"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Раиси генерал-лейтенант Абдусалом Азизовга

Бош мақола | 31/07/2019 04:00-     10924 марта ўқилди

 Ўзбекистон Республикаси ДХХ Раиси генерал-лейтенант  А.А.Азизовга

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми, а,б,в, 301 модда 1-қисм ва 210 модда 3 қисми а банди билан 16 йилга озодликдан маҳрум этилган маҳкум Деҳқонбоев Иброхим Имомқулович номидан

Шикоят-ариза!

Ҳақиқат ва адолат учун!

Ассалому алайкум муҳтарам Раис!

Ҳурматли Абдусалом Абдумавлонович!

        Мен маҳкум Деҳқонбоев И.И аввало Сиздан кечирим сўраб яна ҳақиқат, адолат ва қонунни устуворлигига ишониб Сизга муҳтарам Раис! шикоят ариза билан мурожаат қилишга мажбурман.

Собиқ ДХХ Раиси И.Абдуллаевни номига 64/21 муассасадан 18.03.2018 йил 30 бет, 15 варақда, 11.04.2018 йил 14 бет, 7 варақда, 02.07.2018 йил 34 бет, 17 варақда, 17.07.2018 йил 26 бет, 13 варақда, 15.10.2018 йил 8 бет, 4 варақда, 22-сонли муассасадан 31.01.2019 йил 10 бет, 5 варақда ва Сизни номингизга 22.04.2019 йил 10 бет, 5 варақда, 5.05.2019 йил 11 бет, 6 варақда, ҳамда 3.05.2018 йил 15 бет, 8 варақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги миллий хавфсизлик Кенгашнинг котиби ва 12.05.2018 йил 22 бет, 11 варақда Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори О.Муродовни номларига шикоят аризалар билан мурожаат қилганман. Оиламиз ва мен томонидан ёзилган шикоят аризаларда МХХ Раисининг собиқ биринчи ўринбосари Ғуломов Шухрат ва уни жиноий уюшмаси томонидан:

-мендан ва яқин қариндошларимдан паст ва ғаразли мақсадида қасос олишини асосий сабаблари ва омилларини;

-фақат миллатимиз тожиклиги боис сохталаштирган ҳолда сиёсий резонанс ва урғу бериш учун “тожик диаспораси” ва Тожикистонга боғламоқчи бўлганини;

-менга ва яқинларимга нисбатан жиноий ишларини сохталаштирганини (қалбакилаштирганини);

-тергов ва суд жараёнларида шахсан Ғуломовни кўрсатмасига асосан далилларни мақбул эмаслигини умуман инкор қилганини;

-ўта шавқатсиз қийноқларга солиб ғайриинсоний муомилаларда бўлганини;

-юқори ва максимал даражада қаримдошларимни рўйхат асосида айби борми ёки йўқми қатьий назар озодликдан ноҳақ, адолатсиз маҳрум этилганини;

-мол-мулкларини адолатсиз, ноҳақ очиқ-ойдин тортиб олиб террор, геноцид ва қатағон қурбонларига дучор қилганини;

—Буюк Улуғ Инсон, Юртбошимиз, Президентимиз муҳтарам Шавкат Миромоновичга, у кишини яқин қариндошларига ва бошқа Давлат, ҳукумат миқёсидаги масъул раҳбарларга нисбатан шахсан Ғуломов томонидан қораловчи материаллар сўраб, қонунга зид ҳолатларда бўйруқлар, кўрсатмалар берилганини;

-Бу буйруқлар, кўрсатмаларини мен томонидан ижро этишдан воз кечиб, қатъи назар рад қилганимни, Ғуломовга очиқ-ойдин айтганимни ва Ғуломов мени ҳатти-ҳаракатимни ўзига нисбатан хақорат, хиёнат ва сотқинлик деб қабул қилиб мени Генерал Хасанов Зокирга ўхшаб ўлдиришини кафолатланганини;

—собиқ МХХ ходимлари “С.Б.”, “К.С”ларнинг маълумотларига қараганда 2016 йил август ойида шахсан Ғуломовни махсус ўта махфий “оператив комбинатциясида”, Ғуломов ва уни жиноий уюшмаси томонидан Сурхондарё вилоятида муҳтарам Шавкат Миромоновичга суиқасд қилмоқчи бўлганини ва ҳамда бошқа 35 дан ортиқ аниқ фактлар, далиллар баён этилган. Аммо, минг афсуски бу фактлар, далиллар ва ҳолатлар бирон Инстанция томонидан ҳақиқат, адолат ва қонунни устуворлиги учун бугунги кунгача ҳам кўриб чиқилмаган, текширилмаган ва умуман инобатга олинмаган.

