"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Бир юзингга қўндими ўпич, Бир юзингга тушар тарсаки…

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт | 24/09/2019 01:34-     11770 марта ўқилди

Абдулла Орипов

ҲАЁТ ЖУМБОҚЛАРИ

Дўст ахтариб кезма жаҳонни,
Бугун уни кўрдинг, эҳтимол.
Эслайсанми, ёш бир ўғлонни,
Салом берди бекатда хушҳол.

Душманни ҳам излама асло,
Ёнгинангда кўрсатар фириб.
У, номингни эшитган асно
Радиосин қўяр ўчириб.

Муҳаббатни қўмсайсан ҳар чоқ,
Сенинг учун мисли диёнат.
Пайти келиб, ўксирсан бироқ,
Мен ўшаман, деса хиёнат.

Самолардан гина қилма ҳеч,
Лақиллатар турмуш шунчаки.
Бир юзингга қўндими ўпич,
Бир юзингга тушар тарсаки.

Бу жумбоқнинг ечими фақат
Юракдаги саботингдадир.
Пешонангга ёзилган қисмат,
Яшаб турган ҳаётингдадир.

24.11.2015

✍️ Абдулла Орипов

Ўхшаш мақолалар:

  1. 21 март — Севимли шоиримиз Абдулла Орипов туғилган кун: «Биринчи муҳаббатим»
  2. Улуғ шоиримиз Абдулла Ориповнинг янги шеъри: Туғилган кун…
  3. Абдулла Орипов: Бормикан сендайин иболи, Ўзбекнинг фаришта аёли…
  4. «Хуршид Даврон» тақдим этади — Абдулла Орипов: Апрел шеърлари…
  5. Абдулла Орипов: Умринг шамоллари муаттар бўлсин…
  6. А. Орипов: Қадимда яшаган экан бир ҳоқон, Давлати қудратли, халқи фаровон…
  7. Абдулла Орипов: Уриштиргувчи ҳамда Яраштиргувчи томон…
  8. Абдулла Орипов: Бир халқда ғалати одат бор эди: Ўлиги азизу, тирик хор эди…
  9. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да бугун ёзган янги шеъри
  10. Абдулла Орипов: Телефон суҳбатлари — Хьюстон (АҚШ) да ёзилган янги шеърлар (6)
  11. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (11)
  12. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (16)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.