Фарғона вилоят мусиқали драма театри раҳбарининг кирдикорлари…
“ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ” ТЕЛЕВИДЕНИЕСИ ва ЭЛЕКТРОН ГАЗЕТАСИГА
Фарғона вилоят мусиқали драма театрининг директори Адҳам Акбаров Фарғона вилояти ҳокимининг буйруғини бажармади:
Ҳақиқатни айтган пенсионерлар ишдан ҳайдалди, айбдорлар эса мукофотланди.
Фарғона мусиқали драма театрида биз, 35 йил фаолият кўрсатган актриса Тоирова Малоҳат ва 22 фаолият кўрсатган ҳисобчи Мирзажонова Мухаббатлар бир ярим йилдан буён “тўғри гапнинг тўқмоғи”га учраб келаяпмиз.
Театрда давлат ғазнасига зарар келтираётган раҳбарлар қилмишларини фош этганимиз, жумладан қалбаки чипталар чоп эттириб, уни театр спектаклларига сотишни йўлга қўйишганини исботлаганимиз учун “бузғунчилар”, “адолат байроғини кўтарганлар” номи билан турли ассосиз айблар билан “нокерак пенсионерлар” сифатида театр касаба уюшмасининг “жонбозлиги” билан ишдан ҳайдалдик. Ҳолбуки Тошкент театрларида биздан 30-40 ёш катталар ишлаб юришибди. Мен Тошкент театр санъати институтини тамомлаганман.
Директор Акрамов Адҳам ўзига қарши чиққан ходимларни жамоадаги ўз гуруҳи воситасида обрўсизлантириш борасида уни олдига тушадиган йўқ бўлса керак.
Бизнинг мурожаатимиз натижасида собиқ директор Т.Султонов ва маъмур А.Акрамовларнинг давлат мулкини талон-тарож қилганликлари ўз исботини топди ва Т.Султоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 09.12.2017 йилдаги ҳукми билан тегишли жазо тайинланди. Акрамов Адхам эса ноқонуний олган пенсия пулларини ва бошқа камомадларни тўлади, чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги, муқаддам судланмаганлиги, зарарни қоплаганлиги кабилар ҳисобга олиниб Ўзбекистон ЖПКнинг 84 моддаси 5 қисми 2 бандига асосан айблилик масаласи ҳал қилмай туриб тугатилди, у Фарғона вилоят ҳокимининг биз, иккимизни ишга тиклаш ҳақидаги оғзаки буйруғига тупурди. Аммо юқори ташкилотлар томонидан унга ҳеч қандай интизомий чора кўрилмади ва ҳозиргача директор лавозимида ишлаб келмоқда.
Ажабланарлиси шундаки, Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ нинг 2017 йил 10 сентябрдаги қарорида сохталаштирилган чипталар Т.Султонов ва А.Акрамов тузган гуруҳ томонидан амалга оширилган дейилган бўлсада Фарғона вилоят прокуратурасининг 2018 йил 11 май кунги мурожаатга жавобида сохта чипталар А.Акрамов томонидан сохталаштирилмаган деб айтилади. (Иккала ҳужжат илова қилинмоқда)
Фарғона вилояти ҳокимияти, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси бир-бирига зид иш олиб бораётганига кўпчилик ажабланмоқда. Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида ҳар қандай қонунбузарликларни тугатишда жамоатчилик ташаббус кўрсатиши зарурлиги, фуқаролик позицияси етишмаслиги ҳақида кўп гапирилади. Аммо юқоридаги принципларга амал қилиб коррупцияни, жиноятларни фош этсанг, ўзинг балога қолишинг аниқлигини биз ўз бошимиздан ўтказдик. Биз мурожаат қилмаган мутассади идоралар, таҳририятлар қолмади. Ҳамма мурожаатимиз Ўзбекистон маданият вазирлигига, ундан Фарғона вилоят маданият бошқармасига келади.
Вилоят маданият бошқармаси эса Акрамовни ҳимоя қилишда ҳар қандай адвокатларни ҳам йўлда қолдиради. Бошқарма ходимлари ва Акрамовнинг
театрдаги гуруҳи бирлашса борми мурожаатчининг шўрига шўрва тўкилмай иложи йўқ.
Акрамов Адхам айрим қоидабузарликларидан, жумладан мансаб ваколатини суиъстемол қилаётган, ходимлар пластик картасига иш ҳақидан ташқари мукофот пуллари ўтказиб, уни касаба уюшма раиси Қирғизбоев Адхам воситасида қайтариб олишини гарчи кўпчилик билса ҳам бу хақида гапирмайдилар, сабаби улар бизни ишдан бўшатганидан
кейин директорга қарши чиқиш нима оқибатларга олиб келганини гувоҳи бўлишди. Аслида эса Акрамов бундай ишларни жуда ҳадисини олган.
