Ҳалима Худойбердиева номидаги мактаб-интернатга директор тайинланди
ТАЙИНЛОВ: Ҳалима Худойбердиева номидаги мактаб-интернатга директор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан Сирдарё вилоятида Ҳалима Худойбердиева ижод мактаби ташкил этилган эди.
Ёш ижодкорлар маскани, иқтидорли йигит-қизларнинг севимли даргоҳига айлантириш кўзда тутилган мазкур мактаб-интернатга атоқли ижодкор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Робиндранатҳ Тагор халқаро мукофоти совриндори Муҳаммад Исмоил (Муҳаммад Раҳмонқулович Исмоилов) тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 18 май куни “Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида”ги қарор чиқарилган.