ИЛОНЛАР ТЎДАСИ Мурод Муҳаммад дўст аслида ким? “Дунё ўзбеклари” суриштируви 3
Ёзувчи Абулқосим Мамарасулов Мурод Муҳаммад Дўстнинг Марказқўмга, Ёзувчилар Бошқаруви котибиятига , “Совет Ўзбекистони” газетасига ёзган (1990) мурожатини “Дунё ўзбеклари” сайтида ( 2019, август) эълон қилди. Нимага?
“Қора гуруҳ”нинг асл башарасини очиш учун.
Унда “ Қора гуруҳ” аъзоларининг (24 кас, аслида 14 та аъзо, шундан 3 таси вафот этган) номлари бирма-бир келтирган.
Тўда ичида еврей, рус, осетин сингари ўзбекчани билмайдиган миллат вакиллари ҳам бор.
Мурожаатга имзолар чекилгандан кейин Дўст текст ичини “Доҳий”, КГБ дедиклари билан ўзгартирган. Ўзи ҳам ўз шахсий адовати йўлида қинғир қаламини текказган. Бунга Абулқосим Мамарасулов “Дунё ўзбеклари”да жонли мисоллар келтирган. Масалан, Нурали Қобул, Озод Шарофиддинов эътирозлари…
Мурожаат – Одил Ёқубовга қарши уюштирилган ғаразга лиқ туҳмат. Беғубор инсон, улуғ адиб Одил Ёқубов даврида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси обрўси эл-улус ичида бениҳоя ошди. Халқда Ўзлик туйғуси сезирали юксалди. Ўшанда (1989, 21 ноябр) давлат тилига Ўзбек тили мақоми берилди. Ўзбекнинг асл ёзувчилари – Чўлпонлар Ватанга қайтди. Бу ҳол Москва ва КГБни қаттиқ ташвишга солди.
Жумладан, бу Ўзбекистонни Иттифоқдан ажралишига , Ўзбек тилини давлат тили бўлишига қарши (“Известия”,” Правда” газеталарининг ўша йиллардаги сонларини ўқинг, бунга ўзингиз иқрор бўласиз) турган “ Йўлбошчи”нинг ҳам кўнглига ғулғула солди.
“ Иккинчи Сталин” — Андроповнинг “ чиғириғи”дан ўтган чекистлар бундан айниқса, жунбушга келишди. Одил Ёқубов ўрнига Москвапараст одам излашди. Буни синалган Мурод Муҳаммад Дўстга топширишди. Ғирром курашлар сўнгида бу “ разил” операция Одил Ёқубов мағлубияти билан тугади. Чунки бу пайтга келиб, қора гуруҳ президент девони, матбуот, нашриёт, теле-радио, академия, адабиёт, маданият, саънат , хуллас, энг ўткир нуқталарни эгаллаб олишган эди.
Мурод ва қора гуруҳ Одил Ёқубовнинг бошига етишди.
- Амал, пул деса, бу бола ўз отасини ҳам сўйишдан тоймас экан — деган эди ўшанда изтироб билан Одил Ёқубов .
Мурод Муҳаммад Дўст бошлиқ қора гуруҳ борган сари кучайиб борди. Тўғри сўз , элсевар , истеъдодли ёзувчи, олим, шоирларни турли ўйин, турли ҳийла ва ҳатто куч билан суриб ташлади. Шундан кейин қора тўда ўзини тўхтовсиз тарғиб қилиш, мақташ, даҳога чиқариш, ўзгани ёмонлаш билан машғул бўлди. Бу ҳақда Абулқосим Мамарасулов ўз мақоласида ёзган. Шу боис бунга тўхталишни ортиқча, деб биламан.
Яна шу гапни алоҳида айтай қора тўда иқтидорларни йўқ қилишда жуда усталик ва эҳтиётлик билан Каримовнинг кучидан фойдаланди. Каримовни илк йўлдан оздирган шу қора тўда бўлади. Каримовни илк жарга етаклаган шу қора тўда бўлади.
Қисқа , лўнда айтсам, қора тўда 30 йилдан бери ўзини, фақат ўзини пропаганда қилиб келаяпти. Нашриётлар шуларнинг қўлида. Иқтидорларга давлат эшиклари берк. Янги ҳукумат қудратга келгач, унлари ўча бошлади. Бироқ макрда Мурод Дўстдан қолишмайдиган Хайриддин Султон ўз лавозимини суйиистеъмол қилиб, ўз гуруҳи фойдасига зимдан иш кўраяпти. Аппаратда ишлайвериб “пишиб” кетган. Уни ойдинлар бежиз “ Туллак” дейишмайди.
Тулки минг айёр бўлса ҳам, баъзан тузоққа тушади. Мурод ҳам бу гал ўз оғзи билан тузоққа илинди. Ҳукумат эътиборини тортиш учун қилган найрангги “ иш” бермади. Қовун тушурди, қош қўяман, деб кўз чиқарди. 99 фоиз онгли қатлам унга қарши чиқди. Дўстнинг кети очилиб кетди. Очилишда давом этаяпти…
Юқорида Муродни “ синалган”… дедик . У ким ва ё қайси ташкилот тамонидан “ синалган”? Фаҳми бор киши дарҳол “КГБ” тамонидан …” дейди. Йўқса Дўст Шароф Рашидовни қоралаб, “ Лолазор” ни ёзмасди. Қўрқарди. Орқасида қудратли Андропов хуфиялари тургани учун ёзди.
