"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Ёлғиз битта нур бор, йўқдир қиёси, У Аллоҳ зиёси, Аллоҳ зиёси!

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт | 17/09/2019 23:44-     11102 марта ўқилди

 Абдулла Орипов

ЧИРОҚ

Уйдами, кўкдами – нур сочса порлоқ,
Унинг оти эрур, албатта, чироқ.

Қалбингга яшириб қўйгин қуёшни,
Кўргайсан, қанчалар буркама бошни.

Агар юрагингда бўлса зимистон,
Ҳеч ким ёритолмас, билиб қўй, Инсон.

Яхшиси сўқирдан олгин сен ибрат,
Йўлида чироқдир орзуси фақат.

Ёлғиз битта нур бор, йўқдир қиёси,
У Аллоҳ зиёси, Аллоҳ зиёси!

Хьюстон, 13.09.2016

 

ФОЛБИНЛАР

Халқ ўзи яратар даҳоларини,
Сўнгра ўзи берар баҳоларини.

Фолбинлик қилишни жуда севасан,
Сен- қора қуртдирсан, қора бевасан.

Аллақачон кетган бошингдан томинг,
Ўттиз милён халққа очмагин роминг.

Гар ўрта асрлар келсайди қайтиб,
Сени жанозангга юрмасдик айтиб.

Содда одамларнинг ўчин олардик,
Бир йўла, бигизлаб қўяқолардик.

Гўё сен бўлмасанг тонглар отмайди,
Сендан сўрамасдан қуёш ботмайди.

Эртадан то оқшом “Мен!” дейсан фақат,
Забонингга лаънат, фикрингга лаънат.

Қандай таом еймиз, борамиз қайга,
Балки учажакмиз юлдузга, ойга.

Балки тонгга қадар китоб ёзармиз,
Тоғларни тешармиз, конлар қазармиз.

Ҳеч нарса боғлиқмас сенинг измингга,
Ҳеч кимса тобемас айтар сўзингга.

Чақалоқ йиғласа, сўрарми сендан,
Кимдир бахтли бўлса, кўрарми сендан.

Набирам мактабдан беш олиб қайтди,
Сўзсиз, устозига раҳматлар айтди.

Жавоби бўлади ҳар битта ишнинг,
Тўйнинг, маъраканинг, оддий ташвишнинг.

Ҳикмат билан машғул буюк авлиё,
Сен каби ўтирган бекорчимас, ё.

Ҳар ким меҳнатига раҳмат олғувси,
Тарихда албатта номи қолғувси.

Мудом яхшилардан сен ҳам ибрат ол,
Сира ўлмас гап бу: “Камтарга камол!”.

Менга шеър ёзишни ўргатолмассан,
Тоғдирман, ўрнимдан қўзғатолмассан.

Сен мантиқ ҳақида бермагин эълон,
Мантиқнинг ўзига эргашар инсон.

Сенинг пандларингга халқим зормикан,
Айтишга маънавий ҳақинг бормикан.

Ақл ўргатмоқни бас қил, халқимга,
Битта талабим бор: -Тегма қалбимга!

Дунёни бошимга кўтаргум йўқса,
Очиқ қозон бўлса тўнтаргум, йўқса.

Сендек фолбинларга зор эмас ватан,
Ниятинг бошингга етгай даъфатан.

Ўйлама, бу дунё шунчаки кордир,
Унинг ҳам дарвоза, эшиги бордир.

Мард бўлсанг, ҳамиша садағанг кетай,
Яхши-ёмон кунинг қадрингга етай.

Асл инсон шаъни ҳар недан юксак,
У Арши Аълонинг бандаси, бешак.

Ўзи ҳам азиздир нон билан туздек,
Улуғ дарвозанинг посбони Ўзбек!

Хьюстон, 25.09.2016

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Абдулла Орипов: Эгам бордир, эгам бор — Тўзғимас карвон, аё банда…
  2. — ”Афлотун дўстимдир, лекин хақиқат Ундан афзал” – демиш файласуф Суқрот…
  3. А.Орипов: Шоир деганлари шаҳиддир – хунсиз, Учинчи дунёдир – кундузсиз, тунсиз…
  4. Ўзбекларнинг даҳо шоири Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари билан танишинг
  5. Абдулла Орипов: Қалбингда уйғотар ажиб эҳтирос, Апрел осмонининг қалдироқлари…
  6. Абдулла Орипов: Осмони фалакда чиқди фармойиш: -”Сомончи йўлида ўтсин намойиш!
  7. Абдулла Орипов: Имиллама сен ҳам, ғанимим, Ёмонлигинг қилишга шошил…
  8. Марҳумлар гапирмас, лекин номидан – Сайраб юрар экан тирик қолганлар
  9. Абдулла Орипов: Мени олиб кетинг Ўзбекистонга! (Исмат Хушевнинг дилбар хотиралари)
  10. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (5)
  11. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (7)
  12. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (12)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.