларнинг биронтаси ҳам эчки соғишни кўрмаганди. Қизларнинг бир-иккитаси Байна момога яқинроқ келиб, унинг эчки елинига бориб келаётган қоқсуяк қўлларига қарадилар: миршабларнинг ҳафсаласини пир қилган, худди уйнинг девори каби йиллар уқалай-уқалай жимитдек қилиб қўйган гавдасини сал олдинга эгиб турганидан унинг ўзи ҳам қари ва озғин эчкига ўхшаб қолганди.
— Агар ўғлингиз бўлганида мен сизга жон-жон деб келин бўлардим, — деди қизлардан шаддодроғи Байна момонинг эчки соғишидан завқи келиб.
Байна момо унга ўқрайиб қаради ва кўзларида бирдан алам ёнди: қизлар қўрқиб кетишди: кўз олдиларида Байна момонинг бутун танаси бирдан тутаб жўнагандай туюлди. Қизлар дуд ҳидини аниқ сезишди. Байна момо ўрнидан турди-да, қўлидаги кадини супага қўйиб, ичкари кириб кетди ва шу киргани билан эртасига эчкиларини юлғунзорга ҳайдаб кетмагунча қайтиб чиқмади. Чошгоҳ пайти эчкиларини ҳайдаб кетар экан, қизларга бир оғиз ҳам гапирмади. У худди ойпарастга ўхшаб кетиб борар, эчкилари юлғунзорга эмас, Пўлат чолнинг бедапоясига қараб кетаётганини ҳам сезмай юлғунзор тарафга йўл олганди. Пўлат чол қорни шишиб кетган эчкиларни ҳайдаб келганда Байна момони уйдан тополмади: у алламаҳал, ой атрофни сутдай ёритганда шарпадай кириб келди ва уйга кириб кетиб, то миршаблар сўраб келмагунча уйдан чиқмади. Қизлар бир ҳафта унинг оғзини пойлаб овора бўлишгач, бирон нарсага эришолмай қайтиб кетишди. Улар уй олдида пайдо бўлишлари билан уйнинг таназзулга юз тутгани бирдан билиниб қолди. Улар навқирон ва гўзал эдилар, уйдан ва Байна момодан чиркинлик ва мусибат ҳиди келар, навқиронлик олдида бирдан уй ҳам, Байна момо ҳам кексайиб қолгандай эди. Улар бу уйга ўрнашиб қолган ёлғизлик ва мусибатни чўчитиб,сўнг қувиб юборишмоқчидай тинмай хохолашардилар. Талаба қизларнинг очиқ-сочиқлиги ва лорсиллаган таналарини кўз-кўз қилиш учун кийиб олган тор шиму кўйлаклари, калта сочлари-ю ғалати, оппоқ пайпоқлари ҳам табиатан текин томошани яхши ко`радиган терсоталикларнинг эътиборини тортолмади: уларнинг шаҳар атири уфуриб турган ноз ва таманнолари сирли тарзда ўлдирилган отбоқарнинг азаси орасида кўзга ташланмай қолди. Узоқ вақт фарзандсизлик азобини тортган отбоқарни қирқдан ошиб дунёга келган уч ўғлига биравракайига дабдабали тўй килиш учун казо-казоларни шахсан ўзи айтиб келиш мақсадида шаҳар тушиб кетгандан икки кундан сўнг эрталаб дарё бўйидаги юлғунзор ичидан чавақланган ҳолда топиб олишганда аллақачон тўй қозонлари қурилиб, узоқ манзиллардан баъзи меҳмонлар кела бошлаган эди. Узоқ йиллар ўзларига суянчиқ бўлиб келган отбоқарнинг ўлими худди душманларидан ўзларини асраб турган қўрғонлари қулагандек терсоталикларни бирдан мунғайтириб қўйди — улар қарийб йигирма беш йил раҳнамо ва пешволари бўлиб келган одамнинг ўлимидан қаттиқ қайғуга тушдилар. Эртасига етиб келган миршаблар қишлоқдаги ҳар бир эркак билан гаплашиб чиқишди, сўнг улар