Бош муҳаррир И.Хушевга ҳибсдаги ДХХ полковниги Деҳқонбоевнинг отасидан
Ноқонуний қўйилган контроль-назорат мени ўғлимдан ечиладими?
Ассалому алайкум Исматжон ўғлим!
Исматжон ўғлим ишлариз яхшими соғлиқлар жойидами, аҳли оилангиз тинчми шарафли ва машақатли касбингиз чарчатиб қўймаябдими? Барака топинг болам. Чорасиз халқнинг жонига оро кирмоқдасиз. Аллоҳнинг назаридан қолманг илоҳим.
Исматжон ўғлим Сиз билан август ойининг 27 кунида телефон орқали гаплашганимизда Сизга ўғлим Деҳқонбоев Иброхимга нисбатан Сентябрь ойида сунъий равишда интизомий жазо (нарушения) қўлланилиши айтиб ўтган эдик мана айтганимиздек Биз қўрқан нарса бўлмоқда нахотки 5 йилдан бери ўғлимга жазони ижро этиш муассасасида хар йили 1-2 маротаба интизомий жазо қўлланилади. Бу қачонгача давом этади?
Мана айтганимиздек 11 август 2019 йил соат 21:50 лардан 23:00 гача 22-сонли муассаса бошлиғининг 1-ўринбосари подполковник Нуралиев И ўғлим билан гаплашиб Сиз контроль-назоратда, юқоридан кўрсатма бўлди деб манзил колонияга чиқармаслик учун, яна сунъий равишда интизомий жазо қўлланишини таъкидлаб ўтган. Бу масъул раҳбарга контроль-назоратни вақтида 2014 йиллар Ғуломов, Назаров ва Тўрақуловлар паст ва ғаразли мақсадида ўғлимдан қасос олиш учун қўйганини ва 2018 йил бу ҳолатни собиқ ДХХ Раиси Абдуллаев И (Ўзбекистон Республикаси Президент Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган даврларида ўғлим “Абдуллаевни манфаатли илтимосини” 26.09.2013 йил Ўзбекистон Республикаси МХХ Қашқадарё вилояти бошқарма бошлиғи пайтида бажармаган ва рад қилган), уни ўринбосари бўлган Игамов Ж ва шахсий хавфсизлик ходими Якубов Ф.лар Муҳтарам Шавкат Миромоновични “контроль-назорат энди муассасаларда маҳкумларга нисбатан йўқ ва бўлмайди деган кўрсатмаларини” умуман инкор қилиб, яна давом этганини ўғлим тушунтирмоқчи бўлган. Лекин, подполковник Нуралиев И бу фактларни, далилларни фойдаси йўқлигини ўғлим Иброхимни айби МХХ деган ташкилотда хизмат қилганини рўкач қилиб, бугунги кунда гуё душманлари катта масъул лавозимларда “ва ҳаёт доирашакл занжирбанд” эканлигини, адвокат олиб ариза билан мурожаат қилса хам иложи ва имкони йўқлигини, чунки хар бир адвокат ўзини лицензиясини олиб қўйишини, ўйлашини муаммо бўлишини ва ўғлимга тақдирга тан бериб тушунтириш хатини ёзиб беришини сўраган, акс холда сунъий равишда ўғлим Иброхим билан бирон маҳкум ўртасида жанжал ташкил этишини ёки оғир ва ахлат ишга жалб қилишини, хар-хил конбинациялар бўлишини ва қатъий назар жорий йилнинг сентябрь ойида комиссиядан ўтказмаслигини кафолатлади. Контроль-назорат туфайли хар доим сунъий равишда салбий тоифадаги маҳкумлар доирасида ва тузалиш йўлига ўтмаган рўйхатида бўлиб, шунга асосан сохталаштирган тавсифномалар ёзилишини айтди. 2017-2018 йиллар эса, Низом исмли муассаса оператив ходими раҳбарияти кўрсатмаси деб, ўғлим билан ўчрашувга келган адвокатларни нима тўғрисида гаплашганини ва бу тўғрисида тушунтириш хатини сўраган. Баъзи адвокатларга эса муассасада оператив ходим бўлган Отабек 2015-2016 йиллар давомида хар хил бахоналар қилиб ўғлим билан учрашишга, умуман муассасага йўл бермаган.
27 август 2019 йил соат 21:45 ларда эса ўғлим Иброхимга туркум бошлиғи лейтенант Қувандиков Л муассаса раҳбариятдан кўрсатма бўлди, контроль-назорат туфайли Сизни яна сунъий равишда интизомий жазо қўллашга мажбурмиз деб айтган.
Шунинг учун хам сунъий равишда гуё ички тартибни бўзди деб ўғлимдан тушунтириш хатини сўраган. 7.09.2018 йилдан бери ўғлимни 400 маҳкумдан ажратиб ноқонуний равишда контроль-назорат юқоридан кўрсатма деб манзил-колонияга чиқармаяпти.
Контроль-назоратни яна такрорлаб ва такрорлаб айтаманки 2014 йил ўғлимдан қасос олиш учун шахсан Ғуломов ва яна Ғуломов, Назаров, Турақуловлар ва собиқ Ички Ишлар Вазири Ахметбаев А ни пайтида қўйилган.
Ғуломов умрбод озодликдан маҳрум этилган, Назаров ва Тўрақуловлар хам озодликдан маҳрум этилган, Ахметбаевни эса Юртбошимиз, Президентимиз муҳтарам Шавкат Миромонович очиқ ойдин “бир жиноий гуруҳларга қўшилган хоин ва сотқин” деб эътироф этдилар.
Президентимиз муҳтарам Шавкат Миромонович кечаю кундуз Ўзбекистонимизни имиджини ва обрўсини жахон миқёсида кўтариш мақсадида, янада демократик, Буюк Давлатда инсонларни манфаатини, хақ-ҳуқуқини устуворлигини таъминлашда ҳақиқат, адолат ва қонунни устуворлиги биринчи ўринда эканлигини айтганларида ва маърузаларида “Биз бутунлай янги Ўзбекистонни қўрамизки адолат, адолат ва яна адолат устувор бўлишини” бутун Ўзбекистон халқига мурожаат қилган вақтларда масъул раҳбарлар Президентимизни сиёсатларини қанақа тушунади?
Ё Ўзбекистонимизда икки хокимиятликми? Ё бугунги кунда Ғуломовни кўрсатмалари ва бўйруқлари бу раҳбарлар учун қатъий назар хамма нарсадан устунми? Улар қайси тажовуз ё ёвуз кучларини-Ғуломовчиларни ёхуд Ғуломовчилардан қолиб кетган иллатларини манфаатини химоя қиладими?
Президентимиз муҳтарам Шавкат Миромонович-“маҳкумларга контроль-назорат йўқ, адолат, адолат ва адолат устувор эканлигини” кимларга мурожаат қилиб айтганлар!… 22 сонли муассасада Хужжатларни сохталаштириб (қалбакилаштириб), адолатсизликни нохақликни била туриб гуё хабари йўқ деб сохта муносабатлар қилиш, инсонларни тақдирига бефарқ бўлиш, саллани ўрнига каллани елкасига қўшиб ўзини кўрсатиш учун олиб келиш иллатлар качонгача давом этади? Қачонгача?..
Исматжон болам ушбу мурожаатимизни кечиримли ва адолатли, бағри кенг ва мезон тарозусида хеч кимни ажратмайдиган Президентимиз Муҳтарам Шавкат Миромоновичга етказишингизни илтимос қиламиз.
Чуқур ҳурмат билан
92 ёшли Деҳқонбоев Имомқул Хожи ота
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