Муҳтарам Раис!

Сизнинг номингизга ёзилган шикоят аризаларимиз бугунги кунда ҳам ойдинлик, аниқлик киритилмасидан, текширмасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасига гуё текшириш учун юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорнинг ўринбосари адлия подполковниги Д.Б.Рахмоновни имзоси билан 11.07.2019 йил Қайд, №12/20/17-16-19/640-4640 шу мазмунда жавоб берилган:

“Сизнинг Ўзбекистон Республикаси ДХХ Раисига қилган мурожаатингиз Ҳарбий прокуратура томонидан кўриб чиқилди.

Сизнинг суд ҳукмларида қайд қилинган жиноятларни содир этишдаги айбловларингиз дастлабки тергов ва суд мажлисида текширилган далиллар билан ўз тасдиғини топган.

Ҳозирда, Сизга нисбатдан чиқарилган суд ҳукмларига протест билдириш учун асослар аниқланмади”

Бундан ташқари, 23.07.2018 йил қайд № 12/20-17-16-18/1042-7962 шахсан Д.Б Рахмонов томонидан яъни собиқ ДХХ Раиси И.Абдуллаев ва собиқ Бош прокурор О.Муродовни даврларида ҳам “протестга асос йўқ деб” шаблон жавоб олганмиз.

Ҳурматли Абдусалом Абдумавлонович!

2014 йил менга нисбатан тергов ҳаракатларини олиб борилган Сурхондарё МХХ вилояти тергов бўлим бошлиғи Турақулов Н биринчидан, шахсан Ғуломов ва МХХ шахсий хавфсизлик бошқарма бошлиғи Р.Назаровларни буйруқ ва кўрсатмаларига асосан паст ва ғаразли мақсадида қасос олиш учун, фақат ва фақат Ғуломовни таклиф ва буйруқларини рад қилганим учун менга нисбатан жиноий ишларини материалларини сохталаштирганини (қалбакилаштирганини), ўта шавқатсиз қийноқларга солиб ғайриинсоний муомалаларида бўлганини далилларни мақбул эмаслигини умуман инкор қилганини ва Термиз ҳарбий судига мени 15 йилга озодликдан маҳрум этиш бўйича кўрсатма берганини бўйнига олиб, айбига иқрор бўлиб, тўлиқ тасдиғини беради;

Иккинчидан, Тўрақулов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-3 а, 167-3 а,б, 209-а,б, 210-3 а, 227-1, 228-2 а,б, 228-3, 230-1,2, 234-1, 234-2, 235-2 а,в,г,д, 236-2, 238-3, 243, 301-1 моддалари билан 15 йилга озодликдан маҳрум этилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси томонидан унга яна қўшимча жиноий ишлар қўзғатилган;

Ўчинчидан, Тўрақуловга кўрсатма ва бўйруқлар берганлар: Ғуломов ЖКнинг 155-3, 246, 210-3, 273-5, 113 ва барча ўта оғир моддалар билан айбланиб умрбод озодликдан маҳрум этилган Назаров эса ЖКнинг 167-3 а,в, 209-2 а,б, 227-2 а, 230-1, 230-2, 234-1, 234-2, 235-2,а,в,г,д, 236-2, 238-3, 241-1, 243, 301-1 моддалар билан айбланиб 11 йилга озодликдан маҳрум этилган ва кўшимча жиноий ишлар қўзғатилган;

Тўртинчидан, Суд жараёни эса ҳаммаси бўлиб 1 маротаба яъни 16 декабрь 2014 йил 22 дақиқа давом этган буни Термиз ҳарбий суди Раиси адлия подполковниги Иноятов Б.Р, халқ маслахатчилари, давлат айбловчиси Термиз харбий прокурори адлия полковниги М.И.Темиров ва бошқа суд иштирокчилари тасдиғини беради. 22 дақиқада гуё суд очилиши, прокурорни сўзи, химоячиларни сўзлари, реплика прения, охирги сўзлар ва хоказо бўлиб ўтган бу нонсенс. Ғуломов, Назарав ва Турақуловларни буйруқларига кўра мен адолатсиз, нохақ 15 йилга озодликдан маҳрум этилдим.

