"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Габриэль Гарсиа Маркес: Ўлсам, болаларга қолмаса ўлим…

Дунё, Ўтганлар ёди | 06/09/2019 11:31-     14056 марта ўқилди

ЎЛСАМ… БОЛАЛАРГА ҚОЛМАСА ЎЛИМ!..

Габриэль Гарсиа МАРКЕС,

Нобель мукофоти соҳиби, колумбиялик адиб

ЎЛСАМ… БОЛАЛАРГА ҚОЛМАСА ЎЛИМ!..

Ёзувчининг ҳаёт билан видолашув мактуби

Бордию Раббим бир лаҳзага бўлсин мени унутганида эди, камина шу кунга қадар ҳатто ўйлашга ҳам ботинолмаган фикрларимни таҳлил қилиб, уларни сизга бемалол очиқлардим. Ашёларнинг моддиятига эмас, балки уларнинг моҳиятига эътибор қаратган бўлардим, оз ухлаб кўп туш кўриб, уйқумнинг ҳар дақиқасида олтмиш сония нурдан мосуво эканимни ҳис қилиб турардим.

Бир нарсани англадим: инсон севмай қолган кунидан қарий бош­лар экан. Шу ҳикматнинг мағзини эртароқ чаққанимда эди, ҳамма тўхтаган пайтда ҳам ҳаракатланишга ўзимда куч топган бўлардим. Уйғоқ бўлар эдим ҳамма ухлаётганда…

Ўзгалар суҳбатини тинглашни ўрганиб, шоколадли музқаймоқдан завқ олишга бутун ҳонумоним билан жаҳд этардим. Агар… агар Яратган фақирингизга яна бироз… ишонинг, бироз умр туҳфа қилганида эди, мен юпун кийинган, қуёшга юз бурган ва нафақат вужудимни, балки руҳимни ҳам буткул озод этиб яланғоч қолдирган бўлардим. Ё Худойим, яна бир қалбим бўлсайдики, унинг сувайдосида пинҳон тутганим – муқаддас гавҳарни зангор музликларнинг саҳнига қўяр ва унга офтоб ўз шуълаларини тўкишини кутган бўлардим. Кўк юзидаги Ойни, юлдузлару Ван Гог чизган суратларни томоша қилардим, Бенедетти шеърларини ўқирдим ва серенадалар куйлардим. Кўз ёшларим ила дала гулларини суғорган ва тиканларнинг ўткир тиғларини нафасларим ила ҳис қилганча қай бир жононнинг дудоқларидек қирмизи атиргулларни лабларимни куйдириб ўпган бўлардим. Қодир эгам, фақат бир нафаслик умр берсайдинг…

Бу кун тугаб битмасидан яқинларимга уларни беҳад севишимни айтмоғим керак. Атрофимдаги барча эркагу аёлларга сиз менинг энг яқин инсонимсиз, деб меҳримни изҳор этардим… Ва муҳаббат ичра яшардим фақат. Эркакларга кексайгач, севгини кераксиз буюмдай итқитишлари нақадар бебурдлик эканини, улар шу кўйи ўзларини, ўз қалбларини ҳам зулмат ботқоғига улоқтираётганларини ҳам англатган бўлардим. Болаларга қанот берардим, аммо учмоқни ўзингиз мустақил ўрганинг, дердим уларга. Эҳ, ўлсам ҳам шундай ўлсамки, ўлим қолмаса болаларга…

Кексаларга эса ўлим қарилик эмас, унутилиш либосида ташриф буюришидан хабар берардим. Эй одамлар, сизлардан шунча нарса ўргандим, энди уларни ўзингизга қайтиб бермоғим даркор.

Янги туғилган чақалоқ отасининг бармоғини илк бор сиқаркан, у учун отасининг бағри коинотдек кўринишини, умуман, жуда кўп нарсаларни билдим умр бўйи. Рост, менга кўп нарса ўргатдинглар, аммо… энди буларнинг менга не фойдаси бор? Чунки барча билганларимни бу дунёда қолдириб кетажагим хотиралар қутичасига солиб, устидан қулфлаб қўйдим. Шу қадар иложсиз, шу қадар ожиз… Энди ўлсам бўлар?!

Инглиз тилидан

Мирзоҳид МУЗАФФАР таржимаси

http://kitobdunyosi.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Адвокат Ходорковского умер в петербургской клинике, так и не добившись свободы подзащитному
  2. Венесуэла Президенти Уго Чавес оламдан ўтди
  3. Хурсанд Тожибоев. Армон. (Шукур Холмирзаев ҳақида эссе ҳикоя).
  4. Уго Чавес кўмилмайдиган бўлди
  5. Mуслим Магомаев: Она…
  6. Гулнора Равшан: Яна баҳор келди, Сиз келмадингиз…
  7. Muhammad Yusuf. Shoir hayoti va ijodiga bag’ishlangan hujjatli film
  8. Алишер Усмоновнинг жияни автоҳалокат қурбони бўлди
  9. Жасур ҲАМРОЕВ: Охиратинг обод бўлсин, Бобур!
  10. Норқобил Жалил: Мен ер билан салом алик қиламан…
  11. Муҳаммад СОЛИҲ: “АЁЛНИНГ ВАТАНИ — ЭРИДИР!»
  12. “Туркистон Легиони” раҳбарларидан бири Рўзи Назар Туркияда вафот этди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.