Аудиоёзув (ДИКТОФОН) 1. Акрамов Адхам 2017-06 13 17 08 998732591
- Қирғизбоев Адхам 25 998943950501
Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазирлиги, Фарғона вилоят маданият бошқармаси ходимлари гарчи Акрамовнинг қинғирликларидан хабардор бўлсаларда, Акрамов Адхамни қўллаб- қувватлаши, уни ҳозирги кунгача рағбатлантириб келинаётганлиги хусусида биз мурожаат қилмаган мутассади идоралар қолмади, лекин натижа йўқ. Айниқса, Фарғона шаҳар судининг 09.12.2017 йилдаги ҳукми билан фуқаро Т.Султонов ЖКнинг 167 моддаси 2 қисми “в,г” бандлари ва 209 моддаси 1 қисми билан айбдор деб топилган бўлсада 2018 йил 27 мартда Маданият вазирлиги томонидан Султоновни “Театрда кечган узоқ йиллик сермаҳсул фаолияти, баркамол авлод маънавиятининг камол топиши ва ўзбек театр санъати ривожига қўшган самарали ҳиссаси, ижодий ва жамоат ишларидаги ташаббускорлиги учун” Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди.
Директор ўринбосари Қосимов Турғуннинг мана сўзлари нимадан далолат?
Аудиоёзув: Диктофон, Қосимов Т
Фарғона шаҳридан 35 йил театрда актриса бўлиб ишлаган Тоирова Малохат
( тел: (+99891-672-41-59, +99893-641-65-12)
Фарғона шаҳридан театрда 22 йил ҳисобчи бўлиб ишлаган Мирзажонова Муҳаббат (тел:+99891- 678-77-91, +99891 650-19-63)
Театр ходими, мукофот пулини қайтаришга мажбур қилинганлардан Ҳомиджонов Аюбжон тел: (+99890 536 03 63)
Директор вазифасини бажарувчи Акрамов Адхамнинг телефон рақами: (+99891 658-70-24)
А.Акрамовнинг театр жамоасини уят гаплар билан ҳақорат қилганлиги тўғрисидаги аудиоёзув
Мен, 2017 йил янги маданият вазири Б.Сайфуллаев қабулига кириб, Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан республика маданият вазирлигига А.Акрамовнинг директор вазифасини бажаришга нолойиқлиги тўғрисида тақдимнома юборган бўлса-да чора кўрилмаётганлиги тўғрисида гапирдим. Б.Сайфуллаев менинг кўз ўнгимда вазирликнинг театрлар бошқармаси бошлиғи Мурод Юлдашевни чақириб, А.Акрамовдан пора олиб бу ишни пайсалга солаётгани учун қаттиқ ҳақорат қилди ва кўп ўтмай М.Юлдашевни бўшатиб, унинг ўрнига Ўзбекистон санъат ва маданият институти доценти Муқаддас Аҳмаджоновани тайинлади. Аммо А.Акрамовга янги вазир ҳам чора кўрмади. Театрдаги касбдошларимнинг айтишига қараганда янги бошлиқ М.Аҳмаджонова М.Юлдашевдан кўра бир неча баравар кўпроқ Фарғона сафарига келаётганлиги, Акрамовни “астойдил қўллаб-қувватлаётганлиги” ҳақида гапиришмоқда. Мен иккинчи марта айнан юқоридаги масала бўйича Б.Сайфуллаев ёнига кирганимда вазир “баъзилар А.Акрамовни мақташаяпти-ку” деди.