Ёзувчи Зоҳир Аъламнинг гапи эсимда: “Мен “Лолазор”ни оддий ўқувчи сифатида эмас , ўзбек адабиётидаги романлар савиясини билиш учун ўқидим. У бадиий асар сифатида мени ўзига тортмади. Шунга уни бир ой деганда зўрға ўқиб чиқдим. Менинг назаримда, унда, одамни ўзига тортадиган нарса йўқ. Яъни юрак қўри йўқ, миллий ҳис йўқ. Қўғирчоқдай нарса. Зийрак китобхон уни КГБ закази ва пули билан ёзилганини сезади”.
Албатта, бу Зоҳир Аъламнинг шахсий фикри. Аммо менинг юқори савияли дўстларим (адабиётшунос, ёзувчи, шоирлар)нинг фикрлари ҳам шунга яқинроқ: “Лолазор” юрак маҳсули эмас, тўқилган”, “Бир ўқишга арзийди”, “Баҳор қайтмайди”га етмайди”, “ Эснаб ўқидим”, “Миллий руҳ йўқ”, “Шароф отани ёмонлаб ёзган” , “Тўқсонинчи йилда “ Лолазор”га Ҳамза мукофоти берилган”, “ КГБ садақа қилган-да”…
Қудрат ва ёвузликда тенгсиз КГБ Дўстни ҳам руҳий, ҳам моддий жиҳатдан қувватламаганида, у “ Лолазор”ни ёзишга ботинмасди. Бунга унинг кир, қуён юраги дов бермасди. Зотан бундай каслар Қодирийлар монанд гўзал асарлар ёзишга қодир эмаслар.
Дўст — умрида бир кишига яхшилик қилмаган, аксинча , кўп одамга чоҳ қазиган. Бу ҳақда бир папка ҳужжат бор, зарурат туғилганда очиқланади. Шундай каснинг ўз эл- юртига беқиёс хизмат қилган Шароф Рашидовни ёмонлашга маънавий ҳаққи борми? Йўқ.
Шароф Рашидов киму, Дўст ким? Шароф Рашидов — денгиз бўлса, Дўст — кўлмак.
Шароф Рашидов зилзила баҳонасида Тошкентни бошдан – оёқ қурган улуғ шахс. Метро, телеминора, муҳташам саройлар унинг номи билан чамбарчас боғлиқ. Буюк саноат шаҳарлари: Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Бекобод…ларни қайта қурган, Навоий, Зарафшон, Учқудуқ… шаҳарларига асос солган давлат арбоби.
У ўзининг узоқ йиллик иш фаолиятида бирон кишининг кўнглини оғритмаган, билъакс кўнглига малҳам бўлган улуғ инсон. Тоза инсон. Талантсиз, аламзада ички сотқинларнинг ёвуз кўрсатмалари сабабли отилган Чўлпон, Фитрат, Қодирий…ларни оқлаган инсон. Темур, Бобур, Мангуберди…ларни юксак чўққига кўтарган инсон.
Беш вақт намозни канда қилмаган, бировдан бир сўм пора олмаган, қўлидан келганича эл- юртига яхшилик қилган, Ўзбекистонни оёққа турғазган инсон. Ўзига бир бошпана қурмаган, давлат берган квартирага қаноат қилган инсон.
Лекин, кейин (Шароф Рашидов Андропов томонидан заҳарлаб ўлдирилганидан кейин – “Доҳий” даврида) бу квартира ҳам тортиб олинган…
Мурод Муҳаммад Дўст ким? У лоақал бирон етимнинг бошини силаганми? Бирон тиламчига бир сўм садақа берганми? Йўлдан адашган бирон кишига йўл кўрсатганми? Йўқ.
Одил Ёқуб, Жамол Камол, Зоҳир Аъламнинг сўзлари билан айтганда, у отасига ҳам яхшилик қилмайдиган кас. Яхшилик қилганларни ҳам илондек чақадиган кас. Бунга кўп мисоллар бор.
Бироқ, ҳозирча, бир мисол билан чегараланаман. Ҳукумат делегацияси расмий визит билан Парижга борган-да, Мурод сабабсиз 3 соатга йўқолиб қолади. Каримов уни зудлик билан топишни ва ишдан ҳайдашни давлат маслаҳатчисига (отини сир тутишни сўради) буюради. Давлат маслаҳатчиси уни зўрға топади. Дўст ундан ҳамтовоқлари (…) билан учрашганини яширади. “Адашиб қолдим”, деб уни алдайди.
Давлат маслаҳатчиси: “Қаерда кимлар билан бирга бўлганинг тўғрисида менга хабар етказишди” дейди. Шундан сўнг Мурод устозига (Муродни ишга олган) “Устозжон” лайди, ўла-ўлгунича содиқ қулингиз бўламан, қутқазинг”, деб ялинади. Зўрға қутқазади.