Бешинчидан, 2016 йил апрель ойида Ғуломов ва Назаровларини кўрсатмаларига асосан мени терговчи ЖК 210-3 а, ўта оғир моддаси билан айблаб ҳаммаси бўлиб 1 маротаба 20 дақиқа сўроқ қилиб, Раҳбариятни кўрсатмаси деб, ҳақоратлаб, ҳатто юзлаштириш ҳолатини ҳам ҳеч ким билан ўтқазилмаган. Судда эса, давлат томонидан берилган химоячи жиноий материаллар билан танишиб Ғуломовни гегемон ва хукмрон даврларида менга оқлов сўрагани, бу қаҳрамонлик эди. Лекин, Суд олдиндан била тўриб тасдиғини топмаган фактларни далилларни инкор қилиб, кўрсатмага асосан, яъна мени 15 йилга озодликдан маҳрум этиб ЖКнинг 59-8 м. асосан 16 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Муҳтарам Раис!

Сиз профессионал ҳуқушуноссиз, лекин кўрсатилган ҳолатлар ва далиллар бу факт, бу ҳақиқат. Бу ҳолатларини фактларини ва асосларини адлия подполковниги Д.Б.Рахмонов била тўриб 23.07.2018 йилда ва 11.07.2019 йилда ҳам “дастлабки тергов ва суд мажлисида гуё текширилган далиллар ўз тасдиғини топган ва протестга асос йўқ деб” жавоб берган. Бу масъул раҳбар қачонгача оқни қора, қорани оқ дейди? Қайси тожовуз ёки ёвуз кучларини манфаатини химоя қилади? Нимага Суд томонидан террорчи деб топилган Ғуломовни, уни жиноий уюшмасини аъзолари Назаров ва Турақуловларини хатти харакатини–жиноятларини менга нисбатан била туриб тўғри деб баҳо беради? Буни қанақа тушунса бўлади? Нимага ўзига юклатилган вазифани ҳақиқат, адолат ва мезон тарозусида олиб бормайди?

Ғуломов, Назаров ва Турақуловларини буйруқларига кўра, МХХ тергов хибс хонасида чет эл фуқароси хавфсизлик “Х.Ғ., Ш.Б, Ж.С”ходимларни ечинтириб орқа томонига тажовуз қилганини адлия подполковниги Д.Б Рахмонов қанақа ҳуқуқий бахо беради?

Бу ҳолатлар “протест келтиришга хам асос эмасми?” Энг мухими шуки бу ҳолатлар, фактлар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан тўлиқ тасдиғини топган лекин, Д.Б. Рахмоновни хохишларига кўра, 2018 йилда хам ва 2019 йилда хам шикоят-аризаларимда кўрсатилган фактлар, далиллар ва ҳолатлар бўйича мен билан бирон масъул ходим ақаллан хақиқат, адолат ва қонунни устуворлиги учун бугунги кунгача хам сухбат ўтқазилмаган.

Муҳтарам Абдусалом Абдумавлонович!

Ғуломов мени озодликга чиқармаслиги учун контрол-назорат қўйилган. Натижада, 2013 йил, 2016 йилдаги “амнистия актлари” менга нисбатан қўлланилмаган. Махсус битта ўзим уюшган жиноий гуруҳни аъзоси деб топилган. Шунга асосан, ҳозиргача хар йили муассасада 1-2 маротаба контрол назорат кўрсатма деб сунъий равишда интизомий жазо қўлланилади ва имоним комилки 23.09.2019 йилгача яъна сунъий равишда интизомий жазо қўлланиши шарт. Бу факт бу ҳақиқат.

Муҳтарам Раис!

Бугунги кунда ҳақиқатни, адолатни менга ва яқинларимга нисбатан Сиз муҳтарам Раис! биласиз ва ўз вақтида Хизматингиз туфайли Жиззах вилоятида мен билан қариб 3 йилу 4 ой ишлаб қандай МХХда хизмат қилганимни хам яхши биласиз…

Бугунги кунда, ахир Сиздан бошқа кимга мурожаат қилишим керак? Дардимни, додимни кимга айтишим керак ахир 22 йил мен МХХ деган ташкилотда ва бугун Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилотда халқим, бетакрор ва жонажон Ўзбекистонимиз учун хизмат қилганман.

Ғуломов мендан паст ва ғаразли мақсадида қасос олиш учун, фақат ва фақат уни таклиф ва кўрсатмаларини рад қилганимни, ижро этишдан воз кечганимни хақорат, хиёнат ва сотқинлик деб қабул қилиб акаларим ва укамни адолатсиз озодликдан максимал даражда маҳрум этилган, опа-сингилларимни уйларини бўзиб ташлаган, жиянларимни мажбуран ишдан бўшатилган. Ўзимни эса 16 йилга озодликдан маҳрум этиб, контрол-назорат қўйиб, Генерал Хасановга ўхшаб ўлдиришини кафолатланган.

Бу ҳолатлар қариндошларимни олдиларида мени умримни охиригача қийналади, виждон азобини беради, ўзимга нисбатан ўзимни нафратимни ўйғонади ва дунёга келишимдан афсусланаман. Мен ҳақиқатга, адолатга энг мухими Оллохимга ишонаман. Ҳақиқат, адолат бўкулади эгилади лекин хеч қачон синмайди. Мен Сизни муҳтарам Раис имонингизга, виждонингизга ва бурчингизга ишонаман…

Ҳурматли Абдусалом Абдумавлонович!

Бу фактларни, ҳолатларни ва далилларни мен юқорида кўрсатилган 2018 йил-2019 йиллар давомида шикоят аризаларимда ва оиламиз томонидан ёзилган аризаларда баён этилган ва Сиздан шу ҳолатларини, фактларини муҳтарам Раис Ғуломовчиларга алоқаси йўқ масъул ДХХ ходимлари томонидан текширишга кўрсатма беришингизни яна илтимос қиламан. Ахир, 2014 йиллар терговчи, прокурор, судя ва ҳатто адвокат-химоячиларни ваколатларини хам шахсан ҳукмрон Ғуломов деган кимса белгилаб берилган, уни буйруғи кўрсатмалари қатъий назар сўзсиз даражада бажарилган ва бу хеч кимга сир эмас эди.

Агар кўрсатилган фактлар, далиллар тасдиғини топмаса ва мени хатти-харакатимда 22 йил МХХ деган ташкилотда, хизматим давомида Президентим муҳтарам Шавкат Миромоновичга, Халқимга ва бетакрор, жонажон, гўзал Ўзбекистонимизга нисбатан бирон ножўя тахмин ва шубхалар бўлса, муҳтарам Раис! ҳакам хам Сиз! ва қўшимча жазоловчи хам Сиз! ва Сиз!

Мен хар доим Президентим Шавкат Миромоновичга, Халқимга ва Ўзбекистонимизга содиқ ва вафодор бўлганман. 2014 йил кимлар шарт қўйиб, тақдиримни, хаётимни хал қилиб, мажбурлаганда хам рад жавобини берганман ва ижро этишдан воз кечганман.

Бугунги кунда шахсан Ғуломовни кўрсатмасига кўра адолатсиз, ноҳақ белгиланган 16 йилдан 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини, асрлар билан тенг жазосини-йилларни ўтаябман, Юртбошимиз, Президентимиз муҳтарам Шавкат Миромоновичга, Халқимга ва Ўзбекистонимизга содиқ ва вафодор бўлиб қоламан.

Ҳурматли Абдусалом Абдумавлонович!

Сиздан фақат ва фақат ҳақиқатни, адолатни ва қонунни устуворлигини илтимос қиламан. Сизни одилона ва адолатли қарорингизга муҳтожман.

Юртбошимиз, Президентимиз муҳтарам Шавкат Миромоновични, Халқимни, бетакрор Ўзбекистонимизни ва Сизни муҳтарам Раис! олдиларингизда бошимни эгиламан, оиламни, болаларимни олдиларида ота сифатида айбдорман, кечиришларингизни, оиламга ва жамиятга қайтарашингизларини илтимос қиламан.

 

Шикоят ариза мени сўзларимдан тўғри ёзилган.

 

Изоҳ: Масъул хавфсизлик ходимдан шикоят-аризамни ДХХ Раисига тақдим қилишини илтимос қиламан.

Чуқур ҳурмат билан!

 

Маҳкум                                                         Деҳқонбоев И.И

22-сонли муассаса, Зангиота тумани

23.07.2019 йил

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.