"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ТИВ Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди — Озодлик

Бош мақола, Дунё | 04/09/2019 05:38-     14235 марта ўқилди

Ташқи ишлар вазирлиги Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Турк полициячилари.
Турк полициячилари.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркияда яшаётган ўзбекистонликларни турк ҳуқуқ-тартибот тузилмалари мамлакатда ноқонуний муҳожирларни аниқлаш бўйича амалиёт ўтказаётганидан огоҳлантирди.

Вазирликнинг 3 сентябрь куни билдиришича, Истанбул шаҳрида транспортда, иш, яшаш ва жамоат жойларида ноқонуний юрган хориж фуқароларни аниқлаш ва уларни депортация қилиш юзасидан мунтазам текширувлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда Ташқи ишлар вазирлиги Туркияда хориж фуқароларига яшаш ҳуқуқини берувчи (ikamet izni) ва ишлашга рухсат берувчи (çalişma izni) ҳужжатлар мавжудлигини эслатиб ўтди.

“Қонунга мувофиқ, яшаш ҳуқуқини берувчи (ikamet izni) ҳужжатга эга чет эл фуқаролари Туркия ҳудудида ишлашни истасалар, албатта, қўшимча ишлашга рухсат берувчи (çalişma izni) ҳужжатларга ҳам эга бўлишлари шарт. Акс ҳолда, улар қонунни бузган ҳисобланади ва уларга нисбатан чоралар кўрилади”, дейилади расмий билдирувда.

2018 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Туркия ҳудудида 90 кун давомида визасиз юриш ҳуқуқига эга. Вазирлик мана шу муддат Туркияда ишлаш мақсадида келган хорижий фуқароларга яшаш ҳуқуқи (ikamet izni) ва ишлашга рухсат берувчи (çalişma izni) ҳужжатларни расмийлаштириш учун етарли эканини маълум қилган.

ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» тақдимоти — Дадахон Ёқубов: Заҳа Ҳадид (Zaha Hadid) юлдузи
  2. Дунё бўйлаб “Stop Putin! Stop War!” номи остида акция ўтказилмоқда (Видео)
  3. Muhammed Salih Özbeklerin sınır dışı edilmemesi için Türk hükümetine seslendi
  4. Уйдирилган Маҳдийлик мисоли. 1979 йилги Макка босқини…
  5. Генерал Дўстум девони ҳукуматдан изоҳ сўрамоқда
  6. Ўғил-қизлари чет элларда хор бўлиб юрган юртга бош вазир бўлишдан ор қиламан!
  7. Эркин Шукур: Турналар қанотидаги соғинч… (Эссе)
  8. Бахтиёр Шоҳназаров: Ҳаёт ҳар ерда ҳаёт – Канадада Наврўз тантаналари (2-қисм)
  9. Исмат Хушев: Ҳаёт ҳар ерда ҳаёт — Канадада Наврўз ва Сумалак, Рақс ва Шеърият…
  10. Намоз Нормўмин: Тойиб Эрдўғоннинг ислоҳотлари…
  11. Журналист Дадахон Ёқубовдан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга
  12. 62 яшар ўқитувчи ўқувчи қизни «репетиторлик» баҳонасида зўрлаб келган…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.