Байна момоникига йўл олдилар — улар йигирма уч йил муқаддам отбоқар туфайли эри ва ўғлидан ажралган аёлни тўсатдан эслаб қолишганди. Бироқ улоқлар ичида улоқдан ҳам кичик жуссали, юзига йилларнинг бешафқат муҳри босилган ҳамда ёлғизликка маҳкум этилган, ҳар бир сониянинг мусибату андуҳи асорати порлаб турган кичкина, жимитдай, сочлари оппоқ бўлиб қолган кампирни кўришгач, негадир ботинишолмади — улар қаршиларидаги рамақижон кампир билан девдай Замон отбоқарни қиёслашиб, ўз шубҳаларидан уялиб кетишди, чоғи, индамай изига қайтдилар. Улар, гарчи Байна момони сўроқ қилганларида ҳам ҳеч нарсага эриша олмасдилар — у кейинги йилларда бир оғиз ҳам гапирмаган, сўзлар ва уларнинг маъноси унинг хотирасидан чиқиб кетгандай ёки ўз моҳиятини йўқотгандай, ўз қайғу ва азоби билан кунларни зўрға енгиб яшаётган эди. Замон отбоқар итдай ўлим топганди. Жасаднинг шу туриши аввал о`зи, кейин тепаси қулаб тушган улкан минорни эслатарди- кийимлар пора-пора йиртилган, аврати узиб ташланган,о`нта бармоқнинг ҳаммаси кесиб олинганди…Барибир бармоқни излаб топишолмади. Жасадни бармоқсиз кўмишга тўғри келди: бутун қишлоқ нақ ёмат майдонга айланганди: аёллар уввос соиб йиғлашар экан, энди сочлари қордай оппоқ, деярли арвоҳга айланган, қишлоқдошларининг хотирасидан ҳам чиқиб кетган Байна момо том устида Райим полвонни итдай отиб, ташлашларидан бир неча дақиқа олдин отини эгарлаш учун олиб чиқаётиб, ўққа дучор бўлган, йиллар пора-пора қилиб ташлаган жабдуқ устига чўкак тушганча тўй деб келиб, аза устидан чиқаётган меҳмонларни, тўй бераман деб, энди аза бераётган қишлоқдошларини кузатиб, худди қутлуғ бир вазифани ўтаб, энди дунёда армони қолмагандек, йиллар ғижимлаб ташлаган юзида бир жунунваш ифода қотиб қолган ҳолда терсоталиклар ҳаётига йигирма уч йил соя солган тош ҳайкал каби қилт этмасдан ўтирарди.
Ниҳоят бу кампирнинг ҳам ситамгар китоби ўқиб бўлинди — у лайлатулқадр кутилаётган оқшом ёғоч ва кўп йиллик андуҳлар ҳиди ўтириб қолган, содиқ қўшиндай эллик йилнинг бирон куни ҳам тарк этилмаган ғамнок ва аламли салтанати — келинлик тўшагида жимгина жони узилди — фақат ўлиши олдидан синглисини чақириб йигирма йилдан буён очилмаган, олтмиш етти йил олдин тераклилик Кўр Сафар уста ясаган, ярим вайрона сандиққа имо қилди ва бир сўз демай тўшакка бош қўйиб жимгина жон берди. Уни эртасига тушга яқин чиқаришди. Удумга кўра азага Ўранинг барча қишлоғидан одамлар терилиб келишди — амир замонларини кўрган, нариги асрнинг сўнгги ёдгори бўлган қишлоқдошларини сўнгги йўлга кузатиш учун барча кекса-ю ёш йиғилди. Йиғилганлар орасида Райим полвон билан ўғлини ҳимоя қилолмай, Байна момонинг бир умрлик нафратига дучор бўлган, ўша пайтда навқирон, энди шарти кетиб, парти қолган чоллар ҳам бор эди. Улар орадан эллик йил ўтгач, бу унут ва музтар гўшага биринчи бор қадам қўйишган ва тобут ортидан гуноҳкорона бўйин эгиб боришарди.
