Гуллаётган Наманган: Олис қишлоқда китоб тарғиботи
Rahimjon Irisov is with Gulchehra Murodova and Ismat Khushev.
Дарё орти илгари Задарё тумани деб аталарди. Наманган вилоятининг энг кенжа, чўл ҳудуди бугун боғистонга айланган. Собиқ “Гигант” совхози номи ўзи билан гигант эди. Унинг ерлари Охунбобоев каналидан сув ичади.
Маҳалла марказида 19-мактаб бор. Қўшни тумандан бўлган Саодатхон Мақсудова директорлик қилади. Ўқувчилар бошқа фанлар қатори адабиётни севишади. Шунинг учун маънавият зали ўқувчилар, қишлоқ фуқаролари билан гавжум бўлди. Бу ерда улар ўз маҳалладошлари, қишлоқ хўжалиги фаҳрийси Тошмуҳаммад Раҳмоновнинг “Умр сабоқлари” китоби тақдимотига йиғилдилар. Тадбирни вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Раҳимжон Ирисов бошқарди.
Китоб тақдимотида шоир Зиёвиддин Мансуров, меҳнат фаҳрийси Абдуқаҳҳор Йўлчибоев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Мақсудахон Сайидмуродова, “Маҳалла” жамоат фонди туман кенгаши раисининг 1-ўринбосари Абдусаттор Раҳимов, синфдошлар номидан Турғуной Турсунова, меҳнат фаҳрийси Хурсаной Умарова, ҳамкасблар номидан Муроджон Алишеров, меҳнат фахрийси, врач Эргашали Мусаев, “Наманган” нашриёти директори Алижон Жўраевлар иштирок этиб, китоб ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир якунида муаллифнинг қизлари, набиралари сўзга чиқишиб, шеърлар ўқишди. Маълум бўлдики, олис қишлоқларда эл-юрт равнақи йўлида ҳалол хизмат қилган шахсларнинг ибратли ҳаёт йўли ёшлар учун мактабдир.
Китоб тақдимоти якунида сўз олган Тошмуҳаммад ота Раҳмонов ўтган умридан, уни содда тилда қоғозга туширганидан, китоби ҳамқишлоқлари ўртасида севиб ўқилаётганлигидан мамнунлик изхор этди. Китобхонлик йўлида асло чарчамасликка сўз берди.
Алибек Эргашев.



