BBC Ўзбек хизмати НАЭСМИ ва «Ўзбеккино» билан яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
Ўзбекистон ва дунё, янгиликлар: BBC Ўзбек хизмати НАЭСМИ ва «Ўзбеккино» билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама этди

НАЭСМИ раҳбари ва бугунги кунда «Ўзбеккино» Бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов Лондонда Би-би-си раҳбарияти билан учрашувлари чоғида Ўзбекистонга оид бир қатор ижодий режалар ҳам муҳокама қилинди.
Улар орасида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Афғонистон билан янги алоқалари, минтақанинг машҳур тарихий шахслари ҳақида ҳикоя қилувчи филмлар ҳар икки томонда ҳам қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, Би-би-си Ўзбек хизмати НАЭСМИ телевизион каналларига асосан ёшлар учун маърифий (янги технологиялар, спорт, трендинг, илм-фан) ҳафталик дастурларини тақдим қилиш режаси устида ишламоқда.
BBC News Uzbek ва Sevimli TV
Би-би-си Ўзбек хизмати йил давомида Ўзбекистон маданияти, тарихи, туризм салоҳияти ва бугунги куни ҳақида бир неча лойиҳаларни НАЭСМИ (Sevimli TV) билан амалга оширишга муваффақ бўлди.
Айни қўшма лойиҳалар орасида Катта Лангар Қуръони тарихига бағишланган ҳужжатли филм яқин кунларда Sevimli TV каналида намойиш этилади.
Бундан ташқари Ўзбекистоннинг бугунга қадар жаҳон ҳамжамияти назаридан четда қолиб келган бетакрор қишлоқлари ҳамда қадим Ипак йўлидаги замонавий тадбиркор аёлларнинг ҳақида ҳикоя қилувчи филмлар ҳам ана шу қўшма лойиҳалар қаторидан жой олган.
Шу кунларда Бобурий маликалар ҳақида ҳикоя қилинувчи филм суратга олинмоқда.
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси пичоқланди

Санкт-Петербургда россиялик тақирбошларнинг ҳужумига учраган Ўзбекистон фуқароси оғир яраланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Бу ҳақда Россия матбуоти Санкт-Петербург Тергов қўмитасига таяниб хабар бермоқда.
Тергов қўмитасига кўра, ҳужум 17 сентябрга ўтар кечаси Среднеохтинск 16/27 уй яқинида юз берган.
16-24 ёш орасидаги тўрт нафар тақирбошлар дам олиш кунлари ўзларига қарашли йўлтанламасда Москвадан Петербургга келган.
Афғонистон: 2019 йил август. Қирғин ойи
Ўзбекистон: Қора курсида ҳам тадбиркор ва ҳам Яккабоғ ҳокими ўринбосари
Тожик-Қирғиз чегараси: можарода ҳалок бӯлганлар бор
Душанба оқшом улардан икки нафари Среднеохтинск проспекти бўйлаб сайр қилиб юрган.
Бу ерда улар Ўзбекистон фуқаросига дуч келган ва орада жанжал чиққан.
Шундан сўнг тақирбошлардан бири ёнидан пичоқни олиб, ўзбекистонликка бир неча бор пичиқ урган.
Ҳужумдан сўнг ҳар икки тақирбош ҳодиса жойидан яширинган.
Жабрланувчи Санкт-Петербургдаги шифохоналардан бирининг жонлантириш бўлимида қолаётгани хабар қилинади.
Санкт-Петербург Тергов қўмитаси ҳужумчиларнинг ҳибсга олингани ва уларга нисбатан жиноий суриштирув олиб борилаётганини маълум қилган.
Полициянинг айтишича, ҳужумчиларнинг баданида Учинчи Рейх қўриқлаш бўлимининг татуировкалари бўлган.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги 14 сентябр куни шаҳардаги овқатланиш шоҳобчаларидан бирида Ўзбекистон фуқароси Б.Х.нинг жасади топилгани тўғрисидаги хабарларни тасдиқлаган.
Полиция ўлимга пичоқдан олинган жароҳат сабаб бўлганини айтган.
Дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинади.

Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтиради
Бу ҳақда ҳар икки давлат Хавфсизлик кенгашлари котибларининг Тошкентда ўтган музокаралари якунида маълум қилинган.
Расмий хабарда айтилишича, Виктор Маҳмудов тожикистонлик ҳамкасби Маҳмадали Ватанзода билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни муҳокама қилишган.
Жумладан, эктремистик ва террорчилик фаолиятига қарши биргаликда кураш механизмларини такомиллаштиришга келишилган.
Ўтмишда Тошкент ва Душанбе бир-бирини мухолиф гуруҳларга кўмак кўрсатишда айблаб келган.
Жумладан, Тожикистон расмий Душанбега мухолифатда бўлган полковник Маҳмуд Худойбердиевнинг Ўзбекистонда паноҳ топганини иддао қилиб келган.
Аммо Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши ортидан муносабатлар илиқлашган ва ҳар икки давлат ўртасида борди-келдилар кучайган.

АҚШ дронларни ким учирганини билади
АҚШ матбуотининг юқори мартабали манбага таяниб билдиришича, Америка ҳарбийлари 14 сентябрга ўтар кечаси Саудия Арабистони нефт иншоотларига жиддий зарар берган дрон ва ракеталарнинг қаердан учирилганини билади.
Манбага кўра, нефт иншоотларини нишонга олган дронлар сони аввал хабар қилинганидек, 10та эмас, 20 та бўлган.
Ҳужум учун масъулиятни Ямандаги ҳусий исёнчилари зиммасига олган эди.
Бундан ташқари, иншоотлар бўйлаб ракета ҳам учирилган.
Манбанинг уқтиришича, дрон ва ракеталар Эроннинг жанубий минтақаларидан, Форс кўрфазининг шимолий қирғоқларига яқин ҳудуддан учирилган.
Саудиянинг ҳаводан мудофаа тизими жанубдан, яъни Ямандан бўладиган ҳужумга тайёрлангани учун уларни ўтказиб юборган.
Айни пайтда Саудиядаги ҳужумлар ортидан кўтарилиб кетган нефт нархи тушишни бошлаган.
17 сентябр куни Brent русумидаги нефт нархи 7 фоизга камайган.
Бу Саудия келаётган кунларда нефт ишлаб чиқариш ҳажмини ҳужумлардан олдинги даражага етказишини айтиши ортидан юз берган.
Би-би-си суҳбатлашган экспертларнинг айтишларича, нефтнинг кейинги нархи Саудия Арабистони ўз инфратузилмасини қанчалик тез қайта тиклашига боғлиқ бўлади.

Россия руҳонийлари намойишчиларни ҳимоя қилиб чиқди
Россия Православ черковининг ўнлаб руҳонийлари Москвадаги намойишлар туфайли маҳкум этилганлар ҳимоясига чиққан.
«Москва иши» фигурантлари ҳимоясига битилган мактубга имзо чекканлар намойишчиларга нисбатан чиқарилган қамоқ муддатларини адолатсиз, деб ҳисоблашади ва уларни бекор қилишга чақиришган.
Черков вакили руҳонийларнинг фикрига қўшилмаслигини айтган.
Руҳонийларнинг фикрича, Москва судларининг намойишчиларга чиқарган ҳукми ҳаддан ташқари қаттиқ.
«Россия судлари оғирроқ жиноятларда айбланганларга бундан юмшоқ ҳукм чиқарган», дейилади мактубда.
Ижтимоий тармоқларда имзо йиғиш кампанияси давом этмоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek