"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бугун “Пахтакор” жамоаси авиаҳалокатга учраганига роппа-роса 40 йил тўлди…

Бош мақола | 08/11/2019 1:25 PM     10260 марта ўқилди

Тўлаган ИСОҚОВ: “Пахтакор-79”нинг келажаги порлоқ эди”

Тўлаган ИСОҚОВ: “Пахтакор-79”нинг келажаги порлоқ эди”

Бугун 2019 йилнинг 11 август санаси, “Пахтакор” жамоаси авиаҳалокатга учраганига роппа-роса 40 йил тўлди.
Машъум фожиа натижасида севимли жамоамизнинг 17 нафар аъзоси ҳаётдан эрта кўз юмди. Шукрки, ҳалокатдан бахтли тасодиф туфайли омон қолган юртдошларимиз ҳам бор (Яратган уларнинг умрини зиёда қилсин). Шундай инсонлардан бири – ўзбек футболи фахри, ўша машъум авиаҳалокатда ҳалок бўлган жамоа сардори ва етакчиси Тўлаган Исоқовдир.
Ўша вақтларда Тўлаган Ўлмасович “Пахтакор”нинг энг тажрибали ўйинчиси, жамоа сардори эди. Бироқ, “Динамо” (Москва) жамоаси билан ўйинда олинган жароҳатидан кейин тўлиқ соғайиб улгурмагани боис у Минскка учиб кетмайди. Аммо, машъум фожиадан кейин Тўлаган ака бошқа футбол ўйнамади, аниқроғи ўйнай олмади…
Ўша вақтда мен 30 ёшда эдим. Тўғриси, вазн борасида менда муаммо йўқ эди, жамоа мураббийлари ва ҳаттоки давлат раҳбарлари ҳам жамоада қолишим, футбол ўйнашда давом этишимни ҳохлашганди. Бироқ, қандай қилиб 7-8 йил бирга ўйнаган, худдики ака-укадек бўлиб кетган дўстларимсиз футбол ўйнай олардим. Уларнинг ўрнига янги жамоа тузилди, ҳар ёқдан янги футболчилар келишди, лекин уларнинг ҳеч бирини танимасдим. Қолаверса, жамоа базасида ҳам, ечиниш хонасида ҳам улар кўз ўнгимдан сира кетмасди. Қисқаси, руҳий ҳолат менга бошқа футбол ўйнашга имкон бермади. Агар “Пахтакор”да 14 йил тўп тепган бўлсам, бу мен бирга ўйнаган учинчи авлод эди. Биринчи авлод – жамоага илк бор келганимда фаолият олиб боришган Пшеничников, Красницкий, Стадниклар бўлса, кейингиси Раҳматуллаев, Иброҳимов, Варюхин, Абдураимовлар авлоди эди. Бу йигитлар эса мен бирга ўйнаган учинчи авлод эди. Энг ачинарлиси, улар ўзимиздан чиққан, Ўзбекистонда туғилиб ўсишганди. Аксарияти вилоятлардан чиққан ва “Пахтакор” учун жонини беришга тайёр йигитлар эди. Ўша жамоанинг келажаги буюк эди, дейишга асослар етарли, негаки жамоа аъзоларидан Олим Аширов Олимпия термасида, Владимир Фёдоров ва Михаил Ан собиқ Иттифоқ терма жамоасида ўйнашарди. Фёдоров ва Ан ёшлар ўртасида Европа чемпиони ҳам бўлган, Володя эса адашмасам Монреаль олимпиадасининг бронза медалига сазовор бўлганди. Олимпия ўйинларидан кейин Фёдоров жамоа сафига келиб қўшилди, ўша пайтда биз Сочида йиғин ўтказаётгандик. Йиғинларда кўпинча иккаламиз бир хонага жойлашардик. Мен ҳазиллашиб: “Володя, нега “Пахтакор”дан кетмайсан, ахир сенга қандай жамоалардан таклиф бўлаяпти?”, деб сўрардим. Чунки ўша йилларда собиқ Иттифоқ термасида Киевнинг “Динамо”сидан 10та футболчи ўйнаса, 11-футболчи бу бизнинг Фёдоров бўларди. Шунда Володя: “мени ўзбек халқи тарбиялаб, одам қилган. Фёдоров бўлиб танилишимга сабабчи – бу “Пахтакор” жамоасидир. Шундай экан, “Пахтакор” чемпион бўлмагунча ҳеч қаёққа кетмайман”, деб жавоб берган. Мана ундаги тарбия, одамийлик. Биз ўша пайтларда мухлислар учун ўйнардик, пул деган нарса бизни асло қизиқтирмасди. Ва ишонч билан айта оламанки, бу жамоа яқин бир-икки йил ичида мамлакат чемпиони бўлиши мумкин эди, деди Тўлаган Исоқов биз билан суҳбатда.
Отабек ЭШМАМАТОВ, Муҳаммад АМИН (сурат),
ЎзА

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган