Тошкент вилоят ҳокимига: Хўжакент қишлоқ аҳолиси нима учун ғалаён қилмоқда?
ХЎЖАКЕНТ ҚИШЛОҒИ АҲОЛИСИ ҒАЛАЁНИ
Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев, Тошкент вилоят ҳокими Рустам Холматовлар диққатига!
“Дунё ўзбеклари” яқинда Бўстонлиқ туман мисолида Ер ислоҳоҳати ҳақида ўйлар рукнида “Дурдаги доғлар ёхуд мелисадан чиққан шоввоз ҳокимлар.,” сарлавҳали мақола эълон этган эди.
Мақола муносабати билан таҳририятимизга турли ташвишли хабарлар келмоқда. Хумсон қишлоғидан келган хабарлардан бирига илова этилган фотосуратга: — “Мана шу Равшан, Нодир деган шахслар халққа берилган ерларни тортиб олиб, 5000 АҚШ доллари эвазига, кадастр бошлиғи билан бирга қалбаки ҳужжат тайёрлаб мижозларга сотиш билан шуғулланади.,“ деган изоҳ битилган…
Яна бир Хўжакент қишлоғида яшовчи мухлисимиз юборган видео тасвирларда: — Қишлоқ мачити ёнидаги бетараф ер майдонини Бўстонлиқ туман ҳокими қарори билан эгаллаб олган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқоро иморат қуриш учун ўраб олганидан норози бўлган фуқороларнинг норозилиги акс этган. Ҳоким қароридан норози бўлган қишлоқ фуқоролари ҳокимият вакили кўз ўнгида шлакблок билан ўралган деворни бузуб ташлаганлар.
Ушбу хабарлар мақоламизда танқид остига олинган важлар ўз тасдиғини топаётганлигини, айни пайтда Бўстонлиқ туман ҳокимиятининг “шоввоз” мулозимлари Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган инқилобий ислоҳатларга тўғаноқ бўлиб, фуқороларнинг норозилигига сабабчи бўлишда давом этаётганлигини англатади.
Ўзбекистон Олий раҳбарияти дохил мамлакатдаги тегишли идора ва ташкилотлар бу ташвишли ҳолга эътибор қаратадилар деган умиддамиз…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
15 август, 2019 йил, Канаданинг Торонто шаҳри
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