"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Нима учун вилоятлардаги «арзон уйлар» пойтахтникидан қиммат?

Видео, Воқеа ва ҳодисалар | 31/07/2019 23:06-     10934 марта ўқилди

 Нима учун вилоятлардаги «арзон уйлар» пойтахтникидан қиммат?

Ёш оилалар, эскирган уйларда яшовчилар ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш юзасидан президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 октябрдаги «2018-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп қавартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастури» тўғрисидаги қарорининг дастлабки баҳосидан келиб чиқиб, арзон уйларнинг бир квадрат метр нархи 2 756 400,00 сўм этиб белгилан эди.

Аммо, арзон уйлар битқазилиши арафасида қурилишга масъул ягона буюртмачи «Ўзшаҳарқурилишинвест» МЧЖ валютанинг ошиши, имтиёзли нархларда ажратилган цемент ва металл маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш тартиби жорий этилганлиги, ойлик иш ҳақи миқдорлари ўртача ошганлиги, газ, электр энергиялар нархларининг кўтарилганини сабаб қилиб уй-жойлар нархини 4 338 967,00 сўм ёки 55%гача кескин оширишга қарор қилди:

Шунга жавобан, Тошкент шаҳри Сергели туманидан арзон уй учун кредит олган аҳоли нархларнинг кескин ошишига норозилик билдиради ва 9 апрел куни қарийб 60 киши бўлиб Президент девонига шикоят қилиб боради. Икки кун ўтиб, 11 апрель куни Сергели тумани ҳокимияти биносида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида норози фуқаролар қабули ташкил этилди ва нархларни максимал даражада камайтирилиши, ҳамда хонадонлар сифатини тўлиқ қайта кўриб чиқишга келишиб олинган эди.

Орадан бир ой ўтиб Тошкент шаҳри Сергили туманидаги уй-жойлар нархи 3 253 000,00 сўмгача туширилди, аммо вилоятлардаги уй жойлар нархи камайтирилмади. Бугунга келиб вилоятлардаги «арзон уйлар» нархи 3 500 000,00 сўмдан бошланади ва бу Сергилидаги уйлар нархидан 8%га қиммат, ваҳоланки вилоятлардаги ўртача иш ҳақи миқдори пойтахтликлар иш ҳақисидан расман нахт икки бараварга кам.

Ягона буюртмачи «Ўзшаҳарқурилишинвест» МЧЖнинг 30.07.2019йил №01/2469-сонли жавоб хатига асосан Бош вазир Абдулла Ариповнинг 2019 йил 14 майдаги топшириғи «факат Сергили туманида қурилган уй-жойларга тегишли» эканлиги алоҳида айтиб ўтилди:

Мустақил Ўзбекистонимиз пойтахт Тошкент шаҳридан ташқари яна 12 вилоят ва Қорақалпоғистон республикасидан ташкил топган. Шунга асосан Бош вазир Абдулла Ариповдан Ўзбекистон фукароларни ажратиб арзон уй-жойлар нархини фақат Сергили аҳолиси учун камайтириш эмас, балки республика доирасида ҳамма аҳоли учун мақбул ягона нарх белгилаш бўйича топшириқ беришларини сўраб мурожаат этамиз.

Мирзо Субханов

Опубликовано 12 hours ago пользователем Mirzo Subkhanov

https://msubkhonov.blogspot.com

Ўхшаш мақолалар:

  1. Американцы простились с убитым офицером полиции
  2. Ташкент в тени Чернобыля: 26 апреля 1966 года
  3. Андижон қирғинига 11 йил тўлди («Озодлик» — Видео)
  4. Буюк ўзбек ҳофизи Комилжон Отаниёзов таваллудининг 99 йиллигига (5)
  5. Одил Рўзалиев тақдим этади: Халқаро ҳаёт — 10.10.2016
  6. Озодлик радиоси — Марина Гордина: Кундошим мен ҳақимда билади…
  7. «Дунё ўзбеклари» — Исмат Хушев устоз Абдулла Орипов ҳузурида АҚШда…
  8. Абдулла Орипов ва Исмат Хушев «Ўзбекистон овози» Бош муҳаррири ҳузурида
  9. Шавкат Мирзиёев ҳақида ҳужжатли фильм (1-қисм)
  10. ББС: Шавкат Мирзиёевнинг ота-боболари юртидан лавҳа
  11. ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА МАРДЛАРЧА ГАПИРГАН ДИЛОРОМДАН ЎРНАК ОЛИНГ!
  12. Елена Урлаева психиатрия касалхонасидан видеомактуб чиқарди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.