Лекин Дўст давлат маслаҳатчисининг бошига иш тушганда, унга хиёнат қилади. Унинг орқасидан пичоқ санчади. Одил Ёқубов, Пирмат Шермуҳаммад, Жамол Камол, Шукурулло, Ҳалима Худойбердиева, Гулчеҳра Нуриллаева, Зоҳир Аълам, Тоғай Муродларнинг елкаларидан пичоқ санчганидек…
Илонга ишониб бўладими?
Илонлар тўдасига ишониб бўладими?
Айтишларича “Лолазор”ни ёзиш давомида Гулмурод (отаси қўйган исм) юзлаб ўзбекларни ўлдирган, вагон- вагон пул, олтин, кумуш, зебу – зийнатларни Москвага, Ереванга (бу пулнинг бир қисми Қорабоққа – Озар қондошларимизни ўлдиришга ишлатилган) ташиб кетилган. Гдлян жаллодлари билан ҳам махфий алоқада бўлган.
Ҳатто, айтишларича, Гулмурод “ мўмай ўлжа” ларни… палачларга шипшиб ҳам турган. Бунинг эвазига Гдлян тўдаси унга “суяк” ташлаб турган.
Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди.
Вақти – вақти билан бир кекса Жом (Гулмурод туғилган қишлоқ) ликнинг сўзи эсимга тушиб туради: “Гулмуроднинг бобоси Афғондан Жомга келиб қолган”… Балки, бу гап тўғридир? Гулмуроднинг ўзбекнинг қонини тўккан, молига қирон келтирган дашноқ тўдаси билан “ тиллашиш”и нимани англатади? Нимани англатса англатар, аммо Афғон эли яхши эл. Гуруч курмаксиз бўлмайди…
Ўзбекининг ичида ҳам “кўрмак”лар етарли.
Ёмоннинг миллати бўлмайди…
Олтибек Холбеков,
филология фанлари доктори, профессор.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
«Дунё ўзбеклари»дан:
Гап чуваланиб кетмаслиги керак.
“ Таъриф- тафсиф”га сиғмас Мурод Муҳаммад Дўст ўз “Лолазор”ида ўзбек давлатчилигини мустаҳкамлашда беқиёс хизмат қилган Шароф Рашидов шаънига қасддан лой чаплаган. Буни асло кечириб бўлмайди! Ҳар қандай қаланғи- қасанғи буюкларимизнинг номларини булғайверса, ўзбекнинг ўзбеклиги қоладими? Бунга чек қўйиш керак!
“Махсус заказ” билан тўқилган “ Лолазор”- Давлат мукофотига мутлақо нолойиқ.
Бу 99 фоиз ўзбекнинг фикри. Шу учун Ўзбекистон ҳукумати бу масалани қайта кўриб чиқса ва мукофотни бекор қилса, адолатли иш бўлади.
Шунингдек, Мурод Муҳаммад Дўстнинг қасрлари, машиналари, хориждаги мулклари холис декларацияси қилиниши лозим. Шунда бу нарсалар унинг ўз ойлик маош ҳисобига келган ё келмагани аниқ маълум бўлади.
Дўст “ Ўзбекфильм”да бошлиқ бўлиб ишлаганда, Каримов яхши ният билан тарихий фильмлар яратиш учун миллиардлаб давлат пулларини ажратган. Бироқ бу пуллар Мурод Муҳаммад Дўст ва унинг қора гуруҳи томонидан ўмарилган.
Устига – устак Мурод “ Ўзбекфильм”га тегишли қурилиш материалларини ўғирлаган ва ўз саройига ишлатган. Бу жиноий ишлар ҳақида таниқли кинорежиссёр Шуҳрат Аббосов ўз касбдошлари билан бирга “ Озодлик”да чиқишлар қилган.
Шов-шув кўтарилган, Оқибат, гап Каримовга ҳам етган. Текшир- текшир бошланган. Дўст ва қора гуруҳ ўғирлик изини йўқ қилиш учун Тўлаганни (“Ўзбекфильм”нинг молиявий ишлар бўйича ўринбосари) ваҳшиларча ўлдиришган. Яъни, олдин пичоқлашган, сўнг осишган, сўнг “ўз жонига ўзи қасд қилди” деган гап чиқаришган.
Ҳақиқат қарор топиши учун Мурод ва унинг шериклари қайтадан суд терговига тортилишлари лозим.
Энди, менимча, қонли жиноятни бости – бости қилишга илонлар тўдасидан иборат бўлган бу қора гуруҳнинг кучи етмаса керак.
Яна қайдам, ҳар нарсани Тангри билгувчи.
Халқ барибир ҳақиқат кутади…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
10 сентябрь 2019 йил Торонто шаҳри, Канада…
26.08. 2019.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Даааа, Шекспир со своими трагедиями просто отдыхает! Я много читал и читаю, но писателя- М.М.Дуст,- к сожалению не читал, не знаком, не помню! Может плохо искал, не досмотрел?