Беларусда икки ёшли қиз уни автомобиль салонидан ойна орқали олмоқчи бўлган онасини бўғиб ўлдириб қўйди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: EPA

Ёш оила 31 август куни фарзанди билан қишлоққа меҳмонга келган. 21 ёшли марҳума аёлнинг ўша куни туғилган куни нишонланган. У автомобиль ойнаси орқали салондан қизини олмоқчи бўлган. Шунда қизча ойнани кўтарувчи тугмани босиб юборган. Ойна кўтарилиб аёлни бўғиб қўйган.

Орадан бироз вақт ўтгач, аёлнинг эри уни ҳушсиз ҳолда топган. Эркак автомобиль ойнасини синдириб, тез ёрдам чақирган. Аёл оғир аҳволда шифохонага етказилган ва асфиксия ташхиси қўйилган. Бир ҳафтадан сўнг у вафот этган.

Полиция ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.

«Korrespondent.net»