"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Равшан Латиф: Худо ҳам кечирмайди — «Бош муҳаррирга мактублар»

Муаллиф ҳақида, Муносабат, Редакция почтасидан | 15/09/2019 12:11-     14127 марта ўқилди

Равшан Латиф

Худо ҳам кечирмайди

Мен эл ичида юраман. Менинг ишим шуни тақоза этади.

Вазифам юзасидан юртимизнинг қайси туман, қишлоғига бормай, ким, кимлар билан сўзлашмай, албатта, Исмат Хушев тўғрисида ҳам гап очилади:

“ Ўткир журналист”,

“ Миллат жонкуяри”,

“Ҳақиқатни ёзади”…

“Дунё ўзбекларини севиб ўқийман”,

“Жонли эфирда ҳам яхши нарсаларни кўтаради”…

Исмат Хушевнинг мингдан бир ишини қилолмайдиган ҳасадгўйлар ҳам бор. Мен уларни шохга илинган қуйруққа етолмай, ”пуф сассиқ” деган тулкига менгзайман.

Мурод Муҳаммад Дўст ва унинг тарафдорларини шундай кишилар, деб ўйлайман. Бор бўлсанг кўролмайди, йўқ бўлсанг, беролмайди” деб шуларга ўхшаш кимсаларни айтса не ажаб .

Мен ёзувчилар уюшмасида ишлаганман. У ерда уни “ Мурод Шайтон” дердилар. Бунинг сабаблари сайтларда ёзилди. Жонли эфирларда айтилди. Мен Муродни етарли даражада биламан. Халқ тили билан айтсам, у орқадан пичоқ санчадиган одам. Ўзидан бошқага дўстлик қилмайди. Муродни порахўр, хотинбоз, алкаш дейишади. Бу ҳақиқат.

Севимли адибимиз Жамол Камол тили билан айтсам “Шайтонмурод” одам қони ва ҳаром пул эвазига қурилган иккита улкан ит билан яшайди. Порага, хотинга, ароққа касал бўлганидай, у итга ҳам касал. Итларни тоза гўшт билан боқади, итлар билан ҳаёти ўтади. Буни кўпчилик билади. Бу ҳақда ёзувчи Ғаффор Ҳотам ҳам ёзган.

Мурод Муҳаммад Дўстни ўз гуруҳидан бошқа ёзувчи ва киночилар қотил дейишади, ўғри дейишади, иккиюзламачи дейишади. Ўзбекфильмни еганликда, Тўлаганни ўлдирганликда айблашади. Менимча, бунга қонуний ойдинлик киритиш керак.

Ислом Каримов замонида бекорга судланмаган, бекорга 3,5 йилга кесилмаган, бекорга 30 миллион сўм жарима тўламаган.

Эгри ҳаммани ўзидек “эгри” деб билади.

Унинг “сити”ларга осилгани шундан. Қолаверса, таъмадан, яъни ҳукумат эътиборини ўзига тортиш…

Бу билан Мурод қайта юқори доира эътиборига тушмоқчи. Ўрганган кўнгил ўлса қоладими?  Яна шоҳона ҳаётни қўмсаяпти-да, шайтон.

Эшитишимча , ҳозир у “сити”ларни ёзганига пушайман эмиш.

Қотиллиги, ўғрилиги, порахўрлиги очилиб кетиш хавфида ўпкасини қўлтиқлаб юрганмиш. Шу сабабли ўзига тарафдорларни излаб топаётганмиш ва улардан ўз ҳимояси йўлида фойдаланаётганмиш.  

Чўкаётган одам хасга ёпишади деган гап тўғри.

Ҳимоячиларидан бири: Тошкент – Боку орасида серқатнов бўлиб қолган туркчи олим Шуҳрат Саломов бўлади. Унинг тахаллуси: Шуҳрат Барлос. Бу билан у ўз келиб чиқишини Амур Темурга боғлаяпти. Бу яхши албатта. Лекин туркчи одамнинг туркчиликка қарши одамнинг тарафини олаётганига тушунмаяпман.

Балки, ўртага АҚШ пули аралашган деган гап тўғридир? Йўқ, мен бунга ишонмайман. Ишонишни истамайман. Майли , ким нима қилса ўзига, ўртада Аллоҳ бор.

Шуҳрат Барлос кўнглимда Шуҳрат Барлослигича қолишини истайман.  Аммо қинғир одамни ёқлаганига кўнглим ғаш.

Балки мен Шуҳрат Барлосни ўзбек учун беқиёс хизмат қилаётган Исмат Хушевни ёмонлаганини кечирарман. Бироқ, унинг оила аъзоларига тил теккизганини кечирмайман!

Худо ҳам кечирмайди.

Агар шу гап чин бўлса…

Равшан Латиф,

Ёзувчилар уюшмасининг Одил Ёқубов давридаги Литфонд ходими

14 сентябр. 2019 йил. Тошкент шаҳри…

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев асарларини укиб (2)
  2. Отабек Тошев: «Дунё ўзбеклари» рейтингги — энг юқори ўринда!
  3. «Дунё ўзбеклари» бош муҳаррири Исмат Хушевга мактуб
  4. Умид: «Беморнинг алаҳсираши»ни ўқиб…
  5. Ҳамроқул Асқар: Сизларни соғиндим дўстларим — Бекпўлат, Ихтиёр, Искандар, Исмат…
  6. ЭРКИН МАТБУОТ ҚУДРАТИ (“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири фаолияти ҳақида)
  7. Намоз НОРМЎМИН: МУСУЛМОН ОЛАМИНИНГ МУАММО ВА МАҚСАДЛАРИ
  8. Журналист Исмат Хушевнинг Президент, мухолифат ва МХХ ҳақидаги мақоласини ўқиб
  9. Исмат Хушевнинг Ўзбекистонга сафарини кўриб (2-мақола)
  10. Олламурод Исакуловдан: Исмат Хушевнинг қадамлари қутлуғ бўлсин!
  11. Исмат Хушевга мактуб: Сизда гапириш санъати бор экан, эшитиш санъати йўқ…
  12. Дилмурод Мукаррамов: Хориждаги ўзбек ойдинларига
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.