А.Акрамов томонидан театрнинг бош режиссёри, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсуповга қарши кескин кураш бошлаганлиги ҳақида гапириб ўтай. У “Темир хотин” спектаклида Қўчқор ролини ўйнагани учун 45 ёшида “Ўзбекистон халқ артисти” унвонини олгани, (дарвоқе, мен бу ҳам спектаклда роль ўйнаганман ва Москва театрида икки кунлик гастроль ўтказганимизда менга ҳам гуллар тутқазилган. СССР халқ артисти, СССР театр арбоблари уюшмаси раиси Кирил Лавров спектаклдан кейин “Малоҳат Тоирова қани?” деб сўраб қолди. Мен эпизодик роль ижро этганим учун бўйнимни эгиб ўтиргандим. Ёнимдагилар “тур, сени чақираяпти” дейишди. Лавров менга гулдаста тутқазар экан, “эпизодик ролда ёрқин характер яратганинг учун минг раҳмат. Москва актёрлари сендан ўргансин” деса бўладими? Ҳозир ҳам шу воқеани эсласам, кўзимдаги ёшни тиёлмайман. Ўзбекистоннинг “Театр” журналида мен ҳақимда “Театрсиз яшай олмайман” сарлавҳали ижодий портрет босилган. Тунлари кўзимга ёш тизилганидан ухлаёлмай чиқаётган, театрсиз нафаси тош айланган бир актриса икки йилдан буён сарсон-саргардонман.) А.Акрамов собиқ СССРнинг Марказий ТВсида биринчи ва охирги марта Ўзбекистондан илк марта театр спектакли “Темур хотин” намойиш қилинганлиги учун собиқ Иттифоқда ҳам машҳур бўлган артист М.Юсуповнинг тагига сув қуйиш учун жонини жабборга бериб фитнаю иғво қилинаётганлигини кўра туриб, вилоят ва республика раҳбарлари бу томошага бепарво қараб туришлари ҳаммани ҳайратга солмоқда. Энг ажабланарлиси театримизни концерт ўтказиш учун мослаштириб қурилган янги саройга кўчириш пайтида М.Юсупов “янги саройда акустика йўқ, бу бино театрга тўғри келмайди” деб оғзини очдию балога қолди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк адиб Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги Қарорига биноан Фарғона вилояти мусиқали драма театри (Чингиз Айтматовнинг ўзи “Асрга татигулик кун” романи асосида пьеса ёзишга Исфандиёрга ёзма рухсат берган) Исфандиёр ва Тўра Мирзонинг “Зор-зор, онаизор” драмасини саҳналаштирганида бундан бир ярим ой бурун Муқаддас Аҳмаджонова А.Акрамовнинг “топшириғи”га биноан спектаклини тўхтатишга қарор қилди. Кечикиб келган Исфандиёрни дарвозада кўрган заҳоти Муқаддасхон югуриб қочиб қолди. Бир ҳафтадан кейин М.Аҳмаджонова 7(етти) кишини олиб келиб, тўхтатган спектаклни яна тўхтатди. Ҳолбуки, маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бу асарни саҳналаштиришга ёзма равишда рухсат берган эди. Санъатшунослик доктори, профессор Муҳаббат Тўлахўжаева бошини эгиб олган Муҳаммадсоли Юсуповнинг ёнига келиб, “Тебя подводил Исфандияр, если бы он был здесь, никто не смог бы рот открыть” деди. 75 ёшдаги Исфандиёр бетоблиги учун келолмаган эди.
Шундай қилиб, оламга машҳур ёзувчи Исфандиёрга ўзи туғилган Фарғона шаҳрида бирор марта ўз асари премьерасини кўриш насиб этмади. Ҳолбуки, унинг пьесалари Россия, Украина, Белорусия театрларида кўп ва хўп қўйилган. 4-5 йил бурун Андижон ёшлар театрининг бош режиссёри Маннон Ҳамидов Бошқирдистон Республикасида унинг “Отасининг қизи” комедиясини иккинчи марта қўйиб келган эди.
Исфандиёрнинг биринчи пьесаси “Отасининг қизи” 1979 йили “Ёш гвардия” театрида саҳналаштирилган бўлиб, ҳали ҳануз Бахтиёр Ихтиёров саҳналаштирилган ўша вариант саҳнадан тушмай келаяпти. 2019 йилда бу спектакль 4000 марта ўйналади. Бу Геннеснинг “рекордлар китоби”га киритиладиган воқеа. Агар Ҳамид Ғуломнинг “Тошболта ошиқ” комедияси Муқимий театрида 1700, Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони” Ҳамза театрида 1500 марта, Ҳамзанинг баъзи пьесалари бир саҳналаштирилган ҳолда минг марталаб ўйналган бўлса, Исфандиёрнинг илк пьесаси ҳали ҳануз дастлаб саҳналаштирилган ҳолда театр репертуаридан тушмай келаётгани катта воқеа.Ижрочилар 20 марталаб ўзгартирилган бўлса-да театрга янги келган артистлар учун бу комедия мактаб ролини ўтамоқди. Уни Геннеснинг рекордлар китобига киритиш лозим.
Ҳаммуаллиф Тўра Мирзо шоир ва драматург сифатида чет элда ҳам машҳур. У Туркиянинг мактаб ва коллежлари учун 1993 йилдан буён нашр қилиб келинаётган “Гўзал туркчамиз” адабиёт дарслигига киритилган 4 ўзбек шоиридан бири бўлиб, Чўлпон, Ойбек, Эркин Воҳидов қаторида ўқитиб келинади. Фарғонага келганида кўриб уни таниёлмадим. Институтида таҳсил олаётганида энг чиройли йигитлардан бири Тўрамирза аканинг бир дона ҳам қора сочи қолмабди. “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”ни варақласангиз, Тўра Мирзонинг 1991 йили 1 сентябрда Қашқадарё театрида премьераси ўтказилган “Амир Темур” драмаси билан саҳнамиз темурномаси бошланади. У илк бор СССР пайтидаёқ буюк жаҳонгир ҳақида драматик трилогия ёзган драматург. 1994 йили бизнинг Фарғона театримиз саҳнасида трилогиянинг иккинчи пьесаси “Амир Темур ва Тўхтамишхон” драмаси саҳналаштирилган эди. Ҳатто СССР қулагандан кейин Ўзбекистондан ягона Тўра Мирзонинг шеърий китоби Москвада чоп этилган.
Яна бир гап. Тешик қулоққа кўп гаплар кириб келаркан. Бу йил ёзда Тошкентда “Қўғирчоқ театрларининг республика фестивали” ўтказилди. Унда Тўра Мирзо муаллифи бўлган иккита спектакль республика қўғирчоқ театрининг “Тўмарис” спектакли ва Бухоро қўғирчоқ театрининг у ёзган “Жалолиддин Мангуберди” спектакли намойиш қилинди. Иккалла спектаклни ҳам республикадаги энг зўр, биринчи рақамли қўғирчоқ театри режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шомурод Юсупов саҳналаштирган эди. Томошабинлар “жюри аъзолари қайсинисига биринчи ўринни берамиз?” деб жанжаллашиб қолади” деб фол очиб ўтиришганида ўнта халқаро мукофотлар совриндори Тўра Мирзо ва халқаро миқёсдаги машҳур режиссёр Шомурод Юсуповга гугурт донаси ҳам берилмади. Республика қўғирчоқ театри фестивали жанжалга айланиб кетди. Тўра Мирзо ака жилмайиб театрдан чиқиб кетибди. Ушбу театрда ишлайдиган институтдошимизнинг айтишича, жюри мажлиси ўтказилган хонадан жюри аъзоларидан бирининг “Нима қилаяпсиз, Муқаддас, “Тўмарис”га биринчи ўринни бериш керак-ку” деган бақириғи эшитилибди. Ҳалигача, қўғирчоқ театри ижодкорлари “ўринлар сотилган” деб юришибди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ТВ орқали тарихий шахслар, айниқса Жалолиддин Мангуберди ҳақида асар яратиш керак деб турган пайтларида республика маданият вазирлиги томонидан давлат раҳбари сиёсатига зид иш олиб борилаётганлигига қандай қараш керак?!
Мен мунтазам равишда Тошкентда чиқадиган “Театр” журналини ўқиб бораман. Раҳматли икки олимнинг эътирофлари ёдимда. Бу журналда 1990 йилларда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Тошпўлат Турсунов “Ўзбекистон театршунослари Тўра Мирзодан қарздор” деб ёзган бўлса, айнан шу журналда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, профессор Тоир Исломов “Ҳалигача ўзбек театршунослари Тўра Мирзо пьесаларини тадқиқ қилмаганликлари кечирилмас ҳол” деб ёзган эди.
Хуллас, вазирликнинг бошқарма бошлиғи Муқаддас Аҳмаджонова Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк адиб Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисидаги Қарори”ни Фарғонада бажарилишига йўл қўймади. Ишонмасангиз келиб, тайёрланган “Зор-зор, онаизор” спектаклини юқори ташкилотлар, Президент девони, Давлат хавфсизлиги хизмати, Республика ёзувчилар, театр арбоблари уюшмалари, Республика маънавият маркази ходимлари келиб кўришса яхши бўларди. Агар шу спектакль вазирлик томонидан Бишкекдаги Айтматов фестивалига юборилган, собиқ “Ёш гвардия” театрининг “Жамила” спектаклидан бир неча марта аъло эканлигига амин бўлишади. Бишкек фестивалида қатнашган бу спектаклда Жамила ролини ижро этган актрисага мукофот берилган бўлса ҳам. Шунки фестивалга борганки театрларнинг барига нимадир беришади-да.
30 йил актёрлик қилиб, фақат оммавий саҳналарда қатнашиб, кичик роллар ижро этган истеъдодсиз Адхам Акбаров директор бўлганига кўп вақт бўлмасдан бундан 4 йил бурун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвонини сотиб олган эди. Энди у директор бўлиб, юзига қон югуриб, ёнидаги ҳамтовоқларига “Тошкентдан одам келади. Унга пул беришим керак” деган гапларини кўпчилик эшитган. (Бу ким бўлдийкин?!!)
Малоҳат Тоирова,
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