Мурдани ювиш олдидан сандиқни очишди. Аввал ўлимликка аталган кийим-кечакларни, кафанни олишди, сўнг дастаси қорайиб қолган қамчи, сопига гавҳар ўрнатилган ханжар, эркак кишининг тер ҳиди келиб турган калапўши, кўкракка тақадиган зебигардон, кампирнинг қўлида ҳеч қачон кўринмаган келинлик билагузуги, этаги каштали, ёқасига тасма урилган кенг кўйлак, ангишвона ва сарғайиб кетган Қуръонни олишди. Энг охирида сандиқдан боғичини чирк боғлаган, каптарнинг юрагидек кичкина, матоси зар сим билан тикилган, кўп йиллик қон қотиб қолган тумор ва тиғи занглаган қайчи, кўп йил турганидан бўғин-бўғин бўлиб, фақат суякнинг ўзи қолган, у ҳам қорамтир тус олиб, нақ кукунга айланиш арафасига келган, чорсининг йиртиғига пала-партиш ўраб ташланган ўнта одам бармоғи ҳам топилди…

https://ziyouz.uz/

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 87573 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 36720 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 35336 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35121 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 35067 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 34749 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 34732 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 34641 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 34621 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34544 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34509 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34488 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34483 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34470 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34431 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34425 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34326 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34278 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34276 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34242 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34182 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34134 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 34021 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 34015 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 34002 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 33957 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 33906 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 33904 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 33876 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 33869 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 33821 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 33808 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 33801 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 33791 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 33753 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 33739 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 33704 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 33701 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 33677 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 33671 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 33641 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 33624 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33519 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33505 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33495 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33474 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33471 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33471 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33429 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33407 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33405 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33397 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 33352 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 33348 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33346 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33331 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33329 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33312 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33299 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33295 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33289 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33275 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33248 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33245 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33229 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33174 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33160 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33139 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33117 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33110 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 32985 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 32969 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32968 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32948 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 32918 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 32906 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 32890 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 32855 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 32848 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 32847 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 32830 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 32814 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 32783 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 32727 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 32719 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 32717 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 32704 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 32683 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 32679 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 32676 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 32669 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 32651 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 32648 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 32627 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32625 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32611 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32609 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 32608 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32607 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32596 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32591 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32577 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32563 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32561 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32558 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32558 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32548 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32524 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32513 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32512 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32512 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32508 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32488 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32487 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32473 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32456 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32442 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32414 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32387 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32369 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32368 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32364 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32356 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32353 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32334 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32322 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32316 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32302 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32290 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32267 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32250 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32238 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32201 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32174 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32163 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32154 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32140 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32127 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32126 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32123 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32113 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32111 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32109 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32104 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32103 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32096 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32093 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 32079 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 32069 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 32057 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 32054 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 32050 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 32046 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 32042 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 32033 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 32016 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 32014 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 32013 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 32007 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 32006 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 32000 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 31997 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 31992 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 31971 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 31945 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 31939 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 31935 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 31922 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 31920 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 31919 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 31919 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 31914 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 31902 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 31901 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 31899 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 31898 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 31887 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 31866 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 31864 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 31863 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 31859 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 31858 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 31857 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 31856 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 31851 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 31840 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 31836 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31833 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 31833 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 31832 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 31831 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 31827 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31824 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 31822 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 31813 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 31805 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 31803 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 31802 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 31798 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 31797 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 31782 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 31782 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 31780 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 31772 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 31772 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 31769 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 31768 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 31767 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 31765 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31765 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 31751 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 31742 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 31739 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 31734 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 31732 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 31717 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 31714 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 31713 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 31709 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 31706 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 31703 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 31702 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 31698 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 31693 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 31686 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 31686 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 31675 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 31674 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 31665 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 31657 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 31649 марта ўқилган
    • Қурултой: Қамалганларнинг яқинлари «тавқи лаънат»дан қутулдими?  - 31638 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган