"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Актам Хаитов: Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз! — ЎзА

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Ўзбекистон | 27/09/2019 10:17-     11434 марта ўқилди

      Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайлови арафасида турибди. Ўтган ҳафтадан эътиборан мамлакатимизда соғлом рақобат, халқчил ғоялар кураши бошланди.

Таъкидлаш керакки, сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинган стратегик вазифаларни амалга оширишда улкан аҳамият касб этади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам сайловолди жараёнларда янгича ғоя, янгича қарашлар билан фаол иштирок этмоқда.

Бугун юртимизда бу жараёнларнинг локомотиви сифатида ўртага чиққан қатлам – тадбиркорлардир. Президентимиз халқимизни бугун яхши яшашига эришишини вазифа қилиб қўяр экан, уни тадбиркорлик ривожи билан боғлаётганлари бежиз эмас, зеро, қачонки, тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади.

Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда партия халқ билан бирга бўлиш, халқ дардини эшитиш ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш, уларнинг муаммосини ўзининг муаммоси, деб билиб янгича форматда тарғибот акцияларини бошлаб юборди.

Жумладан, партия сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси томонидан пойтахтимиздаги Халқлар дўстлиги саройи олдидаги майдонда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад турли акциялар ва таниқли санъаткорларни жалб қилган ҳолда партия ғоя ва мақсадларини аҳоли онгига сингдириш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказишдан иборат бўлди.

Тадбирни партия сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов кириш сўзи билан очиб, жорий йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини айтиб, бу сиёсий жараёнга ЎзЛиДеП ҳам жиддий тайёргарлик кўраётганини таъкидлади. Партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга маълумот берди.

“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги тарғибот тадбири ҳар қандай расмиятчиликдан холи тарзда очиқ майдонда ўтказилди. Зеро, партия сайловолди тарғибот тадбирларини зерикарли, бир томонлама маъруза шаклида ташкил этиш амалиётидан воз кечиб, эркин мулоқот тарзида ўтказилмоқда.

Тарғибот тадбирида таниқли тадбиркорлар, чемпион спортчилар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирди. Машҳур эстрада хонандаларининг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

ЎзЛиДеП бу каби янгича тарғибот тадбирларини нафақат пойтахтимизда, балки мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳам ўтказишни режалаштирган.

 

 

 Нурилло Насриев, Муҳаммад Амин (суратлар),

ЎзА

O‘zLiDeP – Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз! «Халқлар дўстлиги» майдонида тарғибот байрам тадбири давом этмоқда

O‘zLiDeP – Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

Айни пайтда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан пойтахтимиздаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи майдонида  «Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!» шиори остида байрам тадбири ўтказилмоқда.


Тадбирдан кўзланган мақсад – турли акциялар ва таниқли санъаткорларни жалб қилган ҳолда партия ғоя ва мақсадларини аҳоли онгига сингдириш, қатнашчилар бўш вақтларини мазмунли ўтказишга эришишдир. 

Тарғибот тадбирида партия фаолларидан ташқари таниқли ишбилармон ва тадбиркорлар, спортчилар ҳамда эстрада юлдузларининг чиқишлари бўлиб ўтмоқда.

Байрамона ўтаётган тадбир иштирокчилари сони мингдан ошиб кетди.  
Эслатиб ўтамиз, айни шу типдаги тарҳибот тадбирлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши белгиланган. 

21asr.

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Китоб бозорида бир дам (84 фото)
  2. Ўзбекистон Ватаним маним: ЯНГИЛАНАЁТГАН НАМАНГАН
  3. Шароф Убайдуллаев Тошкентнинг Фарҳод бозоридаги шпаналар ҳақида
  4. Ўзбекистон- Қирғизистон: чегара демилитиризацияси якунланмоқда
  5. Шармандага шаҳар кенг! Бугун Сурияга мағлуб бўлган терма жамоамиз аъзоларига
  6. Алишер Усмонов ўзининг 65 ёшини кенг нишонламоқда. Чин юракдан табриклаймиз!
  7. Андижонда халқаро илмий амалий анжуман ўтказилди
  8. Гуллаётган Наманган: Олис қишлоқда китоб тарғиботи
  9. Қашқадарё инвестиция форуми: яхши имконият ва янги лойиҳалар намойиши
  10. Янгиланаётган Ўзбекистон: ўн йилда 14 миллион, уч йилда 15 миллион сайёҳ келди
  11. Юксакларда ҳилпирар юртим байроғи — ЎзА
  12. ​Сайлов – 2019: Халқаро матбуот марказида брифинг​
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.